ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 679
Подписчики
+624 часа
+187 дней
+5330 дней
Архив постов
#xabar #muftiy #juma #masjid 📖 ҚУРЪОНДА ТАЪКИДЛАНГАН ИККИ УЛУҒ АМАЛ ВАСФ ЭТИЛДИ 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, му
+9
#xabar #muftiy #juma #masjid 📖 ҚУРЪОНДА ТАЪКИДЛАНГАН ИККИ УЛУҒ АМАЛ ВАСФ ЭТИЛДИ 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 феврал куни жума намозини пойтахтимизнинг Бектемир туманида қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган "Абдуқодир ҳожи ота" (аввалги номи "Хутон") жоме масжидида адо этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга Қуръонда таъкидланган икки улуғ амал – зикр ва салавот айтишнинг фазилатлари ҳақида маърифий суҳбат қилиб бердилар. 💬 Дарҳақиқат, инсон турли юмушлар билан овора бўлиб, баъзан руҳий тарбиядан, қалбига озуқа бўладиган амаллардан узилиб қолади. Ҳолбуки, зикр ва салавотлар қалбни сайқаллаб, мусаффо ва нурли қилади.
💬 Маърузада айтилганидек, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг ўн олти жойида зикрга буюрган: “Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!” (Бақара сураси, 152-оят). Демак, зикрнинг энг катта фойдаси – банданинг гуноҳлари афв этилишига, Робби ҳам уни ёд этишига сабаб бўлади. 📿 Аммо баъзи инсонлар “зикр қилишим керак экан” дея кундалик касбу кор қилишдан ҳам ўзларини тортиб, аҳли оиласини танг аҳволга тушириб қўйганларини эшитиб қоламиз. Бу хато тушунча бўлиб, аслида ишлаб туриб ҳам қалбни зикр билан машғул қилиш мумкин. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазрат: “Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин”, деганида шунга далолат этганлар.
📿 Шунингдек, салавот ҳам яхшиликлар василаси, Аллоҳнинг розилигига олиб борувчи, кўплаб ажр-савоблар эшигидир. Салавот айтишнинг нечоғлик улуғ амал экани Қуръони каримда таъкидланган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 56-оят). 🌙 Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом бундай марҳамат қилганлар: “Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам салавотларингиз менга етиб келади” (Имом Абу Довуд ривояти). 🤲Манфаатли маъруза сўнгида барча мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг зикри ва Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишда пешқадам бўлишини сўраб дуолар қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА СОХТА ОБУНАЧИЛАР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ САВОЛ: Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда сунъий обуначи, сунъий ёқтиришлар (лайк), сунъий изоҳ (комментария) кабиларга ўхшаш сохта кўринишлар орқали даромад қилиш қанчалик тўғри? Бу саволга жавоб шу соҳада даромад қилаётган кўплаб блогерлар учун жуда зарур. Эътиборсиз қолдирманг илтимос. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда ушбу мавзу энг долзарб масалалардан бўлиб қолди. Агар кимдир сохта обуначилар, сохта лайклар, сохта изоҳлар ёрдамида ўзини машҳур қилиб кўрсатмоқчи бўлса ёки шу асосда реклама қабул қилмоқчи ёки бирор шартнома тузмоқчи бўлса, бу одамларни алдаш, ёлғончилик бўлади. Масалан, кимдир 100 минг ёки 200 минг обуначим бор дейди ва шу орқали реклама хизматини таклиф қилади, аслида эса бунча миқдорда ҳақиқий обуначи унда мавжуд бўлмайди. Яна кимдир фалон миқдордаги обуначиси бор профиль ёки канал сотилади дейди, ҳақиқатда эса унинг обуначилари реал мавжуд бўлмаган сохта профиллар ёки ботлардан иборат бўлади. Яна бир бошқаси эса ўз маҳсулотини мақтаб, сохта шарҳлар ёздиради. Шунингдек, улар орасида юқорида айтганимиз каби, шунчаки машҳур бўлиш ва обрў-эътибор учун қиладиганлари ҳам топилади. Қайси бири бўлишидан қатъий назар, бу ишларнинг бирортаси ҳам жоиз эмас. Зеро Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 188-оятида шундай дейди: “Қилмаган нарсаларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг. Уларга аламли азоб бор”. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизни алдаса, биздан (мусулмонлардан) эмас”, деганлар”. Сохта обуначилар, сохта шарҳлар ва сохта лайклар туфайли, интернет оламида ҳалол рақобат муҳитига путур етади, фойдали контент тайёрлайдиган блогерларга зарар бўлади, реклама берувчилар ва мижозлар алданади. Буларнинг ҳаммаси эса зулмдир, зулм эса шариатимизда энг катта гуноҳлардан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Энг афзал кунлардан
#Ҳадис Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Энг афзал кунлардан бири – жума кунидир. Одам алайҳиссалом шу куни яратилган, руҳи ҳам шу куни қабз қилинган. Сурга шу куни пуфланади. Даҳшатли қичқириқ ҳам шу куни бўлади. Бу кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатиб турилади». Саҳобалар «Ё Аллоҳнинг Расули, сиз тупроққа қоришиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадини тупроққа ҳаром қилган», дедилар. Абу Довуд, Насоий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 13-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:00 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:20 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:20 ⏱️ШОМ - 18:00 ⏱️ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Juma_2026_06_02 JUMA MUBORAK BO’LSIN 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi https://www.instagram.com/reel/DUaPgmsggIR/?igsh=MWx3cHJkNjBnZHo3NQ== https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАЯММУМ БИЛАН ЖАНОЗА ЎҚИШ САВОЛ: Жаноза намозида вақт етмагани учун уни таяммум билан адо этди. Сўнгра бошқа жаноза келтирилди. Бу жаноза учун яна таяммум қиладими ёки олдинги таяммуми кифоями? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жанозага ҳозир бўлган бетаҳорат киши таҳорат олгунга қадар жаноза тугаб қоладиган бўлса, таяммум қилиб намозга қўшилаверар эди. Чунки жаноза намози бошқа намозлар каби жамоатдан сўнг ҳар ким ўзи ўқиб оладиган намоз бўлмагани учун уни таяммум билан адо қилишга рухсат берилган. Бир киши рухсат берилган ўринда таяммум билан жаноза намозини ўқиган эди. Шу ерга яна бир бошқа жаноза олиб келинди. Мазкур одам таҳорат олиш учун фурсати бўла туриб, таҳорат олмаса ва қолган вақт таҳорат олиш учун етмайдиган даражада кам қолган бўлса, қайта таяммум қилади. Агар таҳорат олишга умуман фурсати бўлмаган бўлса, аввалги жанозага қилган таяммуми билан кейинги жанозани ўқийверади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ibratli_rivoyatlar YUZ MING DIRHAM EVAZIGA JANNATDA QASR 📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar 📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov 🎙 Suhandon: Muhammad Nur ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳикмат Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қи
#Ҳикмат Аввал сенга мол-давлат беради, кейин ундан садақа қилишингга илҳом беради, кейин сенга уни оладиган фақирни рўпара қилади, кейин сендан садақангни қабул қилади, сўнг унга барака ато қилади!.. Субҳаналлоҳ, нақадар карамлисан, ё Раб! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#Bosh_imom_minbari ОТА-ОНАЛАР "АЁЛИНГНИ ТАЛОҚ ҚИЛ" ДЕЙИШСА, ЭР АЁЛИНИ ТАЛОҚ ҚИЛАДИМИ? Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

#Kun_hadisi SIZLAR BA’ZI AMALLARNI QILASIZLAR... 📖 Riyozus solihiyn kitobi ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 12-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 12-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:00 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:20 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:20 ⏱️ШОМ - 17:59 ⏱️ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихл
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” Аҳзоб сураси 56-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ? САВОЛ: Уйимдан Тошкентдаги манзилимгача иккита йўл бор. Бири 90 км дан о
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ? САВОЛ: Уйимдан Тошкентдаги манзилимгача иккита йўл бор. Бири 90 км дан ортиқ, бошқаси эса 80 км атрофида чиқади. Бу ҳолатда намозимни қандай ўқийман? У ерга икки ҳафтага бораман? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тошкентга икки ҳафтага борсангиз қайси йўлдан боришингизга қараб ҳукм турлича бўлади. Агар 90 км дан ортиқ чиқадиган йўлдан борсангиз, қаср қилиб, 80 км атрофидаги йўл орқали борсангиз, тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #musobaqa #final “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси @FITRATUZ

#Ҳадис Одамларга нима бўлди...? Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа
#Ҳадис Одамларга нима бўлди...? Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: “Одамларга нима бўлдики, бадавлатларни эъзозлайди, ибодатгўйларни камситади, нафси ҳаволарига тўғри келсагина Қуръонга амал қилади, нафси ҳаволарига тўғри келмаса, уни тарк қилиб қўяди, натижада баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтиради. Саъй-ҳаракатсиз топиладиган ўлчаб берилган қадарга, ёзиб қўйилган ажал (муддат)га, тақсимлаб қўйилган ризққа ҳаракат қилади. Ҳаракат қилмаса етишиб бўлмайдиган ажру мукофотга, савобли амалларга ва касодга учрамайдиган тижоратга ҳаракат қилмайди?!”. “Муснади Шоший” асаридан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 11-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 11-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ 23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:03 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:22 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 16:20 ⏱️ШОМ - 17:57 ⏱️ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги
#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Пискент тумани бош имом-хатиби Мунис домла Сирожовнинг тоғалари, юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, Рустамжон домла Раҳматуллоҳзоданинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

#xabar #musobaqa #final 📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! 🟢Узоқ ку
+9
#xabar #musobaqa #final 📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси! 🟢Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди. 🎤Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди.
Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра: 🏆🥇1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси. 🥈2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси. 🥉3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.
🤝 Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар. ⌨️Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди. 📱📹 Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.
🕋 Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг энг яхши уйинчиси номинацияси ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган Мухторжон домла Юнусов топилди. Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди.
🤲 Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин! ⚡️ Фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA