cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🕌 𝙃𝘼𝙇𝙄𝙈 𝙌𝙊𝙍𝙄 𝙅𝙊𝙈𝙀 𝙈𝘼𝙎𝙅𝙄𝘿𝙄🕌

Andijon v. Shaxrixon t. Qipchaqqo‘rg‘on MFY Halim qori jome masjidi Imom xatibi rasmiy kanalida o‘ziz uchun Islom dini xaqida kerakli ma'lumotlarni olishingiz mumkun! @Murodjon_Siddiqov_bot Savol va takliflar @xaydarovm1 @otakuziyev_022

Больше
Рекламные посты
424
Подписчики
-124 часа
-37 дней
-1730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

​​ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ? #Ҳаж_умра ❓1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Агар ўша ерга бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره “Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл(ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”. “Ғунятун носик” китобида ёзилишича: لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط “Ҳилл(мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”. Юртимиздан бораётган ҳожилар асосан таматтуъ ҳажини қиладилар. Яъни Мадинадан аввал умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб умра қиладилар. Умрани тугатгач, эҳромдан чиқиб, ҳаж кунлари келишини кутиб турадилар. Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳаж учун меҳмонхона ёки масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

👍 1
17.05.24/23.05.24 Azon/. Takbir B 03:20. B 4:00 Q. 04:55 P. 12:45 P. 12:55 A. 17:20 A.17:30 S.19:40 S.19:40 X. 21:15 X.21:25
Показать все...
👍 2
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ? #ҳадис ❓1258-CАВОЛ: Танишларимдан бири менга “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, аниқ жоҳиллик қилибди, деган ҳадис жўнатди. Ҳақиқатда ҳам шундай ҳадис борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари саҳобалар давридан бошлаб ҳозиргача У зот алайҳиссаломга муҳаббат юзасидан фарзандларга қўйиб келинади. Қолаверса, бир қанча ҳадиси шарифларда, уламоларнинг сўзларида бу муборак исмни фарзандларга қўйиш тавсия қилинган ва мақталган. Жумладан Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: سَمُّوا باسْمِي ولا تَكْتَنُوا بكُنْيَتِي “Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар”, деганлар. Ундан ташқари мазкур муборак исмга оид бир қанча уйдирма ҳадислар ҳам китобларга кириб қолганини уламолар аниқлаган ва мусулмонларни огоҳ этиш учун уйдирма ҳадисларга оид ёзган китобларига киритганлар. Саволда айтилган ҳадисни ҳам уламолар уйдирма ҳадис эканини айтганлар. Жумладан, Ибн Жавзийнинг “Ал-Мавзуъот” асарини Шамсуддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мухтасар тарзда баён қилиб, китоб ёзган. Китобнинг тўлиқ номи “Талхийсу китаб “Ал - Мавзуъот” ли Ибн Жавзий”дир. Мазкур китобда бир қанча уйдирма ҳадислар қаторида саволда сўралган ҳадис ҳам келтирилган. Ундан ташқари “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, бу иши фарзандларига нисбатан жафодир”, деган уйдирма ҳадис ҳам киритилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

ДУНЁ ҒУБОРЛАРИДАН ТОЗАЛАЙДИ «Таёқ билан гиламни қоқаётган кишининг мақсади гиламни савалаб, озорлаш эмас, балки унинг чанг-гардини қоқишдир. Аллоҳ ҳам бандасига ташвиш, синов бериб, уни дунёнинг ғуборларидан тозалайди». Жамлолиддин Румий. @mehrob_uz
Показать все...
👍 4
00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #ташаҳҳуд #намоз 🎙Аттаҳиётга ўтирмай туриб кетсам нима қиламан? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
👍 2
#Аудио #ҳаж_суҳбатлари 🎙4-суҳбат: Масжидун набавий, Қубо, Уҳуд ва бошқа жойлар фазилати 00:45 - Масжидун набавийда намоз ўқиш фазилати; 05:07 - Мусофир ва муқимлик масаласи; 08:42 - Равзаи мутоҳҳарага кириш; 15:07 - Бақиъ қабристони зиёрати; 16:56 - Уҳуд тоғи фазилати; 17:54 - Қубо масжиди фазилати. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
​​ЎГАЙ ОНАГА ЗАКОТ БЕРИШ #закот ❓1257-CАВОЛ: Ўгай онага закот берса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга муҳтож бўлса, яъни нисобга етган маблағи, мулки ёки тилласи бўлмаса, бундай аёлга закот бериш мумкин. Чунки орасида туғилиш ва эр хотинлик риштаси бўлмаган шахсларга закот берса бўлади, яъни фарзанд ота-онасига, ота-она фарзандига, эр хотинига, хотин эрига закот бера олмайди. Отасининг аёли, яъни ўгай онада эса бундай алоқадорлик йўқ. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ . “Закот берувчи шахс закотини отасининг хотини, келини ва куёвига бериш мумкин. “Татархония” китобида шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

👍 1
​​КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ #рўза #каффорат ❓1256-CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган: فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ “Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”. ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ “Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби). Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

00:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #ғийбат 🎙Вафот этган одамни гапларини эслаш мумкинми? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
22:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙4-суҳбат: Масжидун набавий, Қубо, Уҳуд ва бошқа жойлар фазилати 00:45 - Масжидун набавийда намоз ўқиш фазилати; 05:07 - Мусофир ва муқимлик масаласи; 08:42 - Равзаи мутоҳҳарага кириш; 15:07 - Бақиъ қабристони зиёрати; 16:56 - Уҳуд тоғи фазилати; 17:54 - Қубо масжиди фазилати. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...