ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 605
Подписчики
+124 часа
+117 дней
+2930 день
Архив постов
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 10-СЕНТЯБР 1447 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 10-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 18-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:37 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:58 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:55 ⏱️ШОМ - 18:46 ⏱️ХУФТОН - 20:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Албатта, имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни Аллоҳ (жаннатдаги) остидан анҳорлар оқиб туради
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Албатта, имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни Аллоҳ (жаннатдаги) остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга киритур. Улар у жойда олтин билакузуклар ва марваридлар билан безалурлар, либослари эса ҳарир (ипак) бўлур. Ҳаж сураси 23-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#muftiy_minbari #siyrat 📹 Улғайиш даври (8-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтсалар аввало масжидга кирардилар. Абу Саълаба розияллоҳу анҳудан ри
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтсалар аввало масжидга кирардилар. Абу Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида олдин масжидга кирар, икки ракат намоз ўқир, сўнг қизлари Фотимага учрар, шундан кейингина уйларига кетар эдилар”. Имом Табароний ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣PAYGʼAMBARIMIZ SUNNATIGA AMAL QILUVCHI TOIFA KIMLAR? Аhli sunna val jamoa – islom tarixining barcha davrlarida musulmonlarning katta qismi tutgan yoʼldir. Ular Paygʼambarimiz sallallohu alayhi vasallam va xulafoi roshidin raziyallohu anhumning sunnatlarini ushlagan va sahobalar, tobeʼinlar, toʼrt moʼʼtabar fiqhiy mazhab imomlaridan iborat din peshvolari yoʼliga ergashgan jamoadir. Аhli sunna val jamoa mazkur ulugʼlarning yoʼlini naql va uzilmay kelayotgan silsila bilan qabul qilib olganlar. 📝 Manbalar asosida tayyorlandi. 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#muftiy_minbari #siyrat 📹 Ёрқин аломат (7-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 9-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 9-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 17-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:36 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:57 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:55 ⏱️ШОМ - 18:47 ⏱️ХУФТОН - 20:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratu

Кийим кийганда бажариладиган суннатлар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейи
Кийим кийганда бажариладиган суннатлар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар. 2. Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти). Бошқа ҳадисда: “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади (Имом Муслим ривояти). 3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ “Алҳамду лиллаҳи аллазий касаний ҳаза ва розоқонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” “Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”. 4. Кийимни ечишда чап тарафдан бошлаш. 5. Ечганда ҳам “Бисмиллаҳ” ни айтиб ечиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Одам болаларининг аврати билан жинларнинг кўзлари ўртасидаги парда кийимни ечганда “Бисмиллаҳ” дейишдир» (Имом Тобароний ривояти). 6. Янги либос кийганда дуо қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иштон, кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар: اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيه أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ “Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи асалука мин хойриҳи ва хойри ма суниаъ лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниаъ лаҳу” “Аллоҳим, мен сендан ушбу либосдаги яхшиликни ва унга боғлиқ яхшиликни сўрайман. Мен сендан ундаги ёмонликдан ва унга боғлиқ ёмонликдан паноҳ сўрайман” (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти). 7. Янги либос кийган кишининг ҳаққига дуо қилиш: “Бахтли ҳаёт кечиринг, шаҳодат билан вафот этинг” (Имом Термизий ривояти). “Кийиб эскиртираверинг, Аллоҳ ўрнига бошқасини бераверсин” (Имом Абу Довуд ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🇺🇿ХАЛҚ САОДАТИ, ВАТАН РАВНАҚИ ВА ДИН РИВОЖИ ЙЎЛИДАГИ ХИЗМАТЛАР МУКОФОТИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх
+9
🇺🇿ХАЛҚ САОДАТИ, ВАТАН РАВНАҚИ ВА ДИН РИВОЖИ ЙЎЛИДАГИ ХИЗМАТЛАР МУКОФОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг энг асосий фаолиятлари (19.10.2021 – 31.08.2025)
🇺🇿 Ислом дини таълимотини кенг ёйиш, халқимизни дину диёнатли, ҳалол-пок, элу юртига муҳаббатли қилиб тарбиялаш, ёшларни рушду ҳидоятга бошлаш йўлидаги хизматлари инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрами муносабати билан Президент фармонига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирландилар. 🗣Буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий номидаги ушбу мукофотнинг Муфтий ҳазратга тақдим этилгани юксак эҳтиром ва улкан шарафдир. Зеро, Янги Ўзбекистон бунёдкори бўлган Президентимиз томонидан Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу нуфузли мукофотга муносиб деб топилиши бежиз эмас. Аллоҳ таолонинг инояти ила Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ саодати йўлидаги 35 йилдан зиёд вақт мобайнидаги меҳнат самарасидир.
🌙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қарийб 4 йиллик муфтий вазифасида амалга оширган энг асосий йўналишларини қуйида мухтасар баён этамиз.
➡️Батафсил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар. Улар закотни адо этувчидирлар. Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Муъминун сураси 1-5-оятлар Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОН ЎҚИЛГАНДА ПАЙҒАМБАРИМИЗ ИСМИ КЕЛГАНДА ТЎХТАБ САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ? САВОЛ: Пайғамбаримизни исмларини зикр
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОН ЎҚИЛГАНДА ПАЙҒАМБАРИМИЗ ИСМИ КЕЛГАНДА ТЎХТАБ САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ? САВОЛ: Пайғамбаримизни исмларини зикр қилинганда саловат айтиш керак. Қуръон ўқиганда исмларини қироат қилганда ҳам тўхтаб саловат айтиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим қироат қилинаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари келиб қолса, қироатни тўхтатмайди, тугатгандан кейин саловат айтиб қўяди. Уламолар мана шундай йўл тутиш афзал деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari #siyrat 📹 Оғир жудолик (6-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб о
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар: عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ» “Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ). Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#siyrat_suhbatlari 📿 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ НИНГ АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТЛАРИ 🎙Юнусхон домла МамарасуловМарғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби 🎙Раҳимберди домла РаҳмоновТошкент шаҳар "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби 🎙Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳар "Имом ат Термизий" жоме масжиди имом-хатиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #rasulullohni_sogingan_ummat (2-қисм) 🌐 @FITRATUZ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 8-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 8-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 16-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:35 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:56 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:00 ⏱️ШОМ - 18:49 ⏱️ХУФТОН - 20:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratu

#eslatma #mutolaa 🌙 ОЙ ТУТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
📢 Бугун 7 сентябрь куни Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин.
🇺🇿 Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 21:28га тўғри келиши кутилмоқда. 🌔 Ой тутилишида Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади.
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар",
деганлар
(Имом Бухорий ривояти).
🤲 Демак, ой тутилганда ҳар бир киши ўзи ёлғиз намоз ўқиб, Аллоҳ таолога дуои хайрлар қилса Набий алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook