ru
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 599
Подписчики
+524 часа
-67 дней
+830 день
Архив постов
#Видео КЕКСАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Оят «Ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз». Ҳаж сураси, 30-оят @fitratuz
#Оят «Ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз». Ҳаж сураси, 30-оят @fitratuz

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

Жаннатга етакловчи "гуноҳ" Унутмангки, Аллоҳ таоло Ўзига юзланишингиз учун сизни турли мусибатлар билан синайди. Баъзан Аллоҳ
Жаннатга етакловчи "гуноҳ" Унутмангки, Аллоҳ таоло Ўзига юзланишингиз учун сизни турли мусибатлар билан синайди. Баъзан Аллоҳдан имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишни ёки солиҳа жуфт ҳалол ё яна бошқа нарсаларни сўраб ой ва йиллар давомида дуо қиласиз. Аммо дуоингиз ижобат бўлмаётганидан ташвишга туша бошлайсиз. “Нега Аллоҳ дуоларимни қабул қилмаяпти?” деган саволлар ҳаёлингизда тинмай айланади. Аммо Аллоҳ сизга қанча неъматларини тайёрлаб қўйганини билмайсиз! Сиз банда эканингизни эътироф этиб, ноумид бўлмай Аллоҳдан қанча кўп сўрасангиз, қалбингиз шунча юмшайди. Тобора Аллоҳга муҳтож эканингизни тушунасиз. Аслида, ҳар бир олган ва чиқарган нафасимиз Аллоҳнинг бизга берган чексиз неъматидир. Аллоҳнинг юборган синовлари сабабли банда ожизлигини англаш билан бирга, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким унга ёрдам бермаслигини тушуниб етади. Бу банданинг иймонини янада мустаҳкамлайди. Агар Сиздан “Аллоҳга энг яқин бўлган вақтиниз қачон бўлган?” деб сўрасалар сиз “Оила қурганимда”, “фарзандли бўлганимда” ёки “янги ишга кирганимда” деб айтмайсиз. Балки ҳаётингизнинг энг қийин лаҳзаларини, қийинчиликка дуч келганингизда вазиятдан қандай чиқишни билмай қолганингизни, фарзандингиз касал бўлганда, онангиздан айрилганингизда Аллоҳга янада яқин бўлганингизни эслайсиз. Сиз ҳаётингизнинг ана шундай энг мушкул вазиятларида Аллоҳга ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ёлвориб дуо қилгансиз. Нега? Чунки фақат Аллоҳ сизни бу қийинчиликлардан қутқариши мумкинлигини билгансиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмаслигини англаб етгансиз. Ҳа, айрим бандалар турли синов-мусибатлар сабабли Аллоҳга юзланади, Роббига қайтади. Яна баъзи бандаларнинг эса Аллоҳ таолога қайтишига гуноҳ амаллар сабаб бўлади. Бу ҳақда Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейдилар: “Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у (У Зотга) етишишга сабаб бўлади”. Уламолардан бири айтади: “Банда гуноҳ сабабли жаннатга кириши ва савоб иш туфайли жаҳаннамга тушиши мумкин”, деди. Одамлар таажжубланиб: “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?” деб сўрашди. Олим уларга: “Банда баъзан гуноҳга қўл уради, кейин ўзига келиб, қилган гуноҳига қаттиқ афсусланади, тинмай афсус-надомат чекади. Охир оқибат унда ўзини паст олиш, синиқлик ва надомат пайдо бўлади. Аввалгидан кўра тоат-ибодатга кўпроқ уринади, ихлос қилади. Натижада бу гуноҳи унинг жаннат сари ҳаракат қилишига сабаб бўлади. Яна бошқа банда бир яхшилик қилиб, кибрга, ужбга, мақтанишга, одамлардан мақтов эшитишга берилади. Айнан шу ҳол унинг ҳалокатига, дўзахга сари етаклайди”. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Яшил макон БОҒУ БЎСТОНГА АЙЛАНАР БУ ЮРТ «Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 й
+9
Яшил макон БОҒУ БЎСТОНГА АЙЛАНАР БУ ЮРТ «Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди. Бу йил баҳорда 138 миллион дона кўчат экилди. Йил бошидан буён 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, вазирлик ва ҳокимликлар 257 та боғ барпо қилди. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди...» Бу гаплар яқинда, аниқроғи, шу йил 21 октябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди. Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асарлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадамаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланганиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган. Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, умуммиллий ҳаракатга айланди. Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари қизғин давом этяпти. БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

photo content
+9

#Видео ОТА ҚАДРДОНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Сиз ўзи кимга эргашасиз? Сохта салафийлар "Саҳобалар ақидаси" дейишади, ҳолбуки саҳобалардан битта ҳарф нақл қилишмайди. Балк
Сиз ўзи кимга эргашасиз? Сохта салафийлар "Саҳобалар ақидаси" дейишади, ҳолбуки саҳобалардан битта ҳарф нақл қилишмайди. Балки Ибн Таймия ва Ибн Абдулваҳҳобдан нақл қилишади. Қизиғи шуки: Мен ҳижрий 194 йилда туғилиб 256 йилда вафот этган Имом Бухорийнинг "Аллоҳ таоло кулди..." деган ҳадисни (Имом Байҳақий "Асмо ва сифот"да нақл қилганидек) "Кулишнинг маъноси — меҳрибонликдир" дея таъвил қилганлигини зикр қилган эдим. Битта "салафий" келиб: "Бу саҳобалар ва салафларнинг мазҳабимас, балки салафларнинг мазҳаби зоҳирига кўра қабул қилишдир, Ибн Таймийя айтади: ..." деб ёзибди. Яхшилар! Салаф ким? Иккинчи ҳижрий асрда таваллуд топган Имом Бухорийми ё еттинчи асрда туғилиб саккизинчи асрда вафот топган Ибн Таймиями? ©️Шайх Сайф Ал-Асрий ҳафизаҳуллоҳ Муҳаммад Аюб Фахриддин таржимаси Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кабир
#Ҳадис Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, - деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, -огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсаларку», деб умид қилдик». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

#bugunning_muhim_mavzusi № 22 💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС 🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси. Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда: 📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD) Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Булар Аллоҳ учун, мен учунчи? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари
Булар Аллоҳ учун, мен учунчи? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирардилар. Шу пайт бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг олдиларига савол сўраб келди. Саҳобалар бадавийлар савол сўрашса жуда хурсанд бўлиб кетардилар. Чунки бадавийлар саҳобалар тортинган саволларни беришдан асло уялмасдилар. Аъробий: “Ё Аллоҳнинг Расули, менга яхшиликни ўргатинг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан ушлаб туриб: “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айт” дедилар. Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадавийнинг қўлидан ушлаб сўзладилар. Бирор кимса билан гаплашаётганда суҳбатдошнинг қўлидан ушлаб ёки елкасига қўлни қўйиб сўзлаш жуда таъсирли услуб саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саволга жавоб беришга шошилмадилар, балки олдин бадавийнинг қўлидан тутиб, кейин жавоб бердилар. Бироз ўтиб, ҳалиги бадавий бир тафаккур қилиб яна қайтиб келдида: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” булар Аллоҳ учун, мен учунчи?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: “Агар “Субҳаналлоҳ” десанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” дейди, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтсанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” деб айтади, “Лаа илаҳа иллаллоҳу” десанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” дейди, “Аллоҳу акбар” деб айтсанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” деб айтади. Агар “Аллоҳуммағфирлий” деб айтсанг, Аллоҳ “кечирдим” дейди, “варҳамний” десанг, Аллоҳ “раҳм қилдим” дейди, “варзуқний” деб айтсанг, Аллоҳ “ризқлантирдим” деб жавоб беради”, дедилар. Аъробий бармоқлари билан етти нарсани санадида, сўнг яна ортига қайтиб кетди. Яна бошқа ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг севимлиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”; “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Ушбу зикрларни айниқса бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунига қадар 100 маротабадан айтишнинг ажру мукофоти ниҳоятда катта. Улкан савобларга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга эриштиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиги “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” эканининг хабар беринг”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Ушбу тўрт зикр “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтишга кўп билан бор йўғи 10 сония (секунд) кетади. Аммо Аллоҳ таоло бу зикрлар сабабли ризқингизни қанчалик кенг қилади. Кўпчилик ризқ деганда, фақатгина моддий бойликни тушунади. Аммо намозингизни адо этишингиз, уйга соғ-омон қайтиб боришингиз ва аҳли аёлингиз сизни хурсанд ҳолда кутиб олиши, Қуръони каримдан бир оят бўлса ҳам ўқий олишингиз, ҳатто ушбу видеолавҳани кўришингиз ҳам Аллоҳ берган ризқдир. “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳуммағфирлий варҳамний варзуқний”.... Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео САВОБИ УЛУҒ АМАЛЛАРДАМ БИРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#мазҳаб “Кўплаб мазҳаблар орасидан айнан тўрт мазҳаб сақланиб қолиши худди Қуръони каримнинг етти қироатидан фақат биттаси қо
#мазҳаб “Кўплаб мазҳаблар орасидан айнан тўрт мазҳаб сақланиб қолиши худди Қуръони каримнинг етти қироатидан фақат биттаси қолганига ўхшайди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим етти хил лаҳжада нозил бўлган. Кейинчалик ислом дини атрофга кенг ёйилиб, мусулмонларнинг сони ортиб борди ва қироат борасида улар ўртасида баъзи ихтилофлар келиб чиққач, Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу мусҳафни етти қироатдан фақат биттасининг лаҳжасида ёздиришга қарор қилди. Оқибатда бугун ер юзи мусулмонлари Қуръонни фақат битта мусҳафдан яъни, Усмон мусҳафида ёзилган хатидан ўқийдиган бўлди. Демак, кўплаб мазҳаблар орасидан фақат тўрттасининг сақланиб қолгани асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган”. 📚Аллома Ибн Ражаб (ваф. 795/1393) раҳимаҳуллоҳнинг “Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” асаридан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР “БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ? CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР “БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА”, ЖУМЛАСИ ҲАДИСМИ? CАВОЛ: “Бешикдан қабргача илм изла” – деган машҳур гап бор. Шу ҳадисми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу илм олишга қизиқтириш, илмнинг инсон ҳаёти учун қанчалик зарур эканини тушунтириш учун айтилган ҳикматли гапдир. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб, ҳадис деб айтиш дуруст эмас. Чунки Расули акрам алайҳиссаломдан бундай ҳадис ривоят қилинган эмас. Машҳур муҳаққиқ олим Абдуфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ “Уламолар наздида вақтнинг қадри” номли китобида бу гапнинг ҳадис эмаслигини таъкидлаган: " اطلبوا العلم من المهد إلى اللحد": ليس بحديث نبوي، وإنما هو من كلام النّاس، فلا يجوز إضافته إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم ... “Бешикдан қабргача илм изла”, деган сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эмас, у одамлардан чиққан гапдир. Шу сабабли уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш жоиз эмас”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МЎЪТАДИЛ МЎМИНЛАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир кундошим бор. Агар ўзимни унинг олд
#Ҳадис Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир кундошим бор. Агар ўзимни унинг олдида эрим бермаган нарса ила тўқ қилиб кўрсатсам, менга гуноҳ бўладими?» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Берилмаган нарса ила ўзини тўқ қилиб кўрсатувчи киши икки ёлғон либосини киювчига ўхшайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бунинг маъноси қуйидагичадир: масалан, киши ўзи илм ва зуҳд аҳли бўлмасдан кишиларни алдаб уларнинг либосларини кийиб юради. Ёки бадавлат бўлмай, зодагонлар либосини кийиб юради. Бу либос билан улар эришган мақомларга етишни хоҳлайди. Бу ҳадисда эса одамнинг ичи билан усти бир хил бўлишига тарғиб қилинмоқда. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @diyonatli

#видео 📕 ИСЛОМ ва ИЛМ: ҚАШШОҚЛИККА ҚАРШИ КУРАШ — ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ 🎙 Жаҳонгир Ниғматов Тошкент ислом институти талабаси Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Бир оят сабабли Исломни қабул қилган профессор Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Доктор Атсуши Камал Окуда Токиодаги Кеё университе
Бир оят сабабли Исломни қабул қилган профессор Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Доктор Атсуши Камал Окуда Токиодаги Кеё университетида сиёсий тизимлардан дарс беради. Доктор Окуда Қуръони каримнинг бир ояти сабабли Исломни қабул қилди. Мусулмон бўлгунига қадар ўз ҳаёти ҳақида бундай деди:
“Исломдан олдин ҳаётим жуда тартибсиз эди. Мусулмон бўлганимдан кейин яратилишимизнинг асл ҳақиқатини англадим. Аллоҳ таоло мени ҳидоятига бошлагани ҳаётимдаги энг бахтли кундир”.
Доктор Атсуши Камал ҳаёт ҳақиқатини излаб кўплаб динларни ўрганди, лекин улар унинг саволларига жавоб бера олмас, бундан унинг ҳафсаласи пир бўларди. Кунларнинг бирида бир мусулмон олимнинг мақоласини ўқиб қолади. Мақоладаги инсониятнинг келиб чиқиши ҳақидаги оятлар Окуданинг эътибори тортади, чунки у ҳеч қачон бунга ўхшаш маълумотларни ўқимаган эди. Доктор Атсуши Камал Окуданинг Исломни қабул қилишига ушбу оят сабаб бўлганди: “Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик” (Ҳижр сураси, 26-оят). Доктор Окуда Ислом тенгликни тарғиб қилувчи дин эканини тушуниб етади. Ислом динини яхшироқ ўрганади ва ниҳоят Исломни қабул қилади. Бугунги кунда доктор Атсуши Японияда Ислом динини ёйишга хизмат қилмоқда. Исломни қабул қилиш Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъмати эканини ҳамиша таъкидлаб келади. Доктор Окуда: “Аллоҳ таоло менга Исломни берди ва буни бошқалар билан баҳам кўришни ўзимнинг бурчим деб биламан” дея кўп бора такрорлайди ва ушбу оятни эслатади: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд, тақво қилсангиз” (Анъом сураси, 153-оят). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli