ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 588
Подписчики
+324 часа
-57 дней
-130 день
Архив постов
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:07 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:31 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:20 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Аудио #Маъруза ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ, ВОЖИБЛАРИ, СУННАТЛАРИ Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook | Youtube | Telegram | Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

"Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда ва чўнтакда кўп ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш баъзи одамларнинг сўзлар
"Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда ва чўнтакда кўп ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш баъзи одамларнинг сўзлари зоҳирида кумуш каби порлоқ ва тоза кўринса ҳам, лекин қайғу ва зарар келтиради".
Жалолиддин Румий @fitratuz

#Видео АЖРАШГАН ЭРКАК ФАРЗАНДЛАРИГА НАФАҚАЛАРИНИ БЕРГАН ЛЕКИН БИРОР МАРОТАБА КЎРМАСА БУНГА ШАРИАТ НИМА ДЕЙДИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Она фолбинга борса, фарзанди қаршилик қилиши жоизми? САВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Агар кишини онаси фолбинга б
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Она фолбинга борса, фарзанди қаршилик қилиши жоизми? САВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Агар кишини онаси фолбинга борса, фарзанди боришига каршилик қилиши жоизми? 2. Қизимга совчилар келсин деб, билдирмасдан ўқитиб, тумор ясатиб кийимига солиб қўйса нима чора кўрса бўлади? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Қаршилик қилиш шарт. Ҳадиси шарифларда фолбинга бориш ва унинг гапини тасдиқлаш кишини иймондан айирадиган иш экани айтилган. 2). Дарҳол ўша туморни йўқ қилиш лозим. Онага эса қилаётган иши шариатга зид эканини чиройли сўзлар билан тушунтириш керак. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео Истиғфор фазилатлари Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан
#Ҳадис Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва у собит туришини сўроқ қилиняпти, чунки ҳозир у сўраляпти», дедилар. Абу Довуд ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:06 ⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:30 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:25 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Аудио #Маъруза Жамоатни лозим тутиш Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook | Youtube | Telegram | Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни ҲАР БИР ЭҲСОННИ АЛЛОҲ БИЛАДИ «Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир» (Оли Имрон сураси, 92-оят). Аллоҳ таоло жаннатга эришишнинг йўлларидан бири бу – суйган нарсасидан эҳсон қилиш эканини баён қилмоқда. Инсон табиатида шундай бир нарса борки, ўзи суйган нарсасидан эҳсон қилиш озгина қийинроқ туюлади. Аммо, ўйлаб қаралса, воз кечаётган нарсаси унинг эвазига охиратда қўлга киритадиган мукофот, яъни жаннатнинг олдида жуда арзимас нарсадир 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Ёшлар маркази биносида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан корхона ва ташкилотлар ҳамда туман имом-хатиблари иштирокида хайрия тадбири бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов нутқ сўзлаб, хайрия тадбирига ҳисса қўшганлар ҳаққига дуолар қилдилар. * * * Пискент туман “Пискент” жоме масжидида Абдулҳамид домла Маликов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда туманда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор оилаларга уч миллион сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Зино САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да. Зино бу қарз, ким зино қилса унинг қизидан ёки аёлидан қайтади дейилган. Шунда бир одам зино қилган пайт кейинчалик унинг қизидан қайтиб, қизи хам зинокор бўлиб унинг бўйнига хам қарз ёзиладими? Агар бундай бўлса занжир мисоли давом етадими? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ислом дини “ким зино қилсаю тавба қилмай шу гуноҳида бардавом бўлса унинг оила аъзолари ҳам зино қилади” демайди. Ҳар ким ўз гуноҳининг азобини ўзи тортади. Бирор банда бошқа бир банданинг гуноҳи учун жавоб бермайди. Аммо тўғри гап шуки: “Ким зино қилса ва бу ишида бардавом бўлиб, тавба қилмаса, у фасодчига айланади. Ундаги фасод ва бузуқлик эса унинг оила аъзоларига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Чунки инсонлар бир-бирларидан ранг оладилар. Яхши билан юрган яхшиликка мойил, ёмон билан юрганлар ёмонликка мойил бўлиши инсонийлик хилқатида бор. Оила бошлиғи фасодга муккасидан кетса, ўз аҳли оиласини бузуқлик ва фаҳшдан тўсмай қўяди. Уларни дин ман қилган ишларга қўл уришларига парво қилмайди. Тарбияларига бепарво бўлади. Мана шундай ҳолат юзага келганида уларнинг иймонлари заифлиги туфайли фаҳшга мубтало бўлишлари эҳтимоли ортади”. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз «Бақийъул ғарқад» қабристонида дафн маросимида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу
#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз «Бақийъул ғарқад» қабристонида дафн маросимида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотнинг қўлларида асолари бор эди. Овозларини пастлатиб, ўша асо билан ерга уриб: «Сизлардан ҳар бирингизнинг дўзах ва жаннатдан бўлган маконингиз ёзиб қўйилгандир», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, (унда амал қилиб ўтирмасдан) ўша ёзиб қўйилган тақдир китобимизга суяниб ўтираверайликми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Амал қилаверинглар. Ким қайси мақомга яратилган бўлса, ўша мақомга олиб борадиган ишлар унга осон қилиб қўйилади, яъни йўллаб қўйилади», деб ҳадиснинг охиригача зикр қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @fitratuz

