Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 599
Подписчики
-424 часа
Нет данных7 дней
+730 день
Архив постов
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Мақола
🗣Худкушлик қаҳрамонлик эмас
✍️ Мўътабар фатво китобларимиздан “Фатавои Сирожия”да: “Қачон кема ёна бошласа, ундагиларнинг агар ўзларини денгизга ташлашса, сузиш билан халос бўлиб кетишга гумонлари ғолиб бўлса, шундай қилишлари вожиб бўлади. Агар ўзларини денгизга ташласалар ҳам ғарқ бўлишлари ёки ташлашмаса, куйиб кетишлари эҳтимоли бўлса, у ҳолда кемада қолиш ва денгизга ўзларини отиш орасида ихтиёрлидирлар. Кимки ўзини ўлдирса, унинг гуноҳи бошқа бировни қатл қилгандан кўра қаттиқроқдир!”
✍️ Юқорида келтирилган манбалардан кўриниб турибдики, динимиз инсон ўз жонига қасд қилишга эмас, балки бу омонатни асрашга ва қадрлашга чақиради. Лекин, жамиятда баъзи инсонлар борки, ўз жонига қасд қилишга, худкушликка рағбат қиладилар. Аслини олганда ўзини-ўзи ўлдириш Аллоҳ берган неъматни мутлақо менсимасликдир. Шу билан бирга бундай ҳолат ўша жамиятга ҳам мусибат ҳисобланади.
✍️ Ўзини-ўзи ўлдиришнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ ва каттароқ ҳисобланади. Энди, салгина ҳаёт ташвиши деб, озгина ғам ва алам деб ўзини ўлдираётганларнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ эканлигини билдик.
✅ Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/43721-xudkushlik-qahramonlik-emas
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Аллоҳ уларни яхши кўради
"Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир" (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни афв этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин" (Имом Ҳоким ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Қиёмат куни бир жарчи, одамларни афв қилганлар қани? "Роббингиз ҳузурига мукофотингизни олгани келинг", деб чақиради. Афв қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришга ҳақлидир", деганлар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?
Савол: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар (Абу Довуд ривояти).
Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Ким “Воқеа” сурасини ўқиса...
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Воқеа сурасини ҳар кеча ўқиса, унга ҳеч ҳам муҳтожлик етмайди”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 МУҲТОЖНИ СИЙЛАГАН БОЙНИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 2-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 7-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:11
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Ҳадис
Ким “Ёсин” сурасини ўқиса...
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ёсин сурасини Аллоҳ розилиги учун ўқиса, аввалги гуноҳлари кечирилади. Сизлар уни ўликларингиз ҳузурида ўқинглар”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 1-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 6-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:11
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
Ким “Духон” сурасини ўқиса...
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Духон сурасини ҳар жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ у учун жаннатда уй бино қилади”, дедилар.
Имом Табароний ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratu
#muftiy_minbari
📹 МУҲТОЖНИ СИЙЛАГАН БОЙНИ АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#муфтий_минбари
📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САФДАГИ БЎШ ЖОЙНИ ТЎЛДИРИШ
#намоз
❓1728-САВОЛ: Масжидга кирганимизда, намоз бошланганидан кейин орадаги сафларда жой бўшаб қолганини кўрамиз. Лекин орқа сафдаги одам ўша жойга ўтиб олмаган бўлади. Шунда унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Уламолар бир намозхоннинг олдидаги сафда бўш жой очилиб қолган ва мазкур намозхон ана шу жойни тўлдирмаган бўлса, орқадаги одам унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирса бўлади, бу билан намозхон олдидан ўтгани учун гуноҳкор бўлмайди, деганлар.
Ҳақиқатда, баъзан масжидга кириб, сафга қўшилган вақтда, орадаги сафлар бўшаб қолганига, унинг орқасидаги турган намозхон ўша жойга ўтиб, сафни тўлдирмаганига гувоҳ бўлинади. Айниқса, бу ҳолат жамоат катта йиғиладиган Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийда ёки бошқа масжидлардаги жума ва таровиҳ намозларида кўп учрайди. Мана шундай пайтларда, орқадаги инсон ўша сафларга, гарчи олдидаги намозхоннинг олдидан ўтиш туфайли бўлса ҳам ўтиб, сафни тўлдирса, тўғри иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Давлатимиз раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат – энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.
“Юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, технологик саводхон ёшлари кўп бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт, ўзаро жипслик ҳамиша барқарор бўлади. Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган”,- деди Президент. Facebook|Instagram|X
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 30-ИЮН 1447 - ҲИЖРИЙ 5-МУҲАРРАМ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:11
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Muslim_podcast
❓МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ВОЖИБМИ?
(12. Мазҳабга эргашиш ихтиёрийми ёки зарурий?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
@Muslim_Podcast_uz
Саҳифаларимиз:
✅Telegram
✅Instagram
✅Facebook
✅YouTube
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
Қуръони каримдаги қайси сура тасбеҳ билан бошланиб, тасбеҳ билан тугайди?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳашр сурасининг илк оятлари Аллоҳга тасбеҳ билан бошланиб: “Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтур. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Ҳашр сураси, 1-оят), сўнгги оятлари ҳам тасбеҳ билан якунланади: “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси, 24-оят).
“Ҳашр” – “Жамлаб сургун қилиш” деган маънони англатади. Йигирма тўрт оятдан иборат ушбу сура Мадинаи мунавварада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Баййина” сураси нозил қилинган сўнг нозил бўлган.
Ҳашр – Қиёмат кунининг номларидан бири саналади. Охиратда инсонларнинг барчаси маҳшаргоҳда тўпланади. Ҳаётлик вақтларида қилган ҳар бир яхши ва ёмон амаллари учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беришади.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг оттирганда уч марта “Аъузу биллаҳис-самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деб туриб, “Ҳашр” сурасининг охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча салавот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
