cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Achchiq_haqiqat🌶

Ta'limdagi achchiq haqiqatlar, muammolar haqida yangiliklardan xabardor bo‘lishingiz mumkin! @achchiq_haqiqatbot ushbu bot orqali hududlardagi muammolarni yuboring. Biz shaxsingizni sir saqlashga vada beramiz!

Больше
Рекламные посты
2 190
Подписчики
-724 часа
-497 дней
-25530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўқитувчиларга "Метод кунлар" қайта жорий қилинади Президентининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб педагог ва мутахассис кадрларга «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади. Душанба — Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) метод куни; Сешанба — Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили); Чоршанба — Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан; Батафсил видеода
Показать все...
1.mp410.26 MB
👍 2😁 2
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди. Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди. “Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
🤬 1
Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди. Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади. Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади. Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди. Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
👍 2
Тарбияси оғир, қийин шароитдаги ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўлади. Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади. Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
👍 1
“Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича Тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилади. Тадбир кунига қадар креатив индустрияни ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши кўзда тутилган. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида “Креатив саноат парклари” ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади. “Креатив саноат парклари” олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади. Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради. Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
Эндиликда: - IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади; - улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади; - IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади; - ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
👍 1
Энди олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади. Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади. Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда: - “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди; - “Ёшлар дафтари”дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди; - 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди. Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини “ноль”дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшларимиз бор. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди. Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди. “Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди. Президент фарзандларимизни тарбиялаб, ўқитиб, мана шундай ютуқларга эришишига сабабчи бўлган ота-оналар, устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирди. @achchiqq_haqiqat 👈
Показать все...
👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.