cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

𝑰𝒔𝒍𝒐𝒎𝒊𝒚 𝑺𝒉𝒊𝒇𝒐

Qur'on Shifodir Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз! 2021-йил 28-май 11:03 яратилган Админ : Умеркхан Реклама учун : @batumerniy

Больше
Узбекистан100 244Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
65
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#Сеҳргарни_қандай_таниймиз?! Дам солдиришга ёки ўқиб қўйинг деб борганингизда қуйидаги нарсаларни дуч келсангиз тезда у ердан чиқиб кетинг. 1. Бемордан беморнинг исмини ва онасининг исмини сўрайди; 2. Бемордан бирон-бир шахсий буюмини сўрайди. (масалан, кийими, дўпписи, белбоғ ёки расми каби ва ҳакозолар); 3. Гоҳо сўйишга муайян сифатдаги жониворни талаб қилади, (кўпинча қора хўроз) сўяётганида Аллоҳнинг исмини айтмай сўяди. Баъзан сўйилган ҳайвон қонини олиб касалнинг оғриқ жойларига суртишни буюради ёки шу гўштни ҳароба ва ташландиқ ерга улоқтиради; 4. Тилсимлар ёзиб беради; 5. Тушунарсиз калималар ўқийди; 6. Беморга тумор беради, ичида тўртбурчак катаклар бўлиб, унга ҳарфлар ёки рақамлар ёзилган бўлади. 7. Касалга бир неча муддат давомида қуёш нури тушмайдиган хонада ёлғиз бўлишни буюради. Ҳожат ҳам ўша хонада бўлади. Кўпчилик буни "чилла ўтириш" дейди. 8. Гоҳо касалга муайян муддат (кўпинча) кирк кун сувга тегмасликни буюради. 9. Касалга баъзи нарсаларни бериб, ерга кўмишни буюради. 10. Беморга варақларни бериб (унда тилсим ва ҳар хил сеҳр калималар ёзилган) бўлади ва ўшани ёқиш ва тутатишни буюради. 11. Тушунарсиз тилда ғўлдирайди. 12. Баъзида сеҳргар касалга исмини, шаҳарининг номини, нима хожат билан келганини ва ёки бошқа у билиши мумкин бўлмаган нарсаларни бемор айтмаса ҳам гапириб беради. 13. Бир вараққа тумор қилиб тушунарсиз харфларни ёзиб беради ёки сопол чинни идишга (лаган, тарелка каби) ёзиб беморга уни ювиб ичишга буюради. Ушбу аломатлардан бирортасини дуч келсангиз иймон неъматидан айрилиб қолмаслик учун у ерни дарҳол тарк қилинг. Зеро, Рассулулоҳ алайҳиссалом шундай дейдилар: ‏بما فصدقه، گاهنا أتی ومن » السلام: عليه ال له صلى النبي قال ‏عليه ال له صلى .»وسلممحمد على أنزل بما كفر فقذ قال، «Кимки коҳиннинг хузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқласа, батаҳқиқ у Муҳаммадмад (с.а.в.)га нозил қилинган нарса (дин, Қуръон)га кофир бўлибди». Abu Hir
Показать все...
Сеҳргарларни қандай сеҳр қилишини кўрганмисиз ? Ҳеч ким йўқ жойга бориб. Олов ёқиб, шайтонга ибодат қилиб оловга сеҳр қилиш шу видеодаги каби кўринишда бўлади. Abu Hirdan
Показать все...
2.28 MB
Фолбинлару сеҳргарлар аёлларимизни нозик жойини жуда яхши билишади. Энг нозик жой бу албатта турмуш ўртоқ. "Эрини ўқитиб олишибти, эрини сендан совитиб қўйишибти" каби гаплар. Афсуски, кўп аёллар турмуш ўртоқларини йўқотишдан шу даражада қўрқишадики унинг учун бор будларидан, ҳаттоки иймондан айрилишга ҳам тайёрлар. Шу нарсани билгани учун ҳам бундан фойдаланишади бу каззоблар. Энди иккинчи нозик жой. Эрни ўқитиш керак. Лекин¸ эрга билдирмаслик керак. Мижоз осон йўлни қидиради. Осон йўл эса табиийки расмга ўқитиш. Роқийлар расмга ўқимайди. Сабаби бунинг фойдаси йўқ. Фолбину сеҳргарлар расмга қараб ўқиди. Бу эса айни муддао. Лекин¸ афсуски бу нарсани сеҳр эканлигини билсалар ҳам айрим аёлларимиз "оила учун, болларим учун" деган баҳона билан қилаверишади. Лекин¸ ҳаётда кўраётганимиз шуки, яхши ниятдами, ёмон ниятдами фолбину сеҳргарларни олдига борувчиларнинг ҳаёти ғам ташвишу, муаммолардан иборат бўлиб қолган. Нимага унақа? Чунки бу Аллоҳнинг суннати. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида 7 та ҳалок қилувчи гуноҳлардан сақланинг деганлар. Шулардан биринчиси "Ширк" бўлса, иккинчи "Сеҳрдир". Аҳамият беринг сеҳр иккинчи ўринда келяпти. Сеҳргар ҳам унга борувчи ҳам албатта бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам албатта ҳалок бўлади. Биз ҳам ҳаётда ўз кўзимиз билан шуларни кўряпмиз. Эримни қайтараман деб сеҳр қиляпти. Уни касофати фарзандига уряпти. Фарзанди тузалмас касалликка орттирган. Ёки ўзи, ёки турмуш ўртоғи. Ёки оила бошига бало келган. Ҳаттоки сеҳрланган фарзандини тузатаман деб бориб қўйганлар ҳам шунақа муаммога учраган. Энг ками ўша тузатаман деб борган одами умуман тузалмайдиган аҳволга тушган. Шуни билиб қўйин. Қайтариқ деган нарса йўқ. Бу сўзни ишлатадиган одам 99% фолбин ёки сеҳргар бўлади. Қайтариқ дегани бу сеҳр қилинган одамни устига яна битта сеҳр қилиш дегани. Одам битта сеҳрдан қийналган бўлса уларга боргандан кейин уни устига яна битта сеҳр қўшилади ва аҳвол янада оғирлашади. Шу нарсаларни қилиб умуман тузала олмай юрганларни биламиз. Содда бўлманг, ёлғонларга алданиб ўзингизни ёки оила аъзоларингизни муаммога тиқманг. Сизни аҳмоқлигингиз деб фарзандларингиз бутун умр қийналиб юришмасин. Билмасангиз биладиганлардан сўранг. Ҳозир нима кўп, масжид кўп. Хоҳлаган масжидингизга кириб маслаҳат сўранг. Албатта сизга тўғри маслаҳат беришади. Бу нарсани ёзишимга сабаб эса ҳалигача бизга айрим аёллар "эримни исситиб бера оласми", "қайтариқ қиласми" деган нарсалар билан мурожаат қилишлари сабаб бўлди. Шу нарсаларни қилган одам оиласи учун ҳалокат кутаверсин. Abu Hir
Показать все...
Assalom alaykum va rahmatullohi va barakotuh
Показать все...
