cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Oddiylikdan yuksaklik qadar...

✒ Oddiylikdan yuksaklik qadar ✒ Shaxsiy rivojlanish ✒ Komillik sirlari ✒ Mukammallik sirlari @Psixolog_Mahbuba

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
184
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#ибрат Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса айтинг: – Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан. Ориф Таскиннинг "Дакки бериш санъати" китобидан.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
00:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
Антистресс
Показать все...
2.52 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кимнидур ёмон кўришдан олдин унинг дунёсида яшаб кўринг ва кейин хулоса чиқаринг! Биз кўриб турган нарсалар иллюзия бўлиши ҳам мумкин.Ташқи кўринишга қараб баҳо беришга шошилманг! Расмда: Картошкага ўхшаб тўғралган олма, қатиқ, шафтоли холос, сиз ўйлаган нарсалар эмас... @Psixolog_Mahbuba
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Мотивация Ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман деб яшанг. Шунда ҳаёт ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди. Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чиндан лойиқ бўлиб борасиз. Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз. @Psixolog_Mahbuba
Показать все...
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ Бир киши донишманддан сўради: -Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми? -Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ... -Учта элак? -Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми? -Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос. -Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан? -Йўқ, аксинча. -Демак - давом этди донишманд - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими? -Йўқ, ҳожати йўқ. -Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Минг йил ўқисаму, мендан "нимани билдинг?", деб сўрасалар, "ҳаддимни билдим", дейман... ✍ Жалолиддин Румий
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кечиримли кишилар – қалби яхшиликлар билан лиммо-лим тўлган кишилардир. Улар дунёнинг қийматини биладилар ва одамларнинг айби билан ўралашмайдилар. ‏﴿ فَمن عفَا وأصلحَ فأجرهُ علَى اللَّهِ ﴾ «Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шуро 40)
Показать все...
Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу дунё эмас, одоб-ахлоқ илм-ҳунар қолдириши керак. Мол-дунё мероси кундан кун камайиб, одоб-ахлоқ илм-ҳунар мероси эса ошиб боради. Бу ривоят фикримизнинг далили: Миср ҳукмдори билан Рум ҳукмдори ўзаро келишиб, дўстлик аҳдини туздилар ва орадаги адоватга барҳам бердилар. Ҳатто Миср ҳукмдори Рум ҳукмдорининг қизини ўғлига никоҳлаб, қизини эса Рум шаҳзодасига узатди. Уларнинг дўстлик ва қариндошлик алоқалари узоқ давом этди. Бир куни Рум ҳукмдори қудасига бу мазмундаги мактубни йўллади: - Кўзларимизнинг нури бўлмиш азиз фарзандларимизнинг бизлардан кейин ҳам фароғатда яшамоқликлари учун ҳозирдан чора-тадбир кўришимиз керак. Мен ўғлим учун жуда кўп олтин жамладим. Чиройли боғ ва сарой барпо эттирдим. Сиз ҳам шундай қилгандирсиз? Миср ҳукмдори мактубни ўқиб табассум қилди ва бу жавобни йўллади: - Азизим, мен сиздан кўра сал бошқачароқ йўл тутдим. Вафосиз мол-дунё ва матоҳларига илтифот этмаганим туфайли ўғлимга олтину жавҳарлар эмас, илм, ҳунар, одоб, ахлоқни мерос этиб қолдиришни истадим. Уни илмли, ҳунарли, хушахлоқли қилиб тарбияладим. Уни яхши адаб либоси билан безадим. Мол-дунёга қачондир завол етади, аммо мен қолдираётган меросга ҳеч замон завол етмайди. Бу мерос фарзандимни ҳар қандай бало-офатлардан омон сақлагай...
Показать все...