+1
3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” Жорий йилнинг 3-декабр “Халақаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент вилоят Пискент туман “Пискент” жоме масжидида Абдуҳамид домла Маликов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳайрия тадбири бўлиб ўтди. Пискент туманида истиқомат қилаётган ногиронлиги бор оилаларга 3 000 000 (уч) млн сўмга яқин озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди. Тошкент вилоят вакилининг ўринбосар А.Маликов 03.12.2023й

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Фантастикали кино кўриш САВОЛ: Ассалому алайкум! Ширк келтирувчи ёки фантастикали киноларни кўриш мумкин эмас
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Фантастикали кино кўриш САВОЛ: Ассалому алайкум! Ширк келтирувчи ёки фантастикали киноларни кўриш мумкин эмасми? Агар ҳаддан ошмай (яъни берилиб кетмасдан) кўрса гуноҳ ёзилмайдими? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Арридоо билкуфри, куфрун” яъни куфрга рози бўлиш, куфр ҳисобланади деган қоида бор. Ширкий нарсаларни кўпроқ кўрадиган инсон рози бўлиш у ёқда турсин ўша шикрий нарсалардан роҳат оладиган бўлиб қолади. Куфр нарсаларни кўравериш унга нисбатан инсонни бепарво қилиб қўяди. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминнинг жони қарзи туфайли му
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади» (яъни қарзи узилмаса, карам этилган мақомга эриша олмайди. Ва нажот ёки ҳалокатга ҳукм этилмай туради), дедилар. Имом Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

+3
3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” Жорий йилнинг 3-декабр “Халақаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан корхона ва ташкилотлар ҳамда туман имом-хатиблари иштирокида ҳайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов нутқ сўзлаб, ҳайрия тадбирига ҳисса қўшганларга дуолар қилидилар. Тошкент вилоят вакилининг ўринбосар А.Маликов 03.12.2023й

#Аудио #Фиқҳ Ҳажнинг фарзлари, вожиблари, суннатлари (46-маъруза) Унинг фарзлари эҳром, Арафотда туриш ва Зиёрат тавофидан иборат. Бундан ҳажнинг фарзлари учта экани чиқади: 1. Эҳром. 2. Арафотда туриш. 3. Тавофи ифоза...... 👉 Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Фиқҳ Ҳажнинг фарзлари, вожиблари, суннатлари (46-маъруза) Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/25quOsYoUm8 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA