cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ANDIJONHANAFIYLARI

Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Больше
Рекламные посты
643
Подписчики
-124 часа
+17 дней
+630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ #Қуръон #Каҳф MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
018-Kahf.mp331.80 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
Repost from Muslim.uz
🍲 15 МИНГ ҲОЖИГА МАНЗУР ТАОМ ТАЙЁРЛАШ КАТТА МАСЪУЛИЯТ
🛬 Айни кунларда юртдошларимиз она Ватанга навбати билан қайтгунга қадар Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда давом эттирмоқдалар.
📍 Ишчи гуруҳи жамоалари ҳожиларимиз тоату ибодати рисоладагидек бўлиши, олий тоифали шифокорлар эса ҳамюртларимизнинг сиҳат-саломатлигини доимий назорат қилиш ҳамда моҳир ошпазларимиз витаминга бой миллий таомлар тортиқ қилиш каби вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.
🗣Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда истиқомат қилаётган зиёратчилар учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. 🟢 Эрталабки нонуштада иссиқ таомлар билан бирга тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқатланиш рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олган. 📋 Таомномага кўра, вақти-вақти билан ош, турли хил шўрвалар, мошкичира ва балиқ маҳсулотлари тақдим этилмоқда.
Ўн беш минг нафар ҳожига мана шундай таомларни тайёрлаш учун туну кун меҳнат қиладиган юртимиздан борган 12 нафар тажрибали ошпаз, бир неча нафар маҳаллий ишчилар жалб этилган бўлиб, Макка шаҳрида 2 та катта ошхона ажратилган. Шунингдек, ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати ва покиза тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади.
🤲 Таомлар ҳожиларимиз ибодатига қувват ва офиятли бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
CHEF+.mp428.37 MB
Repost from Muslim.uz
00:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
🗣ОАВ ходимларига Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари етказилди 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
01.Matbuotchilar kuni.TG.TAYYOR.mp45.50 MB
📢 МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ ҚУТЛАНДИ
🗣Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари ходимлари, блогерлар ҳамда Диний идоранинг ҳудудий вакиллари Матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.
🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди. 🎙Йиғилган ҳамкор ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари етказилиб, эсдалик совғалари топширилди. 😄Фатво маркази уламоси Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов сўз олиб, ижод аҳлини муборакбод этиб, Ҳақ таолодан барча йиғилганларга шарафли ва масъулиятли ишда муваффақиятлар, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва файзу барака тилади.
📖 Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори ОАВ вакилларини байрам билан қутлаб, мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни борлигини алоҳида қайд этди.
🟢Йиғилганлар эътибор ва эҳтиром учун ташаккур изҳор этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
Repost from Muslim.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ВА ЖУРНАЛИСТ ОДОБИ Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар). Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят). Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Имом Шофиъий айтадилар: "Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”. Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш. Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик. Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: "Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”, деганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: "Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”. Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
Repost from Muslim.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
🕋 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИГА АЙЛАНАДИ “Халқ сўзи” махсус мухбири Абдували СОЙИБНАЗАРОВ Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларидан хабар қилади. 😄Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш кўп миллатли Ўзбекистондаги янгиланишларнинг асосий устувор йўналишидир. Шундай ажралмас ҳуқуқлардан бири — дин эркинлиги. Мамлакатимизда эътиқод қилувчилар ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шарт-шароит яратилмоқда. 🟢Бу йил ҳам дунё мусулмонлари қатори Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага келган юртдошларимиз зиммаларидаги фарзлардан бири — ҳаж ибодатини муваффақиятли бажариб, юртимизга қайтишмоқда. Ҳожилар Мино, Арафот, Муздалифа, Маккадаги Масжидул Ҳаром каби муқаддас жойларида ҳаж амалларини бажариб, гуноҳлардан покланиш билан бирга, мустақил юртимиз ва меҳнатсевар халқимизга ҳамда барча мўъмин-мусулмонларга Аллоҳ таолодан тинчлик, хотиржамлик, файзу барокат, яхшиликлар, фаровонлик сўраб, дуолар қилди. Бу йил жами 15 минг нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди.
— Юртдошларимиз бу йилги барча хизмат ва амалий ишлардан мамнун, — дейди ҳожи Зумрад ая Абророва. — То она Ватанимиздан жўнаб, Мадина ва Макка шаҳарларига бориб жойлашгунимизча, бутун зиёрат даврида ҳам катта ҳурмат ва иззатда бўлдик. Биз учун тикилган махсус кийимлар, “Ҳаж” қўлланмаси, шифокорлар кўриги, замонавий махсус автобуслар, барча шароитга эга меҳмонхоналар ҳамда ўзимизнинг ошпазларимиз томонидан ҳожиларимиз учун тайёрланган миллий таомларимиз, қўйинг-чи, барча-барчаси муқаддас масканларда эмин-эркин ибодатларимизни адо этишимиз учун муҳайё қилинди. Бундай имкониятларни яратиб берган Президентимиз ва шу ишларга мутасадди бўлганлардан чексиз миннатдормиз...
🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
​​ФОТИҲАДАН АВВАЛ ЗАМ СУРА ЎҚИШ #намоз ❓1302-CАВОЛ: Мен баъзида адашиб, Фотиҳадан олдин зам сура ўқиб қўяман. Ўқиётиб эсимга тушиб, кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фотиҳани зам сурадан аввал ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Шунинг учун агар Фотиҳадан аввал зам сура ўқиб қўйса, Фотиҳани ўқиб, ортидан зам сура ўқийди. Намоз охирида вожибни тарк қилгани учун саждаи саҳв қилади. Агар бир оят ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса ва бу оят намоздаги қироатнинг фарзини адо қиладиган даражада узун бўлса, бу ҳолатда ҳам саждаи саҳв қилади. Озгина ўқигандан кейин эсига тушиб, Фотиҳага ўтса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: ومن سها عن فاتحة الكتاب في الأولى أو في الثانية وتذكر بعد ما قرأ بعض السورة يعود فيقرأ بالفاتحة ثم بالسورة قال الفقيه أبو الليث: يلزمه سجود السهو وإن كان قرأ حرفا من السورة وكذلك إذا تذكر بعد الفراغ من السورة أو في الركوع أو بعد ما رفع رأسه من الركوع فإنه يأتي بالفاتحة ثم يعيد السورة ثم يسجد للسهو۔‘‘ “Намозхон биринчи ёки иккинчи ракатда унутиб Фотиҳа сурасини ўқимай, зам сура ўқиса, суранинг маълум жойига келганда Фотиҳани ўқимагани эсига тушиб қолса, дарҳол Фотиҳани бошлайди. Кейин зам сура ўқийди. Фақиҳ Абул Лайс бундай деган: “Бу кишига саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи сурадан бир ҳарф ўқиган бўлса ҳам”. Агар зам сурани тугатиб ёки рукуда ё рукудан бошини кўтарган вақтда эсига тушиб қолса, қайтиб Фотиҳани ўқийди, кейин зам сурани ўқийди (рукуни ҳам қайта қилади). Намозни охирида саждаи саҳв қилади”. “Раддул муҳтор” китобида, зам сурадан озгина ўқиб қўйган бўлса, деган сўзни қироатдаги фарз адо бўладиган миқдорда ўқиган бўлса, деб изоҳланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Манба: @diniysavollar ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
Muslimun.uz at Taplink

02:35
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
Показать все...
DINIMIZNING ASOSI+.mp49.73 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.