cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

BASTOMIY.UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали 🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ ©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

Больше
Рекламные посты
7 504
Подписчики
-624 часа
-187 дней
-4530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Жаннатдаги “ҳамд уйи” Ким фарзандининг ўлимига сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қилса, унга жаннатда “Ҳамд уйи” бунёд этилади. Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенгки, мўмин банданинг бирор яқини, дўстими, қариндошими вафот этса, унга сабр қилиб, савоб умид килса, Аллоҳнинг раҳмати ила жаннат мукофот қилиб берилади. Кўпчилик якинларининг вафотига сабр қила олмайди, Аллоҳдан савоб умид қилмайди, ўлимнинг сабабини Парвардигор қадари эмас, балки бошқа сабабларга боғлайди. Қуйидаги ҳадисни диққат билан ўқинг: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мўмин бандам учун унинг дунё аҳлидан яхши кўрганини қабз қилсам, сўнг ундан савоб умид қилса (сабр этса) Менинг ҳузуримда фақат жаннат мукофоти бор” (Имом Бухорий ривояти)”. «Фазилатли амаллар» китобидан. https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
BASTOMIY.UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали 🌐

https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ

©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

👍 5💯 1
#ТАФАККУР Бугунги кундаги беш камчилик: 1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз, 2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз, 3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз, 4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз, 5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари. https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
BASTOMIY.UZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали 🌐

https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ

©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

👍 5👏 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Зикр_дуо 🌙 Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр ✨ لا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لا شَريكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ على كُلِّ شَيْءٍ قدير 📖 Ўқилиши: Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр 🌺 Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Унга хос. Ҳамд Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир. ✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозидан кейин икки оёғидан бирида ўтирган ҳолатида гапирмай ўн марта «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр», деса унга ўнта савоб ёзилади, ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн даража кўтарилади. У ўша куни барча ёмон нарсалардан ҳимояда бўлади ва шайтондан қўриқланади. Ўша куни уни гуноҳ тутмайди. Лекин Аллоҳга ширк келтириш бундан мустасно». дедилар (Термизий ривояти). 📚 "Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан @muminauz
Показать все...
👍 4💯 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) 2024-йил 4-Июлъ 1445-ҳижрий 28-ЗУЛҲИЖЖА ПАЙШАНБА куни учун намоз вақтлари ТАҚВИМИ (Қизилтепа тумани вақти билан) 🌞 Қуёш вақти ⏰ 05:14 Азон Такбир ☪️ Бомдод⏰03:34 ||04:30 ☪️ Пешин ⏰12:42 ||13:00 ☪️ Аср ⏰17:54 ||18:35 ☪️ Шом ⏰20:16 ||20:25 ☪️ Хуфтон⏰21:48 ||22:00 Нафл намозлари вақти ☝️ Таҳажжуд 02:00 🍛 Саҳарлик 03:34 Ишроқ:06:14 08:55 Зуҳо 🍛 20:16 Ифторлик Аввобийн: Шом намозидан кейин.. https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
👍 7👏 4💯 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Mehr - bu xazinadir. Mehrli inson kambag'al bo'lmaydi. Mehr bu- qilingan e'tiborda birgina qarashdagi ko'zda, bir og'iz so'zda bo'lishi mumkin. Mehr bu- iliqlik. Onang bolam dep silagan kaftida, otang bag'riga bosgandagi taft. Mehr bu-sharob kabidir. Sarxush qiladi. Tashvishlaringni esdan chiqaradi. Mehr bu - sen hech qachon to'ymaydigan, hech qachon unutmaydigan, ko'pgina ishlar uchun unday oladigan kuch. Mehrni ayamang!!! Siz bilan shu paytgacha dushman bo'lgan odam ham bir gaplashgan uchrashgan yoki birga o'tirgan paytdan siz haqingizda fikri o'zgarsin. Mehrsiz bo'lmang!!! Mehrli insonlarni qadrlang!! Biz doimo sizlar bilanmiz, kanalimizning qadrdon a'zolari. Oqshom fayzli va barokatli o‘tsin ! Xayrli tun ! @Bastomiy_uz
Показать все...
👏 4💯 2👍 1
Ислом цивилизацияси марказида "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ-III Ренессанс пойдевори" Ўзбекистон уламолари форумидан фотолавҳалар. @hazratnavoi_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар». Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
👍 8😢 1🙏 1💯 1
01:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Жума_мавъизасидан 📖 ИСЛОМДА ФАРЗАНД ҲУҚУҚИ Оилада фарзанд туғилганда қилинадиган амаллар Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
38.64 MB
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Аср намози Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзоб куни: - “Бизни Ўрта намоз - Аср намозидан машғул қилдилар! Аллоҳ уларнинг уйларини-ю қабрларини оловга тўлдирсин” - дедилар. Сўнгра уни Шом билан Хуфтоннинг ўртасида ўқиб олдилар. (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти) ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/Bastomiy_uz
Показать все...
Ассалому алайкум, муҳтарам жамоат,  азиз диндошлар! Барчангизга маълумким, кейинги вақтларда ибодатга келиб-кетиш жараёнида диндошларимиз томонидан автотранспорт воситаларини тартибсиз ҳолатда дуч келган жойларга жумладан, йўлнинг қатнов қисмига  қаровсиз ҳолатда қолдириб кетиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса табиийки, кенг жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ЙПХ) ходимлариниг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки,  муборак ҳадиси шарифларда  “(Исломда) Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ”лиги алоҳида таъкидланиб,  ушбу шаръий қоидага кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлиши белгилаб берилган.  Афсуски, орамизда бунга бефарқ қарайдиганлар ҳанузгача учраб турибди. Юқоридаги эътирозлардан келиб чиққан ҳолда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ҳар бир масжидлар атрофида тирбандликни олдини олиш ҳамда хавфсизлик нуқтайи назаридан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши, ибодатга келувчилар имкон борича пиёда келишлари сўралмоқда. Суратдаги махсус харитада эса йўлнинг ёпилиш жойлари алоҳида кўрсатилган. Сизлардан илтимос ҳам талаб бўладики,  муқаддас динимизнинг одоб-ахлоқ нормаларига ва жонажон ватанимиз қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилинглар! Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина «Мен олийжаноб ахлоқларни батамом этиш учун юборилдим», деган сўзларининг ўзи бу борада керакли хулоса чиқариш учун етарлидир. @hazratnavoi_uz
Показать все...
👍 6
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.