1 030
Подписчики
Нет данных24 часа
-97 дней
-1430 день
Архив постов
1 030
3. Туз — "оқ заҳар" деган иборада ҳақиқат бор
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кўп мамлакатларда одамлар тавсия этилган миқдордан қарийб икки баравар кўп туз истеъмол қилади.
Ортиқча туз:
артериал босимни оширади;
инсульт хавфини кўпайтиради;
юрак етишмовчилиги хавфини оширади.
4. Қизил ва қайта ишланган гўштлар
Дунё олимлари минглаб тадқиқотларни таҳлил қилиб, қайта ишланган гўшт маҳсулотларини хавфли омиллар қаторига киритган.
Айниқса:
сосиска,
колбаса,
бекон,
дудланган маҳсулотлар
ичак саратони хавфини ошириши мумкинлиги кўрсатилган.
Муаммо гўштнинг ўзида эмас, балки уни саноат усулида қайта ишлаш жараёнида.
5. Болаликдаги овқатланиш мияга таъсир қилади
Яқинда эълон қилинган илмий шарҳларда болаликда шаклланган овқатланиш одатлари ўсмирликдаги когнитив қобилиятларга таъсир қилиши кўрсатилди.
Кўпроқ:
сабзавот,
мева,
балиқ,
ёнғоқлар
истеъмол қилган болаларда диққат ва таълим кўрсаткичлари юқорироқ бўлган.
Инсон генлари ўзгармади, лекин овқати ўзгарди
Эволюцион нуқтаи назардан қизиқ факт:
Инсон геноми асосан ўн минг йиллар давомида шаклланган.
Лекин сўнгги 50–70 йилда рацион кескин ўзгарди:
шакар бир неча баробар кўпайди;
ультрақайта ишланган маҳсулотлар пайдо бўлди;
ҳаракат камайди.
Организмимиз бундай тез ўзгаришларга тўлиқ мослашиб улгурмаган.
Энг қизиқ рақам
Олимлар ҳисоб-китобига кўра, дунёда ҳар йили миллионлаб одамлар тўғридан-тўғри носоғлом овқатланиш билан боғлиқ касалликлар оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
Баъзи тадқиқотларда носоғлом овқатланиш ҳатто тамаки чекишдан ҳам кўпроқ ўлим билан боғлиқ хавф омилларидан бири сифатида қайд этилган.
Инсонни бир марта ейилган палов ёки битта торт ўлдирмайди.
Умрни қисқартирадиган нарса — ҳар куни такрорланадиган одатлардир.
Хуллас...Қошиқ билан оғзимизга олаётган нарса қорнимизни тўйдириши мумкин, аммо умримизни қисқартиради.
Соғлиқни шифохонада эмас, ошхонада йўқотамиз. Ва уни қайтариб олиш ҳам дастурхондан бошланади.
Муаззам Иброҳимова
1 030
БИЗ ОВҚАТ ЕЯПМИЗМИ, ЁКИ ОВҚАТ БИЗНИ ЕЯПТИМИ?
Кеча хали 30 ёшга ҳам кирмаган йигит инсультдан вафот этди. Онаси жонлантириш бўлимининг остонадасидан бир соат аввал қўнгироқ қилиб ёрдам сўраганди:
-Жон дўхтир, нимадир қилинг! Сизни кузатаман доим. Ўлсини шу энергетиклар..."Редбул" ичма-ичма деб , ялиндим ёлвордим...Лекин гапимга қулоқ солмаганди. Роса оғир ахволи...
Аллох ўтганларни раҳматига олсин. Лекин унинг мисолида балки бошқаларга дарс бўлармикан деган умидда бу постни ёзишга қарор қилдим.
"Бир банка энергетик отни ўлдиради" деган гап бор.
Бу илмий жиҳатдан тўғри эмас.
Аммо қизиқ бир факт бор:
Отлар кофеинни инсонга нисбатан бошқача қабул қилади. От спортида кофеин допинг модда ҳисобланади. Жуда юқори дозада кофеин отларда юрак ритмининг бузилиши, титроқ, безовталик ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Лекин битта энергетик ичимликни отга ичириб қўйиш уни дарҳол ўлдириб қўймайди.
Муаммо бошқа ерда.
Энергетик ичимликлар инсон организмини алдайди.
Чарчоқ кетмаган бўлади, лекин мия чарчоқни ҳис қилмай қолади.
Юрак эса бу "алданиш" учун ҳақ тўлайди:
юрак уриши тезлашади;
қон босими кўтарилади;
аритмия хавфи ортади;
айниқса ўсмирлар ва юрак касаллиги бор одамларда хавф юқори бўлади.
Энг қизиғи, одамни кўпинча кофеиннинг ўзи эмас, балки кофеин + шакар + уйқусизлик + стресс комбинацияси йиқитади.
Бугунги кунда кардиологлар орасида энг хавотирли тенденциялардан бири — энергетик ичимлик истеъмол қилганидан кейин аритмия, юқори босим ёки ҳушдан кетиш билан мурожаат қилаётган ёшлар сонининг кўпайишидир....
Бир пайтлар одамлар овқат тополмай ўлишарди. Бугун эса кўпчилик овқатнинг ўзи туфайли касал бўлмоқда.
Бу гап ҳазил эмас. Жаҳонда юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, семириш, айрим саратон турлари ва жигар касалликларининг катта қисми айнан овқатланиш тарзи билан боғлиқ.
Еб ичаетганимизга диққат қилинг:
Чанқоққа сув эмас, газли ичимлик.
Табиий овқат ўрнига ярим тайёр маҳсулот.
Мева ўрнига конфет.
Кечки овқатдан кейин яна чой билан ширинлик.
Трансёғлар..
Организмимиз ҳар куни яшаш учун курашаётган бир пайтда, биз уни ортиқча шакар, туз, трансёғлар ва кимёвий қўшимчалар билан бомбардимон қиламиз.
Энг ачинарлиси, бу заҳар секин таъсир қилади.
Сигарет чеккан одам зарарни тушунади. Аммо ҳар куни бир неча қошиқ ортиқча шакар истеъмол қилган одам ўзини соғлом деб ўйлайверади. Касаллик эса йиллар давомида жимгина шаклланиб боради.
Бугун дунёдаги энг катта парадокс шунда:
Одамлар очликдан эмас, ортиқча ва носоғлом овқатдан кўпроқ азият чекмоқда.
Аллох инсон учун олма, сабзавот, дон, гўшт, сут ва сув яратган эди. Биз эса уларни заводларда қайта ишлаб, ранг бериб, таъм кучайтиргич қўшиб, ҳақиқий овқатни маҳсулотга айлантирдик.
Натижачи?
30 ёшда қон босими. 40 ёшда диабет. 50 ёшда инфаркт. Баъзан эса ундан ҳам эртароқ...
Албатта, ҳар бир касалликнинг сабаби овқат эмас. Ирсият, экология, стресс, камҳаракатлик ҳам муҳим омиллар. Аммо соғлиқ учун ҳар куни қилинган энг катта инвестиция ҳам, энг катта хиёнат ҳам дастурхон устида содир бўлади.
Энди ҳар куни хонадонимтзга келадиган махсулотларни бир тахлил қилиб кўрайлик:
1.2024–2025 йилларда чоп этилган йирик мета-таҳлилларда юз минглаб одамлар кузатилган. Натижа шуки:
Ультрақайта ишланган маҳсулотлар (колбаса, сосиска, чипс, газли ичимликлар, тез тайёр таомлар, кўпчилик қандолат маҳсулотлари) истеъмолининг ортиши эрта ўлим хавфини оширади.
Бу маҳсулотларни энг кўп истеъмол қилувчиларда юрак-қон томир касалликлари, диабет ва айрим саратон турлари кўпроқ учрайди.
Муаммо фақат калорияда эмас. Бундай маҳсулотларда:
ортиқча туз,
ортиқча шакар,
трансёғлар,
эмульгаторлар,
сунъий қўшимчалар мавжуд.
2. Шакар инсон организми учун "секин ҳаракат қилувчи хавф"
Тадқиқотлар кўрсатишича:
Кунлик қўшимча шакар миқдори ошган сари:
2-тип диабет хавфи,
ёғли жигар касаллиги,
юрак хасталиклари хавфи ортади.
Айниқса суюқ шакар — газли ичимликлар, энергетиклар, пакет шарбатлар энг хавфли ҳисобланади.
Нега?
Чунки мия уларни тўйиш сигнали сифатида яхши қабул қилмайди. Инсон кўпроқ калория қабул қилиб юборади.
