Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 691
Подписчики
-124 часа
+67 дней
+1730 дней
Архив постов
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 14-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:31
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:39
⏱ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
Жаннат томон элтувчи йўл
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”.
Илм талаб қилиш – жаннатга элтувчи энг яхши ва энг осон йўл. Толиби илм илм учун сарфлайдиган ҳар қандай ҳаракат уни жаннатга яқинлаштиради ва унга Жаннат йўлини осон қилади. Ҳар бир мусулмон биринчи навбатда шариат илмини ўрганишга бел боғлаши даркор. Зотан бу уни тўғри, соғлом илмга эришиш йўлини очади, тўғри маълумотдан хато маълумотни ажрата билиш имконини беради.
Илм талаб қилиш Аллоҳнинг розилигига элтади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”.
Ушбу ҳадис шариат илми ва уни талаб қилувчиларнинг даражаси нақадар баландлигидан дарак беради, негаки, Аллоҳ таоло ундан рози бўлгандан фаришталарни қанот ёзиб турадиган қилиб қўйди. Фаришталар қанот ёзиб туриши толиби илмга илм йўлини осон қилади, илм эшикларини очади.
Бутун борлиқ толиби илм ҳаққига истиғфор айтади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Олимнинг ҳаққига осмонлар ва ердаги барча нарса, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам истиғфор айтади”.
Шаръий илмнинг ва унинг талабида бўлган толибларнинг қадри шу қадар баланд эканки, еру осмонлардаги барча мавжудотлар унинг ҳаққига истиғфор айтар экан. Бундан баланд даража борми?! Мусулмон учун бундан ортиқ яхшилик борми?!
“Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УЗРЛИ ЭКАНИДАН БЕХАБАР ҲОЛДА УМРА ҚИЛГАН АЁЛ
CАВОЛ: Аёлим билан умрага бордик. У Мадинада ҳайз кўриб қолди. Маккага кетишда биз билан умрага ният қилди. Маккага етиб боргач, ҳайзи тугашини кутиб турди. Уч кундан кейин ҳайз тўхтади. Тўртинчи куни ғусл қилиб, ҳарамга бориб, умра қилиб келди. Қайтиб келгач, яна қон кўрибди. Сўраб билсак, бу ҳайз ҳисобланар экан. Аёлим ҳайзли ҳолатда умра қилгани учун жарима тўлайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлдаги ҳайз уч кунда тўхтаб, тўртинчи куни яна келиб қолган бўлса, ҳақиқатдан ҳам бу ҳайз ҳисобланади. Чунки ҳайз кунларининг энг кўпи ўн кун бўлади. Ўн кун ичида уч ёки тўрт кун қон кўриб, кейин бир-икки кун пок бўлиб, кейин яна қон кўрса, ўртадаги пок кунлар ҳам ҳайздан бўлади.
Бетаҳоратлик, жунублик, ҳайз ва нифосдан пок бўлиш умра тавофида вожиб, сайъда эса суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш туфайли зиммага жарима тўлаш тушади. Аёлингиз қилган умраси умра бўлган. Фақат тавофни ҳайзли ҳолатда бажаргани учун вожибни тарк қилиб қўйган. Шунинг учун агар у Маккада бўлса, масжидул ҳаромга кириб, тавофнинг ўзини (етти айлана) бажариб қўяди. Қайтадан умрага ният қилмайди ва бу билан жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Агар ватанга қайтиб келиб бўлган бўлса, пул юбориб, вакил орқали ўша ерда қўй сўйдиради. Чунки жарима жонлиғини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожиб саналади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
واجبات الطواف الأول الطهارة عن الحدث الأكبر والأصغر ... فلو طاف معها يصح عندنا ولم يحل له ذلك ويكون عاصيا ويجب عليه الإعادة أو الجزاء إن لم يعد وهذا الحكم في كل واجب تركه
“Тавофнинг вожибларидан бири, катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлишдир. ... Агар бир киши таҳоратсиз тавоф қилса, бизнинг наздимизда саҳиҳ ҳисобланади. Аммо бундай қилиш ҳалол эмас, гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда қайта тавоф қилиши керак. Қайта қилмаса, жарима тўлаш вожиб бўлади. Бу ҳукм тарк қилинган барча вожибларга ҳам тааллуқлидир” (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Аёллар бундай ҳолатга тушмаслиги учун умра каби амалларни бажараётганларида ҳайзлари уч-тўрт кунда тугаб қолса, қўшимча бир-икки кун кутиб, кейин умрани бажарсалар, яхши бўлади. Намозда эса қон тўхташи билан бошлайверадилар. Чунки намозни кечиктириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Аброр Мухтор Алийнинг падари бузруквори вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Аброр Мухтор Алийнинг падари бузруквори вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
#Видео #Маъруза
НОШУКУРЛИК ҚИЛМАНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан эшитган нарсаларнинг айнан ўзини етказган кишининг юзини Аллоҳ чиройли қилсин. Кўпгина етказилган кишилар борки, эшитувчидан кўра эсида сақловчидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Фойда: ҳақиқатда баъзи етказилган тобеъинлар эшитган баъзи саҳобалардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тушунишда билимдонроқ эдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#асл_моҳият
💻 "Сиз Дорул куфр дейишларини қабул қиласизми?"
