cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 6-уй.

Больше
Рекламные посты
2 155
Подписчики
-124 часа
-37 дней
+3930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

➡️ ЭРМОН БАРГЛИ АМБРОЗИЯ ЎИТ Ambrosia artemisiifolia L. Бир йиллик карантин ўсимлик бўлиб, ташқи кўринишидан эрмон баргига ўхшайди. 🟢 Тарқалиши: Эрмон баргли амброзиянинг келиб чиқиш маркази Шимолий Америка ҳисоблансада, у Европа давлатларига эрман баргли амброзия Америкадан қизил йўнғичқа уруғлари билан бирга олиб ўтилган. Ҳозирги кунда эрман баргли амброзия Кавказ, Ўзоқ Шарқ (жанубий ҳудудлари), Марказий Осиё; Ўрта ва Атлантик Европа, Ўрта ер денгизи ҳудудлари, Қора денгиз соҳиллари, Кичик Осиё, Эрон, Япония, Хитой, Жанубий Америка, Австралия, Африка, Непал, Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа ерларда учрайди. Мазкур иссиқсевар ўсимлик 50-55 даражадан юқори шимолий кенгликларда тарқалмайди. 🟢 Морфологик белгилари: Эрман баргли амброзия бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Унинг илдиз тизими ўқ илдизли бўлиб, тупроққа 4 м чуқурликкача кириб боради. Пояси тик ҳолатда тўғри ўсади, бўйи 20-200 см гача боради, юқориги қисми учбурчак кўринишида супургисимон шохлайди, кучсиз ёки етарлича кучли сиқилган дағал туклар билан қопланади. Барглари 4-15 см узунликда бўлади, устки томони тўқ яшил, деярли яланғоч, остки томони кулрангсимон яшил, қуюқ дағал туклар билан қопланади. Юқоридаги барглари навбатлашиб жойлашади, деярли бандсиз, патсимон бўлакли, пасткилари эса қарама қарши, бандлилари икки карра патсимон бўлакланган. Гуллари айрим жинсли: чангчи гуллари - сариқ, бешта тишли, диаметри 3-5 мм келадиган яримшарсимон ёки қўнғироқчасимон саватчаларда тўпланади, гулбандининг узунлиги 2-3 мм келади. Саватчалари бошоқсимон тўпгулларда тўпланади. Уруғчи гуллари 1-3 ва ундан ҳам кўпроқ миқдорда чангчи тупгуллар асосида ва юқориги баргларнинг қўлтиғида жойлашади, уларда гул ёнлиги бўлмайди, шакли тухумсимон, учки қисми сиқилган ва ўткирлашган, узунлиги 4-5 см келадиган ўсиб бирлашиб кетувчи ўрамалар ичида жойлашади. Уруғларининг узунлиги 2-4 мм, тухумсимон ёки ноксимон, асоси уч қиррали, қовурғалари қанотли, ранги яшилсимон-кулрангдан қорамтир-жигарранггача, силлиқ ва ялтироқ, ўсиб бирлашиб кетувчи ўрамалар ичида жойлашади. Буларнинг барчаси сохта мевани ташкил этади, унинг учида йирик ўсимта ва атрофида уни ўраб турувчи 5-8 майда ўсимталар кузатилади. 🔎 #Ўт 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҲОСИЛДОРЛИКНИ ҚИСҚА БЎҒИНЛАРДА КЎРИНГ! ➡️ SOOJAN 98% 🔬Таъсир этувчи моддаси: Мепикват-хлорид 98% 📦Қадоғи: 50 гр 💡Қўлланилиши: Ушбу препарат ғўза ғовлаб кетишининг олдини олади. Бунинг натижасида ғўзанинг пастки қисмида асосий кўсаклар пайдо бўлиб, улар эрта очилади ва юқори ҳосил олишга имконият яратилади. Препаратнинг тўла самарадорлигига, уни қўллаш даври ва қоидаларига тўла амал қилиб, 3 мартагача ғўзага ишлов берилганда эришилади. ➡️ 1-ишлов: Ғўза 7-8 барг чиқарганда, биринчи шона кўринганда (15 гр/га). ➡️ 2-ишлов: Ёппасига гуллаш даврида ( 45гр/га). ➡️ 3-ишлов: Якка қатор экилган майдонларда 16-18. Қўш қатор экилган майдонларда 13-14 ён шоҳ чиқарганда (90 гр/га). Ушбу стимуляторни бошқа препаратлар билан қўллаш мумкин. 😎😎😎😎😎😎 📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06 📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(93)640-07-56 🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг 📞Телефон: +998(77)255-00-04 📞Офис: +998(95)515-00-70 *** 📍Фарғона водийси бўйича менеджер: 📞+998(77)255-00-05 📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: 📞+998(97)550-70-01 📍Қарши шаҳридаги диллер 📞+998(91)257-13-57 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
👍 1👏 1
01:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
Учқўрғонда малина етиштириш ҳам қулупнай сингари драйвер соҳага айлантирилади Учқўрғон туманидаги Эшонтўпи маҳалласида яшовчи Ахрорбек Абдушукуов Миграцияда юриб даромад топиш билан биргаликда ҳунар ўрганган ёшлардан. 15 йил давомида Қозоғистонда ишлаб юриб малина етиштириш бўйича малакага эга бўлди. Ҳозирда томорқасида 2 сотихли плантация ташкил этиб малина етиштирмоқда. Хонадонда малинадан ташқари 200 та уяда асалари парваришланмоқда.
