ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 672
Подписчики
+724 часа
+77 дней
+4630 дней
Архив постов
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 2-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 2-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:56 ⏱️ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЕТКАЗИШ ХИЗМАТИДА ШАРТ ҚЎЙИШ САВОЛ: Агар буюртма белгиланган муддатда етиб келмаса, етказиб берувчидан хизмат бепул бўлади, деб шарт қўйишим мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз асосларидан бири ҳақ эгаларига ҳақларини тўлиқ адо этишдан иборат. Ишга ёлланган хизматчи ҳақини тўлашлик ҳам ана шундай адо этилиши шарт бўлган ҳақлардандир. Чунки ишчига ҳақ бермай ишлатиш зулм ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таоло айтади: "Қиёмат куни уч кишига: менинг номим билан ваъда бериб, хиёнат қилган; ҳур одамни сотиб, пулини еган; ишчи ишлатиб, ундан тўлиқ фойдаланиб, ҳақини бермаганларга хусуматчи бўламан". (Имом Бухорий ривояти). Етказиб берувчи ҳам буюртма асосида маҳсулотни етказиб берадиган ишчи ҳисобланади. Ишни бажаришда кечиккани учун унга ҳақ тўламаслик орқали уни ҳақидан мосуво қилиш асло мумкин эмас. Агар ҳақнинг бир қисмини камайтириш шарт қилинса, масалан, шунча вақтда олиб келсангиз, 50 минг, ундан узоқ вақтда олиб келсангиз, 30 минг бераман деса ва етказувчи ҳам рози бўлса, бу келишув жоиз ҳисобланади. Бундан ташқари, агар етказиб берувчи буни ўзи шарт қилса, яъни “шунча вақтда етказиб бера олмасам, пул олмайман”, деса, бу ҳам жоиздир. Бунда етказувчи ўз ҳақидан воз кечаётган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning may oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar @fitratuz
+9
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning may oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar @fitratuz

#Ҳадис “Бир банданинг ризқидан барча инсону жин бирлашиб ақалли заррача миқдорда камайтиришга уринганларида ҳам Аллоҳнинг изн
#Ҳадис “Бир банданинг ризқидан барча инсону жин бирлашиб ақалли заррача миқдорда камайтиришга уринганларида ҳам Аллоҳнинг изнисиз бунга эришолмайдилар”. Абдуллоҳ ибн Аббосдан Имом Термизий ривоят қилган. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#zikr #subhanalloh #alhamdulillah ОСОН, АММО КЎПЧИЛИК ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН АМАЛ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир. Биринчиси, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади. Иккинчиси, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар. Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 1-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 1-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:56 ⏱️ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Haj_2026 ⏺“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлдиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОННИ УНУТИШНИНГ ГУНОҲИ САВОЛ: Бир ҳадисда Қуръони каримни ёд олиб, кейин уни унутиб юборса, қаттиқ гуноҳк
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУРЪОННИ УНУТИШНИНГ ГУНОҲИ САВОЛ: Бир ҳадисда Қуръони каримни ёд олиб, кейин уни унутиб юборса, қаттиқ гуноҳкор бўлиши ҳақида ўқидим. Унутиб юборишни қандай тушунамиз? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда Қуръони каримни унутишнинг гуноҳ экани ҳақида ҳадислар келган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳатто киши масжиддан чиқариб ташлаган хас-чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти). Яна бир ҳадис Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар. Абу Довуд ва Доримий ривоятлари. Уламолар мазкур маънодаги барча ҳадисларни ўрганиб, ҳадисда қораланган унутишликдан мурод ўқиган ёки ёд олган сураларни мусҳафга қараб ҳам ўқий олмайдиган даражага тушиб қолишлик, деганлар. Демак, мусулмон инсон доимий равишда Аллоҳ таолонинг каломини ўқиб туриши лозим бўлади. Ана шунда ҳадиси шарифда айтилган оғир гуноҳга йўл қўймаган бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса, кетиб қолади”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #haj2026 #muvaffaqiyat 🕋 “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ ТАРИХИЙ НАТИЖА ВА МУВАФФАҚИЯТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ 📢 Бугун, 30 май куни “Ҳаж
+9
#xabar #haj2026 #muvaffaqiyat 🕋 “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ ТАРИХИЙ НАТИЖА ВА МУВАФФАҚИЯТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
📢 Бугун, 30 май куни “Ҳаж – 2026” мавсуми Ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. 🟢 Унда соҳа раҳбарлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари ташкилий ва шаръий жиҳатдан жуда чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида сифатли ҳамда манбаларда белгиланган тартибда бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига алоҳида миннатдорлик изҳор этдилар.
🇺🇿Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Давлатимиз Раҳбарининг бевосита кўмакларини, беқиёс ғамхўрликларини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар.
📞 Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабардор бўлиб турганлари, қўнғироқ қилганлари, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтиргани алоҳида таъкидланди.
