Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 685
Подписчики
-124 часа
+107 дней
+2430 дней
Архив постов
#Рамазон
ЎЗГА ДИН ВАКИЛЛАРИ САХОВАТДАН МАМНУН БЎЛИШДИ
"Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи"
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ramazon
#muftiy_minbari
🌙 МУСУЛМОНЛИК ҲАҚЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#ҲАДИС
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
@fitratuz
#Рамазон_тақвими
2️⃣ КУН. 2 МАРТ
📍 Тошкент вақти билан
🕰 САҲАРЛИК / 5:38
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
🕰 ИФТОРЛИК / 18:18
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний” (Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)#taqvim #2025 #toshkent #ramazon ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ramazon_2025
1 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КУНИ ШАНБА
ИФТОРЛИК: 18:17
⏰ (Тошкент вақти билан)
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 1-МАРТ 1446 - ҲИЖРИЙ 1-РАМАЗОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:38
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:56
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:30
⏱️ШОМ - 18:18
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
+5
#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди
⏺28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.
✅ Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.
🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.
💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.
💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#муфтий_минбари
📹 КОМИЛ МЎМИН ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Рамазон ойи – Фазилат ва Барака Ойи
Рамазон ойи – бу мусулмонлар учун энг улуғ ва баракали ой ҳисобланади. Бу ой Аллоҳ таолонинг марҳамати ила мўмин-мусулмонларга рўза фарз қилинган ой бўлиб, унинг ҳар бир куни ибодат ва дуолар билан ўтади.
Рамазон ойининг фазилатлари
1. Қуръони Карим нозил бўлган ой
Рамазон ойининг энг катта фазилатларидан бири шуки, бу ойда Аллоҳ таоло инсоният учун ҳидоят манбаи бўлган Қуръони Каримни нозил қилган. Бу ойда мусулмонлар Қуръон тиловатини кўпайтиришлари ва уни чуқурроқ ўрганишлари лозим.
2. Гуноҳлардан покланиш ва кечирим топиш ойи
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар:
“Кимки иймон билан ва мукофотини Аллоҳдан умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади.” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Шу сабабли, Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилиши ва руҳий покланиш учун энг қулай фурсатдир.
3. Жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпиладиган ой
Ҳадисларда келишича, Рамазон ойи кириши билан жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Бу эса мўмин-мусулмонларга тўғри йўлда юриш учун катта имконият яратади.
4. Лайлатул Қадр кечаси
Рамазон ойининг энг улуғ фазилатларидан бири – Лайлатул Қадр (Қадр кечаси) бўлиб, у минг ойдан афзал саналади. Бу кечада ибодат қилиш ва дуо қилишнинг ажри жуда каттадир.
Рамазон ойида бажариладиган эзгу амаллар
1. Рўза тутиш
Рамазоннинг асосий ибодатларидан бири – рўза тутишдир. Рўза – нафақат таом ва ичимликдан тийилиш, балки ёмон сўз, ғийбат, ҳасад, ғазаб каби ёмон одатлардан ҳам тийилишдир.
2. Қуръон тиловати ва тафаккур қилиш
Рамазон ойида Қуръони Каримни кўпроқ ўқиш, унинг маъноларини англаш ва унга амал қилиш катта савобга эга.
3. Таравеҳ намози
Рамазон ойида кечки таравеҳ намози ўқиш суннат бўлиб, у инсоннинг қалбини поклайди ва ибодатнинг улуғлигини ҳис қилишга ёрдам беради.
4. Зикр ва дуо қилиш
Ушбу муборак ойда Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, астойдил дуо қилиш, гуноҳлардан тавба қилиш инсоннинг руҳий покланишига сабаб бўлади.
5. Садақа ва закот бериш
Рамазон ойида эҳсон ва саховат қилишнинг ажри янада зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида келишича, ушбу ойда садақа бериш савоби жуда катта.
Хулоса
Рамазон ойи мўмин-мусулмонлар учун катта имконият бўлиб, бу ойда Аллоҳ таолога яқинлашиш, гуноҳлардан покланиш ва қалбни тозалаш мумкин. Бу муборак ойда ибодатларни мукаммал бажариб, Аллоҳнинг розилигига эришиш ҳар бир мўмин учун энг олий мақсад бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни ушбу муқаддас ойни гўзал тарзда ўтказиб, унинг баракаларида баҳраманд бўлишимизни насиб қилсин!
Тошкент вилоят бош имом-ҳатиб ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов
#Ramazon_2025
1 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КУНИ ШАНБА
САҲАРЛИК: 05:40
⏰ (Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
〰🌸Жаннат зийнатланади🌸〰
☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.
💬Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).
〰🔥Дўзах эшиклари ёпилади🔥〰
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).
〰🌙Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙〰
☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.
💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.
✅Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.
😄Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
#mutolaa #ramazon #taroveh
✅MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 28-ФЕВРАЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 29-ШАЪБОН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:40
⏱️БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:30
⏱️ШОМ - 18:17
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:
✅ Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.
💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
✅ Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
✅ Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidya #2025
@diyonatli#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ
🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади.🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий). 🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.
🗣
Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #namoz #masjid #2025
@diyonatli🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:
✅ Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.
💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
✅ Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
✅ Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ
🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади.🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий). 🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.
🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #namoz #masjid #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.
🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг! Фарғона –– 20:20 Наманган –– 20:20 Андижон –– 20:20 Тошкент в. –– 20:30 Тошкент ш. –– 20:30 Сирдарё –– 20:30 Жиззах –– 20:30 Самарқанд –– 20:30 Қашқадарё –– 20:40 Сурхондарё –– 20:40 Навоий –– 20:40 Бухоро –– 20:40 Хоразм –– 21:00 Қорақалпоғистон Р. –– 21:10✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #namoz #vaqtlar #2025