1 030
Repost from ELS Estate
📞: +998 (91) 212 78 88
📌Hovli sotiladi
📍Manzil: Vokzal
🪧Mo’ljal: Vokzal
🔖Maydoni: 5.9 sotik
💰Narxi: 65.000
📄Qo’shimcha ma’lumotlar:
🔍Izlash uchun kod:#1948
1 030
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ПАВЛОВНИЯ!
Ўн-ўнбеш йил аввал павловния дарахти Хитойдан ёппасига кириб келиб, кўпчилик уни тез ўсувчи манзарали дарахт сифатида ҳам эка бошлаган пайт А. қўшним қизиқиб, ҳовлисига экиб кўрди. Икки йилдан сўнг ёқмай қолди ва ҳовлисидан кўчириб, кўчага ўтқазди. Катта дарахтга айланиб улгурган экан, ковлаб олганда илдизи деярли қолмаган эди, барибир экиб қўяверди. Бир йил ҳеч қандай ўзгаришсиз турди, сўнг бирдан гуриллаб ўса бошлади. Уч йилда 10-20 йиллик чинордек баланд бўлди. Бироқ энди Б. қўшним тинимсиз шикоят қила бошлади, маҳалла қўмитасига ҳам борди. Унинг ҳовлисига умуман қуёш тушмай қолган, павловния илдизи эса ҳовлисининг ўртасига етиб борган экан. Ахийри А. қўшним ўтинчиларини чақириб, забардаст павловнияни кестирди.
Бироқ павловния келаси йил баҳорда яна илдизидан гуриллаб ўсиб чиқа бошлади. Яна шикоятчилик, қўшнилар ўртасида кўнгилхиралик бошланди. Бу гал А. қўшним икки норғул мардикор йигитни олиб келиб, павловния тўнкасини қўпортирди. Б. қўшним уларнинг ишинини кузатиб турди, лекин кўнгли тўлмади шекилли, қўпориб чиқаришнинг имкони бўлмаган, ён томонларга тарқаб кетган ўзак илдизларга қандайдир дори ҳам септирди. Бу иш ўтган йили ёзда бўлган эди.
Ўтган ҳафта Қурбон ҳайитидан аввал кўчаларни тозаладик. Баҳор серёғин бўлганидан ўт-ўлан тизза баробар. Павловния эса аввалги экилган жойидан беш метрлар чамаси узоқдан, асфальт йўлакни қўпориб яна чиқибди. А. ва Б. қўшниларим ҳайит арафа кўнгилхира бўлишмасин деб, кучим етгунчалик чуқурроқдан қўпориб, олиб ташладим.
Ҳайитга яқинларни йўқлаб Косонсойга уч кунга бориб келдим. Келсам, павловния бир эмас, уч-тўрт жойдан яна асфальт ва бетонларни қўпориб чиқишга улгурибди. Қўшнилар ҳали кўргани йўқ. Икки қўшни ўртасида дастлаб шу можаро бошланганда мен юз фоиз А. қўшни тарафдори эдим. Энди фикрим ўзгарди. Тассаввур қиляпман, Б. қўшнининг девори, унга туташ иморат пойдевори қанчалик хавф остида қолганини. Қолаверса, захга интилган илдизлар кўча ўртасидан ўтган канализация қувурига ҳам дахл қилиши тайин. Агар унга етиб олса, кўча ўртасини қўпориб чиқиши ҳам мумкин.
Хуллас, интернетда ўқловдек ҳарфлар билан ёзиб қўйибди: “Павловния маҳаллий дов-дарахтларни қуёшдан бебаҳра қилиб, катта тезликда уларнинг ўрнини эгаллаб олади. Илдизи ва уруғи тез тарқайди. Табиатда уларга тенг кела оладиган дарахт йўқ, шу боис улар агрессив равишда, катта тезлик билан тарқалади. Қолаверса, улар тупроқ таркибини ўзгартириб, унумдорлигини ҳам ўлдиради. Кўплаб мамлакатларда павловния дарахти инвазив бўлган учун таъқиқланган.”
Келажакда бу дарахт шаҳар йўлларидаги коммуникация ва канализация тармоқларига қандай зиён келтириши бошқа масала, бу энди мутахассислар, экологу муҳандисларнинг иши.
PS. Тушунмовчилик бўлмаслиги учун қўшимча: Мен кўпроқ қишлоқ ва шаҳар шароити ҳақида ёзгандим. Шаҳарда йўл четларига экишяпти, келажакда бу йўлаклар ва коммуникация тизимларига миллионлаб зарар келтиради дегани. Бизнинг атрофларда ҳозир электр кабелларини ҳам ер остидан ўтказишяпти!!! Қишлоқда томорқангизга соя солиб, экин эколмайсиз, барглари йирик ва чириши қийинлигидан ерни плёнкадек ёпиб нафас олдирмай қўяди. Махсус плантацияларга экаверсин. Кўп мамлакатларда ўрмон яқинига экиш ҳам таъқиқлаган, чунки маҳаллий ўрмонни йўқ қилиб юборар экан.
Мухаммад Шариф
1 030
Сиҳатгоҳлар халқ учунми ёки фақат бойлар учун?
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбари !
Аввал герб эмас, халқ дардини эшитинг!
Бугун юртдошларимиз сиҳатгоҳлар ҳақида шундай оғриқли фикрлар билдирмоқдаки, уларни ўқиб бефарқ қолиш мумкин эмас.
Касаба уюшмалари тасарруфидаги кўплаб санаторийлар нархи жиҳатидан қиммат, шароити жиҳатидан эса ҳануз Совет давридан чиқолмаган аҳволда қолмоқда.
Одамлар йиллаб ишлайди, профсоюзга бадал тўлайди, аммо дам олиш ёки даволаниш вақти келганда энг оддий йўлланма учун ҳам миллионлаб сўм талаб қилинади.
Ачинарлиси, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар, пенсионерлар ва меҳнат фахрийлари ҳам муносиб шароит эмас, балки эски, таъмирталаб, хизмат сифати паст бўлган сиҳатгоҳларга юборилмоқда.
Бир фуқаро шундай ёзади,
“40 йил деганда зўрға ишхонамдан Фарғонадаги Чимён санаториясига путёвка берамиз дейишди. Ярим пулини — 2 миллион 600 минг сўмни ўзинг тўлайсан дейишди. Ахир Президент 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига бепул йўлланма берилади деганди. Шунда мен, путёвкангни ўзингга олиб қол, шу пулга хотиним билан бошқа жойда дам оламан дедим”.
Яна бир юртдошимиз Товоқсой ҳақида шундай дейди,
“Чириб кетган иморатлар, Советдан қолган аҳвол. Овқат макарон. Даҳшат. Текин деб кимлардир пулни еб ётибди, халқ эса сассиган шароитда юрибди”.
Бошқа изоҳларда ҳам бир хил дард.
— “Сиҳатгоҳларда манний каша, макарондан бошқа овқат йўқ”. — “Зомин санаторияси нархига чет элда дам олса бўлади”.
— “Оддий халқ санаторияга яқинлаша олмайди”.
— “Аппаратлар СССР давридан қолган”.
— “Йўлланмалар таниш-билиш билан тарқатилади”.
— “Пенсионерга уч йилда бир марта путёвка
— уч йилгача ким бор, ким йўқ?”
Энг оғир масалалардан бири — касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги сустлигидир.
Фуқаролар таъкидламоқда,
“Хусусий корхоналарда одамлар 11–12 соатлаб ишлаяпти. Ҳафтасига 70 соатгача меҳнат қиляпти. Касаба уюшмалари эса гербни ўзгартириш билан овора”.
Ҳақиқат шуки, бугун кўплаб сиҳатгоҳлар замонавий тиббий хизмат, муносиб овқатланиш ва инсонга яраша шароит ўрнига, фақат ҳисобот учун ишлаётгандек таассурот қолдирмоқда.
Ахир савол туғилади.
— Нега оддий пенсионер сиҳатгоҳга боролмайди?
— Нега профсоюз аъзоси бўла туриб, яна миллионлаб сўм тўлайди?
— Нега халқ пулига ишлайдиган муассасалар халқнинг ўзи учун қиммат?
— Нега ҳануз 40–50 йиллик жиҳозлар билан одам даволанади?
Бугун халққа янги шиорлар эмас, амалий ислоҳот керак!
— санаторийларда шаффофлик — йўлланмалар тақсимотида адолат
— нархларни қайта кўриб чиқиш
— замонавий тиббий жиҳозлар — пенсионер ва кам таъминланганларга ҳақиқий имтиёзлар
— инсонга муносиб овқат ва шароит.
Халқнинг дардини эшитиш — энг катта ислоҳотнинг бошланишидир.
Ўзимга ҳам ўтган йили Тошкент вилоятидаги энг ҳароб қаровсиз сиҳатгоҳга йўлланма берилди, бормадим!
Ўзбекистон касаба уюшма федерация раҳбари ана шундай шароитсиз сиҳатгоҳларга Ўзбекистон раҳбарлари учун ётиб даволанишига йўлланма берса мақсадга мувофиқ эди эски хоналарда чириган тиббий жиҳозларда, манный каша ва макаронни едириб.
Нигора Алимова
1 030
Пекиндаги учрашувда Трамп бўва, пайтдан пойдаланиб Си Цзинпин бўванинг даптарига бир мўралайин депти. Кейин қитайчани билмаслиги эсига тушиб даптардинг бетини жовиб қўйипти🥴))
1 030
Пепе кетди. Дунё — ор-номус, поклик ва виждонини йўқотди...
Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика вафот этди. У жимгина, кортежларсиз, президент самолётисиз, Монтевидео четидаги ўз уйида ҳаётдан кўз юмди. Бугун уни сўнгги йўлга кузатишмоқда.
Мамлакат президенти бўлган, аммо оддий кулбада яшашни давом эттирган инсон. 1987 йилги “Жук” машинасида юрар, маошининг 90 фоизини камбағалларга ёрдам учун бериб юборган. У сиёсатда кўришга одатланган нарсаларимизнинг мутлақо тескариси эди: ўғирламасди, ёлғон гапирмасди, қўриқчилар ортига яширинмасди. У оғриқли даражада ҳалол ва чиндан ҳам эркин инсон эди.
Постсовет диктаторлари олтин саройларда яшаб, тириклигидаёқ ўзларига мақбаралар қураётган бир пайтда, Мухика идиш-товоқни ўзи юварди. Улар халқининг оғзини ёпганида, у ўз заифликларини очиқ тан оларди. Улар 95 фоизлик “сайловлар” уюштирганида, Мухика муддати тугагач, шунчаки кетди: ҳеч қандай истерикаларсиз, ҳеч қандай сценарийларсиз.
Энди у йўқ. У билан бирга ҳокимият — хизмат, талон-тарож эмас, деб ишониш мумкин бўлган давр ҳам кетмоқда. Қўлида автомат бўлган инсон ўтмишини ортда қолдириб, қасос эмас, ярашув йўлини танлаши мумкинлигига ишониш мумкин бўлган давр. Камбағал мамлакатда ҳам маънавий жиҳатдан бой етакчи бўлиши мумкинлигига ишониш мумкин бўлган давр. “Хўжайин” эмас, “элбоши” эмас, “миллат отаси” эмас — шунчаки Пепе. Меҳрибон кўзли қария, қамоқ ва қийноқларни бошидан кечирган, аммо барибир гуманист бўлиб қолган инсон.
Бугун рақамли қўғирчоқбозлар, нефт қироллари ва жиноятлашган элиталар ҳукмронлик қилаётган дунё янада қашшоқлашди. Чунки сотиб олинмаган, бойликларини офшорларда яширмаган, ўзини худога айлантирмаган инсон кетди.
Хосе Мухика шундай деган эди:
“Мен камбағал эмасман. Камбағаллар — бу чексиз кўп нарсага муҳтож бўлганлардир. Мен оз нарса билан яшайман, шунда яшашга вақтим қолади”.
Раҳмат сенга, Пепе. Жойинг жаннатда бўлсин. Виждонинг ҳали ҳам эшитишга қодир бўлганлар қалбига кўчсин.
https://www.facebook.com/share/p/18imYpY3uM/
1 030
Меҳрибон укуматим,
ҳурматли Қарши шаҳар ҳокими, Горсет ходимлари ва шулар билан менинг орамда ўртакаш бўған Марк Цукерберг бовуримга миннатдорчилигимни билдираман.
Ниҳоят плўмбаланди счўтчигим. Карнайчидан битта "пуф" дегандайин, 5 мунутлик иш экан-ей ўзи🥴
Ҳалқ арзига беэътибор бўлмаган Қарши ДХМ бошлиғи Д. Раҳмановга ва тармоқдаги дўстларимга алоҳида катта рахмат.
Яхшиларнинг боши омон бўлсин доимо🤲🏻❤
1 030
Катта Қаршининг, катта Кардиолўгиясининг, катта палатасидаги, бешта бири биридан майда момалар, фафа бўлдик, соғлиқти соқлаш вазиридан🥴
Эндигана овриған белларга, чўлдинг совуғи уриб кетган ояқларға физиўтерапия олиб бошлаб эдиг-а🫤
Эккинчи кун электрпарезчи қизинка, беш кунник иш куни бизга, шешанбагача ҳайр момалар деб, эшигини қўшириб кеетди борди🥴
Ана бўмасам... 😞
Овузимизди очииб қолайбердик...
Коммағалди туянинг устидаям ит қопади дегани шул бўлса керак-да🤔
1 030
Вўзи жураккинам овриб, кардиалўгияда жотиппан. Тонгда бях кирсам, овриған журакларди эзиб " Люди которые вы можете знать" деб казо казолар чиғиб келса-да денг🥴
Булар қайларда-ю, мен қайда..
ФБ ҳам одамдинг устидан кулишга уста🫤
Шунга денг, илҳом кеб кетти.. Ўричча билганнар тушунади.. Нў ничего личного, бой бўва укаларим😁
Люди которые , могла бы я знать...
Люди которые, важная "ЗНАТЬ"
Люд у которых, жизнь БЛАГОДАТЬ"
А вы меня тоже, могли бы ведь знать..
Если б я где-то, сидела там рядом
Если б я кресло, крутила бы задом..
Если б я тоже, была на верхушке
Если б я тоже была у "кормушки"
Ела бы свами, дорогие самсушки..
Могла бы я хлопать, сильнее в ладоши
Тогда вы меня , узнавали бы тоже.
Если б лечилась я, как вы, за границей
Если бы "зналась' я, с важными лицами
Если бы ездила, на иномарках,
На самую "клёвую" должность пахать.
Были бы рады, меня тоже знать
Люди которые ,могла бы я знать
Люд у которых, жизнь БЛАҒОДАТЬ...
Люд для которых, играют фанфары
Люд у которых, межпальцев сигары...))
1 030
Меҳрибон укуматим, ўртах Қарши шаҳар ҳокими!
Эртан бизди ойбдор топпанглар майлими?
Чунки "оларда кирар жоним, берарда чиғар жоним" ўйини ҳалиям тугамапти.
Болаларим минан кўбайлашиб биттагина квартирача олувдик Қарши шаҳар Чўлқувар маҳалласидан,
битта электр счўтчикти плўмбалатолмай ичимиз куйиб кетди🥴
Давлат хизматларига бориб, электр счўтчикни плўмбалаб, лицевой счўт олишга заявка ташладик. Улар горсеттинг рақамини беришди, телпон қоқасиз, келиб плўмбалашади деб.
Ўша кундан бери " Ит- итга, ит-қуйруққа, қуйруқ-бўтанга, бўтан-кўтанга" ўйини давом этмоқда🙄:
- Опа касалман, бошқа нўмер бераман шунга қилинг;
- Опа бугун бораман, кутинг.;
- опа эртага эслатинг;
- Опа эртага эээрталабдан телпон қилиб эслатинг;
- Опа мана бу номерга чиқинг.
Охирги берган нўмерлари 24 соғат банд🥴
Шийтип салкам бир ой ўтди-ёв...
Э содағанг кетайинлар, ҳаммангди йиғсанг битта МИБ ча жоннаринг жўғ-ай! 😡
Билганнар, Қаршиликлар!
маслаҳат берингизар қоникай,
энди порталга ёзайинми яда иннамай плўмбасиз ишлатиб жураберайикми счўтчикти?
Эртан МИБ кеб кўтанимизди суғуриб кетмайдими ишқилиб? 🤔
1 030
"Зоман сенга боқмаса, сен зоманга боқағай"..
"Тразасидан чиғариб илинган, яда балкўнга илинган кийим кечакларди расмга тушириб жўнатганга, жаримадан палон поиз берилади" деган хавар чиғиб қоса ҳуушт деб жаринглар🧐
Ҳовлим, дўмлардинг қопталида-да. Ҳам қопчиғимга, ҳам укуматимга ёрдамим тейсин дейманда🥴
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
