ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 600
Подписчики
-224 часа
-87 дней
+830 день
Архив постов
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь): – Қурайш раҳбар
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь): – Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди. Ҳижратдан аввалги 5 йил (нубувватнинг 9 йили / милодий 617 йил): – Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди. Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 618 йил сентябрь): – Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди. Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил февраль-март): – Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди; – Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқчасига озорлар бера бошлашди. Ҳижратдан аввалги 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил апрель-май): – Хадича онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

МАЙИТ ЎЗИДАН БОШҚАНИНГ АМАЛИДАН МАНФААТ ОЛАДИ Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
МАЙИТ ЎЗИДАН БОШҚАНИНГ АМАЛИДАН МАНФААТ ОЛАДИ Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Саъднинг онаси вафот этди. Қайси садақа афзал?» деди. «Сув», дедилар. У бир қудуқ қазиди ва: «Мана шу, Саъднинг онаси учун», деди». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилишган. Насаий: «Ўша Саъднинг Мадинадаги сувхонасидир» жумласини зиёда қилган. Шарҳ: Демак, кўпчилик мусулмонларга доимий равишда манфаат бериб турадиган хайр ишлар энг яхши садақа ҳисобланар экан. Афсуски, баъзи юртларда садақа деганда фақат қозон осиб, таом пиширишни тушунтириладиган бўлиб қолган. Бу очликдан қийналаётган кишилар бор жойда бир марта қорин тўйғаза олмай юрганлар учун яхши садақа бўлади. Аммо шароитга қаралса, оддий, ночор, ёрдамга муҳтож мусулмонларга кўпроқ манфаат берадиган амални қилинса, садақанинг савоби кўп бўлади. Буни ҳал қилишнинг энг яхши йўли Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг тутган йўллари. Аҳли сунна ва жамоа уламолари жумҳури, маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олади, деганлар. Мўътазила мазҳабидагилар манфаат олмайди, деганлар. Бу кўп тортишувга сабаб бўлган масала ҳисобланади. Биз фақат Абул Аббос Аҳмад ибн Таймийянинг гапларини келтирамиз: «Ким инсон фақат ўзининг амалидангина манфаат олади, деса, ижмоъни бузган бўлади. Бу гап бир неча важҳдан ботилдир: 1. Инсон ўзидан бошқанинг дуосидан манфаат олади. Дуо ҳам бошқанинг амалидир. 2. Пайғамбар алайҳиссалом мавқиф аҳлига, аҳли жаннатга жаннатга киришларига, гуноҳи кабира аҳлига дўзахдан чиқиб жаннатга киришларига шафоат берадилар. 3. Фаришталар ер аҳлига дуо қиладилар ва истиғфор айтадилар. 4. Мўминларнинг болалари ота-оналарининг амаллари ила жаннатга кирадилар. 5. Икки етим бола отасининг амалидан манфаат олган. (Қуръонда) оталари солиҳ бўлган эди, дейилган. 6. Маййит садақа ва қул озод қилишдан манфаат олиши суннат ва ижмоъ билан собит бўлган. 7. Маййит қарздор бўлса, ўлганидан кейин унинг қарзи берилса, қарзи узилади. Бу валийининг амалидир. 8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Нажошийга намоз ўқиганлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Кўрик-танлов БИЛИМДОН ИМОМЛАР САРАЛАНДИ Мўмин-мусулмонлар сўзи ва амали бир-бирига уйғун инсонгагина эргашади, унинг гапларига қулоқ солади, айтганларини бажари, ҳурматини жойига қўяди. Шу боис имом ҳар доим айтганларига, аввало, ўзи амал қиладиган, маърифатли, ўз устида тинимсиз ишлаши, соҳага доир янгиликлардан доимо хабардор бўлиши керак. Бундай даражарага эришиш учун эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йил имоми» кўрик-танлови муҳим ўрин тутади. Танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар имом-домла Тошкент вилояти босқичида қатнашди. Бугун «Зангиота» масжидида «Йил имоми» кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2024» танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби деб топилди: I ўрин: Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Бухарбоев; II ўрин: Бўстонлиқ тумани «Мулла Пўлат ота» жоме масжиди имом-хатиби Неъматуллоҳ домла Исомов; III ўринлар: Оҳангарон шаҳар «Хонобод» жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Акмалов ҳамда Зангиота тумани «Мир Абдулла эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фаррух домла Султонов. Тадбир сўнгида ғолиблар ЎМИ вилоят вакиллиги ва «Вақф» хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. «Йил имоми–2024» кўрик-танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Бекобод тумани «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Бухарбоев танловнинг республика босқичида қатнашади. Вакилимизга танловнинг республика босқичида муваффақият тилаб қоламиз. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳеч ким “мен яратганман” дея олмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Атрофимиздаги, коинотдаги барча нарсани, ҳатто одий чўпни ҳа
Ҳеч ким “мен яратганман” дея олмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Атрофимиздаги, коинотдаги барча нарсани, ҳатто одий чўпни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Ҳар мавсум бизга мева берадиган дарахтлар ҳам Аллоҳнинг яратганларидан. Аммо ўша дарахт қаердан келди? Ёғоч сотувчи савдогардан сўрасангиз уни ўрмончилардан олганини айтади. Ўрмончилардан сўрасангиз ўрмондан келганини айтади. Ўрмонга бориб бу ёғочлар қаердан келганини сўрасангиз, улар дарахтлардан олинганини, дарахтлар эса бошқа бир дарахтлар ҳисобига униб чиққанини айтади. Ниҳоят барча дарахтлар энг биринчи битта манба дарахтга бориб тақалади. Хўш ўша биринчи дарахтни ким яратган? Албатта ҳеч қандай шак-шубҳасиз Аллоҳ. Ҳеч ким ўша биринчи дарахтни “мен яратганман” дея олмайди. Бошқа нарсаларда ҳам худди шундай. Ҳар бир нарсани суруштирсангиз ўша навнинг энг биринчиси манбасига бориб тақалади: биринчи буғдой, биринчи хурмо, биринчи апелсин ва ҳоказо. Буларнинг барчасини Аллоҳ таоло яратган. Кейин эса Аллоҳ таоло яратган низом асосидан пайдо бўлган. Айримлар айтиши мумкин: “Айрим навлар бошқаси билан чатиштирилиб яхшироқ нави ҳосил қилинадику?”. Тўғри, лекин бу нарса Аллоҳ дастлабки дарахт навларини йўқдан бор қилганини инкор этмайди. Олимларнинг янги навни ихтиро қилиши Аллоҳ таоло илк дарахтларни яратганига қарши келмайди. Чунки ўша олимлар ҳам Аллоҳ берган илмдан фойдаланишган холос. Лекин ҳеч ким бирор нарсани йўқдан бор қилдим деган даъвони қила олмайди. Ҳар қандай ихтиро ва кашфиётлар бор нарсадан юзага чиқади. Дунёда йўқдан бор бўлган бирорта кашфиёт йўқ. Энди ўсимликлардан жонзотларга ўтсак. Барча жонзотлар, қушлар ва ҳашаротлар ҳам Аллоҳнинг яратиши ила пайдо бўлади. Ҳамма жонзотлар ўз турида дастлабки эркак ва урғочи жонзотдан тарқалган. Ҳеч ким дастлабки икки жонзотни яратганман деб айта олмайди. Аллоҳ таоло эътиборимизни қуйидаги ояти каримага қаратади: “Ҳар бир нарсадан жуфтни яратдик. Шояд эслатма олсангиз” (Зориёт сураси, 49-оят). Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг “Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ? CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ. Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар: ( وَلَا حِلَّ بَيْنَ رَضِيعَيْ امْرَأَةٍ ) لِكَوْنِهِمَا أَخَوَيْنِ وَإِنْ اخْتَلَفَ الزَّمَنُ وَالْأَبُ "Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#bugunning_muhim_mavzusi №9 💬 МАЗҲАБЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ҚАТЪИЙ ҲАҚИҚАТ 🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси. Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда: 📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD) Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Умму Салама розияллоҳу анҳoга: «Эй мўминлар онаси, Расулулл
#Ҳадис Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Умму Салама розияллоҳу анҳoга: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама розияллоҳу анҳo: «Кўп дуолари «Я муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. Маъноси: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил». Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 16-СЕНТЯБР 1446 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 16-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 13-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:44 ⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:02 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:45 ⏱ШОМ - 18:35 ⏱ХУФТОН - 20:05 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Буюк_имом Буюк муҳаддис олим Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар: "Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзиди
#Буюк_имом Буюк муҳаддис олим Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:
"Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзидирлар".
