cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Mingbuloq.uz

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали Веб-сайт: mingbuloq.uz Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Больше
Рекламные посты
5 894
Подписчики
-824 часа
-377 дней
-13230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

"Китоб — инсон қалби меъмори ва бунёдкори" шиори остида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди Мингбулоқ туманида "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, "Мингбулоқ" газетаси ҳамкорлигида "Китоб-инсон қалби меъмори ва бунёдкори" шиори остида «Уч авлод учрашуви» ўтказилд. Учрашувда маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раислари, ёшлар етакчилари иштирок этдилар. Тадбирга мингбулоқлик ёш шоир Озодбек Анапияев таклиф этилиб, "Қисмат гўшангаси" номли шеърий тўплами ҳақида сухбат ташкил этилди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги хузуридаги малака ошириш маркази директори, Турон фанлар академияси академиги Р.Эгамбердиев ҳамда З.Илхомиддинова муаллифлигидаги "Соғлом турмуш тарзи" номли ва Р.Эгамбердиев ҳамда З.Турғунова муаллифлигидаги "Дунё яхшилар борлиги учун ободдир" номли китоблари 40 та маҳаллаланинг "Кексалар маслаҳат гуруҳи" раисларига тақдим этилди. Шундан сўнг, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тажрибаси асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан якка тартибда ишлаш ва уюшмаган, ишсиз ёшларни ўз қарамоғига олган ҳолда уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмак бериш каби долзарб масалалари муҳокама этилди. Ушбу тамойил асосида самарали иш ташкил этган махалла нуронийлари ва ёшлар етакчилари ташаккурнома билан тақдирландилар.
Показать все...
👍 5
Нафосат анжумани гул шайдоларини хушнуд этмоқда Гуллар байрами Наманганда сайр этишга ошиқаётганлар салмоғини янада оширди. Эртакнамо декорациялар, рангборанг гуллар, бир-бирини такрорламас композициялар меҳмонларга унутилмас онларни туҳфа этмоқда. Бу ердан ўрин олган ҳар бир ландшафт рамзий маънога эга. Масалан, Мингбулоқ тумани майдонида шу ҳудуднинг ўзига хос рамзи — нефт кони акс эттирилган. Ушбу гўзал гулзор учун 120 мингдан ортиқ гуллар экилган.
Показать все...
👍 17
Мингбулоқ туманида диний соҳа вакиллари томонидан 28-мактабда бўлиб ўтган КИТОБ ҲАЙРИЯ тадбири иштирокчиларда катта таассурот қолдирди Китоб - инсонинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи  ва билим манбаи, фикрлар қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи. Мозий даракчиси бугуннинг тарбиячиси ва муаллими, келажакнинг йўлбошчиси ҳамдир. Қолаверса, маънавий хазина, ҳақиқий бойлик. Шундай экан, унга ошино тутинмоғимиз, кўп китоб мутолаа қилиб, тафаккуримизни муттасил бойитишимиз зарур. Президентимиз томонидан китоб ва китобхонликка катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Шулардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси туман вакиллиги томонидан ҳам жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Диний ишлари қўмитасининг тумандаги вакили И.Нишонов, туман бош имом-хатиби А.Мирзаев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Э.Эрмирзаевлар иштирокида 28-мактабда «Китоб - қалб чироғи, тафаккур қаноти» мавзусида ўтказилган тадбир ана шулардан биридир. Меҳмонлар педагогик жамоа ҳамда мактабнинг юқори синфлари ўқувчилари иштирокида мулоқот ўтказдилар. Китобнинг инсон тафаккури ривожланиши ҳамда жамият тараққиётидаги муҳим аҳамияти ҳақида гапиришди. Савол-жавоблар бўлди. 30 хилдаги 250 дан ортиқ китобларни қабул қилиб олган мактаб жамоаси меҳмонларга ўтказилган сермазмун мулоқот ҳамда совғалар учун миннатдорчилик билдирдилар.
Показать все...
👍 16
02:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси: кибержиноят жамият ва иқтисодий тараққиёт кушандаси
Показать все...
2👍 1
#Туғилган_кун Бугун Мингбулоқ тумани прокурори Акбаров Умид Мунавваровични таваллуд топган куни. Ҳурматли Умид Мунавварович! Сизни Мингбулоқ тумани ҳокимлиги номидан таваллуд кунингиз билан чин юракдан муборакбод этамиз! Сизга фаровон ҳаёт, омад ва мустаҳкам соғлик тилаймиз! Оила аъзоларингиз, фарзандларингиз, яқинларингиз бахтига узоқ умр, сихат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз! Ҳаёт йўлингиздаги барча эзгу истакларингиз амалга ошсин! Халқимиз хизматида олиб бораётган фаолиятингизга куч-кувват, матонат  тилаб қоламиз! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Показать все...
👍 40🎉 17🏆 3
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тасдиқланган график асосида туман прокурори У.Акбаров ва адлия бўлими бошлиғи Х.Кобиловлар томонидан Ўзгариш МФЙ да сайёр қабул ўтказилди.
Показать все...
👍 2 1
Мингбулоқда ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 16 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди. Маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларидаги ишсиз, аммо, ҳунарга интилувчан аҳоли ҳаётини ўрганиб, туман ҳокимлигига берган тавсияларига кўра 16 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди. Халқимизда “Ҳунарли хор бўлмас” деган мақол бор. Айниқса, чеварчиликка уқуви бор аёллар уйида ўтириб, қўни-қўшни, яқин атрофдагиларнинг кийим-кечагини тиккан тақдирда ҳам доимий равишда пул топиб, рўзғорига ёрдамлашиб туради. Агар у бирон ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилса жамият ривожига ҳисса қўшади, кексайганда пенсия олиши осонлашади. Шунинг учун ҳам “Аёллар дафтари” ташкил этилганидан бери эҳтиёжманд хотин-қизларга тикув машинаси беришга аҳамият қаратилмоқда.
Показать все...
👍 13🤯 2
00:44
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мингбулоқда 16 нафар талабанинг контракт суммаси тўлаб берилди Бугунги ўтказилган қабул давомида олий таълимда таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги ёшларнинг тўлов контрактининг бир қисми тўлаб берилди. Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Показать все...
👍 22🔥 3
Перейти в архив постов