cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Taskinim الله

Хаёлларим имконсиз дема, Роббимнинг рахмати хар нарсадан кенг❤🕊 @fiamaanillah1

Больше
Узбекистан54 175Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
200
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР ✨Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди. ✨Отангни жим турганини курганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади. ✨Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади. ✨Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган. ✨Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан. ✨ Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан. ✨Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади. ✨Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй. ✨Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади. ✨Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди. @amanetimm #leos #эринмасдан_уки
Показать все...
🎧САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ 🎞6-ҚИСМ | Каъба йиқиладими ? #SaodatAsriQissalari
Показать все...
SAODAT_ASRI_QISSALARI_1_kitob_6_qism_||_СAОДAТ_AСРИ_ҚИССAЛAРИ_1.mp38.01 MB
Biz - Alloh islom bilan aziz qilgan xalqmiz. Agar azizlikni boshqa yerdan izlasak, Alloh bizni xor qiladi... https://t.me/amanetimm
Показать все...
АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди. "Солиҳлар гулшани" китобидан. @amanetimm
Показать все...
Показать все...
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam aytdilar: — Agar bir kishi shariat harom qilgan narsani, ishni ko‘rsa, albatta, ul ishga qo‘li bilan qarshi tursin. Agar bunga qudrati yetmasa, tili bilan qaytarsin, bunga ham yaray olmasa, hech bo‘lmasa ko‘ngli bilan norozi bo‘lsin. Bu so‘ngisi — iymonning eng kuchsiz bo‘lishidandur. Agar ko‘ngli bilan ham ul ishga norozi bo‘lganin sezmas ersa, bundan Alloh saqlasinkim, bu ish iymonsiz kishilarning belgisidur. @amanetimm
Показать все...
🎧САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ 🎞5-ҚИСМ | Каъба йиқиладими ? #SaodatAsriQissalari
Показать все...
SAODAT_ASRI_QISSALARI_1_kitob_5_qism_||_СAОДAТ_AСРИ_ҚИССAЛAРИ_1.mp316.13 MB
O'zingizda bor narsalar uchun shukr qiling...! https://t.me/amanetimm
Показать все...
​​МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР 1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш. 2. Ҳалолдан еб-ичиш. 3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш. 4. Беш вақт намоз ўқиш. 5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш. 6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш. 7. Аллоҳга таваккал қилиш. 8. Қаноаткор бўлиш. 9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш. 10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш. 11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш. 12. Гуноҳларга тавба қилиш. 13. Ихлос билан ибодат этиш. 14. Шайтонни душман билиш. 15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш. 16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш. 17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш. 18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш. 19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш. 20. Қариндошларни зиёрат қилиш. 21. Омонатга хиёнат этмаслик. 22. Аллоҳдан қўрқиш. 23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш. 24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш. 25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш. 26. Коинотга ибрат назари билан боқиш. 27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш. 28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш. 29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик. 30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик. 31. Ҳаромга қарамаслик. 32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик. 33. Сеҳр-жоду қилмаслик. 34. Ёмон сўзларни эшитмаслик. 35. Илм таҳсил этиш. 36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш. 37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш. 38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш 39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик. 40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик. 41. Аллоҳ учун ейиш, едириш. 42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш. 43. Молининг закотини бериш. 44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик. 45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш. 46. Кибр қилмаслик. 47. Етимнинг молини сақлаш. 48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш. 49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик. 50. Аллоҳга ширк келтирмаслик. 51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик. 52. Зинодан қочиш. 53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик. 🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸 @amanetimm
Показать все...
🍃🌹🎊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ☝️Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин! 🌹•🌹Илохим ҳар бирингизнинг 🌹•🌹кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, 🌹•🌹Юзингиз ТАБАССУМни, 🌹•🌹Хонадонингиз БАРАКАни, 🌹•🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌹•🌹Қалбингиз ИЙМОНни, 🌹•🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни, 🌹•🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! 🌸Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲 🌹🍃#ХАЙРЛИ_ТОНГ! 🍃🌹 @amanetimm
Показать все...
2.08 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.