cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!

Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103 Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Больше
Рекламные посты
1 311
Подписчики
-224 часа
-97 дней
-2330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассиси т.ф.н. Ш.Р.Мубораков филиалимизга ташриф буюрди! 🔊Ш.Мубораков филиалимизнинг анестезиология-реанимация ва Неврология бўлимида даволанаётган беморларни маҳаллий мутахассислар билан тиббий кўрикдан ўтказиб, ўзининг керакли тавсияларини берди. 🔊Жумладан реанимация бўлимида даволанаётган 48 ёшли бемор Ш.Сатторовнинг анамнези, клиник-лаборатор ва рентген-радиологик текширув натижалари консилиум қилиниб, беморга “Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши геморрагик типда. Бош чакка соҳаси декомпрессив трепанация амалиётидан кейинги ҳолат (23.06.2024 йил)” ташхиси қўйилди ва даво муолажалари коррекция қилинди. 🔊Ш.Мубораков томонидан беморнинг яқин қариндошларига касаллик ва унинг асоратлари ҳақида тушунча берилди. 12/07/2024 йил РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показать все...
👍 4
01:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
#TURKIYA_SAFARI #VIDЕORЕPORTAJ 🇺🇿🇹🇷Navoiy viloyati hokimi Normat Tursunov boshchiligidagi delegatsiyaning Turkiya safari tafsilotlari 👌Navoiy viloyati hokimligi Axborot xizmati 📝📝📝 #ТУРКИЯ_САФАРИ #ВИДЕОРЕПОРТАЖ 🇺🇿🇹🇷Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Туркия сафари тафсилотлари 👌Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати 🌐Veb Sayt |✅ Telegram | ✅Facebook | 🌐Instagram | 📹 Youtube
Показать все...
Узб-Туркия.mp457.75 MB
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ #ҲАМКОРЛИК РШТЁИМ Навоий филиалида навбатдаги юқори технологик амалиёт муваффақиятли амалга оширилди! 🔊Республика Спорт реабилитацияси маркази мутахассиси т.ф.н. С.С.Сафаров филиалимиз мутахассислари билан 18 ёшли бемор Ж.Ҳикматовда “Чап томонлама 5-бўйин (VC5) умуртқасини корпородезлаш, ҳамда 4-6-бел (VL4-VL6) умуртқаларини меж ва титан пластиналар билан фиксациялаш” амалиётини муваффақиятли амалга оширди. 🔊Анамнезидан: Бемор Ж.Ҳикматов жорий йилнинг 29-июн куни сузиш ҳавзасига бориб сувга сакраш вақтида шикастланган. 🔊Маълумот учун бемор Ж.Ҳикматов Навбаҳор ТТБдан 5-июл куни РШТЁИМ Навоий филиалига кўчириб ўтказилган. 🔊Айтиш лозимки бундай турдаги жароҳатлар аҳоли орасида кам учраганлиги сабабли, шифокордан катта билим ва тажриба талаб этади. 🔊Ҳозирда бемор шифокорлар назорати остида бўлиб, тегишли даво муолажаларини олмоқда. 🔊Ҳамкорликда ўтказилган амалиётлардан асосий мақсад РШТЁИМ Навоий филиалида юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари рўйхатини кенгайтириш натижасида вилоят аҳолисини ушбу турдаги амалиётлар учун пойтахтга ва ёки бошқа шаҳарларга кетадиган вақтини ва нақдини тежашдир. 🔊РШТЁИМ Навоий филиали аҳоли саломатлигини сақлашда юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорликни давом эттиради. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показать все...
👍 4
❓Хусусий тиббиёт клиникаларида нечта йўналишда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда? 📌 Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда. 🔬Бу бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу – давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилади.
Айтиш лозимки, соҳада яратиб берилган шарт-шароитлар туфайли бугунги кунда мамлакатимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида 130 та тиббий ихтисосликнинг 18 та йўналишида юқори технологияли ва мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилмоқда.
🛏 Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан травмотология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, кўз микрохирургияси, урология ва кардиология каби ихтисосликлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди. 📝 Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда. 🚑 Қолаверса, 36 та муассаса 91 та автотранспорт воситалари билан ўз тез тиббий ёрдам хизматига эга.
