cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Больше
Рекламные посты
771
Подписчики
+124 часа
+77 дней
-3330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ёмғирли ҳавода "ёмғир" ни тинглаб ором олинг Сехрли тун хамрохида! Севган калблар учун тарона! https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Показать все...
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 2-қисми) Сирли фалокат. Бу орада қуёш минг марта кўкка кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Aбдумўмин ўқишни битиргач, Тошкентда ишламокчи бўлди. Бунга Толиб бува рози бўлса хам, Мавлуда момо қарши чиқди. Мана, фарзандини уйлаганига етти йил бўляпти. Хали фарзанд кўришгани йўқ. Аввалига икки йил харбийда бўлди. Кейин беш йиллик ўқишни деб келини билан тузук-қуруқ бирга яшамади. Энди эса, ишлайман деб яна Тошкентда қоладиган бўлса, қачон фарзанд кўришади, қачон набирали бўламан мен, дея ўғлини Деновга қайтаришга урина бошлади. -Ахир, иш дегани шу ерда хам тиқилиб ётибди-ку! Шунга энди Тошконга бориш зарилми?-деди афтини буриштириб. -Моможон, мени ишга таклиф этишяпти, рад этсам яхши эмасда. Рухсат берақолинг, ўша ерда иш бошлай, кейинчалик ишимни Деновга кўчираман. -Хах болам-ма, мен нима дартда-ю, сен нима ташвишдасан-а? Менга набиралар керак, аввал оилангни мустахкамла, кейин иш бўлаверади. Халқимиз жуда болажон халқда! Нима бўлса хам, фарзандим фарзанд кўрсин деркан. Айтишларича, Фарзандсиз оила сувда қалтираб турган хасга ўхшаркан. Қачонки фарзандлар туғилиб, уйда бошлар сони кўпайса оила мустахкамланиб бораркан. Абдумўмин ва Феруза ахил яшашарди. Фарзандсизлик юракларининг бир четини қорайтириб турарди-ю, аммо хали вақти келиб бир этак бола кўришларига ишонишарди. Ха-а, орадан 8-9 йил ўтиб ўша вақт етиб келди. Аввалига Хамидабону дунёга келиб, оиланинг қувончига сабабчи бўлди. Хеч қанча ўтмай ўғил фарзанд Мухсинжон туғилди. Мавлуда момонинг неваралари кўпайган сари жиккаккина вужудига ёшлиги қайтиб, серхаракат бўлиб қолди. Тўғри, Мавлуда момонинг қиз фарзандлардан набиралари бор эди, аммо бу қиз Толиб буванинг вафот этган хотинидан туғилган бўлиб, қиз хам, набиралар хам Мавлуда момони ўз момолари ўрнида кўрмас, очиқчасига ундан ўзларини тортиб туришарди. Мавлуда момо Толиб бувага иккинчи хотин бўлиб теккани, унинг қизини ўз қизидек тарбияласа хам унутилмаганди. Мавлуда момонинг фарзандлари кўп яшамаган, фақатгина шу кенжатойи Абдумўмингина яшаб кетганди. Фарзандлари нобуд бўлганда момонинг юраги яримта бўлиб қолганди. Мана энди набиралар туғилган сари бу ярим юрак тўлиб, эски яралар бита бошлади. Лекин, тақдирнинг яна бир аччиқ қамчисини татиб кўришга тўғри келди. Толиб бува болалар туғилгач, оилани Тошкентга кўчириб борди. Хамида бону тўртинчи синфда ўқиб юрган кезлари эса оила бошига оғир мусибат тушди. Адвокатлик сохасида катта ютуқларга эришаётган Абдумўмин сирли равишда автохалокатга учради. -Мен ўшанда 4-синфда ўқирдиму, аммо мурғак қалбим билан оиламиз бошига тушган кулфатни англаб турардим,-деб эслайди Хамида.-Бобомнинг кўз ёшлари соқолларидан чакиллаб оқарди. Момом эса, телбадек ўзини қаёққа қўйишни билмас, гох мени қучиб йиғлайди, гох онамни. Унинг нималардир деб айтиб йиғлаётганини, ичидан мен тушунмаган инграш отилиб чиқаётганини кўриб-эшитиб турардим. Момом йиғлаб-йиғлаб оларди-да, кенжа укамга хомиладор юрган онамга тасалли хам бериб қўярди. Нақадар аянчли холат. Ўзлари ич-ичидан куйиб турса-ю, келинини, унинг хомиласини ўйлаб тасалли берса-я, ажабо! Онам негадир дод-фарёд солмас, бобом ва момом олдида ўзини тутиб турарди. Лекин, улар йўғида кўз ёшлари шашқатор оқар, Мухсинжон ва мени бағрига босиб юм-юм йиғлаб оларди. Толиб бува ўғлини Деновга дафн қилгандан сўнг, унинг автохалокати тафсилотларини суриштира бошлади. Суриштиришлар оқибатида эса, бу фалокат уюштирилган деган тўхтамга келди. Кимга борса, қаерга борса гап айланиб Абдумўминнинг устозига тақаларди. -Тавба,-ўйга толади отахон,-қайси тошни кўтарсам, ўғлимнинг устози чиқиб келяпти-я! Яхшики ўғлим терговчи ёки прокурор эмас, адвокат бўлиб ишлаган. Нахотки одамларни оқловчи адвокатниям душмани бўлса!? Азиз ўқувчим эшитганмикан Эйнштейннинг машхур назарияси хақида. Бу нисбийлик назарияси бўлиб, бутун коинотга тадбиқ қилиш мумкин. Яниким, ёмонлик
Показать все...
👍 1
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора курсига ўзлари ўтирганлар. Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда казо-казолар турган бўлса хам. Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали: -Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди. Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига, қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади. Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак! Мақтасак юзларин ой деймиз Кўзларин юлдузга тенглаймиз Ўхшашин осмондан излаймиз Ё ойдан тушганми аёллар? Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди. Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш, китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди. Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди. Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули йўқолиб қолди. Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017 #шифокор
Показать все...
👍 1
АЛЛОХ СИЗ БИЛАН... Ибодатлардан кундалик вазифангизни риоя қилишингиз ё бир оят бўлса ҳам тиловат қилишингиз ёки бирон зикрни талаффуз қилишингиз ўз хоҳишингиз билан бўляпти деб ўйлайсизми?! Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Аллоҳ субанаҳу ва таоло сизни ғофиллар орасидан танлаб олиб, қалбингизга Ўзининг муҳаббатини жо қилди ва сизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилиб, ажр-мукофотлар билан сийлади. Агар қалбингиз Аллоҳнинг тоатига талпинаётган бўлса, билингки, Аллоҳ сизни сийлаш учун Ўзига чорламоқда. Шундай экан, Аллоҳга шошилинг! Шайх Усмон Хомийс ҳафизаҳуллоҳ . ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Показать все...
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

#ibratli_hikoya Кадрингни Бил Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди: — Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди. Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг! Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди: Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман. Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб. Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди. Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди! Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади. Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди. Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди. Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан. Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел. Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди. Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди: Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан. Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди. Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан? ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Показать все...
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Фото недоступноПоказать в Telegram
Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир. ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ 🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺 ✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿ @sinovlarihayot
Показать все...
Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади. Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин. Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир. Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат... Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин. Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим". Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди: "Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!". Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг... Нияти покларга жаннат ато қилсин! https://t.me/joinchat/exMxgvQGbmE4NzA6
Показать все...
🍃🌹Хаёт синовлари гурухи🍃🌹

✍️Хаёт синовлари биз кутмаган канал. Биз доимо хаёт синовларида биргамиз.. ✍️Доимо биз билан булинг.. ✍️Сиз билан доимо биргамиз азизларим..