cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Muhaddis.uz | Расмий канал

© Ҳадис илми мактабининг расмий канали Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимиз: taplink.cc/muhaddisuz

Больше
Рекламные посты
4 262
Подписчики
+1024 часа
+87 дней
-1130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_ҳадиси Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаё нимада бўлса, албатта уни зийнатлайди. Ҳаёсизлик нимада топилса, албатта уни шарманда қилади”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти). t.me/muhaddisuz ✈️
Показать все...
👍 14 1🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🕋 #Жума_Муборак Барчамизга маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик савобли амал бўлиб, шариъатимизда бунга тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят). 🌙Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 👇 t.me/muhaddisuz
Показать все...
👍 10🎉 2 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан 📆 Бугун — жума: 31-май, 2024; 23-зулқаъда. 1445 Субҳ: (эҳтиётдан хуфтон, таҳажжуд ва саҳарлик вақтининг тугаши) 02:46 Бомдод: 03:11 Қуёш: 04:52 Ишроқ: 05:07 Зуҳо: 08:17 Пешин: 12:26 Аср: 17:33 Шом: 19:51 Аввобийн: Шом намозидан кейин Хуфтон: 21:29 Таҳажжуд: 00:27 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. t.me/muhaddisuz ✈️
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Жума_Муборак 🌙🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!✨ 👇 t.me/muhaddisuz
Показать все...
👍 9 2🔥 1
#Янгиликлар #САЁҲАТ БОҚИЙ ШАҲАРГА САЁҲАТ... 🟢Ҳадис илми мактаби маъмуриятининг ташаббуси билан, бугун мактабнинг бир гуруҳ устозлари ва талабалари “Самарқанд халқаро туризм маркази”нинг “Боқий шаҳар” мажмуасига саёҳат уюштиришди. Жамоага мактаб ректори Барот Аманов ҳамда “Ал Азҳар” университети профессори, шайх Маҳмуд Ҳасан ҳамроҳлик қилишди. Мактаб жамоаси бу мажмуада кўплаб тарихий маълумотлар билан юзма-юз бўлиб, билим бисотлари ҳамда тасоввурларини бойитдилар. Хусусан, Самарқанд қоғози, уни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш технологияси билан яқиндан танишишди. 🟢Устозлар ва талабалар сафар дастури доирасида янгидан иш бошлаган Қурони карим музейини ҳам кириб кўришди. Қадимий қўлёзмалар, турли даврларда нашр қилинган илоҳий китоб нусхалари ва бошқа экспонатларни кўздан кечиришди. Ўзаро мулоқотларда қўли гул уста-ҳунармандларнинг маҳоратига таҳсинлар айтиб дуойи хайрлар қилишди. Акмал Юлдашев Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи. 🕌 Ҳадис илми мактаби матбуот хизмати📝 t.me/muhaddisuz ✈️
Показать все...
👍 18🔥 4 2👏 2
#Янгиликлар #Саҳиҳи_Бухорий_хатми СЎНГГИ ДОВОН: “Саҳиҳи Бухорий" хатми Бугун Ҳадис илми мактабининг бешинчи курс талабалари иштирокида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуида “Хатм ул-кутуб” тадбири бўлиб ўтди. Улар йил давомида улуғ муҳаддиснинг “Саҳиҳи Бухорий” китобини ўқиб ўзлаштирдилар. Анъанага кўра китоб мутолаасини итмомига етказиш мақсадида муаллифнинг хоки барқарор бўлган ёдгорлик мажмуасида тўпланишди. Аввало, улуғ зотнинг ҳақига дуойи хайрлар қилиниб, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Мактабнинг ҳадис ва шарҳ фани ўқитувчиси Ойбек домла Ҳошимов шогирдларига ҳадис фани ва унинг забардаст вакиллари, “Саҳиҳи Бухорий” китоби ва уни яратиш заҳматлари, мазкур асарнинг ислом оламида тутган ўрни ва нуфузи ҳақида қизиқарли ва қимматли маълумотлар берди. Шундан сўнг китобнинг охирги саҳифаларидан ўрин олган 40та ҳадис ўқилиб, мактабнинг битирувчи курс талабаларига мазкур китобни ўқиб-ўзлаштирганлиги ҳақида шаҳодат бергувчи ижозалар тақдим этилди. Тадбир сўнгида устоз Маҳмуджон Абдураҳмонов фотиҳага қўл очиб, мана шу каби алломаларни берган халқимиз даҳоси, уларнинг асарларини ўқиш ва ўзлаштириш учун имкониятлар эшигини очиб берган давлатимиз сиёсатига равнақ тилаб, юртимизда тинчлик барқарорлик бардавом бўлишини истаб, ҳадемай мустақил ҳаётга, илк меҳнат фаолиятига қадам қўяётган битирувчи курс талабаларига омадлар ёр бўлишини сўраб дуолар қилди. 🕌 Ҳадис илми мактаби матбуот хизмати t.me/muhaddisuz ✈️
Показать все...
👍 21 4👏 2🔥 1
Vahiy keltiruvchi farishta Jabroil alayhissalom Nabiy alayhissalomning huzurlariga necha marta o‘zining asl yaratilgan suratida kelgan? 📗 «Iymon» kitobidanAnonymous voting
  • 1 marta
  • 2 marta
  • 3 marta
  • Endi bilib olaman
0 votes
👍 15
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_ҳикмати Садақа қилувчи берган садақаси ҳали камбағалнининг қўлига етиб бормай туриб Аллоҳнинг ҳузурига етиб боришини билса эди, беришнинг лаззати олишнинг лаззатидан устунроқлигини ҳис қилган бўлар эди. 👇 t.me/muhaddisuz
Показать все...
👍 18 13
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан 📆 Бугун — пайшанба: 30-май, 2024; 22-зулқаъда. 1445 Субҳ: (эҳтиётдан хуфтон, таҳажжуд ва саҳарлик вақтининг тугаши) 02:47 Бомдод: 03:12 Қуёш: 04:53 Ишроқ: 05:08 Зуҳо: 08:17 Пешин: 12:25 Аср: 17:33 Шом: 19:50 Аввобийн: Шом намозидан кейин Хуфтон: 21:28 Таҳажжуд: 00:27 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. t.me/muhaddisuz ✈️
Показать все...
👍 5
#Видео #Сирожийяҳ_Фароиз_шарҳи 52-дарс | Бобосининг тақсимотлари ҳақидаги боб Сирожиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Сажовандий ал-Ғазнавийнинг "Сирожийяҳ Фароиз шарҳи" асари. Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур Ҳадис илми мактаби ходими FullHD: https://youtu.be/v2py1Pm3u6Q Аввалги дарслар Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Показать все...
52-dars | Bobosining taqsimotlari haqidagi bob

👇Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: Websayt:

https://www.muhaddis.uz

Telegram:

https://t.me/muhaddisuz

Facebook:

https://www.facebook.com/muhaddisuz

Instagram:

https://www.instagram.com/muhaddisuz

Tiktok:

https://www.tiktok.com/@muhaddisuz

Twitter:

https://twitter.com/muhaddisuz

Youtube:

https://youtube.com/muhaddisuz

#muhaddisuz

👍 5