Жинлар учун шароб Сеҳргарлар жонлиқни жинлар учун сўйдиришади. Бу мутлоқ ҳаром. Ва мана шу сўйилган жонлиқни гўштини ейишади, қонини ҳам жинлар истеъмол этишади. Бу улар учун "қонли шароб" дейилади. Бир вақтлар узоқ йиллар раҳбар лавозимида ишлаб келган бир одам қизиқ воқеа сифатида қуйидагиларни гапириб берганди. Бу одам ҳайдовчиси билан бирга сеҳргар хузурига боришган, Сеҳргар қўй талаб қилган. Ва булар айтилган сифатдаги қўйни олиб келишган. Сеҳргарнинг ўзи қўйни сўйиб оқиб ётган қонини бир косага қуйганда устини бир мато билан ёпиб, уларни олдига қўйиб чиқиб кетган. Биз дейди : " Коса атрофида қараб ўтирдик. Бирдан коса харакатга келиб қимирлашни бошлади ва қимирлаб-қимирлаб бир мунча муддат ўтгандан кейин тўхтади. Шунда ҳалиги сеҳргар кириб, косани устидаги матони олди, Не кўз билан кўрайлик- ки, косадаги қон йўқ эди.!!!" Аввало, бу амал шайтонларнинг энг асосий мақсади бўлмиш инсонларни ширкка тушуриш бўлган бўлса, кейин шу билан бирга сеҳргар шу ширк амал билан сўйилган қўйнинг қонидан шайтонларга зиёфат қилиб берган эди. Шундан кейин жинлар сеҳргарни айтганини қиладида ўша келганларни ишига ёрдам берадилар. Сеҳргарларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!. "Роқий кундалиги"дан Abu Hir
Показать все...
"Сизда сеҳр бор дейилса", "вой нимага менда сеҳр бўлади? Ҳеч кимга ёмонлигим тегмаса " дейишади. Сизга сеҳр қилишлиги учун сиз у бу кимга ёмонлик қилишингиз шарт эмас. Қалбида касаллик бор одам сиздаги неъматларни кўра олмай, ҳасад қилиб ҳам сеҳр қилаверади. Сиз шу неъматларни йўқотсангиз у маза қилади. Қалбида марази чунки. Шундай вақтда нима қилади? Тайёр ижтимоий тармоқдаги расмингизни олиб телеграмни ўзидан сеҳрни заказ қилаверади. Огоҳ бўлайлик
Показать все...
Assalom alaykum va rahmatullohi va barokotuh
Показать все...
🍃 Bo‘lishi kerak bo‘lgan narsa, baribir bo‘laveradi. Dunyo qiyomatga qarab ketaveradi. Siz-u, biz bilan amallarimizgina qoladi... 🍃 Siz olamning adolatsizligi, noxaqliklarga ko‘p xam yuragingizni siqmang. Allohning so‘zlari ila qalbingizni xotirjam qiling. 🍃 Modomiki, xidoyat uzra ekansiz, adashganlarning sizga zarari yetmas. (Moida, 105 oyat). 🍃 Bo‘shashmanglar, xafa xam bo‘lmanglar, mo‘min ekansiz, Sizlar ustunsizlar... (Oli Imron,139 oyat). 🍃 Zero, Qalamlar ko‘tarilgan, saxifalar qurigan. - Termiziy rivoyati
Показать все...
#лирик_чекиниш Кизиги колмайди екилганингда, такдир Суянишга тополмайсан одам бари сохта
Показать все...
Ҳар йили ҳаж мавсумида Саудия Арабистони ҳукумати Масжидул-ҳаром ҳудудида кўплаб сеҳргарларни қўлга олишади. Сеҳргарлар эҳромда худди ҳаж қилишга келгандай кўринишади, лекин аслида улар ўзларининг ғаразли мақсадларида, яъни Каъба атрофида сеҳр қилиш ниятида келган бўлишади. Каъба атрофидаги сеҳр, сеҳргарларнинг оламида энг катта сеҳрлардан бўлиб, бу амал уларни Иблисга яқинлашишларига восита бўлар экан. Ушбу видеода Каъбапўшнинг орқа қисмига маҳкам қилиб тикиб қўйилган сеҳрнинг топилган ҳолати акс этган. Аниқланишича, қоғоз ичида бир неча қоғоз ва тушунарсиз турли дуолар тўплами бўлган. Cеҳргарларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. @ruqiya_islom
Показать все...
Каба.mp43.93 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.