▶️ Исроилжон домла ИСМОИЛЖОНОВ
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 13-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:32
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:38
⏱ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМДАН БОЙ БЎЛИШ УЧУН ДУО СЎРАГАН САҲОБА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAМУЖТАҲИДЛАРНИНГ МАРТАБАСИ
"Мужтаҳид имомларимиз бир ҳадисга амал қилиб, уни далил қилсалар, бу нарса ҳадиснинг саҳиҳлигига далолат қилади. Чунки биз (аҳли сунна)нинг наздимизда қоида шуки, мужтаҳид суннатдан бир далилга амал қилганда, хусуматчи бунга таъна қилса, унинг таънасига эътибор қилинмайди. Чунки мужтаҳид бу далилни ўрганиш йўлида бор имконини ишга солган бўлади. Худди шундай муҳаддисларнинг (мужтаҳид келтирган ҳадисни) заъиф ёки саҳиҳ эмас, дейишларига ҳам эътибор қилинмайди. Чунки заъиф, саҳиҳ эмас деган истилоҳлар ҳадис йўлларининг узайиши сабаб кейин пайдо бўлган ишлардир" ("Ҳошиятур-Раҳовий ала ибн Малак" китоби).
🔗Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Ҳадис
Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талабида бир йўлга қадам қўйса, Аллоҳ таоло у бандага жаннат йўлини осон қилади. Албатта фаришталар толиби илм қилаётган кишидан рози бўлиб, (юраётган йўлига) қанотларини ёзиб туришади. Олим учун еру осмондаги нарсалар, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор (гуноҳининг кечирилишини) талаб қилишади. Обидга қараганда олимнинг фазли бошқа юлдузларга қараганда (тўлин) ойнинг фазлига ўхшайди. Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир. Ўша пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмайди. Балки улар илмни мерос қолдиришади. Ким мол-дунё ўрнига илмни олса, ҳаммадан зиёда тақсимни қўлга киритибди», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
71-Nuh surasi
@diyonatli
Repost from N/a
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
71-Nuh surasi
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 12-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:33
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:06
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:37
⏱ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ҳаж қоидаларини бузиш қатъий жарима билан жазоланади
Саудия Aрабистони Ички ишлар вазирлиги Ҳаж тартиб-қоидаларини бузганлар қаттиқ жазоланишини маълум қилди.
Белгиланган муддатда Маккада, “Масжид ал-Ҳаром” атрофи, зиёратгоҳлар, Русайфа шаҳридаги Ҳарамайн бекати, хавфсизликни назорат қилиш марказлари, саралаш марказлари ва вақтинчалик хавфсизлик назорати марказларида Ҳаж тартиб-қоидаларини бузган қироллик фуқаролари, аҳолиси ва меҳмонлари 10 000 Саудия рияли ёки 2 666 AҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилади..
Қоидабузарлар ўз ватанларига депортация қилинади ва Қиролликка қайта киришлари тақиқланади. Бу ҳақда “Saudy press” агентлигига таяниб “Arabnews” хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирлиги қоидабузарлар ҳар бир қоидабузарлик учун яна 10 минг СР миқдорида жаримага тортилишини айтиб, зиёратчилар ўз маросимларини хавфсиз ва қулай тарзда бажаришлари учун Ҳаж тартиб-қоидаларига риоя қилиши муҳимлигини таъкидлади.
Ҳаж ва Умра вазирлиги зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний эканлигини ва 50 минг Саудия риёли миқдорида жаримага олиб келишини таъкидлади. Бундан ташқари, тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб кетаётганда ушланганлар ҳам 50 000 СAР (13. 330 АҚШ доллари) гача жаримага тортилади.
“Ислом пойтахти” интернет ресурсига кўра, фойдаланилган транспорт воситасини мусодара қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади ва жиноятчи муҳожир бўлса, қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, депортация қилинади. Ноқонуний ташилган одамлар сонига қараб жарима миқдори ортиб боради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ўзингиздан из қолдиринг!
Эзгулик сўқмоқларида ўзингиздан из қолдиринг. Чунки бунинг охиратда ажр-мукофоти бўлади. Аллоҳнинг ҳузурида асло зое бўлмайди. Ахир Аллоҳ таоло бу ҳақда айтган-ку: “Албатта, Биз, Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз” (Ёсин сураси, 12-оят).
Сиз соясида сояланаётган дарахтни сиздан олдин кимдир эккан. Сиздан кейингилар сояланиши учун кўчат ўтказишни сиз ҳам ёдингиздан чиқарманг.
Ўзингиздан мутлақо из қолдирмаган ҳолда дунёдан кетманг. Негаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қайсики мусулмон экин экса, ундан ейилгани у учун садақа бўлади, ўғирлангани ҳам садақа бўлади, ёввойи ҳайвонлар егани ҳам садақа бўлади, қушлар егани ҳам унга садақа бўлиб ёзилади. Ҳатто кимдир уни шикастлайдиган бўлса ҳам эккан одам учун садақа бўлади”.
Биттагина ўсимликдан минглаб тирик жонзотлар манфаатланишини билар экансиз, энди ўйлаб кўринг, боғбонлар, деҳқонлар ўзлари билмаган ҳолда қанча савобларга эришар экналар!
Ерга ҳамма учун фойдали нарса эккан одамга нақадар яхши!
Фарзандларининг, аҳли-оиласининг қалбига дин муҳаббатини эккан одамга эса ундан ҳам яхши! Ундан бахтли, ундан катта савобли одам йўқ дунёда!
Энди мана шу ерларни сақлаб қолиш учун уни қонлари, терлари билан суғорган, Аллоҳ учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилганларни-ку қўяверасиз. Уларни Аллоҳнинг Ўзи муносиб мукофотлайди!
Бировнинг китобига ўзингиздан қўшимча варақ қўшманг, чунки ўрнига-ўрин топилганда сиздан беҳожат бўлишади.
Бугун бир дарахт экинг, эртага соясида ухлайсиз. Зотан инсоннинг қиймати туғилганидан то вафотига қадар ҳаётга қўшган ҳиссасига қараб билинади.
Номини зикр этиш билан қалблар ёришадиган ўликлар қаерда-ю, номини эсга олсанг афти-ангоринг бузиладиган тириклар қаерда?!
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Баъзи одамлар вафот этишса-да, яхшиликлари ўлмади! Яна баъзи одамлар борки, худди ўлик каби яшайдилар!”Агар одамларга фойда берадиган бирор фикрингиз бўлса, уни албатта тақдим этинг ёки маҳоратингиз бўлса ёзма услубдами, шеърий услубдами баён этинг. Эҳтимол китоб ёзиб ўзингиздан из қолдирарсиз! Иқтидорингизни ҳижолатчилик ёки қўрқув сингари айрим омиллар сабаб юзага чиқара олмаётган бўлсангиз, ўз номингизни келажакда ёзилажак тарихдан ўчираётгандек, бу умматни бунёд этиш учун ўз ғишингизни қўйишдан бахиллик қилаётгандек бўласиз. Шундай экан маҳоратингиз бор ишни албатта бажаринг! “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
