Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Открыть в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Больше2 683
Подписчики
Нет данных24 часа
-57 дней
+2230 дней
Архив постов
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
#Ҳадис
Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу билан Арво бинти Авс хусуматлашиб Марвон ибн Ҳакам ҳузурига келишди. У аёл еридан бир парчасини Саид ибн Зайд олганини даъво қилди.
Саид: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунинг ёмонлиги ҳақида эшитганимдан кейин ҳам еридан бир парча олармидим?» деганида, «Расулуллоҳ розияллоҳу анҳудан нима эшитгансан?» деди Марвон.
Шунда Саид: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким зулм билан ердан бир қаричига эга бўлиб олса, етти (қават) ерга ўралади», деганларини эшитганман», деди. Буни эшитган Марвон: «Бундан кейин сендан далил-исбот сўрамайман», деди.
Саид эса: «Аллоҳим, агар бу аёл ёлғончи бўлса, кўзини кўр қилиб ўз ерида ўлдиргин», деди. Айтишларича, бу аёлнинг кўзи ўлишидан олдин кўр бўлди, ўз ерида кета туриб бир чуқурга тушиб вафот этди.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!
@diyonatli
#VIDEOLAR
⁉️Makka fathidan so‘ng hijrat yo‘q deganlar, shunday bo‘lsa-da, ayrim kishilar musulmonlarni hijrat qilishga da’vat qilishmoqda. Bunday da’vat qanchalik asosli?
✔️Shayx Muhiddin Mansur
✅Manba: “Ziyo” media markazi
Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐Ziyo.uz |✅ Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Долзарб
✅ БЕМАЗҲАБЛАРНИНГ БАЪЗИ БЕЛГИЛАРИ ✅
✔️ Жума билан табриклаш ҳаром дейишади
✔️ "Аллоҳ қаерда?" дейишади;
✔️ Қабр зиёрати йўқ, дейишади.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан✅ Улашинг | @MuslimShosh
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 10-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 7-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:10
⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:29
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:55
⏱ХУФТОН - 19:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз
Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят).
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).
Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).
Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят).
Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма” (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
КИМДА УЧ НАРСА ТОПИЛСА, УНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#muftiy_minbari
📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن عشرا في عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ЯХШИ ИШЛАРГА ДАВАТ ҚИЛУВЧИ ЯХШИЛИК ҚИЛГАН БИЛАН БАРОБАР
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан аввал ўтган умматлардан (пайғамбар бўлмаса ҳам, пайғамбарлар каби) сўзлайдиганлари бор эди. Агар умматимда шундай илҳомланган киши бор бўлса, ўша Умардир», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 9-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 6-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:09
⏱БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:28
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:15
⏱ШОМ - 17:58
⏱ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
МУСУЛМОН МУСУЛМОННИНГ БИРОДАРИ УНГА ОЗОР БЕРМАЙДИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAҲозирги замонда мужтаҳид йўқми?
Халқимизда “Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин!” деган нақл бор. Ҳақиқатда ҳамма ишни ўз эгаси, устаси қилгани маъқул. Йўқса, турли келишмовчилик ва ихтилофлар келиб чиқиши табиий.
Шиддат билан одимлаётган давримизда ўзини “мужтаҳидман” дейдиганлар чиқди ва чиқмоқда. Аслида, улар илмга энди қадам қўйган толиби илмлардир. Чунки ижтиҳод илмда комил бўлган, етук зотларнинг ишидир. Ҳаммада ҳам бу даражага етишга лаёқатли бўлавермайди.
Ҳозирги замонда мужтаҳид йўқми? Бу саволга қуйида жавоб оламиз.
БАТАФСИЛ