👨‍⚕️Таъкидлаш керак, айни пайтда тиббиётнинг мазкур секторида 16 минг 365 нафардан зиёд шифокор, қарийб 25 минг 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
❗️Яқин келажакда мазкур йўналишда: янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш; хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш; тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш; соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмат. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

1
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Очлик иммун ҳужайраларининг саратонга қарши хусусиятларини оширади 🖇 Янги тадқиқотга кўра, ҳафтасига икки марта 24 соатдан очлик ҳолатида юриш “табиий қотил ҳужайралар” деб аталадиган ўзига хос иммунитет ҳужайраларининг саратонга қарши курашиш қобилиятини оширади. 🧑🏼‍🔬 Натижалар келгусида саратонни қўшимча даволаш учун бир қатор имкониятларни очиб беради. Тадқиқот Нью-Йоркдаги MSK Саратон маркази олимлари томонидан ўтказилди.
“Ўсмалар жуда оч бўлади, — деди иммунолог, тадқиқотнинг ҳаммуаллифи Жозеф Сан. — Улар зарурий озиқ моддаларни “ейди”, бу билан кўпчилик иммун ҳужайралари учун зарарли бўлган липидларга бой душман муҳитни яратади. Тадқиқот очликнинг “табиий қотил ҳужайралар”ни ушбу бостирувчи муҳитда яхшироқ омон қолиш учун қайта дастурланиб олишини кўрсатди”.
🟢 “Табиий қотил ҳужайралар” (NK) лейкоцитлар бўлиб, улар ўз номига мос ҳолда вирус ва саратон ҳужайралари билан зарарланган бошқа ҳужайраларни йўқ қилади. Уларнинг асосий вазифаси “босқинчилар”ни йўқ қилиш бўлса-да, NK-ҳужайралар зарарли ҳужайраларга ҳужум қилишга сигнал бериш учун цитокинлар деб аталадиган оқсилларни чиқариш орқали бошқа иммун ҳужайралар билан ўзаро таъсирга киришади. Қанчалик кўп NK-ҳужайралари саратон ўсимтасига кириб борса, бемор учун прогноз шунчалик яхши бўлади.
“Тадқиқот давомида ҳар бир очлик циклида NK-ҳужайралар глюкоза ўрнига ёғ кислоталаридан муқобил ёқилғи манбаи сифатида фойдаланишни ўрганганини кўрдик, — деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Ребекка Дельконте. — Бу ҳақиқатан ҳам уларнинг саратонга қарши таъсирини оптималлаштиради, чунки ўсимта микро муҳитида юқори концентрацияли липидлар мавжуд ва улар бундай метаболик машғулотлар туфайли энди ўсимтага кириб, у ерда яхшироқ яшаб қолишлари мумкин”.
🍽 Олимларнинг фикрича, очликнинг кўп турлари бор ва уларнинг баъзилари организм учун фойдали, айримлари эса зарарли бўлиши мумкин. Беморлар ўз шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг индивидуал ҳолати учун қай бири хавфсиз ва фойдали эканлиги ҳақида билишлари керак. 📔 Тадқиқот “Immunity” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Томди туманининг яна бир фуқароси соғлом ҳаётга қайтарилди! 🔊Томди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Норкулов ва филиал директори Б.Жалоловларнинг ташаббуси билан бугун яна бир бемор соғлом ҳаётга қайтарилди. 🔊Бир неча йилдан бери буйраклар туғма нуқсони билан оғриб юрган 45 ёшли бемор М.Адиловда РШТЁИМ Навоий филиалининг малакали мутахассислари О.Х.Азимов ва Ш.Б.Шароповлар томонидан “Чап томонлама люмботомия, чап буйрак нефрэктомияси” амалиёти муваффақиятли бажарилди. 🔊Ҳозирда амалиёт ўтказилган бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда ва шифокорлар назорати остида. 🔊РШТЁИМ Навоий филиали аҳоли саломатлигини сақлашда ўзининг тизимли ишларини давом эттиради. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показать все...
👍 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ #ҲАМКОРЛИК РШТЁИМ Навоий филиалида навбатдаги юқори технологик амалиёт муваффақиятли амалга оширилди! 🔊Республика реабилитация маркази мутахассиси т.ф.н. С.С.Саидов филиалимиз мутахассислар билан 18 ёшли бемор Ж.Ҳикматовда “Чап томонлама 5-бўйин (VC5) умуртқасини корпородезлаш, ҳамда 4-6-бел (VL4-VL6) умуртқаларини меж ва титан пластиналар билан фиксациялаш” амалиётини муваффақиятли амалга оширди. 🔊Анамнезидан: Бемор Ж.Ҳикматов жорий йилнинг 29-июн куни сузиш ҳавзасига бориб сувга сакраш вақтида шикастланган. 🔊Маълумот учун бемор Ж.Ҳикматов Навбаҳор ТТБдан 5-июл куни РШТЁИМ Навоий филиалига кўчириб ўтказилган. 🔊Айтиш лозимки бундай турдаги жароҳатлар аҳоли орасида кам учраганлиги сабабли, шифокордан катта билим ва тажриба талаб этади. 🔊Ҳозирда бемор шифокорлар назорати остида бўлиб, тегишли даво муолажаларини олмоқда. 🔊Ҳамкорликда ўтказилган амалиётлардан асосий мақсад РШТЁИМ Навоий филиалида юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари рўйхатини кенгайтириш натижасида вилоят аҳолисини ушбу турдаги амалиётлар учун пойтахтга ва ёки бошқа шаҳарларга кетадиган вақтини ва нақдини тежашдир. 🔊РШТЁИМ Навоий филиали аҳоли саломатлигини сақлашда юртимиз ва хорижнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорликни давом эттиради. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показать все...
👍 5
Tumanimiz bo‘ylab davom etayotgan Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi doirasida "Nafosat" madaniyat markazida tuman IIB boshlig‘i A. Qodirov, viloyat IIB mas’ul xodimi A. Salomov va tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i M. Ahmedov ishtirokida tibbiyot birlashmasi xodimlari bilan uchrashuv o‘tkazishdi. Uchrashuvda ishtirokchilarga kiberjinoyatlardan ogoh bo‘lish yo‘llari, plastik kartalardan foydalanishda ehtiyot choralarini ko‘rish, internet tarmog‘idagi firibgarlarga ishonmaslik bo‘yicha tegishli tushuntirish ishlari va tavsiyalar berildi. ———————————— Туманимиз бўйлаб давом этаётган Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида "Нафосат" маданият марказида туман ИИБ бошлиғи А. Қодиров, вилоят ИИБ масъул ходими А. Саломов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Аҳмедов иштирокида тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан учрашув ўтказишди. Учрашувда иштирокчиларга кибержиноятлардан огоҳ бўлиш йўллари, пластик карталардан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, интернет тармоғидаги фирибгарларга ишонмаслик бўйича тегишли тушунтириш ишлари ва тавсиялар берилди. #кибермаданиятни_юксалтириш_ойлиги
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ангиография аппарати ишга туширишга ҳозирланмоқда! 🔵Бугун РШТЁИМ Навоий филиалига Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридан Ангиограф аппарати бўйича мутахассис А.С.Гусков ташриф буюрди. 🔵Ташрифдан кўзда тутилган мақсад Ангиограф аппаратини ишлатилиш йўриқномасини тушунтириш. 🔵А.Гусков филиал директори Б.Жалолов билан учрашиб маҳаллий мутахассисларга Ангиограф аппаратини ишлаш йўриқномасини таништирди ва мавжуд саволларга жавоб бериб ўтди. 🔵Ангиограф аппаратини ишга туширишдан олдин ўтказилган ушбу тренинг келгусида ўтказиладиган амалиётлар учун муҳим аҳамият касб этади. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показать все...
👍 5
#Targ‘ibot_oyligi #Kibermadaniyat 2024-yilning 1-iyul kunidan 31-iyul kuniga qadar “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi” kompleks targ‘ibot tadbirlarini o‘tkazish maqsadida 2024 yil 8 iyul kuni Navoiy viloyat bolala ko'p tarmoqli tibbiyot markazida markaz shifokor hamda hamshiralar ishtirokida targʻibot tadbiri tashkil etildi. O‘zbekistonda firibgarlar ko‘pincha turli xil sovrin va pul mablag’larirni vada qilish shuningdek, davlat yoki taniqli shaxslar nomidan yolg‘on va'dalar berish, kiberromantika — ishqiy tanishuvlar kabi yo‘llar bilan sodda insonlarning ishonchiga kirib, ularga juda katta moddiy zararlar keltirishlari haqida taqdimotlar o‘tkazilib, markaz hodimlarning tegishli savollariga batafsil javoblar berildi. Fuqarolarni kiber xurujlar xavfidan ogoh etish maqsadidagi “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi” davomida belgilangan aholi orasidagi keng ko‘lamdagi tushuntirish ishlari joylarda davom etmoqda.
Показать все...
👍 4
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.