ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку 👈

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Больше
2 682
Подписчики
Нет данных24 часа
-47 дней
+1930 дней
Архив постов
#xabar #yil_imomi #tanlov #final 🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА) 📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидлар
+9
#xabar #yil_imomi #tanlov #final 🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)
📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
🗣Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда. ✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда. 💬Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЯРАТИЛГАН ЛОЙГА БАХТСИЗЛИК, ҲАВО, ШАҲВАТ АРАЛАШТИРИБ ҚЎЙИЛГАН ЭДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Муҳаммад ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир неча киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига
#Ҳадис Муҳаммад ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир неча киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб: «Бизлар бошлиқларимиз ҳузурига кирамиз. Агар у ердан чиқсак, айтган нарсамизнинг хилофини гапирамиз. Яъни, олдиларида мақтаб, чиққанда ёмонлаймиз», дейишганида, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Биз бунақа ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мунофиқлик, деб ҳисоблар эдик», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-НОЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 11ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:46 ⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:10 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

Болалар ўсимликка ўхшайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир қишлоқда икки қўшни ёнма ён яшар эди. Бири нафақадаги ўқитувчи, икк
Болалар ўсимликка ўхшайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир қишлоқда икки қўшни ёнма ён яшар эди. Бири нафақадаги ўқитувчи, иккинчиси эса тадбиркор бўлиб, технологияга қизиқиши бор эди. Иккаласи ҳам боғида турли ўсимликлар экишар эди. Нафақадаги ўқитувчи ўсимликларига озгина сув бериб, унчалик эътибор қилмасди. Тадбиркор эса, ўсимликларига кўп сув бериб, уларни яхшилаб парвариш қиларди. Ўқитувчининг ўсимликлари оддий эди, аммо яхши кўринарди. Тадбиркорнинг ўсимликлари эса янада гўзал, кўм-кўк ва сертароват эди. Бир кеча кучли бўрон келди, ёғингарчилик ва кучли шамол эсди. Эрталаб барча одамлар боғларига чиқиб, бўрон келтирган зарарларни кўришга чиқишди. Албатта, нафақадаги ўқитувчи ва тадбиркор ҳам боғларига чиқиб, қандай зарар етганини кўришди. Тадбиркор ўз ўсимликларини кўриб, уларнинг тўкилиб, бутунлай вайрон бўлганини кўрди. Нафақадаги ўқитувчининг эса ўсимликлари ҳеч қандай зарар кўрмаган эди ва жойида маҳкам турарди! Тадбиркор ҳайратланиб, нафақадаги ўқитувчининг ёнига бориб сўради: "Иккимиз ҳам бир хил ўсимликларни бир вақтда ва бир жойга экканмиз, мен уларни сиздан кўра яхшироқ парвариш қилганим учун ўсимликларим сизникидан кўра кўпроқ кўм-кўк ва чиройли эди. Аммо бўрондан кейин ўсимликларим бутунлай вайрон бўлганини кўрдим, сизнинг ўсимликларингиз эса жойида маҳкам турибди. Мен уларни сиздан кўра яхши парвариш қилган бўлсам-да, нега бундай бўлди?". Нафақадаги ўқитувчи кулиб бундай деди: "Сиз ўсимликларингизга керагидан ортиқ эътибор ва сув бердингиз, уларга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилдингиз. Бу уларнинг ҳаётини енгиллаштирди. Мен эса ўсимликларимга уларга керак бўлган сувдан бироз камроқ бердим, шу сабабли улар сув топиш учун ўз илдизларини ерга чуқур киргизишга мажбур бўлди. Шунинг учун ўсимликларимнинг илдизлари янада чуқур, узун ва мустаҳкам бўлди. Шундай қилиб, ўсимликларим маҳкам тура олди, сизнинг кўп эътиборингизни кўрган ўсимликларингиз эса барбод бўлди". Бу ҳикоядан болалар тарбиясига оид хулосалар олиш мумкин. Болалар ўсимликларга ўхшайди. Агар уларга барча нарсалар тайёр ҳолда берилса, улар қийматини тушунмайди, зарур нарсаларни ўзи ҳаракат қилиб топишни ўрганмайди, бошқаларга боғланиб қолади, ҳаётнинг оғирликлари билан рўбарў бўлишни билмайди. Шундай экан, баъзан уларга ҳамма нарсани тайёр ҳолда бермаслик, балки кўрсатма бериш яхшироқдир. Уларга юришни ўргатинг, аммо улар ўзлари юришга қодир бўлганида кўтариб юрманг. Ҳа, уларни ўз ҳолича қўйиб қўйманг, балки уларга тўғри йўлни кўрсатинг ва изингиздан эргашишларига имконият беринг. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео АЛЛОҲ ЎЗИ СУЙГАН БАНДАЛАРИНИ СИНАЙДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмай
#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмайдиган ишга таклиф қилмайди. Уларнинг қудрати ҳам таклиф этилган нарсагагина етади. Бу қуйидаги калиманинг тафсиридирким, «Ло ҳавла ва қуввата илло биллоҳ»дир. Маъноси: «Аллоҳга гуноҳкор бўлмасликнинг ҳеч чораси йўқ, магар Аллоҳнинг ёрдами билангина мумкиндир. Аллоҳга итоат қилишга ҳеч кимнинг қудрати етмас, магар Аллоҳнинг тавфиқи билангина мумкин бўлур". "Ақида матнлари" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#sammit #prezident #nutq #islom 🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи 😎 БАТАФСИЛ 📃 БАТАФСИЛ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл била
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МУСИБАТ КЕЛГАН ЗАҲОТИ САБР ҚИЛСАК УНГА АЖР ОЛАМИЗ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-НОЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 10-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:45 ⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:12 ⏱️ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас,
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, ­дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳ­лик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар» 📚Имом Бухорий ривояти Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими? ЖА
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео МЎМИННИНГ ФАЗИЛАТИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Оят «Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Улар (Аллоҳ) рози бўлмайдиган
#Оят «Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. Улар (Аллоҳ) рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам У Зот улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи-ўраб олгувчи бўлган Зотдир». Нисо сураси, 108-оят. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 11-НОЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 11-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:45 ⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:05 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:12 ⏱️ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

Таҳоратнинг мияга таъсири Йиллар ўтган сайин илмий кашфиётлар аниқлаган натижалар Аллоҳ таоло томонидан инсонга буюрилган бар
Таҳоратнинг мияга таъсири Йиллар ўтган сайин илмий кашфиётлар аниқлаган натижалар Аллоҳ таоло томонидан инсонга буюрилган барча нарсалар шубҳасиз фойдали эканлигини исботламоқда. Мия ярим шарлари доминант принцип бўйича ишлайди, яъни бири фаоллашса, иккинчисининг ҳам ишлаш фаолиятини таъминлайди ёки аксинча иккинчиси наргисининг ҳам ўрнига ишлай олади. Бу дегани мия доимо фаол бўлиб, тананинг табиий эҳтиёжларни қондиришда ярим шар қолган қисмини ҳам ўрнини босади. Таҳорат бутун мияни, яъни ҳар икки ярим шарларни оптимал фаоллаштириши тадқиқотларда аниқланган. Инглиз олими В.Пенфилд 1956 йилда кашфиёт қилиб, терининг айрим жойларини ишқалаш натижасида мия ярим шарлари фаоллашишини аниқлади. Таҳоратда тана аъзолари уч марта ювилади, бу энг мақбул ишқалаш хусусиятини беради. Ўзининг кашфиёти билан машҳур бўлган олим В.Пенфилднинг диаграммасида таҳорат пайтида миянинг деярли бутун қобиғи, тахминан 83% фаоллашгани қайд этилган. Диаграмма кўрсатадики, тана аъзоларининг айрим қисмларини ювганда, бутун танани ювишдан кўра, мия ярим шарлари кўп миқдорда фаоллашади. Суннатга кўра, нафақат намоздан олдин, балки диққатни жалб қиладиган, тез фикрлашга, ўзгарувчан қарорлар бериш учун миянинг максимал фаоллиги талаб этиладиган саёҳат, илмий фаолият, учрашувларга боришда, омма олдига чиқишда, шифокорлар операцияга киришда, муҳандислар дастгоҳда иш бошлашда ва шунга ўхшаш бошқа муҳим ишлардан олдин ҳам таҳорат олиш тавсия этилади. Илмий тадқиқотлар таҳоратнинг таъсири ҳақида кўплаб янги билимлар олишга имкон яратмоқда, шу билан бирга исломдаги ҳар бир ҳаракат ва амаллар чуқур илмий асосга эга эканлигини далилламоқда. Буюк олим Имом Шофеъий дин ва тана илми, яъни тиббиёт энг муҳим эканлигини таъкидлаган. Илм исломнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Илмга интилиш амалларни онгли бажаришга ундайди ва ишончни мустаҳкамлайди. Зеро, ҳадисда илм ўрганиш кўплаб нафл намоз ва рўза тутгандан афзал эканлиги айтилган. Қуръони каримда Оли Имрон сурасининг 18-оятида Аллоҳ таоло фаришталардан кейин олимларни зикр қилган. Яъни, илм соҳиблари яратилганлар орасида энг юқори мақомларда туради. Демак, тадқиқотлардан маълум бўладики, кунига беш марта таҳорат оладиган инсоннинг мия ярим шарлари, бошқаларникига нисбатан фаолроқ ишлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис ва суннатларида эса, доимо таҳоратли бўлишга чақирилади. ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli