cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Prozamaniya. uz

Ёзувчи, эссенавис ва таржимон Шерзод Ортиқовнинг шахсий муаллифлик блоги. Мурожаат учун: @Anvarovich_886

Больше
Узбекистан43 620Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
270
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#Тонгги_пофигизм Адабиётимизда ҳеч нима ўзгармаган. Катта ёшли шоир ва ёзувчилар ўзларини халқ шоири, халқ ёзувчиси, хизмат кўрсатган маданият ходими деб таништиришади. Ўрта ёшлилари уюшма аъзоси деб. Кичик ёшли гўдаклари эса Зомин семинари қатнашчиси деб. @prozamaniyauz
Показать все...
Фото недоступно
There always stay great women next to the succesful writers. @prozamaniyauz
Показать все...
" МОНА ЛИЗА ТАБАССУМИ" КИТОБИМНИНН БАҒИШЛОВ ҚИСМИ Синглим Шаҳодатга бағишланади Умр оқар сувдек ўтавераркан. Мана кўз очиб юмгунча иккимиз ҳам ўттиз ёшни ҳатлаб ўтибмиз. Эндиликда болалик ва ўсмирлик ортда қолган, ёшлик хайрлашув қўшиғини нотага солаётган бир пайтда умримизнинг камолотга тўлиш босқичи остонасига тобора яқин бораётганимиз ҳам рост. Аммо, ишонасанми ҳозиргача ўша ўтмишда қолган болалигимизни соғинаман. Гарчи у тўлалигича ширин хотиралар оғушида ўтмаган ва ўтиш даврининг қийинчиликлари мурғак қалбимизни мудом жароҳатлаб, болалигимизнинг фусункор дамларига соя солган бўлса-да, негадир ўша давр кўз олдимдан кетмайди. Иккимизнинг ўзаро болалик хотираларимиз кўп бўлган. Қишнинг айни чилласида тизза бўйи ёққан қорда сирпаниб, шодликдан теримизга сиғмай, биргаликда шаталоқ отиб қорбобо ясашларимиз, баҳор келиб дарвозамиз олдидаги бир туп қизил олма дарахти алвон рангга кирганида атрофида қувлашмачоқ ўйнашларимиз, кунда чироқлари сенга маъюс туюладиган сариқ рангдаги шалдироқ автобусда қўшиқ хиргойи қилганча мактабга қатнашларимиз, онам тандирга нон ёпаётганида атрофида қачон ёғли кулчаларимиз пишаркин деб депсиниб туришларимиз, рус кампири бўлган қўшнимиз Наташа холанинг туклари каштансимон бўлган кучуги билан талашиб-тортишиб ўйнашларимиз, Карлсон ва Билмасвой каби мультфильм қаҳрамонларига меҳр қўйиб, уларнинг саргузаштларини ёддан билишларимиз ва ҳоказолар кечагидек эсимда. Уларнинг ҳеч бири хотирамдан кўтарилиб кетгани йўқ ва ҳар сафар унинг пучмоқларида бирма-бир жонланаркан, айни пайтдаги шонли ва машҳурликка кўмилиб бораётган ҳаётимдан кўра ўша болаликдаги осуда ҳаётимда кўпроқ мазмун бўлгандек туюлаверади. Туюлган сари бўм-бўш сурон ва бир хиллик қобиғидаги зерикарли одамлар қамраб олган ҳаётимни бир лаҳзага унутаман. Илкис бош кўтарган соғинч азобида илондек тўлғансам-да ва ўзимни қўйгани ҳеч жой тополмай қолсам-да, ширин энтикишни туяман. Хотиралар ёди таъсирида шекилли беихтиёр кўзларим намланиб, қорачиқларимга жиққа ёш тўлади ва бу шашқатор суюқлик лаҳза ўтиб ихтиёримга терс равишда юзимни ювади. Онг-у шуурим номаълум ерларга кетган болалик деб аталмиш тирикликнинг энг гўзал дамини сўроқлаб хаёл кенгликларида сарсон-саргардон кезади. Ўша болалигимиз билан боғлиқ хотиралардан бўлак ҳозир ҳеч нарса қолган эмас. Тизза бўйи ёғадиган қорлар ҳам борган сари камёб ҳодиса бўлиб боряпти. Дарвозамиз олдидаги олма дарахти қуриб қолгани учун аллақачон кесиб ташланган. Кўча-кўйда кўзлари маъюс ўша сариқ автобусни кундузи чироқ ёқиб топиб бўлмайди. Онам нон ёпадиган тандир анча йиллар илгари жала қуйганида бир томони нураб, ерга қулаб тушган. Қўшнимиз Наташа холанинг кучуги тугул ўзи ҳам қазо қилган. Карлсон ва Билмасвой эса нафақат бизни, балки телевизор қаршисида ўтирган чоғимиз турли хил кинофильмлар-у футбол репортажларидан бўшамайдиган телевизор пультининг ҳам эсига келмайди. Бу фоний ҳаётда фақат хотиралар бордек, фақат улар тоабад биз билан биргадек. Уларни бир мукаррам ва азиз билиб эъзозлаб яшаш уларни қўмсаш ортидан келадиган уқубатни то сўнгги нафасгача енгиллаштирадигандек... Мазкур китобимни олис ўтмишда қолиб кетган юқоридаги бетакрор болалик хотираларимизга бир улуғ эҳтиром сифатида қабул қилгайсан, синглим. Ҳурмат билан аканг Шерзод Ортиқов.
Показать все...
v-a-mocart-rekviem-po-mechte-pianino.mp39.73 MB
Fernando Pessoa. She’rlar | Xurshid Davron kutubxonasi https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/fernando-pessoa-sherlar.html
Показать все...

Фото недоступно
Бугун 13-июнь бетакрор португал шоири Фернандо Пессоанинг туғилган куни. @prozamaniyauz
Показать все...
Фото недоступно
#Тонгги_пофигизм Владимир Маяковский 1918 йилда инқилобий кайфиятда ўзини "бахт ишлаб чиқарувчи завод" деб атаган. Афсуски, бу "завод" орадан 12 йил банкротликка учраган. @prozamaniyauz
Показать все...
Фото недоступно
Рафаэлнинг "Сикстин мадоннаси" номли картинаси. Бу энг севимли картиналаримдан бири. Достоевский ҳам ёзув столида бу картинанинг фотосуратини доим сақлаган. @prozamaniyauz
Показать все...
"Ўзбекнинг Маяковскийси" ни кимдир қаттиқ ранжитган кўринади. Фейсбукда муридлари челлендж қилиб ташлашди. Қачон халқ бўласан оломон?! @prozamaniyauz
Показать все...
hojiakbar-haydarov-yur-muhabbat.mp3
Показать все...
hojiakbar-haydarov-yur-muhabbat.mp32.90 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.