ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 683
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
+1830 дней
Архив постов
Ташриф ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ Бугун, 5 ноябрь куни Республика ишчи гуруҳи аҳоли ва ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит
+9
Ташриф ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ Бугун, 5 ноябрь куни Республика ишчи гуруҳи аҳоли ва ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фуқароларнинг виждон ва дин эркинлигини масалалари юзасидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Бекобод шаҳар ҳокимлиги биносида мажлислар залида «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди. * * * Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов, Обиджон домла Мирҳамидов ҳамда Бекобод шаҳар бош имоми Эргашбой домла Ҳамидов туманидаги "Оқ масжид", "Қора мозор" ва "Нўъмон ибн Собит" масжидларига ташриф буюришди. Жамоат билан учрашиб, дилдан суҳбатлашган уламолар уларга "Тинчлик, хотиржамлик – олий неъмат", "Неъматларга шукроналик", "Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар" ва "Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари" мавзуларида мавъизалар қилиб бердилар. Ҳақиқатан, кўп нарса бизга ўз-ўзидан бўлиб қолаётгандек туюлаверади. Гўё тинчлик, осудалик ҳам ўз маромидадек. Лекин бу икки неъматнинг бардавом бўлиши ҳаммага боғлиқ. Ирмоқлар қўшилиб сой, сойлар қўшилиб дарё ва денгиз бўлгани сингаои ҳар ким ўз уйини асраши, маҳалласи осудалигига ҳисса қўшиши натижасида бутун юртнинг тинчлиги таъминланади ҳамда шу хайрли ишларга ҳисса қўшган кишилар савоб оладилар. Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 3-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:39 ⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:59 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:40 ⏱ШОМ - 17:19 ⏱ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмай
#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмайдиган ишга таклиф қилмайди. Уларнинг қудрати ҳам таклиф этилган нарсагагина етади. Бу қуйидаги калиманинг тафсиридирким, «Ло ҳавла ва қуввата илло биллоҳ»дир. Маъноси: «Аллоҳга гуноҳкор бўлмасликнинг ҳеч чораси йўқ, магар Аллоҳнинг ёрдами билангина мумкиндир. Аллоҳга итоат қилишга ҳеч кимнинг қудрати етмас, магар Аллоҳнинг тавфиқи билангина мумкин бўлур". "Ақида матнлари" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ? CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан о
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ? CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган. Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти): إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн". Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео КИБРНИНГ ТУРЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ў
#Ҳадис Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Ва: «Молик ибн Духшум қаeрда?» дедилар. Шунда бир киши: «У мунофиқку, Аллоҳ ва Унинг расули мунофиқни яхши кўрмайди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай дема, унинг «Ла илаҳа иллаллоҳ», деганига қарамайсанми? У буни айтиш билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлайди. Албатта Аллоҳ бундай деб айтувчига дўзахни ҳаром қилди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @diyonatli

#такфир_иллати Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ило
#такфир_иллати Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, ­дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳ­лик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар» 📚Имом Бухорий ривояти Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-б
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбиҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбиҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбиҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди. وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره “Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбиҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео НАСЛ-НАСАБ БИЛАН ҒУРУРЛАНМАНГ! Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганд
#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ўша кишининг юзини дўзахдан ҳимоя қилади», деб айтдилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм) 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 4-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 2-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:38 ⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:58 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:40 ⏱ШОМ - 17:19 ⏱ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео КИБР НИМА? Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Буюк_имом "Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мақтовга лойиқ сифатларидан яна бири — у зотнинг фиқҳ илмида биринчи бўлиб
#Буюк_имом "Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мақтовга лойиқ сифатларидан яна бири — у зотнинг фиқҳ илмида биринчи бўлиб китоб ёзганлари, уни тартибга солиб, ҳозирги кундаги каби бобларга ажратганларидир. Имом Молик ҳам ўзларининг "Муватто" асарларини тартибга солишда Имом Абу Ҳанифага эргашганлар". ©️ Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий Аш-Шофеий раҳмаҳуллоҳ 📚"Хайротул Ҳисан" китоби Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​САФАРГА ЧИҚИБ, ЯРИМ ЙЎЛДА ТЎХТАГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкентга бориш учун йўлга чиққан эдим. Тахминан 40 км юрганимдан кейин, зарур иш туфайли бир жойда тўхтадим ва уйга қайтадиган бўлиб қолдим. Шу ҳолатда мен намозимни тўлиқ ўқишим керакми ёки қаср қиламанми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўхтаган жойингизда ҳам, уйга қайтишда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз гарчи сафарга чиқиб, мусофирга айланиб қолган бўлсангизда, сафар масофаси чиқадиган йўл босиб ўтмасдан ниятингизни бекор қилгансиз. Агар сиз сафар масофаси чиқадиган масофа (тақрибан 90 км)ни босиб ўтгандан кейин тўхтасангиз, мусофирга айланасиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда иборалар келган: المسافر إذا خرج من مصره مسافراً ثم بدا له أن يعود إلى مصره لحاجة وذلك قبل أن يسير مسيرة ثلاثة أيام صلى صلاة المقيمين في مكانه ذلك، وفي انصرافه إلى المصر؛ لأنه فسخ عزيمة السفر بعزم الرجوع إلى وطنه قبل استحكام السفر وتأكده، فانفسخ من ساعته وبينه وبين المقصد أقل من ثلاثة أيام، “Мусофир киши шаҳридан чиққандан кейин ҳали учун кунлик йўл юрмасдан туриб, бирор иши туфайли қайтмоқчи бўлиб қолди. Бу киши ўша жойда ҳам, шаҳрига қайтишда ҳам намозларини тўлиқ ўқийди. Чунки у сафарини охирига етказмай туриб, сафар қилиш ниятини бекор қилди. Натижада борадиган манзилигача уч кунлик масофа чиқмагани учун, унинг мусофирлиги бекор бўлди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео ЁМОНЛИКДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Оят «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) ма
#Оят «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)» Исро сураси, 36-оят Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Farzandining oilasini buzishga ota-onaning haqqi yo’q @diyonatli