cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ORIFXO'JA ESHON MASJIDI

Фарғона вилояти Бағдод тумани "Орифхўжа эшон" жоме масжиди расмий телеграм канали. Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маьрифат таратиш. @orifxoja_eshon

Больше
Рекламные посты
263
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
+130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

1. Қуръоннинг маъноси нима? Ўқиш. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қадр туни. 4. У кимнинг сўзи? Аллоҳ таолонинг. 5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима? Жаброил(а.с) 6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Аллоҳ таоло. 8. Уни қандай ушлаш керак? Таҳоратли ҳолда. 9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган? Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо. 10. Маккада нечта сура тушган? 86 та. 11.Мадинада нечта сура тушган? 28 та. 12. Қанча порадан иборат? 30 та пора. 13.Қанча сура бор? 114 та. 14. Қанча оят бор? 6.666 та. 15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган? 2 минг 698 марта. 16. Намоз ҳакида неча марта айтилган? 700 марта. 17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган? Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган. 18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган? Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта. 19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган? Пайғамбар Мусо (а.с) нинг. 20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ? Асвад Дуалий р.а. 21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси? Масжидул харом. 22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли. 23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи. Қиёмат куни. 24. Энг узун сура қайси? Бақара сураси. 25. Энг қисқа сура қайси? Кавсар сураси. 26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди? 40 ёшда. 27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар? 13 йил. 28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар? 10 йил. 29. Қуръон неча йилда тушган? 22 йилу, 5 ой,14 кун. 30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади? Фотиҳа сураси. 31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси? Фотиҳа сураси 32. Қуръондаги энг биринчи сура. Фотиҳа сураси. 33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл. Марям (а.с). 34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган? Намл сурасида. 35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор? 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси. 36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган? 99 та. 37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи? Иброхим (а.с). 38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган? Одам имонининг синови. 39. Қуръонда номланган масжидлар нечта? 5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо. 40. Номи айтилган фаришталар. Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
Показать все...
​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ? ☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин: ✅  Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.   Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜 (Раъд сураси, 28-оят);   “Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜 (Бақара сураси, 152-оят). 📖  Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: “Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”. ☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир. Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади. ✅ Иккинчиси – таҳорат. ☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜 (Каҳф сураси, 50-оят).Учинчисисолиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар. ☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади. ✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш. ☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜 (Оли Имрон сураси, 135-оят).📌 📚“Қалблар тизгини” китобидан.
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Муҳаррам 🟢 Ашуро куни рўзаси Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”. Имом Муслим ва Абу Довудлар ривояти. 🔻Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар.
Показать все...
02:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
4.34 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Дунё бир қадри йўқ матолиги рост, Гадонинг душмани гадолиги рост, Яратган номини унутма инсон, Бебисмиллоҳ ишнинг хатолиги рост. Жонинг омон бўлса, вақтинг шу дўстим, Бурда нонинг бўлса, тахтинг шу дўстим, Пок имонинг бўлса, бахтинг шу дўстим, Ўлим ҳақ, ажалнинг пайдолиги рост. Тилларга эрк бердик, шошилдик бироқ, Элда бир нақл бор усти ялтироқ, Шошма, эй Фидоий, ол гўзал сабоқ, Сен оқ деб билганинг қаролиги рост.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЎЗГАЛАР ҲИСОБИДАН БЎЛМАСИН! Ўзгалар ҳисобидан бахтли бўлишга уринманг... Хатоларингизни оқлаш учун бошқаларга зулм қилманг... Фарзандларингизга овқат едириш учун ватанни тунаманг. Йўқса фарзандингиз қароқчи бўлади... Баъзилар бор, минг сўмни олиш учун бошқаларнинг елкасига бемалол оёғини қўя олади. Бахтингизни кишиларнинг аламидан, оғриқидан узоқда қилишга ҳаракат қилинг! Abdulqodir Polvonov
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
МАКТУБ Мазлумнинг золимга мактуби: "Мени келажакда фарзандларингни ноқобиллигида кўрасан, атрофингдагиларнинг хиёнатида кўрасан, дўстларингни ташлаб кетишида кўрасан... Мени мустажоб бўлмаётган дуоларингда кўрасан, парчаланган орзуларингда кўрасан, беморлигинг, заифлигинг, пулинг кўпайиб қудратли бўлган пайтингдаги ожизлигингда кўрасан. Аллоҳ келажакда менинг қочган уйқумни сенга беради, ташвишимни сенга беради, маҳзунлигимни сенга беради... Менинг қалбим синганини сен қариганингда топасан, менинг мусибатим сенга қувватинг қолмаганида келади. Бутун умр зулм ила топганингни бир кунлик беморлигингга алмашишга тайёр бўласан. Аммо иложи бўлмайди... Бу мана шу дунёдагиси. Охиратдагиси эса бундан анча оғир бўлади...! Бу интиқом эмас, бу энди адолат бўлади!".
Показать все...
📌Тил офатлари 1-кисм 👤 Ортиқали домла © ➤ @Orifxoja_eshon ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
Показать все...
Тил офатлари.mp32.24 MB
📌Тил офатлари 2-кисм 👤 Ортиқали домла © ➤ @Orifxoja_eshon ✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
Показать все...
Тил офатлари (1).mp32.38 MB
#ибрат Эр ким? — дўзахий аёлларнинг сифатларидан бири эрга куфрони неъмат қилганлардир. Яъни унинг яхшиликларини унутиб, сендан нима кўрдим дейдиганлар; — агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганда аёлнинг эрга сажда қилиши буюрилар эди; — эрини ноҳақ ғазаблантирган аёлнинг ибодати қабул бўлмайди; — эридан ноҳақ талоқ сўраган аёл жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди; — эрининг рухсатисиз остона ҳатлаб чиққан аёлнинг ҳар бир қадамига гуноҳ ёзилади; — эри чорлаганда узрсиз рад қилган аёлга фаришталар лаънат айтади; — эрини рози қилган аёл жаннатидир. Бас, эр аёлнинг ё жаҳаннами, ё жаннатидир!
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.