cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

НУРУН АЛАН-НУР | ИЙМОН САРИ

Ангор тумани ,, Намоз ҳожи бобо " Жоме масжиди Имом-хатиби Қулмирза Хожи Хўшбоқов домланинг дўст-биродарлари учун очилган 💠 ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИЖОДИЙ КАНАЛИ «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (Раъд сураси, 28-оят)

Больше
Рекламные посты
183
Подписчики
Нет данных24 часа
-627 дней
-3230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Шогирднинг устоз олдидаги одоблари 1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш. 2. Беҳуда гапларни гапирмаслик; 3. Рухсатисиз сўз бошламаслик. 4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби  сўзлар ила эътироз билдирмаслик. 5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш. 6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик. 7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик. 8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши. 9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик. Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ
Показать все...
12:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Ҳавасдаман Бу йигитга шундай қобилият берган Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин. Қуръоннинг ҳар бир Саҳифасини, Сатрини, Ўрнини, Ҳарфларини, Кетма-кетлиги, Пастдан юқорига, Сураларнинг бошланиши Охирини мукаммал ўрганиб Қуръон хофизи бўлган бу йигит тирик Қуръон дея ном олган. Бу синовда, савол берувчининг ҳар бирига жавоби тезлик мукаммаллигига тасанно. Қандай қобилиятли инсонлар бор а!? Машааллоҳ, Субҳаналлоҳ қоил демай иложи йўқ. Эй Аллоҳим, бизнинг авлодларга ҳам дин ва дунё илмига эга зурриёдларни насиб қилгин. Шу видеони кўриб, жуда ҳаяжонландим. Ма шаа Аллоҳ! Охиригача кўринг, ҳавас қилинг! Яқинларизга улашинг. Аллоҳ савобларидан баҳраманд қилсин. Каналимиздан узоклашманг👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Показать все...
17.13 MB
#ТЕРМИЗИЙЛАР_АВЛОДИМИЗ 🔰Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Анор, Музробот, Қизириқ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳар имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича "Термизийлар авлодимиз” шиори остида семинар тадбири ўтказилди. ❇️Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди. ✅Шунингдек, алломалар меросини ўрганиш бўйича юртимиз, хусусан вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. ✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube
Показать все...
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар. Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради: – Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми? Сарвари коинот жавоб бердилар: – Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди: – Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди. Тоғлар фариштаси менга: – Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар: – Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Показать все...
ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди». Т.НИЗОМ
Показать все...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу 🪷 ХАЙРЛИ ТОНГ🪷 Бир мўминнинг дуоси وَأُفَوِّضُ أَمۡرِيٓ إِلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرُۢ بِٱلۡعِبَادِ Ўқилиши: "Ва уфаввиǯу амрий илалллоҳ. Инналлоҳа баčийрум билъибãд". Маъноси: "Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб турувчидир" (Ғофир сураси, 44-оят).
Показать все...
Ражаб ойида кундузлари рўза тутишнинг, тунлари ибодат қилишнинг ажри улуғ. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади”. (Имом Байҳақий ривояти).
Показать все...
Пайғамбаримизга БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар. Ибн Хузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар. Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар. Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар. Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Саловотлар 🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ. 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад. 🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад. 🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Показать все...
Кимнинг наздида мол-дунё арзимас бўлса, орзулар унга юзланади. Изоҳ. Кимгаки мол-дунёнинг кўп ёки озлиги баробар экан, билингки, у дунё молининг ҳақиқий қийматини биладиган, шунинг учун ҳам уни хор тутадиган инсондир. Оллоҳ таоло дейди: «Бу ҳаëти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир» (Раъд, 26-оят). Бу ҳақиқатни англаган инсон шу даражада бадавлатки, босган изидан олтин-кумушлар тўкилади, унинг эса бу «жаранг-жиринг»ларга эътибори йўқ. Қизиғи шуки, у инсон қанчалик дунё муҳаббатидан қочса, дунё шунчалик унинг орқасидан қувади, бутун орзу-ҳаваслари билан унга юзма-юз, бор имконияти билан унинг хизматига тайёр, сафарбар! “Унвонул баён”дан.
Показать все...
ЭНГ ТИНИҚ ОЙНА Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Абу Жаҳл келиб: – Бани Ҳошим уруғидаги ҳеч бир одам кўзимга сендан хунук кўринмайди, – деди. Расул алайҳиссалом: – Тўғри айтдинг, – дедилар. Шу пайт ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар ва: – Ё Расулуллоҳ, юзингиз қуёшдек ёрқин. Бу оламда сизнинг юзингиздан гўзалроқ юзни кўрмадим, – дедилар. Сарвари коинот унга ҳам: – Тўғри айтдинг, – деб жавоб қайтардилар. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу бир хил жавобнинг ҳикматини сўрашди. Шунда у зот: – Мен Аллоҳ жилолаган бир ойнаман, менга қараган киши ўзини кўради, – деб жавоб бердилар.
Показать все...