cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Uzb_Meteo

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Больше
Рекламные посты
13 047
Подписчики
-2124 часа
-777 дней
+14030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Эль-Ниньо ҳозирги мавсум учун ўзининг фаол даврига кирди. Эль—Ниньо бизни минтақада гарчи бизга ўтган йилга нисбатан вегетация даврида кўпроқ ёғин улашиб, кўпроқ яшиллиликка бурканган бўлса-да, мазкур тендинция бошқа минтақаларда бизники каби эмас. Айниқса, экаваториал мамлакатлар ҳозир Эль-Ниньо фонида ҳаддан ташқари кескинлашаётган намгарчилик ва унинг фонида сув тошқин ва сув босишлардан азият чекмоқда. Индонезия, Бразилия ва экваториал мамлакатларда даҳшатли сув тошқинлари ортидан юзлаб кишилар ҳалок бўлмоқда. Аксинча, Жанубий ва жануби—шарқий Осиё, Шимолий Америкада юқори иисиқлик ва қурғоқчилик авж олмоқда. Араб диёрларида эса нам ҳаво оқимлари жуда кескинлашган.
Показать все...
Келаётган янги ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари юқори иссиқ ҳарорат қаршисида ўтади. Ўзгидрометга кўра, 7—8 май кундуз кунлари водий вилоятларида +30°С гача, бошқа вилочтларда +33°С +35°С гача иссиқ ҳарорат кутилади.
Показать все...
Бухоро, Навоий, Самарқанда, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. ⛈💦📈 Ўзгидромет, бугун жанубий циклонларнинг аввалига Бухоро—Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларига таъсири кутилаётгани учун айнан шу вилоятларда чақмоқ—момақалдироқ хусусиятли кучли ёғинлар кутилаётганига эътибор қаратган. Ушбу прогноздан келиб чиқиб, масъул тузилмалар бугун юқоридаги вилоятларда сел—сув тошқин хавфларини камайтириш, аҳолига бу каби табиий офат юз берганда тўғри ҳаракатланишга кучни бериши, туну-кун навбатчилик режимига ўтиши тавсия этилади.
Показать все...
Жойларда чигиртка босқинига қарши оммавий кимёвий таъсир кўрсатиб, уларга қирғин келтириш ишлари бошоанган. Ўсимликлар Карантини ва ҳимояси агентлиги жойларда шу каби чигиртка кўпайиб кетиш ҳолатлари кузатилганда 1288 ва +998712022888 рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрамоқда.
Показать все...
Муғилистон ҳукумати ҳам чўлларда яшил фитомассани ҳосил қилиш учун кучни бермоқда. 2021 йил президент қарори билан 1 млрд дарахт акцияси доирасида ҳозиргача Мўғилистон чўлларида жами 42 млн чўл дарахти 120 млн бута экилди. 2030 йилгача улар жами 1 млрд дарахтни экишни режалаштиришган.
Показать все...
Термизда чанг бўрони сабаб Жидда-Термих йўналишидаги самолёт Самарқанд аэропортига йўнатирилган
Показать все...
🕜 13.30 Термиз шахрида кўриниш масофаси 2800 метргача чекланган "кучсиз чанг бўрони" кузатилмоқда.
Показать все...
Айни дақиқаларда ҳам минтақа 5 баллик ўртача магнит бўрони таъсирида. Тошкент вақти билан соат 05.00 ва 08.00 орасида Олмаота Ионасфера институти мосламалари шу каби қўзғалишни қайд этган.
Показать все...
Куннинг биринчи ярмида Сурхондаре, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмаси. Ҳаво ҳарорати жойларда +20 +25 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет
Показать все...
Жорий тунда яна 5—7 баллик геомагнит қўзғалишлар кузатилган. Олдинроқ, Қуёшда Х синфига мансуб кучли чақнаш бўлганди. Ундан ажралган плазма Ерга кеча Тошкент вақти билан соат 20.00 да етиб келган ва кучли магнит бўронларини келтириб чиқарган. Шу кунларда Ерда сейсмик фаол ҳудудларда кучли зилзилалар кухатилиши мумкин.
Показать все...