cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Adabiyotshunoslik kanali

Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Больше
Узбекистан76 418Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
159
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#ижод_сирлари "Ижод қилиш ўлимни мавҳ этишдир." Р. Роллан француз драматурги @kitobxonam
Показать все...
ТАСКИН Юрагинг сиқилса, Дилинг бўлса ғаш, Турфа давраларни йиғиштир барин. Яхшиси, дарахтлар билан суҳбатлаш, Баҳам кўр ям-яшил хотираларин. Юрагинг сиқилса, Қийнаса ўйлар, Юзни бур дарёнинг мавжлари томон. Тиниқ чашмалардан сўйлайди улар, Бундоқ суҳбатдошни топмоғинг гумон. Юрагинг сиқилса, Тор келса дунё, Эрка шамолларнинг этагин тутгин. Улар кўпни кўрган сайёҳдир гўё, Улардан энг ажиб эртаклар кутгин. Юрагинг сиқилса, Тиқилса нафас, Сен борлиқ қўйнига олиб кетгин бош. Балки ўзга дийдор энди шарт эмас, Балки керакмасдир бошқа суҳбатдош. Абдулла Орипов
Показать все...
АНДИЖОННИНГ ТУРСУНОЙИ Андижонлик Турсуной Содиқова хотирасига бағишланади. Турсуной опадан ўқиб, сабр каби буюк ғалаба, саодат йўқлигига амин бўлганман. Ақлдан чиройлироқ зийнат, ҳалимликдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқлигини англаганман. Кўнгил Аллоҳнинг назаргоҳи эканлигини илк бор Турсуной опадан уққанман. Андижон, Сўз шаҳри, Шоирлар шаҳри, Заҳириддин Муҳаммад, Бобурлар шаҳри, Лафзида турмоққа қодирлар шаҳри, Улар сафларида, Ҳулкари, ойи, Андижоннинг Турсунойи! Саволи муҳаббат, Хаёли анбар, Юзидан нур олар, Хуршиди анвар, Саидахонимдек, Машваратпарвар, Андижоннинг Турсунойи. Онам кўнгли эди, Қўмсар хумори, Бахт, тинчлик, Садоқат, умид тумори, Абдулҳамид Чўлпон, Номусу ори, Андижоннинг Турсунойи! Битиклари асради, Жонимни неча, Сўз билан, Ечилмас мушкулим еча, Қудрати Сўз эди, Буюк андиша, Андижоннинг Турсунойи! Тоғдай юрак эди, Суянчи Худо, Боғида икки гул, Икки ҳур, зебо, Бир сўзи-орият, Бир сўзи-шифо, Андижоннинг Турсунойи! Иродаси, Кўнгил гули, гултожи, Иқболи, Дунёнинг божи хирожи, Дукчи Эшон элининг тамуғ сирожи, Андижоннинг Турсунойи! Айтсам, Ерга кўчган фаришта эди, Жони сўзга кўчган саришта эди, Оловранг исёнлар, жонини еди, Андижоннинг Турсунойи! Мерос қолди бир уй, Сабр ва ажр, Сўзларида ҳануз, Яшайди қадр, Туғилган кунингиз, Лайлат-ул қадр, Андижоннинг Турсунойи! @Мирзоҳид Ботиров Яқинларингизга юборинг Kаналга уланиш👇👇👇 Гўзал ёзғичлар https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Показать все...
ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР

Одамлар нима дер экан деб эмас, Худо нима дер экан деб яшанг! Манзараси қанчалар гўзал бўлмасин, кўнглингизга озор бераётган деразани албатта ёпиб қўйинг! Ҳурмат билан, Мирзоҳид Ботиров Мурожаат учун: @Manaviyat24Bot

Азиз устозлар хотирасига бағишланади.
Показать все...
Слайд12 (1).mp46.91 MB
Одамга далда берувчи, кўнгилни кўтарувчи шеър. Қайта ва қайта эшитинг. Токи ғуборларингиз тарқасин.
Показать все...
9.31 MB
Адабиётга берилган гўзал таъриф... "АДАБИЁТ инсоннинг инсонга айтган эзгу сўзи, руҳини кўтарадиган чин дўсти, ақлини бойитадиган донишманд устози, ғам-андуҳларига малҳам қўя оладиган табибдир. Зеро, шоир Сулаймон Раҳмон "Адабиёт нима?" деган саволга жавобан ёзган шеърининг хулосасида айтганидек: У буюк ошиқдир, ишқдан дарс берар, Енгилмас ботир у, бошлайди жангга. Устоздир, халқ ичра етаклаб кирар, У Ватан нелигин ўргатар сенга! " Йўлдош Солижонов, адабиётшунос
Показать все...
Бу ҳайвоннинг исми Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб-қирилиб кетиш арафасида эмиш. Бунинг бир қизиқ сабаби бор. У ўта меҳрибон, қувноқ ва самимий экан. Тулки ё илон билан қувлашиб-ўйнашар, улар унинг дўстона ҳаракатларига қарамай, еб қўйишар экан. Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.
Показать все...

Ўзбек адибининг асарлари Миср ва Бангладешда чоп этилган тўпламларда 📍http://uza.uz/posts/259512 🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Показать все...
📘 Kutubxonangiz uchun tuhfa. Atoqli navoiyshunos Abduqodir Hayitmetovning "NAVOIY LIRIKASI" nomli monografiyasi (Toshkent: O'zbekiston, 2015. To'ldirilgan va tuzatilgan ikkinchi nashr).
Показать все...
Navoiy lirikasi.pdf9.91 MB
#hayrat филология фанлари номзоди Буробия Ражабова ИЛТИЖО «Неча йиллар ўтиб ҳам борсак уйда бизни онам кутиб олармикан?» Опамнинг саволи Майли, майли уйимизнинг ғариблиги, Гоҳ ботартиб, гоҳида бетартиблиги, Яралдикки дунё ғами арибдими? Мени уйда онам кутиб турса бўлди. Мустаргинам кўзларида ёши қалқиб, Бошларида турса рўмоллари салқиб, Бу қоронғу умрим аро нурдек балқиб, Мени уйда онам кутиб турса бўлди. Оёқларин меҳнат юки оғритмаса, Қаримаса, бундан бошқа қаримаса, Шу жонига ғаму дардлар доримаса, Мени уйда онам кутиб турса бўлди. Ёдлаб етти ёт, ақрабо, хешларини, Бошларидан отиб дунё ишларини, Отам билан кутиб ёзу қишларини, Мени уйда онам кутиб турса бўлди. Бу дунёсин иши билан ишим йўқдир, Тишлашайин десам синмас тишим йўқдир, Куйсам онамдайин куяр кишим йўқдир, Мени уйда онам кутиб турса бўлди. Биродарлар, билмайсиз бу шундай ғамки, Ва шундайин кўнгил қувнар бир байрамки, Қишлоғимга минг йил ўтиб борсам ҳамки, Мени уйда онам кутиб турса бўлди. 2006 йил Манба. Guljamol Asqarova kanali
Показать все...
19.93 MB