📚"Ал-Интиқо" китоби, 213-бет. ❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани "илмнинг мағзидирлар", дея мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи салафий тушунчадаги илмсиз кишилар ушбу буюк имомга таъна қилишдан уялсалар яхши бўлар эди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Гуноҳни атайин қилишингиздан қўрқаман Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман. Мен (бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман, аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман”, дедилар (Имом Аҳмад, Баззор, Ҳоким ривояти). Бойлик ҳам, фақирлик ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири бўлиб, барча инсонлар бу иккисидан бири билан синовдан ўтади. Аллоҳ таоло беморнинг сабрини, бойнинг шукрини синайди. “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман” – чунки бирор бандага фақирлик етса бу – Аллоҳнинг иродаси, синовидир. Фақир одамнинг етган синовга сабр қилишдан бошқа иложи йўқ. Кўнгилхушлик, маишатпарастлик кабиларга эса “қўли калталик” қилади. Имкон қадар кўпроқ ибодатлар билан машғул бўлишга интилади. “лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман” – аммо бойлик ва мол-дунёнинг кўпайиши оғир синовдир. Бойлиги кўпайган банда камбағаллик вақтида қилмаган гуноҳ-маъсиятларга қўл уради, Роббига итоатсизлик қилиб, ибодатларни тарк эта бошлайди. Бугунги кунда қанча инсонлар мол-дунёсини кўпайтириш ортидан қувиб, жиноятнинг ҳар қандай кўринишини содир этмоқда. Ҳатто, бойлик учун ўз ота-онаси ва яқинларидан воз кечмоқда. Қавм-қариндош бир-бирига душманга айланмоқда. Бежизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг бойлик тўплашга ружу қўйишидан хавфсирамаган эканлар. Бу ҳам пайғамбарлик мўъжизаларидан биридир. “Мен (бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман” – Мўмин банда имкон қадар Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга ҳаракат қилади. Бу борада қанча тўсиқларни енгиб ўтади, қийинчиликларга бардош беради. Аммо банда фаришта эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилади ёки айрим нарсаларни унутиб қўяди. Лекин тезда тавба қилади, Роббига дуо қилади: “Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин”. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир”, деганлар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). “аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман” – билиб туриб қилинган гуноҳнинг азоби жуда қаттиқ бўлади. Банда билмай қилган гуноҳини Аллоҳ кечириши мумкин, фақат Ўзига ҳавола. Аммо гуноҳга журъатли бўлиш, қасддан қилиш гуноҳнинг ўзидан кўра улкан ва оғирроқ гуноҳдир. Энг муҳими – банда гуноҳни билиб ёки билмай қилса ҳам, кимга осийлик қилаётганини унутмаслиги лозим! Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ҲАР БИР ОТА ОНА ФАРЗАНДИ ОИЛАСИ УЧУН ҚИЁМАТДА СЎРАЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

#Ҳадис Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Эй Расулуллоҳ, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Ал
#Ҳадис Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Эй Расулуллоҳ, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан офиятни сўранглар», деб айтдилар. Бир неча кундан сўнг бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир нарса ўргатингки, мен у билан Аллоҳдан сўрайин», десалар, у зот: «Эй Аббос, эй Аллоҳ расулининг амакиси, Аллоҳдан дунё ва охиратда офиятни сўранглар», деб айтдилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижратдан аввалги 9 йил (нубувватнинг 5 йили ўрталари / милодий 614 йил): – мушрикларнинг жабр-зулмлари куч
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижратдан аввалги 9 йил (нубувватнинг 5 йили ўрталари / милодий 614 йил): – мушрикларнинг жабр-зулмлари кучайиб кетди; – Аммор розияллоҳу анҳунинг онаси Сумайя сўнг отаси Ёсир ўлдирилди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига кўчиб ўтиб, у ерни даъват маркази ва таълим-тарбия масканига айлантирдилар. Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил апрель-май): – 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат» номи билан қайд этилган). Ҳижратдан аввалги 9 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июнь-июль): – «Ғарониқ» воқеаси бўлди. Ҳижратдан аввалги 9 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июль-август): – муҳожирлар Ҳабашистондан қайтиб келишди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#сохта_салафийларга_раддия Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг ҳамёнларида ажва хурмосининг данаклари бўлар эди. У зот бомдод намоз
#сохта_салафийларга_раддия Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг ҳамёнларида ажва хурмосининг данаклари бўлар эди. У зот бомдод намозидан кейин уларни доналаб тасбеҳ айтардилар. 📚Аллома Абдулҳай Лакнавийнинг “Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр” рисоласидан Изоҳ: Сохта салафийлар зикр қилишда тасбиҳ доналаридан фойдаланишни бидъат амал санашади ва ундан кескин қайтаришади. Аслида машҳур саҳобалар кундалик зикрларни айтишда майда тош доналаридан ёки хурмо данакларидан тасбиҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза САЛАВОТНИ КЎП АЙТАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopID

Салавот айтинг ва салом йўлланг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фари
Салавот айтинг ва салом йўлланг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг” (Аҳзоб сураси, 56-оят). Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий). Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, Ҳақ дини, Қуръон тили, 6-жилд, 33-саҳифа; Тафсири Ҳилол, 4-жуз, 624-саҳифа). Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: “Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар. Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин”, деганларидир (Сунани Термизий, Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc). “Энг гўзал салавотлар” рисоласидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БИРОН ИШНИ НИЯТ ҚИЛСА, НАЗР ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: 1) Сешанба куни "Пайшанба кунида рўза тутаман" деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзани қазоси тутиладими? 2) Ва юқорида айтилган вазиятга кўра, бу сафар таҳажжуд намозини ўқийман деса-ю, лекин кечаси тура олмаса, уни қазосини ўқиб қўядими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган: فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). "لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه." “Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби). Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” ёки “Бу сафар таҳажжуд ўқийман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазоси лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МАВЛУД БИДЪАТ ЭМАС Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али ро
#Ҳадис Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар «Аллоҳумма акфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғ миқдорича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Маъноси: «Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил». Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA