cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

NAMOZ VA DUOLAR 🤲

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба!

Больше
Рекламные посты
17 722
Подписчики
-1924 часа
-1207 дней
-49930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:06
Видео недоступно
Ассаламу Алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин. ☘️ Қалбингиз иймонга ☘️ Уйингиз қувончга ☘️ Юзингиз нурга ☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Показать все...
2.08 MB
👍 7
“Одамларга сўзинг билан эмас, феълинг билан насиҳат қил!” Танглик – “Албатта, дуо қилиш вақти келди”, деб хабар бериш учун Аллоҳ тарафидан бандага келган Раббоний ишорадир. * Одамларга сўзинг билан эмас, феълинг (юриш-туришинг, амалинг, муомаланг) билан насиҳат қил! Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ * Роналду, Мессини қайси бренднинг пайпоғини кийишигача билсак-да, аммо Мусъаб ибн Умайр, Саъд ибн Муоз каби зотларни танимай юраверсак, биздан Бухорийлар, Берунийлар чиқиши жудаям қийин бўлишини унутмайлик! * Дунё шўр сувга ўхшайди. Ундан ичганинг сари ташналигинг зиёда бўлади. “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Агар безовталикни енгиб, ҳаётни бошламоқчи бўлсанг, машаққатларинг ўрнига Аллоҳнинг сенга ато этган неъматларини санаб кўр! “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Модомики нафас оляпсанми, нафс истакларига қарши курашишни давом эттир! “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Одамларга ўзинг ҳақингда кўп нарса билишларига имкон берма. “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Адолатли бўлганинг учун ҳамма сен билан одилона муомала қилишини кутишинг худди арслонга ем бўлишни ўйлаб кўрмаганинг учун ундан сени емаслигини кутишингдир. “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Пасткаш бой бўлгандан кўра шарафли фақир бўлиш минг марта яхшидир. “Тарих муҳрлаган сўзлар” * Бир донишманддан сўрадилар: — Дунёдаги энг хунук товуш қайси? Донишманд жавоб берди: — Бахил бойларнинг товоқларига урилиб, фақирларнинг қулоғига эшитилган қошиқлар жарангидир. — Туҳмат билан қамалган маҳбусларнинг оёқ-қўлларига солинган занжирлардан таралиб, туҳматчи, бузғунчи раҳбарлар қулоғига эшитиладиган товушлардир. — Жоҳил, қонхўр террорчи томонидан қўйилиб, тинч аҳоли танасини парчалаган динамитнинг портлаган товушидир. — Бировнинг ҳақидан қўрқмаганлар халқнинг пулларни ўғирлаб, ўзлаштириб, уйига олиб келиб санаётганда, ўша пуллардан чиққан товушдир. «Тарих муҳрлаган сўзлар» Halovat uz
Показать все...
👍 16🔥 5
ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР 🍃 Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик: 1. "Унда Одам халқ қилинди." Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради. Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган. 2. "Унда у жаннатга киритилган". Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак. Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир. 3. "Унда у жаннатдан чиқарилди". Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган. Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир. 4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур". Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар. 5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди". Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул. 6. "Унда у вафот қилди". Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар. Имом Ҳаким келтирган ривоятда: "Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган. Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак. 7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно". Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади. "Кифоя" китобидан.
Показать все...
👍 8🔥 5 4🕊 1
​​​​​​​​🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати: 🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб; 🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди, 🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради, 🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади, 🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради» Насоий, Табароний, Баззор. 🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад ☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Показать все...

👍 4
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:28
Видео недоступно
🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН🕋🌺🍃 •☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин! •🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, •🍀Юзингиз ТАБАССУМни, •🍀Хонадонингиз БАРАКАни, •🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, •🍀Қалбингиз ИЙМОНни, •🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни, •🍀Юрагингиз МЕҲРни, •🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН! •🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин! •🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо- •🌸саломлар •🌸Дуода энг гўзал ширин •🌸каломлар. •🌸Илоҳо уйингиз нурларга •🌸тўлсин, •🌸ЖУМА айёмингиз муборак •🌸бўлсин! Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Показать все...
Juma332.mov4.00 MB
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:16
Видео недоступно
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Показать все...
Jumah2.mov2.04 MB
👍 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:11
Видео недоступно
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок, Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ... Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ... Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ! 🌹🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕌🌙 Бугун 5 июль, +37°+24°☀️ 🤲Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹 Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲
Показать все...
4.02 MB
👍 7 6
Фото недоступно
Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма. Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама. Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма. Ҳаммани ўзингдай кўр. Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир. Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир. ✍️Мавлоно Жалолиддин Румий
Показать все...
👍 19👏 11
РОСТГЎЙЛИК ВА ЁЛҒОНЧИЛИК عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِ، وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يُكْتَبَ صِدِّيقًا. وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ، وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ، وَإِنَّ الرّجُل لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكْتَبَ كَذَّابًا». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Ростгўйлик яхшиликка етаклайди, яхшилик жаннатга етаклайди. Инсон рост гапиришга одатланса, Яратганнинг ҳузурида "ростгуй" деб ёзилади. Ёлғон гуноҳга етаклайди, гунох дўзахга етаклайди. Инсон ёлғон гапиришга одатланса, Яратганнинг ҳузурида "ёлғончи" деб ёзилади"» (Мутта- фақун алайх). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «آيَةُ الْمُنَافِقِ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِ خَانَ مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ. Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради; ваъда берса устидан чиқмайди; омонат топширилса хиёнат қилади”, дедилар» (Муттафақун алайҳ). Ислом дини инсонга гўзал тарбия беришга аҳамият қаратади, қалбни пок тутишга, тилни ёлғон, ғийбат каби иллатлардан сақлашга ундайди.
Показать все...
👍 18
Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди». Зайнаб яна деди: «Кейин Зайнаб бинту Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтда кирдим. У хушбўй нарса опкелтирди ва ундан суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим». Зайнаб яна деди: «Онам Умму Саламанинг «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимнинг эри вафот этди. Унинг кўзи оғриб қолди, сурма суртса, майлими?» деди. «Йўқ», дедилар ва сўнгра: «Албатта, у (мотам) тўрт ою ўн кундир. деб жавоб бердилар. Бешовлари ривоят қилган. Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига рухсат берилган эди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир. Шарҳ: Куст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Показать все...
👍 25
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.