Показать все...
5.96 MB
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум. Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин! 😎😎😎😎😎😎 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг📝
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
МЕВАЛИ БОЛАЖОН😘 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
😁 4👍 2💋 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
➡️ ҒЎЗАНИ ЧЕКАНКА ҚИЛИШ Ғўза бошқа иссиқсевар техник экинларга нисбатан узоқ муддат ўсади, бунга ўсимлик тўпидаги меваларнинг бирин-кетин пайдо бўлиши , озиқ моддалар, сув ва бошқа омиллар билан таъминланиш даражаси бир хилда эмаслиги сабаб бўлади. Ғўзаларнинг барқ уриб ўсиш ва жуда кўплаб мевалаши, асосан июль ойининг иккинчи декадасидан августнинг биринчи ярмигача бўлган муддатга тўғри келади. Айни шу даврда ўсимлик озиқ моддаларнинг, намликнинг етарли бўлишини, зараркунандалардан сақланиши, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида юқори сифатли ўтказилишини талаб қилинади. Одатда, ғўза юқори агротехника асосида парвариш қилинади хам ўрта толали ғўза тупларида пайдо бўлган меваларнинг ярмидан кўпи, ингичка толали ғўза навларида эса 35-40% тўкилиб кетади. ЎзПИТИ маълумотларига қараганда, гидропоникада мева тўкилиши ўрта толали ғўза навларида 6-7% ни ва пахта хосили гектарига 120-140 ц ни ташкил этган. Агарда ўсимликка озииқ моддалар, сув ва бошқа зарур факторлар етарли бўлмаса, шунингдек зараркунанда хашоротлар кўплаб шикастласа, меваларнинг 90%, баъзан бундан хам кўпроғи тўкилиб кетиши мумкин. Ғўзаларнинг нормал ривожланишини таъминлаш ва хосил органларининг тўкилишини камайтиришда чеканка мухим агротехник тадбирлардан хисобланади. Чеканка ғўзаларнинг ривожланиши ва гектардаги туп сонига қараб турли муддатларда ўтказилади, бунда ўсимликнинг асосий поя ва ўсув шохи учлари чимдиб ташланади. Шундай қилинганда ғўза бўйига ортиқча ўсиб кетмайди, озиқ моддалар ва ўсув илгари пайдо бўлган хосил шохларига тақсимланади. Тажрибадан маълум бўлишича, ғўзалар июлнинг охири августининг бошларида чеканка қилинганда орадан 14 кун ўтгач, ўсимлик тупининг дастлабки 3- ярусидаги меваларда умумий азот миқдори 1230 мг, чеканка қилинмаган ғўзаларда эса бундан 191 мг кам бўлган. Бошқа бир мисол, чеканка қилинган ғўза меваларининг 1г қуруқ моддасида углеводлар миқдори 46,2 мг, чеканка қилинган ғўзаларда эса 41,6 мг ни ташкил этган. Шунинг учун хам чеканка қилинганда хосил органларининг тўкилиши камаяди,кўсакларнинг вазни ошади, хосил эрта етилади ва хосилдорлик юқори бўлади. 🔎 #Ғўза 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
2👍 2🔥 2
📚ПЕСТИЦИДЛАРНИНГ БИР БИРИГА МОСЛИГИ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ПЕСТИЦИДЛАР АРАЛАШМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
Khakimov_Pesticide_compotibility_&_Bank_mixture_2023_24_май_2.pdf4.24 MB
➡️ СИЛОС ТАЙЁРЛАШ, САҚЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ Моллар рационининг асосий қисмини силос озуқаси ташкил этади. Силосни турли (маккажўхори, оралиқ экинлар, кунгабоқар ва бошқа) ўсимликлардан бостириш мумкин. Силос бостириш учун кенглиги 6 дан 18 метргача ва баландлиги 2,5 дан 3,5 метргача ва узунлиги 15 дан 45 метргача бўлган бетон траншеялар қурилади. Ер ости сувлари паст бўлган жойларда траншеялар ердан паст чуқурликда, ер ости сувлари яқин бўлганда улар ернинг устига қурилади. 250, 500, 750, 1000 тоннага мўлжалланган траншеяларни қуриш лойи- ҳаси мавжуд. Хўжаликда бор бўлган силос траншеялари ва чуқурларини силос ташишдан 10-12 кун олдин таъмирланиши керак ёки силос қолдиқларидан тозалаш, дезинфекциялаш, силосбоп экинларни ўриш жойигача бўлган йўлларни таъ мирлаш, кўприкларни тузатиш ва бошқа ишларни бажариш керак бўлади. Энг кенг тарқалган усул ер усти, ер ости ва ярим траншея бўлиб ҳисобланади. Энг қулайи эса ер устида бетида деворлари билан ўралган траншея ҳисобланади. Бунда силос қиш даврида музламайди, ёз даврида қизимайди ва таг қисмига сув тўпланмайди, чорва ҳайвонларга едиришда қийинчилик туғилмайди. 🟢Ер устига силос бостириш технологияси Силоснинг кенг тарқалган турлари деярли ҳар қандай хўжаликлар томонидан қўлланилиши мумкин бўлган энг осон силослаш жараёни бу ер устига, яъни текис майдонга тайёрланадиган силосдир. Ушбу турдаги силос биринчи марта силос тайёрлаш билан шуғулланаётганлар учун тавсия этилади. 🔎 #Силос 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Показать все...
👍 4🔥 2👏 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.