🕋 Йиғилишда таъкидланганидек, “Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва улкан муваффақиятларга бой бўлгани эътироф этилди. 🤲 Зиёратчилар муқаддас манзилларда тоат-ибодатларини рисоладагидек бажариб, хатми Қуръонлар қилдилар, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Давлатимиз Раҳбари ҳаққига самимий дуолар қилдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Оят «Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз». Моида сураси, 1-оят @fitratuz
#Оят «Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз». Моида сураси, 1-оят @fitratuz

#duo #zikr #sunnat УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ
#duo #zikr #sunnat УНУТИЛГАН СУННАТ: ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай", деди. У зот алайҳиссалом: "Ўн марта тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ"), ўн марта таҳмийд ("Алҳамдулиллаҳ") ва ўн марта такбир ("Аллоҳу акбар") айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло: "ҳақиқатда амалга оширдим", "ҳақиқатда амалга оширдим", деб айтади", дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам. Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, "Субҳаналлоҳ" ва "Алҳамдулиллаҳ" дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир. Бақара сураси 271-оят Оятнинг зоҳиридан садақаларнинг барча турларини ошкора ёки пинҳона беришнинг жоизлиги, аммо пинҳона садақанинг афзаллиги маълум бўлади. Лекин баъзи уламолар фарз ёки вожиб қилинган садақалар, яъни закот, хирож, ушр, фитр садақаси ва каффоратларни ошкора берган афзал, ихтиёрий нафл садақаларни эса пинҳона берилгани яхшидир, дейдилар. Зеро, вожиб садақалар пинҳона берилса, одамларда закот бермайди, деган шубҳалар туғилиши мумкин. Аммо нафл садақалар ҳам баъзида бошқалар кўриб ўрнак олсин деган ният билан ошкора берилгани яхшидир (Мд.). Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ОНА-БОЛА ҲАЙВОННИ СОТИШ САВОЛ: Биз тарафларда она-бола ҳайвонни кўп ҳолларда умумий битта нарх қўйиб сотишади. Шу мумкинми? Ёки она-бола ҳайвонни сотаётганда онасига алоҳида ва боласига алоҳида нарх қўйиб сотиш керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки она-бола ҳайвонлар доналаб сотилувчи савдо моллари сирасига киради. Бу каби ҳар бир донаси бир-биридан фарқ қилувчи нарсаларнинг ҳаммасига умумий нарх қўйиб ҳам ёки ҳар бирига алоҳида нарх айтиб ҳам сотиш мумкин эканлигини фуқаҳоларимиз таъкидлаб ўтганлар. Зеро бу савдода сотилаётган буюм (она-бола мол) ҳам, уларга қўйилган умумий нарх ҳам маълум ва мазкур ҳолат низога олиб келмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Ким дуосининг мустажоб бўлишини ва ғам-ташвишдан қутулишни истаса, ёрдамга муҳтожларга ёрдам берсин”. Имом Аҳмад риво
#Ҳадис “Ким дуосининг мустажоб бўлишини ва ғам-ташвишдан қутулишни истаса, ёрдамга муҳтожларга ёрдам берсин”. Имом Аҳмад ривояти. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 31-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 31-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:55 ⏱️ХУФТОН - 21:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 30-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 30-МАЙ, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 13-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:54 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:45 ⏱️ШОМ - 19:54 ⏱️ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Савол_жавоблар ҲАЙИТ ВА ЖУМА НАМОЗЛАРИДАН КЕЙИН ҲАМ ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИЛАДИМИ? САВОЛ: Қурбон ҳайити ҳамда жума намозларидан кейин ҳам такбири ташриқ айтиладими ёки фақат кунлик беш маҳал намозда айтиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайит намозидан кейин айтилмайди. Аммо жума намозидан кейин айтилади. Чунки такбири ташриқни фарзи айн бўлган намозлардан кейин айтиш вожиб ҳисобланади. Шунга кўра жаноза каби фарзи кифоя бўлган намоз ҳамда витр ва ҳайит каби вожиб бўлган намозлардан кейин такбири ташриқ айтиш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Жаннат ёқутларидан икки ёқут Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У: “Расулуллоҳ
Жаннат ёқутларидан икки ёқут Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Имом Термизий ривояти). 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Қуръон ўқувчининг вазифалари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қуръон тиловатини муҳофаза қилиш. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай марҳам
Қуръон ўқувчининг вазифалари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қуръон тиловатини муҳофаза қилиш. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай марҳамат қилган: إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ “Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар”  (Фотир сураси, 29-оят). Мўмин киши ҳар ойда Қуръонни камида бир марта хатм қилиб туриши керак. Қуръондан бир пора ўқиш учун ярим соатдан бироз кўпроқ вақт кетади. Бизни яратган, қаддингни ростлаган, зоҳирий ва ботиний неъматларини устингдан ёғдириб турган, сенга офият берган, сенга молу дунё, бола чақа берган, сенга ақл-заковат берган Роббингнинг Каломи учун ҳар куни ярим соат ёки бир соат  вақт ажрата олмаймиз-ми?! Шунча неъматларни берган Зотга бу борада бахиллик қилган бўламиз-ку ахир деб ўйламайман! Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон тиловатини, Аллоҳнинг зикрини лозим тут! Чунки у сенга ерда нур, осмонда захирадир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръонни ўқинглар. Албатта, у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлади” (Имом Муслим ривояти). Қуръон ёдлашга уриниш. Бу иш олийҳиммат ва азми чин бўлган кишиларнинг ўлжасидир. Аллоҳдан улар учун дўзахдан саломат бўлиш башорати бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар Қуръон бир терида жамланса, Аллоҳ уни дўзахда куйдирмайди”.   Қуръон оятларини тадаббур қилиш ва унинг маъноларини тушуниш. Бу Қуръоннинг энг катта ҳақларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آَيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир” (Сод сураси, 29-оят).   Қуръонга амал қилиш ва у билан хулқланиш. Қуръон билан хулқланиш банданинг дунё ва охиратда нажотга эришишининг асосидир. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан ва тадаббур қилишдан мақсад ҳам шудир. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай деган: وَهَذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Мана бу Биз нозил қилган муборак Китоб (Қуръон)дир, унга эргашингиз ва тақволи бўлингиз, токи раҳм қилингайсиз” (Анъом сураси, 155-оят). Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай деган: كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ “Одамлар (ман этилган ишлардан) сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай аниқ баён қилади” (Бақара сураси, 187-оят).   Қуръонни бошқаларга ўргатиш. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). "Исломда саломатлик" китобидан Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA