cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin

Больше
Рекламные посты
75 240
Подписчики
+1 63324 часа
+3 5657 дней
+13 79230 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзига ҳамд бўлсин! Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади.. Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига алҳамдулиллаҳ, илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин... Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин! Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин! Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
3 154107Loading...
02
ХАЙРЛИ ТУН... Хаётда кўп хатолар қилиб - қадрли инсонларимизни йўқотамиз... Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу - ўз яқинларимиздан қочамиз... Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу - ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз... Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу - аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз... Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 108160Loading...
03
Аҳлоқ Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат. Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди. Абдулқодир Полвонов Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 81540Loading...
04
Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди. Сотувчи: — Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак? — Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман. — Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, -деб мақтаб кетибди сотувчи. — Нимаси Фокус экан буни?! — Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман. Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди. — Ҳой тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, -деб бақирибди янги бой. — Ҳавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди. — Янги бой хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди. — Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, -дебди. Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди: 👉 ДАВОМИ ЎЛДИРАДИ 🤣🤣🤣
8 0816Loading...
05
​​ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАРДАН. •••Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. •••Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. •••Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. •••Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. ••• Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. ••○Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. •••Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. •••Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", деди. •••Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. •••Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. ••••Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. •••Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , -деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. •••Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди. ••• Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди...... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
9 89071Loading...
06
#Диққат #Тошкент #Хушхабар ⚡️ Тошкент шахрида 5-14 ёшли болалар учун 5 кун Президент мактаблари шаклидаги бепул индивидуал синов имтиҳонлари ўтказилади - Фарзандингиз Президент мактаблари имтихонларига Таййорми? - Малакали мутахассислар орқали фарзандингизнинг Президент мактаблари ўқишга киришидаги реал имкониятларини аниқлайсиз ва мутахассис томонидан батафсил консултацияга эга бўласиз 📆 Тест 6.06.2024 гача давом этади жойлар чекланган. Бепул✅ Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг: Исмингиз ва телефон рақамингизни қолдиринг,
7 66720Loading...
07
Яхшилик қил... У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди. Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси. —Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди... Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар. —Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди —Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата —Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди. Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди —Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди —Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди... Феруза Салходжаева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 212113Loading...
08
​​Ношукр Қайнона. Бир махаллага орқа-ма орқа 3 келин тушди. 2 таси ёнма-ён қўшнилар. Хеч қанча вақт ўтмай, хайит байрами бўлди. Қўшни келинни Қайнонаси Малоҳат холаникига чиқиб мақтанди: - Вай қўшнижон, қудаларим келиб кетишди. Битта саватда сар хил мева-чевалар, битта саватда писта-бодом-конфетлар, битта савтда патир, гўшт, 40 та кабоб ва манга, чолимга, қизига, ўғлимга сарпо қилиб келишибди хайитлик қилиб. Сизи қудалариз нима обкелишди қўшни? Бу гаплар шундоқ ҳам уғлини маъсума келинидан қизғаниб юрган Малохат холани нафсониятига тегиб кетди. Чунки хали уни қудаларидан "Хайитлик" келмаганди. Бизни қудалар хали келишмади, келиб қолишса керак, бир дона, эрка қизларига атаб қўйганлари бордир... Шу пайт келинни акаси қўлида совғалар учун махсус, чиройли қоғоз халта билан кириб келди. Қуда холалар билан саломлашиб, хайит билан табриклаб, "буни сизларга ота-онамлар бериб юборишди, оз бўлса ҳам..." деб , синглисини ҳам табриклаб чиқиб кетди. Малохат хола қўшнисини олдида "ер" бўлди. Келинини акаси олиб кеган халтани очиб хам кўрмай, шундайлигича сўрида қолдирди ва қўшнисини чиқиб кетишини сабрсизлик ила кутди. Қўшни уйига чиқиб кетиши билан, Малохат холани "арияси" бошланди. Вой мангина ўлайина, келин танлашда адашдим десам, қуда танлашдаям адашган эканманку. Танлаб-танлаб тозисига учрабманку. Шунақаям паст қудаларга рўпара келаманми, нима сани ота-онангни орзу хаваси йўқми? Ана одамларни қудалари сават-сават нарса-ю, сеп-сидирга жўнатади, мани тенгим энди битта халта (пакет) бўлдими? Манга шуни раво кўрдими ота-онанг, сани келин қилган ман аҳмоқ... йўқол, кўч-кўронинг билан келиб обкетсин ўша ота-онпнг, ман уғлимга орзу-хавасли хонадонни қизини обераман... Малоҳат холани тўхтатиб бўлмасди. Қайнонасини важоҳатидан қўрқиб кетган келин дарҳол онасига қўнғирок қилди ва саломниям унутиб: Аяжон нимага хайитга хеч нима кимадиларинг, қайнонам мани хайдаяптилар, роса жахллари чикди ота-онанг хеч нарса обкемади деб Вой қизим, ахир акангдан бервордикку хайитлик, обормадими хали? Обкелишди факат битта пакет ташаб кетишди. Шунга қайнонам мани хайдаяптилар (Бу пайтда келиннинг отаси хамма гапни эшитиб турганди) хотинини қўлидан шартта телефонни олдида: Нарсаларингни йиғиштириб тур қизим, ман хозир бориб, сани қайнонанг айтгандай қилиб обкетаман. Эркак Қуда бира тўла катта юк машинаси билан келди. Эшикдан кириб келиши билан Малохат хола қудасига: Ха, келдизми, ана кизингиз, йиғиштириб обкетинг. Ман силарни бу даражада паст одамлар деб ўйламагандим. Мани тенгим, уғлими тенги битта пакет бўлдими? Манга пакетларинг керемас, хаммасини обкетилар, ўзимга ўхшаган орзу-ҳавасли, "мард" жойдан келин қиламан. Узр қудажон, биздан ўтибди, кечиринг. Майли хафа булманг, қизими обкетаман албатта, фақат битта илтимосим бор, шу ўғлим олиб келган пакетни бир очиб кўринг. Керак эмас, очмиманам, кўрмиманам. Ман пакетларингга зор хотинмасман Майли опажон, шунақа бўлса ҳам битта очиб кўринг, (келган "совға" очиб хам кўрилмаганди) Қизим пакетни оч Пакет ичида чиройли қутичаларга солинган тилла занжир, комплект балдоқ-узуклар, билагузук бор ва хар бирини устига "Қудамга", "қайнсингилга", "энабувига", "қизимга"... деб ёзиб қўйилганди ва хар бир кутига 100$ дан "хайитлик" солинганди. Малохат холани тили айланмай, оғзи очилиб қолди. Шу пайтгача хеч нарсага аралашмай, томошабин бўлиб, жим ўтирган "Қайнота" хам бирдан тилга кириб кетди. Ие-ие қуда, қўйсангизчи унақа гапларни, бу хотинларни биласизку, гапираверади, келинг ичкарига киринг, чой қиламиз.. Бирдан эр-хотин келинни отасига хушомад қилишга ўтишди. Вай қаранг Қудажон, ростдан очибам кўрмабмана, шунақа мардлигизи билардим, ман шунчаки аччиқ устида айтдимда, келиним "тилло", ҳеч каёққа кетмайди. Ман келиними роса яхши кўраман... Рахмат қуда, ман қизими бу хонадонда бир кунам қолдирмайман, қайсидир қилган гунохим учун қизими силарга бериб, бир адашдим. Лекин Қайсидир қилган яхши ишим учун иссиғида, болали бўлмай кўзим очилди. Мани сизларга қолдирадиган қизим йўқ Қизини хамма нарсалари билан йиғиштириб олиб кетди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
11 87576Loading...
09
- Мана биз кел болам, Ҳамма хавотир билан Шахнозга қараб турарди. Йўқ кулган чеҳра билан Шаҳноз эрини кутиб олди. - Шаҳноз. - Ҳа - ҳаммасини эшитгандирсан, - Ҳа хўжайин эшитдим, бу кишини исмлари нима экан танишиб қўяйлик - исми Ситора, бу қизимиз, Сохиба, - Танишганимдан хурсандман, мен Шахнозман, мени ҳам иккита ўғлим бор, бири Сарвар, иккинчиси Анвар, улар ҳозир мактабда, хуш келибсиз! Эрим шундай суннат амални бажариб юрган экан билмабман, билаганимда эримга ўзим ёрдамлашган бўлар эдим, розилигимни албатта берар эдим. - ҳа ҳеч қиси йўқ, мен ҳам танишганимдан хурсандман, - мен, энди кеч бўлсада бу амалини охиригача давом эттиришида ёрдамимни аямийман. - Ҳа раҳмат. Орадан бир қанча вақт ўтди, бу орада Хуршид ишдан кетиб оиласи қийин аҳволга тушиб қолди, бу орада эса икки оилани боқишни иложи йўқ эди, битта оилани боқишга қурби етмасди, уйига бир сўм пул келтирмагач Ситора жахил қиладиган одат чиқарди. Ситорани ўзи ҳам ишлайди, лекин барибир аёлнинг топган пулида барака йўқ дегани шу бўлса керак иккита қиз фарзандидан ортиролмай жаҳли чиқиб кетарди. Хуршид ҳам топган пулини биринчи оиласига олиб бормасада бу ерга олиб келарди. Лекин аёлнинг ҳам ҳисоблиси бўларкан менимча нарги оилада ҳам рўзғор шундай эди. Лекин улар отасига бир нолимасдан яшаяпти озирги уч йил ичида шунчаки бориб фарзандларини кўриб қайтаётган отасига бир оғиз ҳам «пул топмайсан»- деганлари йўқ, Охири Хуршид чидолмай биринчи оиласига қайтди. Эркак киши қайда бўлса қулоғи тинч жойни қидиради. - дадаси, нима гап, Ситорахон яхшимилар? - Яхшидир, тинч. - нега унда кайфиятингиз йўқ, нима сизни бу ҳолга солди? - Шунчаки, Ситоранинг жавобини берсамми деяпман? - нега, бу қарорга келдингиз, ҳозир пулимиз йўқлигигами? Менга сиздан пул керакмас, ойлигингизни Ситорага беринг, унинг оиласига керак, бунақа тез қарор қабул қилманг. - ҳа шундай қиляпман, ҳамма топганимни олиб бораман, ўзининг ишлагани ҳам бор, билмайман ҳамма пулни нима қилиб ишлатаяпти? Сенчи, сен ўзинг топган 500-Минг ойликка қандай кун кўраяпсан, унга мен 2-миллион ойлигимни берсам ҳам ўзининг пулини қўшса ҳам етқизаолмаяпти, шу ҳам яшашми? - Балки бирор сабаби бордир, нимагадир керакдир, сиз ҳам тушунинг, осонмас аёл кишига. Мана бу менинг йиққан пулларим, Сарвар ўқишга кирса нимагадир яраб қоладими деб йиғаётгандим, ҳали ўғлимиз мактабни битиришига 4-йил бор, унгача яна йиғиб қўяман, буни олиб унга оборинг, бирор корига яраб қолар. - Нима ҳали ойлигингдан орттириб йиғаяпсанми? Ололмайман керакмас, - Ҳа йиққаним, олинг сизнинг жуфтингизман, оғир вазиятда сизни четдан томоша қилиб ўтиролмайман, ахир ваъда бергандим, бу савоб ишни охиригача амалга оширишингизга ёрдам бераман деб. - раҳмат, шунақа хотиним борлигини билмаган эканман, яхши кунингда қайтарай, унда мен бориб хабар олай улардан. - ҳмммм, келдингизми? Қисқаси мени эшитинг, бу уйга пул олиб келмасангиз келмай қўя қолинг, -Яхши унда эшит, мана пул, мен қизларимни кўргани келдим, ҳа бу пулларга ўзим бозор қилиб келаман, қизларимни ҳам олиб келаман, уларга ҳам олиб берадиган нарсаларим бор. - Вой адажониси бу пулларни қайдан олдиз? Бирор ёғликкина ишга кирдизми а? - Худо суйган бир инсон берди, хавотир олма, мен кетдим боғчага. - А, тўхтанг, мен ҳам борай, ҳеч бир айлантирмайсиз ҳам, айланиб келардим шу баҳона. - Уйда ўтир, иш баҳона анча айланиб юрибсан, пулни бекор сарфлама. - Э бўлди ажрашаман мен Ситор билан яшамайман, жавобини бераман. - Бекорларни айтибсиз, буни уйланишдан олдин ўйланг эди, қанақа хотинга уйланаяпман деб, энди суннат амалдан ҳоҳлаган вақтингиз воз кечиб кетолмайсиз, яхшими, ёмонми чидайсиз, чунки орангизда никоҳли фарзандларингиз бор, уларни тирик етим қилишингизга асло йўл қўймайман, мен айтганман бу суннат амални охиригача қилишингизга ёрдам бераман деб, чидайсиз, қизлар отасиз етим бўлмаслиги шарт! Ажримни эса ҳаёлингиздан чиқариб ташланг........
11 21823Loading...
10
-Сен билмайсан Шахноз у иш жойида бошқа бой эркак топиб у билан юрибди, мен қандай уни аёлим дейман айт, қандай? -анави иккита фарзандизни дунёга келтираётганингизда ўйланг эди буни, биз аёллар чидаймиз, фарзандларимиз учун сизлар нима учун чидамаслигингиз керак, чидайсиз, керак бўлса умрингизнинг охиригача чидайсиз, икки қизингиз учун ҳам чидайсиз ажрашмайсиз. «Аллоҳим хато қилсам ўзинг кечир, жуфти ҳалолимга сабр бер, мен бирор йўли ​ни топмагунимча илтимос уни гунох ишга йўл қўйишидан ўзинг асра.» . . . -Ҳой Ситора! -Вой Шаҳноз опа нима гап тинчликми? -Машинага чиқинг гап бор, -нега? -Чиқинг билас, -Айтаверинг мени шеригим бор улар кутиб турибдилар, -шерингиз эркак кишими? Хўжайин буни нотўғри тушунадилар деб қўрқаман. -Хўжайин сизники, қолаверса бизни хўжайинингиз аллақачон билиб бўлган. -чиқ машинага кейин гаплашаман сен билан.- Мажбурлаб машинага тиқиб уйига олиб кетди. -Нима сенларга оила ўйинчоқми? А? Ҳоҳласанг никоҳ ўқиб, ҳоҳламасанг ажрашиб кетадиган? Э аҳмоқ аёл бу ишни бошидан ўйла эди, иккита қизни туғиб уларни етим қилиб ўстиришми ниятинг, отасидан айириб а? Чидайсан, иккинчимисан, иккинчи бўлиб умрингни охиригача яшайсан, акс ҳолда эса сени енгилтакликда айблаб умрингни охиригача қаматиб қизларингни ҳам кўрсатмайдиган қиламан. Танла ё шу тақлид яшайсан ё қамоққа тушасан, ўйнашларингни ҳаммасини жавобини беришинг шарт ва шу ерда мен билан яшайсан. Қизларинг ҳам сен ҳам, Хуршид ака ҳам, ҳамма. Тўрт кун шу таҳлидда яшаган Ситора, чидолмади, эридан ўз хохиши билан розилик сўради, Шахноз эса эрига ажрашмайсиз деб туриб олган, фарзандлар етим бўлади деб куйиб пишарди. Охири тилхат ёзиб қизларини отаси қарамоғига ташлаб Ситора жавобини олиб қонуний отасига қизларини расмийлаштириб Шахноз уйга келгунча қочиб кетишга ҳам улгурди. Шахноз чидолмади, топишга урунди, ҳамма жойга эълон берди, Хуршид эълонни қайтариб олди. -биз имомдан сўрадик, ўз хохиши билан руҳсат сўраб кетаман десаю уни мен мажбурлаб ушлаб турсам ҳам гуноҳ экан шунинг учун уни кетишига қўйиб бердим. Кейингина Шахноз қидиришдан тўхтади. Биларди бир кун албатта келишини қизларни ҳам онасини тушунадиган қилиб тарбиялади. Тамом. Лапасова Шаббона. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
12 26628Loading...
11
Икки ўт ораси...... - Аҳмоқсан болам, аҳмоқсан, қандай қилиб бу фикр миянгга келди, ахир бу ҳам гуноҳ-ку! - Ойи, нима деяпсиз, Куръонда руҳсат этилган нимага гуноҳ бўлади, мен суннат амалини бажаряпман ахир, нима билмасмидингиз? - Ҳа эшитганман, лекин, аёлингизнинг розилигини олиб кейин бошқа аёлга розилик берса уйланинг деган, сенчи, яширинча яшаб келаяпсан, ана қўшнинг кўрди энди боради айтади, катта жанжал бўлади. - Э ойи, чидаса шу чидамаса катта кўча, - Ҳой аҳмоқ иккита ўғлингчи, у нима бўлади, отасиз етим қилиб ўстирмоқчимисан, ўгай ота қўлида хор қилмоқчимисан? - Хўп нима қил дейсиз? - Ҳаммасини тушунтириб айт, ўзингдан эшитсин, мен ҳам олдингда тураман. - Эшитгандан кейин аниқ кетади-ку уйига ойи. - Ялинасан, ёлворасан, болларингни ўйласанг оилангни сақлаб қоласан. - Э Худо, бир ками аёл кишини оёғига ялинишим қолганди. - Ялинасан, уни кетқазсанг, билиб қўй мен сени оқ қиламан. Нима оила сенингча ўйинми? Бу ҳали бошланиши, нима осонгина яшашни ният қилганмидинг. - Уффф ойи, яхши мен айтмайман сиз ўзингиз тушунтириб айтинг, мен йиғлаб бошласа асабим бузилиб бақириб бекор жанжал чиқаришим мумкин. - Яхши мен ўзим айтаман. - Агар аёлингиз мендан ажрашасан деса нима бўлади? -сендан ажрашмайман, кўчага ташлаб қўймайман сенларни! - Мабода бизни қувиб солса дейманда, - Қувиб солса, мени тушунмаса мен унақа аёлдан воз кечаман, у билан ажрашаман. - Ростдан бизни ҳимоя қиласизми? - Ҳа унда бориб ўзимиз ўша ҳовлингизда тинчитиб келайлик, кўнадиган бўлса кўндириб, жанжал кўтарса ҳам ўша ҳовлида ҳал қилиб келайлик, бу ерда қўшнилар ҳам бор, гапга қолиб кетмай, ҳар ҳолда дом бўлса бу ер. Яхши, тўғри айтасан, тайёрлан борамиз. «Қандай айтаман, мени тушунармикан, ахир «эр бермоқ, жон бермоқ» дейишган лекин айтишим керак, қандай қилиб бўлмасин айтишим шарт.» - Қизим ҳамма нарсангиз етарлими? - Ҳа ойижон, бор ҳамма нарса, йўқ бўлса ана магазин боллар мени пластигимга бориб олиб келишади. Нима бирор нима керакмиди ойижон? - Ҳа йўға, шунчаки мабода камингиз бўлса олиб келиб берай дегандимда. - Қўйсангизчи ойижон, ўзимизда ҳамма нарсамиз етарли. «Тавба қайнонамга нима бўлди, гапни узоқдан олиб гапиряпти, ўзи ҳам тинч эмас, ҳар доим нимадир бўлса шунақа бўлиб очиқ айтолмайдилар, мени жуда аяйдилар, ўзим ичидан суғириб олмасам гапирмайдилар.» - Ойижон нима бўлди, яна одатдагидек бўлиб қолдингиз, нимадир бўлса доим шунақа қиласиз, нима бирор яқиним оламдан ўтибдими? Айтолмаяпсиз? - Вой, йўғе болам тинчлик. - Мени баттар қўрқитаяпсиз ойи? - Йўқ, йўқ қўрқманг болам ҳеч ким ўтмаган, бошқа иш бўлди, шуни қандай бошлашни билмаяпман. - Айтаверинг, тинчликми? - Ҳалиги..., эр-эрингиз..., эрингиз..., бошқа..., эрингизнинг бошқа турмуши ҳам бор экан болам?!...,Тўхтанг болам кечиринг. Шахноз жойидан туриб деворнинг олдига бориб ўтирди-ю ичида пичирлаб нимадир деб бошини ерга қўя бошлади. Йиғлаганини эса олдига бориб кўрдиМ қайнонаси. -Болам, илтимос ўғлимни қарғаманг, ўғлимда айб йўқ, ҳамма айб менда, мени қарғанг, мени тўғри бермаган тарбиямни касофати бу. Мени кечиринг болам, ўғлимни кечиринг. Йиғламанг жон болам, йиғламанг. Юзига қўлини тортиб омийн қилгач. Кўз ёшларини ҳам артиб гап бошлади қайнонасига. - Ойижон нега ўғлингизни қарғайман, ахир у менинг яримпирим-ку, аксинча иккимизнинг ҳам гуноҳларимизни кечиришини сўраб Аллоҳимга нола қилдим. - Қандай гуноҳ, боламнинг гуноҳими? Ростдана..., мен..., ҳалиги..., вой болама, нотўғри тушунибман кечиринг. - Ҳеч қиси йўқ ойи. Шунчаки, жуфтимнинг мендан сўрамай қилган иши, гуноҳми, савобми, билмаганим учун гуноҳ бўлса кечирсин дедим. - Лекин бу ерда сизни нима гуноҳингиз бор? - Мен ўзимни айбдор деб билаяпман, ахир билишим керак эди, бу ишларни, эрим суннат амали учун шундай иш қилишини олдиндан сезмаганим учун гунох бўлса кечиришини сўрадим. Ҳой ким бор? Ойи бормисиз? - Ана эрингиз келди, у аёли билан келибди, болам бунисини билмасдим. -майли қачондир барибир шундай бўлиши керак эди. Кеттик олдига чиқайлик........
10 62821Loading...
12
​​Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди... Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди. Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди. Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди. Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади. Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди: — Ази, Азиза . Менман, қўрқма... Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди: — Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени... Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди: — Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди... Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди. -Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан... Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда "Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин... УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР Ўқинг... Фақат йиғламанг!
11 68746Loading...
13
САБРЛИ АЁЛ. Азиза итоатли, ота-онасининг гапини икки қилмайдиган одобли, окила, акилли қиз эди. Мактабни битиргач, Азизани сўраб хар тарафдан совчилар кела бошлади. Қариндош-уруғ маслаҳатлашиб , Азизани узоқ қариндошларидан бирига узатишди. Олис вилоятга келин бўлган Азиза тақдиридан нолимади. Аксинча, қайнона-қайнотасининг хурматини жойига қўйиб, икки қўли кўксида хизматини бекаму кўст бажарарди. Турмуш ўртогини хурмат килар, ҳар бир гапини қонун билиб, итоат қиларди. Эрталаб ишга кузатар, кечқурун "Хуш келдингиз",- деб кулиб қарши оларди. Қайнона-қайнота ҳам фарзандларини бахтини тилаб дуо қилишади. Орадан йиллар ўтиб, Азиза тўрт нафар фарзанднинг уч ўғил, бир қизнинг онаси бўлди. Турмуш ўртоғи Рустамнинг мансаби ошиб, ўзи ишлайдиган ташкилотга рахбар қилиб тайинланди. Энди унинг айтгани айтган, дегани деган. Бир қараганда бу оила жудаям бахтли, равон йўлдан кетаётганга ўхшарди. Аммо... Пули, давлати кўпайиб, обрўси ошиб ўзига "салом берадиган"лар тобора ортиб боргани сари Рустам босар-тусарини билмай қолди. Уйига кеч келадиган одат чиқарди. Баъзан келмай қолган кунлари хам бўлди Уйига келганда Азизанинг ҳар бир ҳаракатидан камчилик қидирарди. "Дадажон" деб оёғига ёпишадиган фарзандларини жеркиб, ўзидан ошкора итарарди. Айниқса кичкина қизи Ширин Рустамни яхши кўрарди. Рустам уйига келмаган кунлари Азизага. дадажоним қачон келадилар,- деб хархаша қиларди. —Дадангни ишлари кўп, эртага албатта келадилар қизим. Яхшиси кел сенга эртак айтиб берай ,- деб эртак айтиб берарди. Ўзи эса кечаси ёстиқни қужоқлаб йиғлаб ухлаб қоларди. Ширин эртаси куни дадасини келишини интизорлик билан кутарди. Дадаси келганда: —Урре дадам келдилар!,-деб дадасини қучогига ўзини отишга шошарди. —Ээээ нарироқ тур,- деб болани итариб, хотинига ўшқирарди. Кейинчалик маълум бўлишича, Рустамнинг кўнгли бошқа аёлга мойил бўлиб қолган экан. Азизага буни очиқ ойдин ошкора қилди. Мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Дийдиё қилишингни фойдаси йўқ. Олдиндан айтай. Яхшиси йиғи-сиғи қилмай яхшиликча айрилайлик. Сенга кўнглим йўқ . Уйга келмаётганимдан, сенга бўлган муносабатимдан ўзинг хам сезгансанди. Азизани кўз ёшлари юзини ювди. Йиглаганча бир оғиз сўз айтмай хонасига кириб кетди. Ота -онасининг ҳай-ҳайлашига, насиҳатларига қулоқ солишни истамаган Рустамнинг сўнгги гапидан худди қуёшли кунда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди: — Мен барибир, ўша аёлга уйланаман. Бу гап Азизанинг қулоғи остида акс садо берарди. —Болаларчи, болалар нима бўлади? Шуларни ўйладингизми? —Мен билан яшашни истамасанг, ана, катта кўча! Болаларингни ҳам олиб кет... Азиза лом-мим демади, барига сабр қилишга аҳд қилди. У эрига Яратган инсоф беришига ишонарди. Рустам айтганидан қолмади. Ўша қўл остида ишлайдиган аёл Наргизага уйланди, топганини унга таший бошлади. Рустам биринчи оиласининг кам-кўстидан хабар олиш у ёқда турсир, болаларидан ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамасди. Баъзида бир келиб, уйдаги қўлга илинадиган нарсаларни олиб чиқиб кетар, Азиза эса унга қарши ҳеч нима дея олмасди. Ширин эса дадаси келиб кетгандан кейин йиғлаб, Азизани юрак бағрини эзиб юборарди. Азиза яратгандан фақат ўзига сабр, Рустамга эса намозларида. инсоф сўрарди. Ота-онаси хам ўғлининг ношудлигидан, гулдай оиласининг, фарзандларининг қадрига етмай, қаердаги бир аёлга илакишиб яшаётганидан афсус қилишарди. Рустам уйига яна келди. Ширин: —Дадажон кетманг "-деб Рустамни оёқларига ёпишди. Сизни яхши. кўрамиз дадажон. Сизни соғиндим, жудаям соғиндим ,- деб йигларди. Рустам беш яшар қизи Ширинни кўз ёши-ю, гапларига қайрилиб ҳам қарамади. Уйга кириб бир сумка. билан уйдан чиқди. —Ўғлим, гулдай бола-чақангни уволи тутмасайди деб қўркаман,- деди онаси. Рустам хеч нарса демай кетди... "Яхшими, ёмонми, шу одам болаларимнинг отаси. Кўз очиб кўрганим. Қилғиликларини юзига солсам, фарзандларининг олдида нима деган одам бўлади? Болаларимиз уни ёмон ота сифатида қабул қилишмасин........
11 09044Loading...
14
Диққат, организмдаги нохуш тер хидлариларига қарши самарали кураша оладиган малҳамимизни нархи супер акция кўринишига келди! «ТЕЙМУРОВА» — спрейи оёқ ва қўлтиқ ости терлашига қарши замонавий тез таъсир кўрсатувчи восита. Қачонгача оёқни хонтахта ёки кўрпача остига беркитасиз, бўлдида энди... 💰Нархи: 69. 000 сўм.✅ Шу нархдаям олишга иккиланяпсизми? Демак сиз у хидга муносибсиз!😉 Буюртма бериш учун:👇 https://alijahon.uz/oqim/60780 https://alijahon.uz/oqim/60780
9 38712Loading...
15
Бу сафар қўлида ўттиз «очко» борлигини кўрган Равшан бироз тин олди-да, «кошкийди, шу билан ундан устун келиб, ўйиндан чиқиб кетсам», деб ўйлади. —Мана, ўттиз «очко». —Ҳм. Қўлинг баланд эканда. Ахир бу «очко» ким учундир, албатта, катта сон-да. —Чайналмасдан очиғини айтавер. —Пулдан қўлингни торт. Кўриб ол, яхшилаб. Ўттиз икки «очко». Равшан музлаб қолгандай бўлди. У бу ўйинда ҳамма пулларини бой бериб қўйганди. Бу эса энди ваъдага мувофиқ ўз хотинини ўйинга тикиш дегани эди. Тубсиз хаёллар билан овора бўлиб қолган Равшанни Тоҳирнинг бўғиқ, истеҳзоли овози ўзига келтирди. —Хўш, йигитча. Қалайсиз. Энди навбат хотинингизгами? Агар шу ўйинда ютиб олсангиз, рафиқангиз ўзингизга қолади. Аксинча бўлса, бағрингиздан чиқиб атиги бир кеча бизни хурсанд қилса, бўлади, – деди Тоҳир. Пайти келса, туққан онасини ҳам сенлаб гапирадиган жирканч Тоҳирнинг айни паллада сизлаб хотини ҳақида оғиз кўпиртириб гапириши Равшаннинг шу қадар жаҳлини чиқардики, ўзи билмаган ҳолда: —Шу қўлда ҳам ютсанг, хотиним бир кеча сеники бўлсин, деб юборди. —Мана бу ҳақиқий ўғил боланинг иши. Лекин, ваъда-ваъда. У шундай деркан, бир зум Равшаннинг рафиқаси Муқаддасни кўз олдига келтириб кўрди. У Равшан уйланганида уйига бир-икки борганди. Ўшанда Муқаддаснинг хушбичим қомати, оппоқ чеҳрасию, бўрсилдоқ кўкракларини кўриб, зимдан тамшаниб қўйганди. Ўша ҳирси яна пайдо бўлди-ю, Муқаддаснинг кўкракларига бир кеча бошини қўйиб ётгандай бўлди, ўзича. Улар бундай кескин ўйинда бир-бирларидан шубҳаланишмасликлари учун қартани бошқа одам сузиб берди. Шундай бўлса-да Тоҳирнинг қўли баланд келиши шубҳасиз эди. Чунки оёқлари остига қистириб қўйган иккита туз қартаси энди фойда берарди. Қарталар жуда эҳтиёткорлик билан сузилди. Ҳамманинг вужуди бир қулоғу бир кўзга айлангандай эди. Равшан олдидаги қарта доналарини қўлига олганча, аста очаркан, беихтиёр нималардир деб пичирлар эди. У қўлларидаги йигирма «очко»ни кўргач, шалвираб қолгандай бўлди. Рақиби билан ҳам тортишиб ўтирмади. Бунга ҳожат ҳам қолмаганди. Қартани ўртага ташлаганча, бошини икки қўллаб чангаллаб қолди. Қиморбоз Тоҳирда эса кўзбўямачилик билан келган иккита туз ва ўн рақамли қарта, жами ўттиз икки «очко» бор эди. Ё ҳаёт, ё мамот Равшан ўша куни уйига тун ярмидан оққанда кириб келди. Ўтириш қачон тугадию, уйига қандай етиб келганини билмайди. Фақатгина қаршисида Муқаддас пайдо бўлиб, эрининг қўлтиғига кирганча уни уй ичига етаклаётганда ўзининг қай аҳволда эканлигини англаб етгандай бўлди. «Бечора хотиним. Сени ғурур деб не кунларга солиб қўйдим-а. Кошкийди буни билсанг. Қанийди сенга буни ўзим айтиб беролсам. Эй Оллоҳим, Оллоҳим. Мени бўлмаса-да, оиламни ўз паноҳингда асра. Охирини бахайр айла», — деганча ўринда узала тушганча ётиб олган Равшан хотинининг «кийимларингизни алмаштириб олинг» деб қилаётган меҳрибончиликларига заррача ҳам эътибор бера олмасди. У тун бўйи ухлолмасдан Муқаддасни бу офатдан қандай қилиб сақлаш борасида ўйлаб чиқди. Ниҳоят, бир қарорга келди. Уни бир зумга ҳам остона ҳатлатиб кўчага чиқармаслик керак. Шундагина бу воқеалар вақт ўтиши билан унут бўлиши мумкин. Эрталаб нонушта қилиб ўтиришаркан, эрининг авзойи бир аҳволда эканлигини кўрган Муқаддас оғиз жуфтлаб энди гапирмоқчи эди, Равшаннинг ўзи бу сукунатни бузди: —Бугундан бошлаб ҳеч қаэрга чиқмайсан. —Нега энди? — ажабланиб сўради Муқаддас. —Шундай қилмасанг бўлмайди. —Бирор жўяли сабаби борми, ахир? —Йўқ. Чиқмагин дедимми, чиқмайсан. Гап тамом. Айтганимни қилсанг, ўзингга яхши бўлади, —деганча шарт ўрнидан турганча ташқарига чиқиб кетди. Эрининг нега бундай ўзгариб қолганини тушунмаган Муқаддас, ожизаларча бошқалардан рашк қилаётгандир-да, деб вазиятни яхшиликка йўйиб қўя қолди. Одатдагидай, Равшан ишга кетар, Муқаддас эса уй юмушлари билан банд бўлар эди. Кунларнинг бирида Муқаддас ўз онасининг мазаси йўқлигидан дарак топгач, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ахир қиз бола онасига куйинмаса, муштипарга ким ачинарди. Шу боис ўша куни эртароқ қозон осиб, ош дамлади-да, бир коса ошни онамга деб рўмолчага тугиб ҳам қўйди. Эрим ишдан қайтгунча бирров кўриб келаман, деганча тугунчани кўтариб ташқарига отилди........
10 71618Loading...
16
ҚИМОР ОРТИДАГИ ҚИЁМАТ. Қишнинг изғиринли кунлари кириб келганди. Қишлоққа оқшом чўка бошлади. Бу пайтда аксар одамлар дам олиш илинжида уйига, оиласи бағрига қайтаётган бўлади. Бироқ, Равшан бошқалар сингари оиласи бағрига эмас, балки синфдош дўстлари билан Комилнинг уйига, яъни ўтиришга кетаётганди. Айнан шу кечада юз берадиган воқеалар Равшаннинг ҳаётини кескин ўзгартириб юборишини ким ўйлабди дейсиз. Синфдошларининг катта-кичик бўлиб остонасидан кириб келганини кўрган Комил, уларга пешвоз чиқаркан, ҳар бири билан қучоқлашиб кўришгандай бўлди. Аслида бу йигитлар қарийб 4-5 йил аввал мактабни тамомлашганди. Шу боис улар ойда бир тўпланиб, отамлашиб туришга келишиб олишганди. Уларнинг аксарияти оила қурган, Равшан кабиларнинг эса ҳаттоки иккитадан фарзандлари ҳам бор эди. Ҳамма йиғилиб бўлгач, дастурхонга ярим косадан иссиқ овқат тортилди. Одатда, кўп давраларда бўладигандай, булар ҳам овқатланишдан олдин «яримта-яримта» қилиб томоқ ҳўллаб олишга ҳам улгуришди. Шундан сўнг биринчи шиша бўшамасдан иккинчисини бошлашарди. Тез орада уй ичини сигарет тутуни-ю, ширакайф бўлиб қолган йигитларнинг тушуниб бўлмас ғала-ғовур гаплари тутиб кетди. Бу даврада Тоҳир исмли йигит ҳам бўлиб, ёмон хулқи, қиморбозлиги билан аллақачон бутун қишлоққа танилиб бўлганди. У, ўз одатига кўра, бошқаларга бир қараб чиқди-да, овозини баландлатганча: — Бир-биримизга термулиб ўтираверамизми? Келинглар паловхонтўра пишгунча қарта ўйнаб ўтирамиз, – деб таклиф ташлади. Бу гап зерикишдан эснаб ўтирган йигитларга мойдай ёқиб тушди. Бирин-кетин Тоҳирнинг атрофига тўпланиша бошлашди. Бу қимор эди. Табиатан ёмон, юз тузилиши ҳам кишида қандайдир қўрқув туйғусини уйғотадиган Тоҳир ўртага кўпроқ пул тикар экан, бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват этарди. Тез орада ўйин шу қадар қизидики, қиморда иштирок этмаган одамнинг ўзи қолмади. Ютқазган курашга тўймас деганларидек, кимдир бир сафар ўртадаги ҳамма пулни ютиб олса, кўп ўтмай чақасигача бой бериб қўяр, қизишганидан бирор шеригидан қарз олиб, яна бу хосиятсиз ўйинга қўшилишга интиларди. Лекин қиморнинг ўзгармас бир қонуни бор: кимдир мутлақо ғолиб бўлиши керак. Шу боис омадсизлар даврани тарк этгач, қарта ва ўртадаги талайгина пул қиморбоз Тоҳиру ўзиданда ғурурини баланд қўйгувчи Равшан ўртасида қолганди. Бундай ҳал қилувчи паллада кимнинг қўли баланд келиши ҳаммани бирдай қизиқтираётган эди. Бундай давраларни кўравериб кўзи пишиб кетган Тоҳир қаршисида турган ғурурли, аммо тажрибасиз Равшанга менсимасдан қараб қўяркан, ўзича гап қотгандай бўлди. Бу қимор туфайли бир оиланинг таназзулга юз тутишидан далолат эди. Ғурурнинг ғурбати —Хўш, ўғил бола. Ўйинни давом эттирамизми? —Ҳа, — деди Равшан жаҳл аралаш. Чунки Тоҳирнинг менсимаганча «ўғил бола» деб пичинг қилиши унинг иззат-нафсига тегиб кетди-да, қўшимча қилиб хотинимгача бўлса ҳам ўйинга тикаман деб юборганини ўзи билмай қолди. Бу гапдан ҳамма бирдан сергак тортиб, Равшанга саволомуз тикилиб қолди. Айтган гапи нотўғри эканлигини билган Равшан ҳам бу сўзни қайтиб олмади. Яна ўша ғурури йўл қўймади. Бу нарса рақиби Тоҳирга шу қадар ёқиб тушдики, вазиятдан фойдаланиб: —Эшитдиларинг-а, йигитлар. Эркак киши сўзидан қайтмайди. Агар қайтса... —Биламан, — деди Равшан. Гап битта. Тамом. —Ў-ҳў, кўрамиз ҳали. Қўллари қаэргача етаркин, — деб яна пичинг қилди Тоҳир. Шиддатли, айни пайтда бир бегуноҳ аёл тақдири билан боғлиқ бўлган қимор бошланди. Даврадагилар ҳар иккисининг ҳаракатидан кўз узолмай қолганди. Ҳаммага шу керакдай, бирортаси туриб, «тўхтатинглар шайтоннинг бу ўйинини» демасди. Ҳеч қачон, ҳеч кимга вафо қилмаган пул дам Тоҳирга, дам Равшанга ўтиб турарди. Ўйин шу тарзда давом этар, Равшан эса бемаврид айтган сўзини ўйлаб асабийлашганча, гоҳ ўртадаги пулга, гоҳ қўлидаги қарталарга қарайверарди. Зора, бир сафар каттароқ «очко» чиқиб қолса-ю, ютиб, бу хижолатчиликдан тезроқ қутулса. Унинг бу қадар асабийлашиши виждонсиз Тоҳирга жуда қўл келди. Қарталарни сузаркан, ҳеч кимга сездирмаган ҳолда иккита туз қартасини оёқлари орасига яшириб қўйди.......
10 47422Loading...
17
Шошилганча кўча бошига етиб борганда, нариги муюлишда уч-тўртта эркакнинг қораси кўринди. Дастлаб, Муқаддас изғиринли қиш оқшомида куртка, ​​​телпак кийиб олган бу эркакларни танимади. Бир кўнгли безовталанди-ю, бироқ шайтон ҳай бериб, ўша кўчадан ота уйимга тезроқ бораман деб улар томон яқинлашди. Муқаддас уларни янада яқинроқдан кўрар экан, булар эрининг синфдош ўртоқлари эканлигини кўриб, шубҳалари ўринсиз эканлигини англади. Аслида, бу кишилар айбсиз айбдор Муқаддасни ёлғиз учратиш учун неча кунлаб шу ердан кетмаётган Тоҳир ва унинг ўзи сингари жирканч ҳамроҳлари эди. Тоҳир тобора яқинлашиб келаётган Муқаддасга сохта табассум билан пешвоз чиқаркан, ўзича Равшаннинг қаэрда эканлигини сўраган бўлди. Аммо Муқаддас жавоб беришга улгурмади ҳам. Орқа тарафдан келган икки забардаст қўл унинг оғзини юмганча, нарироқда турган машина салони томон етаклади. Муқаддас на бақира олди, на вазиятни тушуна олди. Ниманингдир таъсиридан ҳушини буткул йўқотиб қўйганди. Машина бир зумда қоронғулик қўйнига сингиб кетди. Фақат бу мудҳиш воқеанинг тилсиз гувоҳи сифатида Муқаддаснинг қўлидан тушганча, чилпарчин бўлиб синган сопол коса қолганди. Муқаддас ўзига келганда, кун аллақачон ёришиб кетганди. У аввалига қаэрда ётганини билолмай бироз ўнғайсизланиб турди-да, ўз уйида эмаслигини билгач, қўққисдан ўрнидан туриб кетди. Шундагина ўзининг қип яланғоч ҳолда эканлигини англаб етди. Тушуниб етди-ю, беихтиёр ҳўнграб йиғлаб юборди. Нима учун эри ташқарига чиқармаётгани миясида чарх ура бошлади. Топталган ва хўрланган бир аёл сифатида дод солиб йиғлади. Бироқ унинг зорланишларига қулоқ солгувчи бирорта жонзот йўқ эди. Шу тарзда нима қилишини, эрининг, оиласининг олдига қандай қайтишни билмаётган шўрпешона аёл кеч тушгунга қадар ширин ҳаётини издан чиқарган шу наҳс хонадан чиқиб кетолмади. Унинг учун кейинги кўргуликларни кўриб яшашдан ўлим афзалдай кўринди. Тун ярмидан оққанда уйига қайтиб борди. Сўнгги бор норасида гўдакларини кўриш учун ичкари кирди. Ширин ухлаётган болаларини қучмоқчи бўлдию, ботинолмади. Ўз ётоқхонасида эри йўқлигини кўргач, мени излаётган бўлса керак, деб ўйлади. Бор кучини тўплаганча оғил тарафга борди. Токчаларнинг биридан узун, эски, аммо қалин арғамчи топиб олдида, ориятнинг зўридан ўзи учун ўзи сиртмоқ ясади. Кўп ўтмай, ҳамма-ҳаммадан ризолик сўраб, оёғи остидаги столни тепиб юборди... Эртаси куни бу хонадонда гўё қиёмат-қойим бўлди. Тез орада қариндош-уруғ, маҳалла-кўй йиғилди. Муқаддаснинг ўзини ўзи нега ўлдирганини эри Равшандан бошқа ҳеч ким тушунмади. Тушуна олмади. Майитни тушдан сўнг сўнгги манзилга жўнатишди. Қабристон узра яна бир дўнглик-қабр пайдо бўлди. Муқаддасни изғиринли қиш куни тупроққа берган халқ тезда ортга қайтди. Бироқ Равшан бу мозорни кечга қадар тарк этолмади. Гул хотинининг ўлимига сабабчи бўлганлиги учун унсиз йиғлади. Кечга яқин чексиз осмон узра оппоқ қор ёға бошлади. У ҳаётнинг шундай зулматли тунларини ёритмоқчи бўлгандай шиддат билан ёғарди. Бир зумда марҳумлар хиёбонида баланд-паст бўлганча қорга бурканган қабрлар кўзга ташлана бошлади. Равшан шундагина ўрнидан туриб, мажолсиз ортга қайтди. У бир нарсани ўйлаётган эди. Руҳан ўлган бўлса-да, аммо шу ёшданоқ етим қолган болалари учун яшаши керак эди. Яшашга мажбур эди. Қора тун бағрини ёриб оппоқ қор ёғар эди. Тамом. АМИНЖОН ЖАЛИЛОВ. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
12 31424Loading...
18
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух Азиз Қалбдошлар ғойибона Дўсту биродарлар Бугунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин. Оила аъзоларингиз ўзингизга яқин деб билганларингиз тану жони соғ бўлсин. Аллохим хар бирингизни икки дунёда Азиз қилсин, ўз панохида асрасин. Амин. Ўткинчи дунёмизда дуолар олиб дуолар бериб Аллох рози бўладигон амалларни қилишлик насиб қилсин. Ўзингизни эхтиёт қилинг • Аллоҳим! • Қадарингда яхшилик деб билганинг барча аҳли иймонга зурриёдлар ато эт! • Аллоҳим! • Фарзандларимизни ҳидоятли қил! • Уларнинг қўлларидан Ўзинг тут! • Ўзингагина ибодат қилишларини муваффақ айла! • Аллоҳим! • Мени йиғлатадиган манзарага уларни солма! • Ҳаётлик чоғимизда уларнинг яхшиликлари билан бизни қувонтир! • Вафот топгач ҳаққимизга истиғфор ва дуо қилишларини, маҳшарда эса иззат тожи кийдиришларини насиб айла! • Аллоҳим! • Ушбу дуойимга барча мўъминларни шерик қил! • Амийн! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
17 524265Loading...
19
Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз тургач, хотини: — Анави сочини чиройлик турмаклаган аёл ким?,- деб сўраса. Эри: — У бошлиқнинг машуқаси!, - дебди. Хотини яна бир бошқасини кўрсатиб: — Анави тўлагина аёл ким?, - деса. Эри: — Бош ҳисобчимизнинг машуқаси, - дебди. Хотини бир чеккада фужерда шампан виноси ичаётган аёлни кўрсатиб: — Бу аёл кимнинг машуқаси?, деб сўраган эди. Эр: — Бу аёл бўлим бошлиғининг машуқаси, - дебди. Хотини кетворган бир ёш жувонни кўрсатиб: — Бу кимнинг машуқаси, - деса. Эр ким билан гаплашаётгани эсида йўқ: — Бу меники, мени асалим бу!, - дебди. Хотини ҳам суҳбатга ўта берилиб кетганидан: 👉ДАВОМИ ЎЛДИРАДИ 🤣👇
11 83519Loading...
20
Х А Й Р Л И Т У Н Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин... Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
18 426147Loading...
21
​​​​“ДАДА ДЕГАН НАРСА МЕНГА НОТАНИШ…” Қуйидаги сатрларни ўқиб юрагим зирқиради… Ҳали 18 баҳорини қаршиламаган, жуда кичик ёшидан отасиз катта бўлган, қалбидаги отага бўлган ҳислар ғунча очгандаёқ музлаб қолган қизнинг отасига ёзган жавоб мактубини сизлар ҳам ўқиб кўринг: “Assalomu alaykum. Dada manga bunaqa qilib har juma ovozli habar junatishingizni hohlamayman. Manga bu holat yoqmayapti, har yozganingizda manga yomon tasir qilyapti. Endi dada va qiz munosabati qurush uchun juda kech. Man kotta buldim yaqinda 18 yoshga kiraman, hamma narsani tushuna olishga aqlim yetadi. Sizni bunaqa gaplaringizga mano bera olmayapman, chunki endi uzimni eplab oladigan yoshga yettim. Sizni bu gaplaringizni eshitganimda manga begona inson gapirayotgandek tuyulyapti, chunki sizga qarshi hech nima his qilmayman, na nafrat na sevgi, hech nima! Bularni his qilishim uchun sizni tanigan bulishim kerak, lekin man sizni tanimayman, siz bilan aloqali hech nimaga ega emasman. Balki bu gaplarni kichkinaligimda gapirib hech bulmasa dada degan bir zotni borligini bildirib quyganingizda boshqacha bulardi, lekin man onaning ham ona, ham ota bulib mehir va tarbiya berib boqib kotta qilganini kurdim, dada degan narsa manga notanish. Endi bu narsalarni qilish uchun kech, mani qiynab, manga yomon tasir qilishni hohlamasangiz yozmang. Bundan keyin oğillaringizga mehir bering, manga sizdan hech nima kerak emas.” Қизча чақалоқ пайтида ота-онаси ажрашиб кетишган. Болалик чоғида деярли хабар олмаган ота яқиндан бери қизнинг телефон номерини топиб, ҳар Жума ҳол-аҳвол сўрайдиган бўлиб қолган. Онаси ҳам қаршилик қилмаган, “нима бўлса ҳам отаси” деб…Ўзи у киши доим ота ва қиз орасини ислоҳ қилишга ҳаракат қилар экан... Лекин қизга бу ҳолат ёқмасдан юқоридаги жавобни ёзган. Ота мактубни қизнинг онасига юбориб, надомат билан, “қизим мандан қанча ўпкаласа ҳақли, меҳр бериш учун кеч қолдим…Лекин сизга раҳмат, мен беролмаган меҳрни бериб, ҳеч кимдан кам қилмай катта қилдингиз Аллоҳ рози бўлсин. Ёшликдаги қилган хатомни тузатмоқчи эдим…Эплолмадим” деб ёзиб, қизининг мактубини юборган. Онаси эса менга юбориб, “қизимнинг иши тўғрими? Отасига шунақа муомала қилгани учун гуноҳкор бўлиб қолмайдими?” деб сўраганларида очиғи нима жавоб беришни билмай қолдим… Ҳатто қизнинг “Дада деган нарса менга нотаниш” деган гапидан ларзага келдим… Хотини билан ажрашгач, кичик ёшидаги болаларини ташлаб кетаётган ва хабар олмаётган оталарни хушёр торттирадиган мактуб… Эҳҳ оталар…Бир кун келиб, чақалоқлигида ташлаб кетганингиз фарзандларингиз бўйи етканидан кейин оталик меҳрингиз жўшиб кетганда қилган эътиборингизга мана шундай жавоб олишни истамасангиз, уларга керак пайтида меҳр беринг, бу дунёда борлигингизни эслатиб туринг, моддий, маънавий, руҳий томондан қўлланг уларни… Айниқса қиз боланинг кўнгли нозик бўларкан. Бир кўнгли музласа қайтиб исиши қийин экан… Ота меҳрини кўрмай ўсган қизлар ҳақида ўйласам кўз олдимга аёзларда қолиб музлаб қолган ғунчалар келаверади… Мен бу қизнинг отасига ёзган сўзларига нима деб изоҳ беришни билмадим…Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўролмадим…Чунки менда бундай ҳолат бўлмаган…Лекин йиғладим…Отаси тирик бўлсаю худди бегона одамдек кўриш жуда аянчли бўлса керак… Сизлар нима дейсизлар азизлар? Малоҳат Анвар. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
15 61754Loading...
22
​​Ўйларим Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимизда бир устоз дарс бергани кирди. Бир қараганда ўзгачароқ кўринади. Бироз ғалати... Лекин талабчан. Дарсига икки дақиқа кечиккандик, киритмади. Жаҳлимиз чиқди. Ҳатто замдеканни ҳам етаклаб келдик. “Йўқ, кейиниг парага кирасизлар”, деганча эшикни юзимизга ёпиб қўйди. “Шунақаям қўпол одам бўладими?” деб ранжигандик ҳатто. Домланинг фани жуда қизиқ, турли методикалар, тестлар... Дарсни зўр ўтарди. Феъл- атвори эса буткул бошқача... Орадан бир ой ўтиб, устозимиз ҳаёти ҳақида эшитиб, анчайин гарангсиб қолдим. Рост. Унинг ёлғизгина ўғли шу университет аудиориясида кутилмаганда жон берганди. Юрак хуружидан. Устоз йигирмага тўлган навқирон ўғлини ўзи дарс ўтаётган аудиторияда йўқотган экан . Телевидениеда ишлайдиган бир аёл бор. Роса самимий, беғараз ёрдам берадиган, меҳрибон инсон. Назаримда, шу аёлда камлик йўқдек туйиларди. Ўғил қизи бор, моддий аҳволи ҳавас қилгудек, ўзи машҳур. Лекин кеча суҳбатлашганимизда опанинг қалб тубида ётган оғриқлар чиқиб кела бошлади. Ичида шуунча “дарди” бор, деб ўйламагандим... Қайсидир сайтда ўқигандим... Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди: - Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз? Устоз деди: - Бу соат вафот этган қизимнинг соати! Ҳамкасбларимиздан бири доимо шўх-шодон қиёфада юради. Унинг позитив кайфияти юқумли, албатта сизнинг лабингизга ҳам табассум югуради. Ҳеч ким унинг кўз ёшини ё хафа бўлганини кўрмаган ҳисоб. Бироқ маълум бўлишича, эри қамоқда, икки боласи билан ёлғиз қолган экан. Вақт ўтиб, эри қайтиб келганида ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Ҳа... инсон қалби худди ғор каби жуда кўплаб аламларни, ситамларни, дардларни ўз ичига ютиб яшайверади. Биз тоғнинг чўққисига, ён- атрофига назар ташлаб, ўз баҳоимизни берамиз. Аслида эса тоғ остидаги ғорнинг ичида нималар борлигидан бехабармиз. Ҳар биримизнинг оғриғимиз, қалбимиз тубида ётган қайғуларимиз бор. Уларни ошкор қилсак , балки бошқалар кўз ёш тўкишлари мумкин. Аммо сўзлашдан кўра ютиш афзал... Сабр лозим. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли. Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади. Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлар яширинган. Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин. Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб, ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади. Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ. Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб , қалбида ёриқ пайдо бўлган киши лаззатни туйишга қийналади. Кунлардан бирида шифокорнинг ҳузурига бир аёл кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги тушкунликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди: - Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга! Шунда бемор йиғлаб туриб деди: - Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман! Хулоса эса ўзингиздан... Саида АЗИЗ Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 43072Loading...
23
​​Аканинг бахти учун сингил курашса… Ота-онам бевақт қазо қилгач, укам иккимизни тоғамиз Меҳрибонлик уйига топширган экан. Улар биздан тез-тез хабар олиб турар, доимо яхши ўқишимизни тайинларди. Ҳар сафар бизга албатта китоблар олиб келарди. Укам иккимиз шундай тоғамиз борлигидан суюнардик. Китобларимизни бошқа болалар ҳам қўлма-қўл қилиб, ўқиб чиқарди. Ёшим улғайгач, Меҳрибонлик уйи билан хайрлашиб, коллежда ўқидим, сўнг университетни имтиёзли дипломга тугатдим. Ўз мутахассислигим бўйича нуфузли ташкилотда хизмат қила бошладим. Шу пайтда Нилуфар исмли қиз билан танишиб қолдим. У билан сирдош дугона бўлиб кетдик, муҳими, бир-биримизни сўзсиз тушунардик. У Меҳрибонлик уйида тарбияланганим, ҳаётимдаги ҳар бир воқеадан хабардор эди. Ўзи ҳам сирларини ишониб айтар, менга яқин инсондек муносабатда бўларди. Бир куни Нилуфар “Сиздек келинойим бўлишини жуда-жуда хоҳлайман”, деб қолди ва мени акасига келин қилиш ниятида эканини айтди. Йигит билан танишиб, бир-биримизга маъқул бўлдик. Совчилар келишди, тоғам тўйга розилик берди. Шу орада йигитнинг холаси бўлғуси қайнанамга “Келиб-келиб ёлғиз ўғлингизга етим қизни раво кўрасизми? Шу қизни келин қилиб авлодимизни иснодга қўясиз-ку”, дебди. Бир куни Нилуфар ишга хафа ҳолда кириб келди. Ундан шу хабарни эшитиб, баданимдан муздек тер чиқиб кетди. Акасига қўнғироқ қилсам, кўнглимни кўтариш ўрнига, индамай тураверди. Нилуфар эса мени тинчлантириб, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб кўнглимни кўтарди. Менга “Нега менинг бахтим учун айнан уйланадиган йигит эмас, синглиси курашиши, керак?” деган ўй тинчлик бермай қўйди… Бу гапдан хабар топган тоғам “Ҳозирдан гап-сўз қилган аёл тўйдан кейин жиянимнинг кўзини очирмайди” деб, тўнини тескари кийиб олди. Бу орада қайнанам келиб вазиятни юмшатишга уринди, узрини сўради. Аммо йигитдан на бир сас, на бир садо чиқди. Ўз тақдирига бунчалар бефарқ қаровчи инсон билан ҳаёт йўлларимни боғлашни ҳам, ўртадаги риштани узишни ҳам билмай қолдим. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 13717Loading...
24
​​Батафсил ўқишга юраги бетламади. Югуриб эрининг олдига борди. Хуш - ҳандон гапла шаётган жуфтининг иккинчи телефонини деярли юлқиб олди. --Бу ким? Қўлидаги телефонни эрининг кўзига яқинлаштирди. --Ўзинг ким деб ўйлайсан?-саволга савол билан жавоб берди Жалол. --Қанақасига? Тушунарли. Зулайҳо тез-тез юриб эридан узоқлашди. Деярли югуриб кетаркан, ўпкаси оғзига тиқилиб "Нега?", "Нима учун?" деб йиғлаб борарди. "Бир умр елкама-елка турдим, бешта фарзанд туғдим, боригаям, йўғигаям кўндим, нимага, нима учун?" Саволларнинг адоғи йўқ эди. "Энди борар йўлим қорли, қировли, Дарахтлар туради мармар кўйлакда..." Қачонлардир шунчаки ёдлаган шеърини такрорларди у. Юриб-юриб, йиғлаб-йиғлаб меҳмонхонага кириб келди. --Менга ҳаммасини айтиб беринг, ўзингиз - деди у ҳамон йиғларкан. --У синфдошим эди. Турмушидан ажраб Тошкентга, ёнимга ёрдам сўраб келди. Никоҳимга олганимга йигирма йил бўлди. Иккита боламиз бор. Осмон билан ер баравар айлана бошлади. -Шунча йил! Шунча йил наҳот сезмадим. Эри бошини эгиб ўтирарди. Бўлди. Ҳаммаси тугади. Саёҳат тугагунга қадар бир оғиз ҳам гаплашмадилар. Ёлғон билан яшаган ҳаётидан хафа эди аёл. У Жалолдан бошқасига турмушга чиққанида ҳам истаган эркакни бахтли қила оларди. Самолётда хаёл суриб ўтираркан, олдидаги қачонлардир энг яқин бўлган одами ҳиёнаткор душманига айланганини аллақачон сезган, энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмаслигини билиб ич-ичидан эзилиб борарди. --Отам раҳматликни рози қилмай турмуш қурганимнинг жазоси бу! Энди унинг тўловини тўлайман, -- пичирлади лаблари...Ўлгунимча.. Феруза Салходжаева Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 10538Loading...
25
Ризолик Баҳорнинг сўнгги кунлари эди. Ўрнини ёзга бергиси келмаган кўкламнинг майин шамоли эсар, сочлари тақимини ўпган,шаҳло кўз қизнинг қаршисида турган кўркам йигитнинг сочлари шамолда тўзғир, Зулайҳо эса унинг сўзларига асир эди. --Зулайҳо, ўқиш ҳам битди,энди сизни ҳеч кимга бериб қўёлмайман, шу ёзда уйингизга совчи жўнатаман. --Отам рози бўлармиканлар, Жалол ака, сиз воҳадан, мен водийдан... --Рози қиласизда энди,--табассум қилди йигит, кўзларида ўт ёниб. Йигит ваъдасида турди. Ёзда Зулайҳонинг уйига навбатдаги совчилар келди. Отаси тушунди. Нимага қизи шундай обрўли хонадонларни рад этиб, осмонга сапчиганини. Ғазаби келди. Қайсарлиги тутди. Қишлоқда қандай бош кўтариб юради. Обрўли одам бўлса. Туман тайёрлов идорасининг бошлиғи. У билан кимлар қуда бўлишни орзу қилган эди-я. Совчиларни қайтариб юборди, яна келишди. Бу сафар қизи қайсарлик қилиб туриб олди. Унинг томирларида ҳам шу ўжар кишининг қони оқарди. Тўй яқинлашди. --Қизим, барибир сендан хафаман! Отасининг айтган гапи шу бўлди. Зулайҳо падари сиртдан кулиб юрсада, дўст-душман олдида "қизини шаҳарда йигити бор экан" деган миш-мишларни кўтара олмаётганини биларди, шундай бўлсада қизининг сепини, куёвининг сарполарини аъло даражада қилиб берди. Зулайҳо узатилиб кетди. Бир-икки йил ўтиб ёш оила Тошкентга кўчиб келди. Энди ҳақиқий қийинчиликлар бошланди. Етишмовчиликлардан қийналиб, квартирама-квартира юрган кунлари отаси меҳмонга келди. Қизи дастурхонга ўзи олиб келган тўртта нондан бошқа ҳеч нарса қўя олмади. Чой дамлай деса қуруқ чойи ҳам йўқ эди. Ота хаёлга чўмиб кетди. Бир хафтадан кейин қайтиб келди. Ёш оилага икки хонали уй олиб берди, бир ойга етадиган егулик ташлаб кетди. Аста-секин Жалолнинг ишлари юра бошлади. Зулайҳонинг таклифи билан биллур ишлаб чиқарадиган завод чиқиндиларидан тақинчоқ ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистонда ҳеч ким менсимаган бу матоҳга Америкадан харидор чиқди. Ишлари кундан-кун ривожланиб қуруқ ерга икки қаватлик уй кўтарди, чиройли уйнинг йўлагида қўша-қўша машиналар пайдо бўлди... Бирин - кетин фарзандлар дунёга келди. Жалол кутганиданда меҳрибон, ғамхўр жуфт бўлди. Биргаликда янги лойиҳалар яратдилар. Қўлида ўқитувчилик дипломи бўла туриб Зулайҳо бир кун ҳам мактабда ишламади. Отасининг қонидан ўтган тадбиркорлик билан бир йигитга муносиб қанот бўла олди. Кексайган отаси ҳам онда-сонда Тошкентга келар, барча фарзандлари қатори қизининг ҳам тўкин хаётидан розидек кўринарди. Мана тўрт йил бўлди, оламдан ўтди. Ҳар йили бир марта дунёнинг энг гўзал жойларида дам оладиган жуфтлик бу йил ҳам гўзал Анталияга йўл олди. Ҳар йили фарзандлари билан бирга дам олар эдилар. Уч йилдирки иккита келинлик, битта куёвлик бўлиб, фарзандлари ҳам ўзидан тиниб қолди. Қолган иккита ўғли ҳали ёш, уларни акаларининг қўлига топшириб, бу йил ёлғиз саёҳат қилишни истадилар. Соҳил бўйида турмуш ўртоғининг елкасига бош қўйиб ўтирган аёл секин сўз қотди --Жалол ака, қаранг, умр ўтиб кетди-я, набира суйдик, куёв кўрдик, келинларнинг қўлидан чой ичдик, алҳамдулиллоҳ. Отамга қарши чиқиб бўлсада сизни танлагандим, адашмадим. Жалол индамайди, табассум билан кафтидаги аёлининг қўлларини маҳкам ушлайди, меҳр билан елкаларини силайди. Жалолнинг қўнғироғи жиринглади. Олиб гаплашди. Дўсти экан. Алоқа яхши бўлмадими, ўчиб қолди. --Аваз ҳозир телеграмдан битта нарса жўнатади деди аёлига,- OLX га жойлаб бер. Зулайҳо ҳар доимгидек меҳрли боқиб телефонни олди. Телегамга кирди. Бунгача жуфти иккинчи телефонида ким биландир гаплаша бошлади. Зулайҳо телеграмдан келган хабарлар орқали Авазни изларкан, кўзи "ўғлим" деб ёзилган хабарга тушди. Беихтиёр очди. "Ўғлим, ўн етти ёшинг муборак. Ёнингда бўлмасам ҳам билиб қўй ойинг иккимиз сени жуда яхши кўрамиз". Сал тепароққа чиқди. " Ада, қачон келасиз? " "Ада, футболимга пул тўлашим керак экан".. Кўзи тиниб, юраги гупиллаб ура бошлади. Бу унинг ўғли эмасди. Унда нимага Жалол уни ўғлим деди?.......
12 95036Loading...
26
​​Хозир қулоғим остига шапалоқ тушишини кутиб турган хам эдимки онам билан дадам бирдан кулиб юборишди! Маълум бўлишича онам мени "дардимни" дадамга айтгач олиб бермасликларини билиб йиғлаб кетганимдан кейин,орқамдан дадамни юборган эканлар. Дадам дўконга бориб энди кирмоқчи бўлганларида мен отилиб дўкондан чиқиб кетибман. Сотувчи ортимдан қувмоқчи бўлганида эса дадам китобни пулини берибдилар. Улар мендан бир нарсани - айбимни бўйнимга олишимни кутишган экан холос! Шундан кейин отам менга бир гапни айтдилар: - Ўғлим,ўғирлик энг жирканчли одат! Агар бирор нарсани астойдил хохласанг уни ўзинг ярат! Ярата олмасанг ишлаб пул топиб сотиб ол! Аммо хеч қачон ўғирлама!!! Менинг биринчи ва охирги ўғирлигим шу билан якунланди! Бугун ўғлимга китоб олиш учун китоб дўконига кирар эканман ўша таниш ҳид димоғимга урилди. Янги китоб ҳиди! Абдулла Омон Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13 55038Loading...
27
.... Энг кўп ОРЗУ қилган нарсангни ярат! Ярата олмасанг сотиб ол! Сотиб хам ололмасанг ЎҒИРЛА!!! - қамалгунингча у СЕНИКИ бўлади!!!... Ўшанда 10 ёшда эдим. Мактабимиз бозор яқинига жойлашганлиги учун уйга қайтиш ва мактабга келишга бозор оралаб ўтиб келардим. Бозор гавжум,бир-бирига қулоқ солмайдиган харидорлар ва сотувчиларнинг чинқириғи билан авж! Ўшандай кунларнинг бирида бозорнинг четроғида, мактабимизга яқин жойга бир ажойиб дўкон очилди. Янги дўконлиги учун ўқувчилару-ўқитувчилар,чолу-кампирлар билан тўлди. Табиийки биз болаларни хам эътиборимизни тортди. Икки-уч кун ўтгач,одамлар оқими камайиб,бу дўкон хам бошқа дўконлардек бўлиб қолди. Энди мен хам бу ерга киришим,томоша қилишим мумкин эди. Шундай кунларни бирида мактабдан қайтиб,дўкон ичига кириб томоша қилаётган хам эдимки,кўзим бир ажойиб нарсага тушди. У шунчалик чиройли,юзи ялтираган,менинг ёшимга мос эдики,анча вақт кўзимни узмай қараб қолдим. Биринчи марта бу нарса ўзимники бўлишини астойдил ОРЗУ қилдим!!! Уйга келдим хаёлимда шу! Овқатлансам хаёлимда шу! Ухласам тушимда хам ўша нарса! Аммо афсус у меники эмас!... ...Мактабга бордим. Синфхонага кирсам,хамма болалар синфдошим Алишерни ўраб олган. Алишерни дадаси махалламиздаги энг бой одамлиги,шунинг учун хам ягона ўғли бўлган синфдошимга "оғзидан чиққан" нарсани мухайё қилиши сабабли у хар куни бир янги нарса олиб келиб бизга мақтанарди. У билан унча келишмасдим. Мақтаниши,гердайиши ёқмасди. "Бугун нима янги нарса олиб келибди экан?" деб ўйлаб у томонга қарадим. Қарадимда юрагим ғалати бўлиб кетди. Мен ОРЗУ қилган нарса Алишерни қўлида турарди! - Дадам кеча менга мана буни олиб келибдилар! Бир тийинга қиммат нарса! Шуни ўрнига " Лего " олиб келмапсиз деб роса жанжал қилдим!- деди Алишер гердайиб... ...Эҳ бир кам дунё! Сен болалигимда хам,хозир хам шунақасан! Ночорларга ОРЗУ бўлган нарсани,бойнинг қўлига ЎЙИНЧОҚ қиласан!... ...Орадан неча кун ўтди билмадим. ОРЗУЙИМ кун сайин кучайиб бораверди. Бир кеча туш кўрдим.Тушимда дадам менга шу нарсани совға қилибдилар! Уйимиздаги холатни яхши билганлигим учун "Барибир олиб бермайдилар" деб юргандим. Бугун чидолмадим "дардимни" онамга айтдим. Биз шунақа эдик, дадамни қараши,салобати босарди.Хеч нарсани улардан сўрай олмасдик,онамга айтардик! Кутган жавобимни олдим... Мактабга йиғлаб кетар эканман дадамни ёмон кўриб кетдим! Бир кунгина Алишерни дадаси дадам бўлиб қолишини астойдил хохладим!... ...Дўконга кириб ОРЗУйимга анча вақт қараб қолдим. Дўкончи чалғиганидан фойдаланиб сумкамни очдимда,уни тез олиб сумкамга солдим! Дўкондан ўқдек отилиб чиқиб кетдим. Сумкамни махкам қучоқлаб қўрқув ва йиғи аралаш қочиб борар эканман, "хозир тутиб олади! Ушласа ўлдиради" деган хаёл тинчлик бермайди. Ана ушлади! Елкамга қўл тегиб, қаттиқ ушлади! Кўзларимга ёш аралаш: - Илтимос урманг амаки!-деб кўзларимни чирт юмиб ортимга бурилдим. Кўзимни очиб қарасам дадам! - Нега югуриб юрибсан кўчага?! Нега йиғлайсан?! Яна боллардан калтак едингми?! Эркак бўл ўғлим! Хеч қачон йиғлама,-дедилар. Уйга тезроқ боришимни айтиб,ишга кетдилар!... ...Уч кун халоватим бўлмади! Уч кун ухламадим! Уч кун дадамни эшикдан важохат билан кириб онамга қарата " Қани ўғри боланг! Олиб кел олдимга " деб бақиришини,кейин ўлгунимча дўппослашини кутдим! Уч кун уйдан хайдалишимни кутдим! Абгор бўлдим. Фақат кечаси хамма ухлагач,чироқ ўчирилгач сумкамни очаманда ОРЗУйимни хидлайман холос. Янгилигидан ундан ажойиб хид таралади. Охир чидолмадим. Хар кун ўлгандан бир кун ўлган яхши деганларидек бир кун кечки овқатга ўтирган вақтимиз йиғлаб юбордим. Бурчакка тик турганча йиғлаб хаммасини айтиб бердим. Қахр билан қараб турган дадам: - Олиб кел менга уни!-дедилар. Сумкамни очдимда ОРЗУЙИМНИ чиқариб дадамга бердим. Бу - юзига қалпоқли бир бола қўрқинчли махлуқни елкасига миниб олган расми бор Худойберди Тўхтабоевнинг " Сариқ девни миниб " китоби эди!......
14 07731Loading...
28
Гўзал мерос Ўқитувчиларимиз қароримизни маъқул кўрдилар. Айниқса, директоримиз —Бу келажагингиз учун яхши имконият. Албатта, боринг!-деб оқ фотиҳа берди. Шамсиянинг ойиси бағрига босиб бироз йиғлаб олди. Шамсия "Йўқ, кетмайсан, кейин мени менсимай қўясан!" деб йиғлар, биз кўзимизда ёш билан унинг гапларига кулар эдик. Энг ҳазилкаш, қувноқ Шодиёр эса довдираб турар, қачон қарасам, нигоҳи менда бўларди. Раҳмат айтиб хайрлашдик. Бизни Шамсия билан Шодиёр уйгача кузатиб қўядиган бўлди. Ёзнинг охирги кунлари, ҳаво илиқ, чароғон юлдузлар даврасида янги чиққан ой шодумон сайр этиб юрарди... Шодиёрнинг ҳазиллари тинган, Шамсия бидирлаб борар, кўнглим ғалати ҳислар билан тўлар, очиғи энди дўстларимни истаган пайтим кўролмаслигимдан хафа бўла бошлаган эдим. Шамсия билан қучоқлашиб хайрлашдик, Шодиёр укамни қучди, менга — Муҳаббат, яхши боринглар!—деди. Овозида титроқ бор эди. — Ҳаммаси учун, раҳмат, Шодиёр...ака... У кўзларимга ялт этиб қаради. Олдин ҳазил қилиб "Мени ака дегин, сендан каттаман!" дер, эътибор қилмасдим. Болалигимиз ҳамроҳлари— дўстларимиздан зўрға айрилдик. Улар ортига қарай-қарай кетдилар, биз ҳам анчагача қўл силкиб қараб қолдик. Олдинда бизни мутлақо янги ҳаёт кутиб турар эди. Тонг бошқача отди. Юрагим сезгандек, бувам барвақт келдилар. Бу сафар бошқа машинада эдилар, аммо шофёрлари ўша. Кечаси йиғиб қўйганим-керакли нарсаларимизни, зарур кийим-кечакларимизни олиб машинага чиқдик. Бувамнинг кайфияти чоғ эди. Йўлда бизларни эркалаб, "Сизларга зўр сюрпризим бор!" деб гапириб кетдилар. Ўша ҳашамдор ҳовли, фақат бугун ёрдам кутиб навбатда турганлар йўқ эди. Ҳовлида одам кўп. Кимдир кабоб пиширар, кимлир уй тозалар, кимдир дастурхон тузар, ҳамма югуриб юрар эди. Биринчи бўлиб Мирзо Ғолибнинг хонасини кўрсатдилар. -Мана бу-сенинг хоналаринг Анави ерда тренажёр бор. Ёнидаги ювиниш хонаси. Мана бу охирги русумдаги компютер ҳам сеники! Қалай, ёқдими? —Раҳмат, ёқди...Назаримда бува дегани уялди. -Қани юринг, Муҳаббатхон, сизни хонангизни кўрсатаман. Иккинчи қаватдаги узун йўлакнинг охирига қараб юрдик. —Бу —сенинг хонанг.Топ-чи аввал бу ерда ким яшаган? —Ойимларми? —Бувам кўзда ёш билан маъқулладилар. — Раҳмат, буважон! Бу мен учун энг улкан совға эди. Ётоқ ўрним жудаям катта, устида катта кулранг ўйинчоқ айиқ ўтирар, кийим жавони ҳам улкан, ёнидаги пардоз ойнаси ва ўриндиғи эса бежиримгина эди. Ёндош хонада китоб жавонлари китоблар билан лиқ тўла, китоблар тартиб билан тахланган., кутубхонанинг бурчагида компютер, стол бурчагида кичкина тувакчада гуллаган кактус , худди Мирзо Ғолибники сингари ётоқхона ёнида яна алоҳида ювиниш хонаси бор эди. —Қани энди тез нарсаларингни жойла, кейин пастга меҳмонхонага туш! Бувам пастга тушиб кетдилар. Бир неча сония туриб қолдим. Кейин китоб жавонининг қошига бордим. Ҳамма жойдан онамга алоқадор нарса қидирардим, аммо назаримда бувам хоналарни биз учун махсус жиҳозлатган эдилар. Ҳашаматли меҳмонхонадаги анвойи таомлар фақат уч киши учун эди. Кетма-кет тортилаётган овқатларни бувам иштаҳа билан ер, бизга ҳам —Мана буни еб кўргин, зўр экан! Ол, олсангчи-деб таъкидлар, емаслигиимизга қўймас эдилар. —Қорин тўйдими? Унда навбат сюрпризга. Подарки в студию! Хизмат қилиб юрган аёллардан бири патнисга иккита мўъжазгина қоғоз қути солиб кирди, қоғоз қутичанинг устида бир томони тишланган олманинг сурати бор эди. Бувам улардан бирини менга, иккинчисини Мирзо Ғолибга узатдилар. Қути ичида сўнги русумдаги телефон бўлиб, бунақасини бирорта синфдошимда кўрмаган эдим. Кейинги кунлардаги укамнинг юзида ҳеч қачон кўрмаганим қувончи акс эта бошлаган ва бундан бахтиёр эдим. Аммо иккимиз ҳам ўтирган жойимиздан турмай —Раҳмат, бува,—деб қўйдик. Бувам бекорга тадбиркор бўлмаган, у инсонлар қалбини забт этишни, нима ёқишини билар эди. — Айтганча, СИМ карталарни жойлаб олинг, ман телефон қиламан. Ҳозир бир жойга ўтиб келишим керак. Кечқурун гаплашамиз, келишдикми?........
11 91815Loading...
29
--Келишдик!—дедик баравар. Бувамнинг кайфияти ёқимли ва юқумли эди. Бизларни "Гўзал меросим", деб эркаларди. Бувамдек олийжаноб одам нимага онамни бу қадар лаънатлаганларига тушуна олмас эдим. Бувам укамнинг мактабини алмаштирди, менинг кечки мактабим ҳужжатлари чиндан бор йўқлигини текширгани бориб, ўқиган мактабимизни таъмирлаш учун маблағ ажратиб берибдилар. — Бу йил олийгоҳга ҳужжат топширасан, қайси йўналишда ўқишни хоҳлайсан, шунга қараб уйга ўқитувчи чақираман? —дедилар. Мен онам бир йил ўқиб, ташлаб кетган ўқишда ўқишни, адабиёт муаллимаси бўлишни истар эдим. Бувам рози бўлдилар. —Юр, сенга бир нарса кўрсатаман? Бувам биринчи қаватнинг ўртасидаги хонага бошладилар. Бу—уларнинг хоналари бўлиб, жавонлар лиқ тўла китоб, бурчакда ёзув столи ва битта юмшоқ стул, унинг ёнида юмшоқ ўриндиқлар жойлаштирилган шинамгина хона эди. Бувам китоб жавонининг ўртасида турган рамкани қўлга олдилар. Бу чиройли ҳуснихатда ёзилган шеър бўлиб, остига Руҳавзо Озод деб имзо қўйилганди. Бу онажоним ёзган шеър эди. —Ман бу шеърни ёддан биламан,—дедим ерга қараб, кейин дадиллашдим —Айтиб берайми? Бувам "ҳа" дегандек бош силкидилар Отажонимга Тоғлардек мағруру, гул каби маъсум, Кўнглингиз кенглиги самоларча бор Нурли юзингизда ёнган табассум Қалбга бахт келтирар, Хумоларча бор. Мен сизни Шамсга менгзайман яна Иссиқ нуринг сочса гар сахий Қуёш Яхшилик вулқони отилмиш ана, Қалбингиз тубидан мисоли оташ Отажон, сиз менинг қўрғоним буюк, Суянсам суянчиқ, юракка мадор. Ҳаётим безаги, гавҳари суюк Жонимни бахш этай, токи умрим бор Аллоҳ кимга қандай насиб этмиш бахт Кимга пул, кимгадир мансаб ва шуҳрат Мен учун ягона бахт бордир тенгсиз, Сизга зурриёдман, сиз менга ибрат! Бувам кўзда ёш тингладилар. Журъат қилиб сўрадим. —Буважон, нимага ойимни унақа ёмон қарғагансиз? Кечиришингиз шунчалик қийин бўлганми, нимага кейин алоқаларни тикламагансизлар? Бизни етаклаб олиб келганларида нега эшик тагидан қувиб солгансиз? Саволларимнинг адоғи йўқ эди. Аммо шу жойда бувам саволимга савол қайтардилар? —Аввал бизникига келганмисизлар? Ойинг келганмиди? Сизларни ким ҳайдаб юборган? Довдираб қолгандим. —Ҳа, ойим касалликдан, етишмовчиликдан қийналиб кетгач, кечирим сўраш учун келган, бизни ҳам ўзи билан олиб келган , лекин остонадан қувилганмиз —Менинг хабарим йўқ экан... Афсус, болам... Бувам ўйчанлик билан гап бошладилар. — Руҳавзони ойисини онам раҳматлик топганлар. Жудаям яхши аёл эди раҳматоик. Лол қолганимни кўриб тушунтириб кетдилар —Ҳа, Руҳавзо биринчи турмушимдан, ўзи буни билмасди. Ҳаётдаги энг катта хатом мана шуни айтмаганим... Хуллас, йигирма ёшда уйландим. Биринчи аёлим фариштадек эди. Соямга салом берар, кўзимдан уқиб оларди нима дейишимни. Руҳавзони дунёга келтириб, ўзи бу дунёни тарк этди. Қони таркибида тромбоцитлар миқдори кам экан. Буни ҳаммамиздан яширган... Ҳеч бир аёл Софиянинг ўрнини босолмаслигини билардим, аммо қизимга ҳам она керак эди. Унинг етим деган тамға остида улғайишини истамадим. Уйланадиган куним фақат шу шартни қўйдим. "Қизим ўгайлигингни билган куни уйдан кетасан!" Хумора ваъда берди, аммо ўта рашкчи чиқди. Қизим кўзимнинг нури эди, қизғанчиқ одам ҳамма нарсани қизғанавераркан. Ҳаммадан қизғанишига чидардим, аммо қизалоғимдан рашк қилса, кўтара олмасдим. Бу эса уни жазавага туширарди. Тўғри, қизимга бегоналигини айтмади, аммо ўгайлигини қилди. Менимча, Руҳавзонинг ўлганини билган, шундан кейин Ўзбекистонни бутунлай тарк этган. У ҳамиша мени қизимдан совутишга ҳаракат қилиб келган. Ниятига етган... Шунақа лақма буванг бор, қизим... Қизимга яхшилик қиламан деб, ҳаётига зомин бўлдим, болам. Биласанми, битта хатида нима ёзибди. Менинг гул қизим "Отажоним, негадир, онамни доим ўгай деб ўйлаганман",-дебди. Болам бечора... — Буважон, онам то жон бергунларича ҳам исмингизни тилдан қўймадилар. Ҳар битта ҳаракатларида сизни меҳр билан эсладилар... Бувам индамади. Шеър ёзилган лавҳани ўпиб, жойига қўйдилар.........
11 85417Loading...
30
​​Ҳа, айтганча, онажоним бувамга ёзган мактубларидан бирида "Қизим ёнингизга мен уйдан чиқиб кетган ёшда кириб боради. Менинг кейинги ҳаётимни қандай кўришни истаган бўлсангиз, сизда бунга имкон бор!"-деб ёзган эканлар. Онажоним учун ҳам бахтли бўлишим, одамларга худди бувамдек меҳр улашмоғим керак. Ахир менинг исмим— Муҳаббат! Феруза Салходжаева (тамом) Ўқинг... Фақат йиғламанг!
13 6619Loading...
31
Бувам аксарият уйда бўлар, Боғбонимиз Акбар амаки тенгдошлари бўлиб, бирга шахмат суришар, укамга машина ҳайдашни ўргатар, иш юзасидан баъзи жойларга бориб келар эдилар Бойларнинг ҳаёти тасаввурим бўйича сирли, бироз қўрқинчли туюларди. Йўқ китобларда ўқиганимдек эмас. Назаримда, битта бувамнинг меҳр-муҳаббати ҳаммага етарди. Бизга ҳам, барча ошпазу ишчиларга ҳам, Америкадаги оиласига ҳам... Бахтиёр кунлар тез ўтади. Куним дарс қилиш, компютер титкилаш, кэтоб ўқиш, бувам билан суҳбат қуриш билан кечарди. Мактабни битириб олийгоҳга кирдим. Онам етолмаган орзуларга эришиш, адабиётни чуқур ўрганиш мақсадим эди. Бувам олийгоҳ талабаси бўлганим, ҳамда яқинда ўн саккиз ёшга тўлганим муносабати билан барча ўртоқларимни чақириб зиёфат қилиб бермоқчи бўлдилар. Мен агар руҳсат берсалар бу тантанани Бешқўрғонда ўтказиш таклифини билдирдим. Бувам "Сен ташкилий ишларни менга топшир-да,, ўзинг фақат ўша куни нима кийишинг ҳақида ўйла",-дедилар. Яна куз келганди. Бу куз энди мен учун алвон рангларга кўмилган, тиниқ сувли анҳорларни тўлдирган, оппоқ, нурли қишлардан сўнг гулгун баҳорни ваъда қилган ранго ранг ўйноқлаган япроқлар мисол шўх-шодон куз эди... Қадрдон ҳовлимизга кириб борганимда уни танимай қолдим. Уйлар таъмирдан чиққан, йўлак усти ёпилган, шарлар ва гуллар билан безатилган... Илиқ куз оқшомида ҳовлимизда ажойиб байрам бўлди. Машҳур рестораннинг ошпазу дастёрлари хизматда. Бу ёшлик, бахт байрами эди. Шамсия тинмай "Ўзгарибсан, жудаям гўзалсан", дер, Шодиёр ҳазил қилишга қилишга журъат қилолмас, фақат тез-тез қараб-қараб қўярди. Қисқа фурсат ичида ўз сартарошим, ўз тикувчим, ўз стилистимга эга бўлгандим. Бир сўз билан айтганда синфдошларим наздида эртакдаги маликага айланган эдим... Байрам охирида бувам барча меҳмонларга совға улашди. Биз билан рақсга тушди. Хатто мени қутлаб сўзга чиқдилар... Ким нима деса десин тўкин, чиройли ҳаёт, барибир, ёқимли экан. Ахир ўн етти ёшгача чеккан изтиробларим бир йил ичида эсимдан чиқиб кетган эди. Ҳамма тарқаб амаким, келинойим, жиянларим қолган эди. Бувам амаким билан ниманидир маслаҳат қилиб, анча гаплашиб қолдилар.... Ўқишни соғинган эканман. Айтганча, амаким шахсий шофёрим бўлдилар. Мени ўқишга олиб бориб келар, қолган пайт машина билан уйга кетар эдилар. Анчадан бери ишсиз юрган амакимнинг елкасига офтоб тегиб қолганди. Йиллар йилларни қувиб охирги курсда ўқиётганимда тўйимиз бўлди. Шодиёр ака бу пайтда ўқишни битириб, бувамнинг фирмаларидан бирининг бош иқтисодчиси эдилар. Ҳеч бир монеъликсиз ўзлари қўлимдан етаклаб Шодиёр аканинг пешонасидан ўпиб, мени ишончли қўлларга топширдилар. Ўқишни битирдим. Олийгоҳда қолдим. Ҳозир илмий иш ва фарзандларим тарбияси билан бандман. Бувам бир суҳбатимизда кимга хайр-эҳсон, садақа улашсалар, барчасини онажоним номидан бажаришларини айтган эдилар. Ҳа, айтганча, шу йиллар ичида бувам билан икки марта Америкага бориб келдик. Тоғаларим бир-биридан ажойиб ҳур фикрли инсонлар экан. Аммо, барибир бувимизнинг чиройи очилмади. Нима ҳам қила оламиз. Бу дунёда ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Мирзо Ғолиб уйланди, битта қизалоғи бор. Бувам билан бирга яшайдилар. Тез-тез жажжи Руҳавзони кўргани бориб тураман. Шамсия турмуш ўртоғи билан Туркияда яшайди. Ҳозир биз ҳам шу ердамиз. Мана бир неча кунки Чаноққалъа.бизни қадимий асотирлари ва гўзал табиати билан мафтун қилади. Шаҳарга қуюқ ўрмон билан қопланган Гелиполи ярим ороли орқали кирилади. Қадимги Юнон ёзувчиси Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея» достонлари излари сақланиб қолган қадимий Чаноққалъада минтақанинг минг йиллик тарихига гувоҳ бўлиб, ҳайратлар оғушида сузиб юрибмиз. Эртаклар шунчаки яратилмаган. Уларда ҳам озми кўпми ҳақиқат бўлган, сабр қилган одамга бир куни, албатта, енгиллик, нажот келади. Зеро, Аллоҳ таоло «Ҳар бир қийинчиликдан кейин енгиллик бордир», деб марҳамат қилган........
12 70117Loading...
32
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух Азиз Қалбдошлар ғойибона Дўсту биродарлар Бугунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин. Оила аъзоларингиз ўзингизга яқин деб билганларингиз тану жони соғ бўлсин. Аллохим хар бирингизни икки дунёда Азиз қилсин, ўз панохида асрасин. Амин. Ўткинчи дунёмизда дуолар олиб дуолар бериб Аллох рози бўладигон амалларни қилишлик насиб қилсин. Ўзингизни эхтиёт қилинг • Аллоҳим! • Қадарингда яхшилик деб билганинг барча аҳли иймонга зурриёдлар ато эт! • Аллоҳим! • Фарзандларимизни ҳидоятли қил! • Уларнинг қўлларидан Ўзинг тут! • Ўзингагина ибодат қилишларини муваффақ айла! • Аллоҳим! • Мени йиғлатадиган манзарага уларни солма! • Ҳаётлик чоғимизда уларнинг яхшиликлари билан бизни қувонтир! • Вафот топгач ҳаққимизга истиғфор ва дуо қилишларини, маҳшарда эса иззат тожи кийдиришларини насиб айла! • Аллоҳим! • Ушбу дуойимга барча мўъминларни шерик қил! • Амийн! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
28 491446Loading...
33
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...               ХАЙРЛИ  ТУН!          Аллохга  омонатсиз! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
19 28885Loading...
34
​​«АЁЛ» Дунёга келишинг учун 9 ой ишлаган ҲАММОЛ. 3 йил ошқозонидаги ризқини тенг бўлишган САҲИЙ. Камида 10 йил кирларингни ювган ҲИЗМАТКОР. 20 йил мазали таомлар билан сийлаган ПАЗАНДА.. Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамхўрлик қилган беминнат ҲАМШИРА. Жонинг учун жонини беришга тайёр ЖОНКУЯР. Ҳеч қачон бирор нарса умидида яхши кўрмаган шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона ИНСОН. Емай едирган, киймай кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган ФИДОЙИ. Бир сўз билан айтганда ердаги фаришта - бу АЁЛ. Фалак чақса бошларга чақмоқ. Боғ чидамас чидаркан АЁЛ. Энг буюк дард дейдилар тўлғоқ. Тоғ чидамас, чидаркан АЁЛ. Гар ташналик бағрини тилса, эр чидамас чидаркан АЁЛ. Юртга очлик ё қирғин келса, шер чидамас, чидаркан АЁЛ. У ғинг демас, демас на воҳ. Гар жонига келса ҳам завол. Лекин, лекин фарзанд чекар бўлса оҳ, Ҳамма чидар, чидолмас АЁЛ. Аёлнинг ғурури тоғдан сув ичар. Тошлар теккан сайин титроқ бўлади. «Сен ойсан» деган кун осмондан тушар. Пойингиз ўпгани тупроқ бўлади. «Сенсиз яшолмайман» десангиз нетар? Майлига эркалаб кўнглин олгали. Шу бир оғизгина сўзингиз етар, Унинг юрагида мангу қолгали. Мўъжиза излайсиз бе айб Эгам. Сарғайиб боради сабрли юзи. Баъзида сезмайсиз, эҳ нега? Ахир мўъжизаку АЁЛнинг ўзи. Мўъжиза яратманг майли АЁЛ деб. Шундоғам бу ҳаёт ўхшар эртакга. Қўлингиздан келса ҚЎРҒОН бўлинг сиз. АЁЛ зор бўлмасин бир мард эркакка... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
25 555509Loading...
35
#U1 Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: “Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия... Давоми...👇 Тушунганлар учун ниҳоятда чуқур маъно бор!
15 96114Loading...
36
​Ибрат. Бир шаддод, эркакшода аёл қўшним бор эди. Бахти келишмай 2 тага турмушга чиқиб қайтганди. Уйдан нонвойхона очиб, ўзи бозорда нон сотарди. Рости, олдинги эрларини ҳам шу аёл боқди-ёв?... Ҳар кўрганимда "Шундай юраверасанми? Оила қуриб, тезроқ бола-чақали бўлгин ахир" десам, овозлари дўриллаб "э эрни бети қурсин"дер эди. Тақдир бўлибми, бир йигит нон ёпувчи бўлиб ишга келган ва кўнгил-кўнгилга тушиб, оила қуришди. Қариндош, таниш-билиш учун кичкинагина зиёфат ҳам қилиб беришди. Мен ўз юмишларим билан бўлиб анча кўришмадик. Яқинда нон олай деб бозорга кирсам, у йўқ, ўрнида бошқа йигит. "Опамни эри бозорга чиқармай қўйган. Мен сотувчилариман" деган гапни эшитиб хайратда қолдим. Ишонмай, уйига кириб ўтишга қарор қилдим. Не кўз билан кўрайки, дўриллаган, эркакшодадан асар ҳам йўқ. Сочлар бўялган, лозим-халатлари ўзига ярашиб турган, ҳатто ним пардоз ҳам қилиб олган ойдеккина аёл ёнимга югуриб чиқди. Ана сизга мўжиза! Рости, ҳайратимни беркитмадим. У кулиб "зўрдан зўр чиқса, зўр писиб қолар экан, опа" деди кулиб. Воқеа мана бундай бўлибди: Улар оила қуришгач, эрига олдингидек муомала, қилган экан. Бир тарсаки ебди. Жони чиқиб, жазавага тушиб, хайдаб солган аёл "МЕН ЭРИНГМАН, ХОТИНИНГМАС, БУГУНДАН БОШЛАБ ОСТОНА ХАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚИБ КЎР-ЧИ, СЕНИ ЎЗИМ БОҚИБ ОЛАМАН! МЕН ХОТИННИ ҚЎЙИШ УЧУН ОЛМАГАНМАН. БОЛАЛАРИМНИ ОНАСИ, УЙИМНИ БЕКАСИ ДЕБ ОЛГАНМАН" деган ХУКМИни эшитибди. У қилибди, бу қилибди, охири таслим бўлибди аёл. "Сен ўзинга қара, уйни, мени эпласанг бўлди. Ўрнингга сотувчи оламан"дея ишлатмай, яна бошқа жойдан ҳам "точка"очганмуш... Аёл тинмай гапирарди. Мен эса лол бўлиб тинглардим. Мана сизга ЭРнинг РОЛИ! "Эр қилмоқ ҳам ер қилмоқ ҳам аёл"деган нақлга "Гул қилмоқ ҳам, кул қилмоқ ҳам ЭРКАК"деган нақлни тўқигим келди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
24 663109Loading...
37
❗️Мен ишонч билан айтишим мумкин, дазмолни уй шароитида бу усул билан тозалашни 95% аёллар билишмайди! 🧕Қизларжонлар, дазмолимни уй шароитида атига 5000 сўм эвазига янгидек қилиб тозалаб олдим! Бу оддий ва жуда арзон усулни сизлар билан бўлишмоқчиман! Шахсан ўзим бу усулни синаб кўрдим! 📃Хуллас, бизга асосан 2 та нарса керак бўлади! Булар...
21 8977Loading...
38
Ҳамма сичқон ўйнаш билан овворами? Ё мен қарасам кўзим шунга тушяптими? Майли, бошламаган бўсаиз элдан қолманг:👇 https://t.me/hamster_kombat_bot?start=kentId126863561 https://t.me/hamster_kombat_bot?start=kentId126863561
20 9066Loading...
39
.... ​​Ҳаво совуқ. Ташқарида шамол гувиллайди. Печкага ўтин ташладим-у, совуқдан қунишганча печканинг ёнига чўкдим. Эрталаб эрим билан уришиб қолгандим. Шуни ўйлаб, кўнглим ҳижил, креслога суянганча, ёнаётган ўтга қараб ҳаёл суриб ўтирибман. Тўсатдан эшик тақиллади. Чиқсам, қўшни йигит, “фалончихон акам, чорраҳада...” дедида, уввос солиб, йиғлаб юборди. Ўша тобда у йигитга нима дедим, билмайман-у, келгуси ҳаётим кинолентадек кўз ўнгимдан яшин тезлигида лип-лип ўта бошлади. Вой, ўлмасам. Энди нима қиламан? Болаларни қандай боқаман? Пулни қаердан топаман? Дипломим бўлмаса. Егулик пишириб сотсаммикин? Ҳа, маҳалламиз бошидаги тикувчига шогирд тушаман. Тикувчилик қиламан. Ўзи бундан яхши фойда қолармикин? Ҳамма ёқни тикувчи босиб ётибди-ку. Э, бўлмайди, яхшиси бозорга чиқаман. Ээ тўхта-тўхта, унга ҳам дастмоя керак. Уни қаердан топаман. Тиллаларимни сотаман-ми? Сотдим ҳам дейлик, мендан тузукроқ бозорчи чиқармикин? Карра жадвалини ҳам тузукроқ билмасам. Дастмояни кўпайтириш ўрнига, борини ҳам йўқ қилсам-чи? Ҳа, майли, у ёғига “ё Раззоқ”. Қорин бир гап бўлар. Устичи-усти? Бирини кийиб, бирини ечса булар. Қаёқдан топаман шууунча пулни. Буёғи, ўғилга уй солиш, қизга сеп қилиш керак. Ўғилларим ҳам айни айнишга мойил ёшда. Кўчанинг аҳволи бу бўлса. Отасининг назоратисиз қандай катта бўлишаркин? “Бақироқ туянинг бори яхши” дегандек, “отангга айтаман” десам, дарров ҳушёр тортишарди, энди нима бўлади-а буёғи. Қизим-чи, қизим? Дадаси келадиган пайт яқинлашди дегунча, эшик тагига чиқиб, кўзи тўрт бўлиб, кутиб ўтирар, отаси келмагунча ҳеч кимни дастурхонга қул узатишга қўймасди, энди нима дейман унга? Ўртоқлари “отаси йўқ етим” деб масхара қилса, қандай юпатаман? Ўзим-чи? Ёшим қирққа боргани йўқ. Эри йўқ тулга айландим-ми дарров? “Ўғилинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга” деганларидек, ўғилларимни уйлаб, қизни чиқарсам, бир ўзим шумшайиб, бева кампир бўлиб ўтираманми энди? “Ёлғизлик Худога хос” дердилар бувим. Ёки у-бу ким совчи қўярмикин? Ҳа, нима, бип-бинойидек бўлсам. Арзимабман-ми? Э-ээ, айнимай ўлай-эй. Ҳўп, совчи ҳам чиқди дейлик. Ақлли-ҳушли, туппа-тузукроғи учрармикин? Учради ҳам дейлик. Мўйлаби сабза уриб қолган ўғилларим у эркакни қандай қабул қиларкин? Қизимчи-қизим, отасини кўрпачасига пошшоси келсаям ўтирғизмайди-ю, янги “дадага” йўл бўлсин. Болаларимнинг янги “дада”ни қабул қилишидан кўра, онасидан воз кечиб юбориши осонроғ-ов. Йўқ, йўқ, бўлмайди. Ҳам эрсиз, ҳам болаларимсиз қолишни истамайман. Эҳ, дадажониси-я, бир ўзимни ташлаб, қаёқларга кетдингиз-ааа” деб уввос солишни бошлаган ҳам эдим-ки, “эээ, нимага ўзингдан-ўзинг алаҳлайсан, тур, овқатимни тайёрла” деб кимдир туртса бўладими. Бундоқ қарасам, эрим. Суюниб кетганимдан бўйниларидан қучоқлаб олмоқчи бўлгандим, урушиб қолганим тўсатдан эсимга тушиб қолди. Қошимни ясама чимирганча, ҳалиям аразлаган киши бўлиб, тагдоргина қилиб “ҳўп” дедим-да, ичимда, ҳайирят-эй, туш экан, ҳайирят-эй, соғ экансиз, ёндириб-куйдирсангиз ҳам, борлигингизга шукр, деганча ошхонага чиқиб кетдим... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
27 09888Loading...
40
​​Нодира уч-тўрт яшар қизалоқ бўлган пайтини ғира-шира эслайди. Онаси доим қоғозларга ботиб ўтирар, ишдан кеч қайтган дадаси онаси билан жанжаллашарди. “Рўзғорга қарамайсан, битта болани эплолмаганинг учун ҳар куни касал, кирни ўзим ювсам, овқатни ўзим қилсам, сенинг нима керагинг бор менга?” деб бақирар, онаси ҳам жим ўтирмас “мен илмий иш қилишим керак, қозон-товоққа ўралашиб ўтирадиган аёл эмасман!” деб жавоб берарди. Улар жанжаллашишар лекин креслода ғужанак бўлиб бош бармоғини сўрганча ухлаб қолган Нодирага иккаласи ҳам эътибор бермасди. Нодира беш ёшга кирганда онаси кетди. “Илмий раҳбаримга вазиятни тушунтириб, бир ҳафтага қолмай қайтаман” деб кетганча қайтиб келмади. Кейинчалик билишса, онаси бутунлай кетиш учун тайёргарлик кўрган экан. Шундан кейин Нодиранинг кирмаган эшиги қолмади, гоҳ аммасиникида, гоҳ холасиникида, гоҳ бир бувисиникида, гоҳ иккинчисиникида... Баъзида бегоналарникида ҳам қолиб кетган. Бир гал аммаси уни холасиникига олиб борган. Лекин холаси уйда йўқлиги учун қўшниникига ташлаб кетган. Ўшанда холаси бошқа шаҳарда яшайдиган қайнонасиникидан қайтиб келгунча Нодира унинг қўшнисиникида яшаб турган. Меҳмондан қайтиб келган холаси қўшни болалар билан ўйнаб юрган жиянини кўриб анқайиб қолганди. Шу воқеадан кейин қариндошлар дадасини ўртага олиб уйланмасанг бўлмайди деб шарт қўйишганди. Биринчи ўгай онаси уни овқат бермай қийнаганларини эсласа ҳали хўрлиги келади. Кундан кунга озиб-тўзиб кетаётган қизининг танасидаги калтак изларини кўрган дадаси хотинидан шубҳаланиб уни кузатмаса ва совуқ сувга тўлдирилган ваннада чўмилтираётган пайтда ушлаб олмаса, Нодира болалигидаёқ ўлиб кетиши ҳеч гап эмасди. Нодира етти ёшга кирганда дадаси уйга яна бир аёлни етаклаб келганда Нодира қўрққанидан каравотнинг тагига кириб яшириниб олганди. — Кимсиз? Мен сизни танимайман! — силтаб ташлади уни Нодира. — Энди мен сенинг ойинг бўламан, ишон, сени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман, — сочлари патила, эгни-боши кир қизалоқни бағрига босган аёл анчагача кўз ёшларини тия олмади — Ҳеч ким йиғлатмайдими мени? — аёлнинг гапига ишонгиси келмай кўзларини пирпиратди Нодира. — Ҳеч ким ва ҳеч қачон! — ваъда берди аёл. Нодира ишонқирамай аёлнинг бўйнидан қучоқлади. Лекин қўлдан қўлга ўтавериб ёввойига айланаёзган қизалоқни сонга солиш осон бўлмади. Мактабга тенгдошларидан кеч борган Нодира ўқишни олтин медаль билан битиришида, мусиқа мактабини имтиёзли тугатишида, тиббиёт институтига ўз билими билан киришида ойисининг ҳиссаси беқиёс бўлди. Лекин ўтган йили дадасининг вафот этгач, ойиси бетобланиб қолди. Хаёли тез-тез паришон бўлиб турадиган муштипар ойисини ўйлаб Нодиранинг кўзи ёшланди. Эшик қўнғироғининг қаттиқ жиринглагани хаёлларини тумандек тарқатиб юборди.Остонада турган аёлни кўриб эса каловланиб қолди. Нодира унга қараб хўрсинди. Шу маҳал орқадан шиқирлаган товуш эшитилди. — Ойижон, — Нодира ногиронлар аравачасида ўтирган сочлари оппоқ, нуроний аёл томон шошилди. Меҳмоннинг қошлари чимирилди, бу муомалани ўзи учун ҳақорат деб билганидан кескин ўгирилиб кетворди. “Бир оғиз менсиз қийналмадингми, қизим” деб сўрамади-я, ўйлади Нодира ва онасининг ортидан эшикни ёпди. Тамом. Дилфуза СОБИРОВА Ўқинг... Фақат йиғламанг!
17 42024Loading...
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Алҳамдулиллаҳ, яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди! Ўзига ҳамд бўлсин! Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади.. Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига алҳамдулиллаҳ, илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин... Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин! Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин! Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 22🥰 4
ХАЙРЛИ ТУН... Хаётда кўп хатолар қилиб - қадрли инсонларимизни йўқотамиз... Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу - ўз яқинларимиздан қочамиз... Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу - ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз... Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу - аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз... Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 38 7
Аҳлоқ Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат. Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди. Абдулқодир Полвонов Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 101😢 12👏 6 3🥰 2
Repost from SHOHONA KULGU
Фото недоступноПоказать в Telegram
Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди. Сотувчи: — Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак? — Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман. — Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, -деб мақтаб кетибди сотувчи. — Нимаси Фокус экан буни?! — Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман. Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди. — Ҳой тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, -деб бақирибди янги бой. — Ҳавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди. — Янги бой хайратланиб, автомобилни сотиб олибди. Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди. — Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, -дебди. Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди: 👉 ДАВОМИ ЎЛДИРАДИ 🤣🤣🤣
Показать все...
👍 31😁 4
ДАВОМИНИ ЎҚИШ 👈
​​ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАРДАН. •••Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. •••Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. •••Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. •••Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. ••• Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. ••○Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. •••Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. •••Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", деди. •••Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. •••Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. ••••Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. •••Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , -деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. •••Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди. ••• Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди...... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 124😢 10🤩 4👏 3🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Диққат #Тошкент #Хушхабар ⚡️ Тошкент шахрида 5-14 ёшли болалар учун 5 кун Президент мактаблари шаклидаги бепул индивидуал синов имтиҳонлари ўтказилади - Фарзандингиз Президент мактаблари имтихонларига Таййорми? - Малакали мутахассислар орқали фарзандингизнинг Президент мактаблари ўқишга киришидаги реал имкониятларини аниқлайсиз ва мутахассис томонидан батафсил консултацияга эга бўласиз 📆 Тест 6.06.2024 гача давом этади жойлар чекланган. Бепул✅ Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг: Исмингиз ва телефон рақамингизни қолдиринг,
Показать все...
👍 10 3
Яхшилик қил... У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди. Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси. —Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди... Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар. —Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди —Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата —Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди. Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди —Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди —Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди... Феруза Салходжаева. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 111😢 35🔥 4😁 1🤔 1
​​Ношукр Қайнона. Бир махаллага орқа-ма орқа 3 келин тушди. 2 таси ёнма-ён қўшнилар. Хеч қанча вақт ўтмай, хайит байрами бўлди. Қўшни келинни Қайнонаси Малоҳат холаникига чиқиб мақтанди: - Вай қўшнижон, қудаларим келиб кетишди. Битта саватда сар хил мева-чевалар, битта саватда писта-бодом-конфетлар, битта савтда патир, гўшт, 40 та кабоб ва манга, чолимга, қизига, ўғлимга сарпо қилиб келишибди хайитлик қилиб. Сизи қудалариз нима обкелишди қўшни? Бу гаплар шундоқ ҳам уғлини маъсума келинидан қизғаниб юрган Малохат холани нафсониятига тегиб кетди. Чунки хали уни қудаларидан "Хайитлик" келмаганди. Бизни қудалар хали келишмади, келиб қолишса керак, бир дона, эрка қизларига атаб қўйганлари бордир... Шу пайт келинни акаси қўлида совғалар учун махсус, чиройли қоғоз халта билан кириб келди. Қуда холалар билан саломлашиб, хайит билан табриклаб, "буни сизларга ота-онамлар бериб юборишди, оз бўлса ҳам..." деб , синглисини ҳам табриклаб чиқиб кетди. Малохат хола қўшнисини олдида "ер" бўлди. Келинини акаси олиб кеган халтани очиб хам кўрмай, шундайлигича сўрида қолдирди ва қўшнисини чиқиб кетишини сабрсизлик ила кутди. Қўшни уйига чиқиб кетиши билан, Малохат холани "арияси" бошланди. Вой мангина ўлайина, келин танлашда адашдим десам, қуда танлашдаям адашган эканманку. Танлаб-танлаб тозисига учрабманку. Шунақаям паст қудаларга рўпара келаманми, нима сани ота-онангни орзу хаваси йўқми? Ана одамларни қудалари сават-сават нарса-ю, сеп-сидирга жўнатади, мани тенгим энди битта халта (пакет) бўлдими? Манга шуни раво кўрдими ота-онанг, сани келин қилган ман аҳмоқ... йўқол, кўч-кўронинг билан келиб обкетсин ўша ота-онпнг, ман уғлимга орзу-хавасли хонадонни қизини обераман... Малоҳат холани тўхтатиб бўлмасди. Қайнонасини важоҳатидан қўрқиб кетган келин дарҳол онасига қўнғирок қилди ва саломниям унутиб: Аяжон нимага хайитга хеч нима кимадиларинг, қайнонам мани хайдаяптилар, роса жахллари чикди ота-онанг хеч нарса обкемади деб Вой қизим, ахир акангдан бервордикку хайитлик, обормадими хали? Обкелишди факат битта пакет ташаб кетишди. Шунга қайнонам мани хайдаяптилар (Бу пайтда келиннинг отаси хамма гапни эшитиб турганди) хотинини қўлидан шартта телефонни олдида: Нарсаларингни йиғиштириб тур қизим, ман хозир бориб, сани қайнонанг айтгандай қилиб обкетаман. Эркак Қуда бира тўла катта юк машинаси билан келди. Эшикдан кириб келиши билан Малохат хола қудасига: Ха, келдизми, ана кизингиз, йиғиштириб обкетинг. Ман силарни бу даражада паст одамлар деб ўйламагандим. Мани тенгим, уғлими тенги битта пакет бўлдими? Манга пакетларинг керемас, хаммасини обкетилар, ўзимга ўхшаган орзу-ҳавасли, "мард" жойдан келин қиламан. Узр қудажон, биздан ўтибди, кечиринг. Майли хафа булманг, қизими обкетаман албатта, фақат битта илтимосим бор, шу ўғлим олиб келган пакетни бир очиб кўринг. Керак эмас, очмиманам, кўрмиманам. Ман пакетларингга зор хотинмасман Майли опажон, шунақа бўлса ҳам битта очиб кўринг, (келган "совға" очиб хам кўрилмаганди) Қизим пакетни оч Пакет ичида чиройли қутичаларга солинган тилла занжир, комплект балдоқ-узуклар, билагузук бор ва хар бирини устига "Қудамга", "қайнсингилга", "энабувига", "қизимга"... деб ёзиб қўйилганди ва хар бир кутига 100$ дан "хайитлик" солинганди. Малохат холани тили айланмай, оғзи очилиб қолди. Шу пайтгача хеч нарсага аралашмай, томошабин бўлиб, жим ўтирган "Қайнота" хам бирдан тилга кириб кетди. Ие-ие қуда, қўйсангизчи унақа гапларни, бу хотинларни биласизку, гапираверади, келинг ичкарига киринг, чой қиламиз.. Бирдан эр-хотин келинни отасига хушомад қилишга ўтишди. Вай қаранг Қудажон, ростдан очибам кўрмабмана, шунақа мардлигизи билардим, ман шунчаки аччиқ устида айтдимда, келиним "тилло", ҳеч каёққа кетмайди. Ман келиними роса яхши кўраман... Рахмат қуда, ман қизими бу хонадонда бир кунам қолдирмайман, қайсидир қилган гунохим учун қизими силарга бериб, бир адашдим. Лекин Қайсидир қилган яхши ишим учун иссиғида, болали бўлмай кўзим очилди. Мани сизларга қолдирадиган қизим йўқ Қизини хамма нарсалари билан йиғиштириб олиб кетди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 207😢 21 7🔥 4🥰 1
- Мана биз кел болам, Ҳамма хавотир билан Шахнозга қараб турарди. Йўқ кулган чеҳра билан Шаҳноз эрини кутиб олди. - Шаҳноз. - Ҳа - ҳаммасини эшитгандирсан, - Ҳа хўжайин эшитдим, бу кишини исмлари нима экан танишиб қўяйлик - исми Ситора, бу қизимиз, Сохиба, - Танишганимдан хурсандман, мен Шахнозман, мени ҳам иккита ўғлим бор, бири Сарвар, иккинчиси Анвар, улар ҳозир мактабда, хуш келибсиз! Эрим шундай суннат амални бажариб юрган экан билмабман, билаганимда эримга ўзим ёрдамлашган бўлар эдим, розилигимни албатта берар эдим. - ҳа ҳеч қиси йўқ, мен ҳам танишганимдан хурсандман, - мен, энди кеч бўлсада бу амалини охиригача давом эттиришида ёрдамимни аямийман. - Ҳа раҳмат. Орадан бир қанча вақт ўтди, бу орада Хуршид ишдан кетиб оиласи қийин аҳволга тушиб қолди, бу орада эса икки оилани боқишни иложи йўқ эди, битта оилани боқишга қурби етмасди, уйига бир сўм пул келтирмагач Ситора жахил қиладиган одат чиқарди. Ситорани ўзи ҳам ишлайди, лекин барибир аёлнинг топган пулида барака йўқ дегани шу бўлса керак иккита қиз фарзандидан ортиролмай жаҳли чиқиб кетарди. Хуршид ҳам топган пулини биринчи оиласига олиб бормасада бу ерга олиб келарди. Лекин аёлнинг ҳам ҳисоблиси бўларкан менимча нарги оилада ҳам рўзғор шундай эди. Лекин улар отасига бир нолимасдан яшаяпти озирги уч йил ичида шунчаки бориб фарзандларини кўриб қайтаётган отасига бир оғиз ҳам «пул топмайсан»- деганлари йўқ, Охири Хуршид чидолмай биринчи оиласига қайтди. Эркак киши қайда бўлса қулоғи тинч жойни қидиради. - дадаси, нима гап, Ситорахон яхшимилар? - Яхшидир, тинч. - нега унда кайфиятингиз йўқ, нима сизни бу ҳолга солди? - Шунчаки, Ситоранинг жавобини берсамми деяпман? - нега, бу қарорга келдингиз, ҳозир пулимиз йўқлигигами? Менга сиздан пул керакмас, ойлигингизни Ситорага беринг, унинг оиласига керак, бунақа тез қарор қабул қилманг. - ҳа шундай қиляпман, ҳамма топганимни олиб бораман, ўзининг ишлагани ҳам бор, билмайман ҳамма пулни нима қилиб ишлатаяпти? Сенчи, сен ўзинг топган 500-Минг ойликка қандай кун кўраяпсан, унга мен 2-миллион ойлигимни берсам ҳам ўзининг пулини қўшса ҳам етқизаолмаяпти, шу ҳам яшашми? - Балки бирор сабаби бордир, нимагадир керакдир, сиз ҳам тушунинг, осонмас аёл кишига. Мана бу менинг йиққан пулларим, Сарвар ўқишга кирса нимагадир яраб қоладими деб йиғаётгандим, ҳали ўғлимиз мактабни битиришига 4-йил бор, унгача яна йиғиб қўяман, буни олиб унга оборинг, бирор корига яраб қолар. - Нима ҳали ойлигингдан орттириб йиғаяпсанми? Ололмайман керакмас, - Ҳа йиққаним, олинг сизнинг жуфтингизман, оғир вазиятда сизни четдан томоша қилиб ўтиролмайман, ахир ваъда бергандим, бу савоб ишни охиригача амалга оширишингизга ёрдам бераман деб. - раҳмат, шунақа хотиним борлигини билмаган эканман, яхши кунингда қайтарай, унда мен бориб хабар олай улардан. - ҳмммм, келдингизми? Қисқаси мени эшитинг, бу уйга пул олиб келмасангиз келмай қўя қолинг, -Яхши унда эшит, мана пул, мен қизларимни кўргани келдим, ҳа бу пулларга ўзим бозор қилиб келаман, қизларимни ҳам олиб келаман, уларга ҳам олиб берадиган нарсаларим бор. - Вой адажониси бу пулларни қайдан олдиз? Бирор ёғликкина ишга кирдизми а? - Худо суйган бир инсон берди, хавотир олма, мен кетдим боғчага. - А, тўхтанг, мен ҳам борай, ҳеч бир айлантирмайсиз ҳам, айланиб келардим шу баҳона. - Уйда ўтир, иш баҳона анча айланиб юрибсан, пулни бекор сарфлама. - Э бўлди ажрашаман мен Ситор билан яшамайман, жавобини бераман. - Бекорларни айтибсиз, буни уйланишдан олдин ўйланг эди, қанақа хотинга уйланаяпман деб, энди суннат амалдан ҳоҳлаган вақтингиз воз кечиб кетолмайсиз, яхшими, ёмонми чидайсиз, чунки орангизда никоҳли фарзандларингиз бор, уларни тирик етим қилишингизга асло йўл қўймайман, мен айтганман бу суннат амални охиригача қилишингизга ёрдам бераман деб, чидайсиз, қизлар отасиз етим бўлмаслиги шарт! Ажримни эса ҳаёлингиздан чиқариб ташланг........
Показать все...
👍 115 3🥰 2🤔 2
-Сен билмайсан Шахноз у иш жойида бошқа бой эркак топиб у билан юрибди, мен қандай уни аёлим дейман айт, қандай? -анави иккита фарзандизни дунёга келтираётганингизда ўйланг эди буни, биз аёллар чидаймиз, фарзандларимиз учун сизлар нима учун чидамаслигингиз керак, чидайсиз, керак бўлса умрингизнинг охиригача чидайсиз, икки қизингиз учун ҳам чидайсиз ажрашмайсиз. «Аллоҳим хато қилсам ўзинг кечир, жуфти ҳалолимга сабр бер, мен бирор йўли ​ни топмагунимча илтимос уни гунох ишга йўл қўйишидан ўзинг асра.» . . . -Ҳой Ситора! -Вой Шаҳноз опа нима гап тинчликми? -Машинага чиқинг гап бор, -нега? -Чиқинг билас, -Айтаверинг мени шеригим бор улар кутиб турибдилар, -шерингиз эркак кишими? Хўжайин буни нотўғри тушунадилар деб қўрқаман. -Хўжайин сизники, қолаверса бизни хўжайинингиз аллақачон билиб бўлган. -чиқ машинага кейин гаплашаман сен билан.- Мажбурлаб машинага тиқиб уйига олиб кетди. -Нима сенларга оила ўйинчоқми? А? Ҳоҳласанг никоҳ ўқиб, ҳоҳламасанг ажрашиб кетадиган? Э аҳмоқ аёл бу ишни бошидан ўйла эди, иккита қизни туғиб уларни етим қилиб ўстиришми ниятинг, отасидан айириб а? Чидайсан, иккинчимисан, иккинчи бўлиб умрингни охиригача яшайсан, акс ҳолда эса сени енгилтакликда айблаб умрингни охиригача қаматиб қизларингни ҳам кўрсатмайдиган қиламан. Танла ё шу тақлид яшайсан ё қамоққа тушасан, ўйнашларингни ҳаммасини жавобини беришинг шарт ва шу ерда мен билан яшайсан. Қизларинг ҳам сен ҳам, Хуршид ака ҳам, ҳамма. Тўрт кун шу таҳлидда яшаган Ситора, чидолмади, эридан ўз хохиши билан розилик сўради, Шахноз эса эрига ажрашмайсиз деб туриб олган, фарзандлар етим бўлади деб куйиб пишарди. Охири тилхат ёзиб қизларини отаси қарамоғига ташлаб Ситора жавобини олиб қонуний отасига қизларини расмийлаштириб Шахноз уйга келгунча қочиб кетишга ҳам улгурди. Шахноз чидолмади, топишга урунди, ҳамма жойга эълон берди, Хуршид эълонни қайтариб олди. -биз имомдан сўрадик, ўз хохиши билан руҳсат сўраб кетаман десаю уни мен мажбурлаб ушлаб турсам ҳам гуноҳ экан шунинг учун уни кетишига қўйиб бердим. Кейингина Шахноз қидиришдан тўхтади. Биларди бир кун албатта келишини қизларни ҳам онасини тушунадиган қилиб тарбиялади. Тамом. Лапасова Шаббона. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Показать все...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 112🤔 15👏 6🥰 2 1