ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 602
Подписчики
-124 часа
+77 дней
+1630 день
Архив постов
#muftiy_minbari 📹 ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК-ЭНГ ХАТАРЛИ ГУНОҲ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ

#Ҳадис Муғийранинг котиблари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Муғийра розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳуга жўна
#Ҳадис Муғийранинг котиблари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Муғийра розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳуга жўнатиш мақсадида бир мактуб ёздирдилар. У қуйидагича эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар фарз намози сўнггидан «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқирдилар». (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани бергувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди»). Ва яна Варрод розияллоҳу анҳу мактубда қуйидагиларни ёздилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фойдасиз сўзларни гапиришдан, мол-дунёни беҳудага сарф қилишдан, кўп савол беришдан, оналарга оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан, вожиб амалларни тарк этишдан ва хиралик билан сўраб олишдан ман этдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 29-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 29-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 4-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:42 ⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:15 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:45 ⏱️ШОМ - 19:48 ⏱️ХУФТОН - 21:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari 📹 ТИЛ НАЖОТ ЁКИ ҲАЛОКАТ ОМИЛИДИР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuzi

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак? Осмонлару ерни яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатинг
Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак? Осмонлару ерни яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатингиз, иқобига сабрингиз ва азобига қудратингиз етмайди. Доктор Абдул Муҳсин Аҳмад ўзининг бир қариндоши билан бўлган воқеани айтиб берди. Воқеага кўра бир йигит укасига доим “Аллоҳга ҳамд айтгин” деса, укаси: “Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак?” – дер, Яратганга бўйин эггиси келмасди. Ахир унинг бу гапини оламлар Рабби бўлган Зот эшитиб турибди! Аллоҳ уни икки оёғи билан юрғизиб қўйибди, қанча одамлар юра олишмайди. Неча-неча инсонлар кўриш неъматидан мосуво бўлганида, унинг кўзлари кўриб турибди. Вақт ўтиб йигит автоҳалокатга учрайди. Унинг аъзолари қаттиқ шикастланади. Операциядан сўнг доктор Абдул Муҳсин Аҳмад уни бир умр ногирон бўлиб қолганлигини, танасининг ярми ишламаслигини, аниқроғи, бир ўлимдан қолганлигини айтади. Аллоҳ буюк! Унинг неъматлари чексиз. Биз бандалар доим шукрда бўлмоғимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «...Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир»[1]. Тасаввур қилинг, борди-ю, сиз дўзахийлардан бўлсангиз, у ердаги азобга чидай оласизми?! Албатта, йўқ. Шундай экан Аллоҳга тавба қилинг! У Зотга хуш келмайдиган ишлардан қайтинг. Солиҳ амаллар ила Раббингизга яқинлашинг. Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг. Гуноҳ ва маъсиятнинг кичиклигига қараманг. Аллоҳнинг буюклигини назарингиздан қочирманг. Аллоҳ буюк! У Зот сизни кутилмаганда ушламасидан аввал қалбингизни қўрқув ила тўлдиринг. Қазоингиз яқинлашмасидан аввал покланинг. Ўлим келгандаги пушаймондан наф йўқ ва бунинг учун имкон берилмас... “Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобдан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида  ўзларини камтар тутувчидирлар. Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар. Улар закотни адо этувчидирлар. Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Муъминун сураси 1-5 оятлар Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҚСИТ САВДОСИ CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо? ЖАВОБ: Бисми
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҚСИТ САВДОСИ CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади. Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади. Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам. Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади. Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 ТИЛ ЖАРОҲАТИ ТУЗАЛМАЙДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзиларингиз баъзиларингиз савдо
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзиларингиз баъзиларингиз савдосини бузиб ўз нарсаларини сотмасин. Биродари совчи бўлган аёлга совчи юбормасин. Лекин ўзи изн берса, унда жоиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз Муслимники. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 27-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 27-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 2-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:38 ⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:13 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:45 ⏱️ШОМ - 19:50 ⏱️ХУФТОН - 21:20 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабр устига
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабр устига ўтирганидан кўра чўғ устига ўтириб, кийими куйиши ва баданига илашиши яхшироқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 ТИЛ ЖАРОҲАТИ ТУЗАЛМАЙДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 25-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 25-ИЮЛ 1447 - ҲИЖРИЙ 1-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:38 ⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:13 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:45 ⏱️ШОМ - 19:51 ⏱️ХУФТОН - 21:25 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuzi

#muftiy_minbari 📹 БИР ОҒИЗ СЎЗ АҲАМИЯТИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

“Расулуллоҳ, сизга салавот қандай айтилади?” حدثنا عباس الدوري نا محمد بن بشر العبدي نا مجمع بن يحيى عن عثمان بن موهب عن موسى
“Расулуллоҳ, сизга салавот қандай айтилади?” حدثنا عباس الدوري نا محمد بن بشر العبدي نا مجمع بن يحيى عن عثمان بن موهب عن موسى بن طلحة عن طلحة قال: قلت: يا رسول الله كيف الصلاة عليك ؟ قال: قل :اللهم صل على محمد كما صليت على إبراهيم إنك حميد مجيد وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم إنك حميد مجيد. Мусо ибн Талҳа розияллоҳу анҳу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизга салавот қандай айтилади?” деб сўрадим. У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин камаа соллайта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммадин, камаа бааракта ъалаа Иброҳийма иннака ҳамийдун мажийд”, деб айт”, дедилар. Салавотнинг маъноси: “Аллоҳим! Иброҳимга салавот йўллаганингдек, Муҳаммадга ҳам салавот йўллагин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан. Иброҳимга баракот берганингдек, Муҳаммад ва Муҳаммаднинг оиласига ҳам баракот бергин. Албатта, Сен мақтовга лойиқ ва улуғвор Зотсан”. Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг “Муснади Шоший” асаридан Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

КИШИ ВАФОСИЗЛИГИ Вафо ва садоқат динимиз тарғиб этган фазилатли амаллардан. Вафосизлик эса мусулмон кишига асло ярашмайди. Су
КИШИ ВАФОСИЗЛИГИ Вафо ва садоқат динимиз тарғиб этган фазилатли амаллардан. Вафосизлик эса мусулмон кишига асло ярашмайди. Суфён Саврий бундай деган: “Ўн нарса борки, улар кишининг вафосизлиги саналади. Биринчиси: нафси учун дуо қилиб, ота-онаси ва мўминлар ҳақига дуо қилмаслик. Иккинчиси: Қуръон ўқишни билган ҳолда ҳар куни (юз оят) ўқимаслик. Учинчиси: масжидга кирган киши ҳеч бўлмаса икки ракат намоз ўқимаслиги. Тўртинчиси: қабристондан ўтаётганда марҳумларга салом ва дуо йўлламаслик. Бешинчиси: жума куни намозга қодир бўла туриб жума намозини ўқимаслик. Олтинчиси: маҳалла ё шаҳрига олим келганини эшитиб, ундан илм ўрганмаслик. Еттинчиси: дўст ё ҳамроҳ бўлганда бир-бирларининг исмини сўрамаслик. Саккизинчиси: (ҳалол) зиёфатга чақирилганда бормаслик. Тўққизинчиси: ёшлар бўш вақти бўла туриб илм ё касб ўрганмаслиги. Ўнинчиси: ўзи тўқ бўла туриб қўшнисини оч ҳолда ташлаб қўйиш”. Дониёр домла ИКРОМОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA