ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

SAODATLI ILM SARI

SAODATLI ILM SARI

Открыть в Telegram

#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar

Больше
522
Подписчики
-124 часа
-47 дней
-2530 дней
Архив постов
Mawlaya Ya Salli Wa Sallim Неизвестен.mp33.84 MB

photo content

#Bismillah

СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН! Кенгдан-кенг дунёнинг экинзорига- Бир кун экканимни мен хам ўраман. О бардошли набий, ёв озорига, HiСизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Кечиб кетмадингиз Исломдан ахир, Лаъинлар қилсада хийла-ю макр. Сизни қандоқ севмай о Абу Бакр, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Гох Ёсин гох эса сураи Зумар, Тиловатин айлаб менким кўз юмар. Эй лаъин хам қўрққан хазрати Умар, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Сизни нобакорлар шаҳид қилган он, Қандоқ қуламади ўшал кун осмон? Фаришталар хаё айлаган Усмон, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Дуосини Хаққа йўллаган Али, Томоғин Зам-зам-ла хўллаган Али, Ёлғиз Парвардигор қўллаган Али, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Хақ жаннатга қўйса мендек авомни, Учратсам Зубайр ибн Аввомни, Дердим: Ўғлим ташир сиздаги номни, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Замин хеч тўймайди тушириб паққос, Олиму авомни айламай таққос. Чин сўзим эй Саъд ибн абу Ваққос, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Мендайлар хожат йўқ шарх ва изоҳга, Хаёлан қалбини тўлдириб охга, Дер Абу Убайда ибн Жарроҳга, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Мен сизни танигач ичгандимки онт: Исмим ўзгартиргум у Исломга ёт! Абдурроҳман ибн Авфдек пок зот, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Гарчи Хассон янглиғ битолмасман байт, Сизга муҳаббатим қалам қилсин қайд: Гўзал иқрордир бу Саъид ибн Зайд, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Эй жонин Аллоҳга айлаган нисор, Орингиз қошида кичраяр Хисор. Тобеъин, муҳаддис, саҳоба, ансор, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Шунингдек етимнинг дардига малҳам- Бўлиб оғриғига берганлар барҳам. Нонини ночор-ла кўрганлар баҳам, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Қуръонда мўмин деб изоҳланганлар, Фурқонда мўмин деб изоҳланганлар, Бевага савоб-чун никоҳланганлар, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Эй харом-харишга боқмасдан қиё, Илм даргоҳида тарқатиб зиё, Нелигин билмаслар ширк, кибр, риё, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Эй юргани фақат мухаббат йўли, Мухаббатми демак Муҳаммад(Алайҳиссалом) йўли. Ўнг қўли берганни билмас чап қўли, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Дўстим, якун ясай энди сўзимга, Тиқилиб келмоқда йиғи бўғзимга. Бормикан айтар зот боқиб кўзимга: Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! Дўстим, гар эгилсанг Аллоҳга эгил, Харомдан узоқсан, халолдан егил. Армоним бўлмасин бир бора дегил: Сени Аллоҳ учун яхши кўраман! https://t.me/joinchat/AAAAAEzImmaGI5ALDk84jA

sticker.webp0.26 KB

sticker.webp0.53 KB

sticker.webp0.38 KB

"Olamga nur sochgan oy" 3-qism https://t.me/joinchat/AAAAAEzImmaGI5ALDk84jA

sticker.webp0.26 KB