cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Больше
Рекламные посты
438
Подписчики
+324 часа
+117 дней
+530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
🪻Барчангизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бу кунда қилинаётган хайрли, солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул айлаб, дуоларимизни мустажоб қилсин. @chinozhayoti
Показать все...
21.28 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
«Бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.  Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани. Барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бошлаган ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирсак, бу улуғ мақсадга сўзсиз етамиз. Фарзандларимизни албатта билимли, ҳунарли, одобли инсонлар, чинакам ватанпарвар авлод этиб вояга етказамиз. Шу йўлда барчамизга бахт ва омад ёр бўлсин! Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман», — дейилади табрикда.
@chinozhayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қайнатилган сув - танани кислород билан тез ва хавфсиз тўйинтиради 🔹Иссиқ сув қонга жуда тез сўрилади; 🔹тананинг кислород билан тўйинтиради; 🔹ўпкани куйдирмайди; 🔹қон айланишини яхшилайди; 🔹метаболизмни яхшилайди; 🔹вазнни камайтиради; 🔹энг яхши антибиотик; 🔹қон босимини пасайтиради. Сизга ёққан бўлса Яқинларингизга хам юбориб қўйинг XALQIM_TABOBATI @chinozhayoti
Показать все...
#диққат ⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.  Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. @chinozhayoti
Показать все...
01:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
📞Муҳим қўнғироқ... Группаларга ташлаб қўйинг, бир ҳулоса чиқаришсин @chinozhayoti
Показать все...
13.75 MB
ТАҚДИР ЎЙИНЛАРИ (ўқинг фақат йиғламанг) Менга дада бўлинг! Эркак қаердандир пайдо бўлган, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олган боланинг сўзларини аввалига англолмади. Сен қаердан келиб қолдинг болакай? – Менга дада бўлинг... Эркак аста тиз чўкиб, болакайнинг оппоқ лўппи юзларини силади. – Нима сенинг даданг йўқми? Болакай боши билан “йўқ” ишорасини қилди. Эркакнинг бутун вужуди жимирлаб кетди. Мусаффо, мунчоқдек кўзларга, сарғиш, жингалак сочларга, ярми емирилиб, ярми тушиб кетган кемшик тишчаларга қараб кўнгли ийиди. Чўнтагидан конфет чиқариб, болакайнинг қўлларига тутқазди. Болакай қувончдан ирғишлаб кетди. – У-р-р-а-а, дадамни топдим! Сиз ростдан ҳам менинг дадам экансиз! – Қаердан билдинг буни? – Ойим даданг жуда яхши инсон деганлар. Кучли, меҳрибон деганлар. Яначи, ҳали келса сенга кўп ширинликлар, кааттакон машина олиб келади деганлар. Мана, менга конфет бердингиз- ку! – Ойинг тўғри айтган экан, қани буёққа юр-чи... Эркак болакайнинг жажжи қўлларидан тутиб, йўлнинг нариги бетидаги ўйинчоқлар дўконига бошлади. – Вуй зўрлигини! Шу менгами? – болакай кўзларини катта-катта очганча ўйинчоқ машинани бағрига босди. – Қалай ёқдими? – Даҳшатку! Нодирдаям йўқ бунақаси! – Нодир ким акангми? – Йўқ, ўртоғим. Доим менга сенинг даданг йўқ, менинг дадам бор, дадамнинг машинаси ҳам бор, деб мақтанади. Ҳали уйга борай, мен ҳам унга роса мақтанаман. Сизнинг машинангиз борми? – Бор. Уйинг қаерда, қани ойингнинг юраги ёмон бўлмасдан борқолайлик-чи... – Ойим ҳув анави ерда, – болакай бармоғи билан сал наридаги шифохонага ишора қилди. – Ойинг касал бўлиб қолдими? – Ҳмм... Мен уларни кўргани кетяпман. Бувим ухлаб қолгандилар секин, билдирма- аай чиқиб кетдим. – Оббо сеней! Қани, борақол унда, бувинг ҳам хавотир олаётгандир. – Сиз бормайсизми? Ойим сизни кўриб роса хурсанд бўладилар. – Йўқ, мен кейин... Ўзим бораман хўп? – А-а, билдим, гул олиб кейин борасиз-а? Кинода шунақа қиладику, майли, унда мен кетдим. Лекин тезроқ боринг, ойим иккинчи қаватдаги, тўғридаги хонада ётадилар. Эркак қўлларини силкиганча узоқлашиб бораётган маҳмадона болакайнинг ортидан жилмайиб қараб қолар экан, ич- ичини нимадир кемирар, гўёки оёқларининг учигача музлаб борар эди. "Шўрлик болакай, дадаси вафот этганмикин? Агар тирик бўлганда ақалли бир ойда бир йўқлаб турса бўлардику. Агар менда шундай фарзанд бўлганидами..." Эркак биринчи аёлига кўнгил қўйиб, онасининг норизолигига қарамай оёқ тираб олиб уйланганди. Она норози бўлса барии бир рўзғорда ҳаловат бўлмас экан, қайнана келиннинг жанжаллари ахийри оиланинг бошига етди. Аёли индамайгина чиқиб кетдию, қайтиб қадам босмади. Ажрашдилар... Бошда йўқлаб боришга ғурур, сўнгра имкон йўл бермади. Кейинги аёли эса... У енгилоёқни эслагиси ҳам келмайди. Биринчиси барии бир биринчиси экан... Ўшанда сабрли бўлиб икки тарафни муросага келтирганда, балки... Оғир хаёллар эркакни чарчатди, беихтиёр бояги нотаниш болакай ҳақида ўйлади. Балки онаси оғир аҳволдадир? Қийналиб қолишгандир балки... Балки бола деразадан термилиб, "дада"си келишини пойлаб ўтиргандир? Эркак бир қарорга келгандек, шаҳдам қадамлар билан шу яқин атрофда жойлашган гул бозорига қараб кетди. – Ана, ана айтдимку, дадамни топдим, ҳозир келадилар, деб! Палатанинг очиқ эшиги ёнида чўккалаб олганча ўтирган болакай югуриб келиб эркакнинг бағрига отилди. Дераза ёнида жойлашган каравотда осмонга тикилганча ётган рангпар аёл эшикдан кириб келаётган эркакка кўз учида боқди- ю... – Сиз? – Маҳфуз?... ...Алам устида ҳаммасига қўл силтаб, юрагининг остида ура бошлаган жажжи юракча ҳақида айтишни ҳам жоиз топмай уйдан бош олиб кетган ёлғизликнинг этагидан тутишга қасд қилган аёл орадан беш йил ўтиб қаршисида қадрдон нигоҳларни ҳис этар экан, тинмай талмовсирар, ўзини тартибга келтиришга уринар, дадасининг қучоғида ўтирганча кўзлари қувончдан порлаётган гўдак тақдирнинг кутилмаган совғасидан каловланиб қолган эркакнинг бақувват елкаларига бош қўйиб, онасига “Охири топдим уларни!” дегандек жилмайиб қарар эди... @chinozhayoti
Показать все...
Муаллифлик гонорари оламан. Бу маблағлар ҳам иш ҳақи ҳисобланадими? Қонунчиликка мувофиқ, муаллифлик гонорарларидан ҳисобланган ижтимоий солиқлар ҳам иш ҳақига тенглаштирилади. Бунда, гонорар берувчи ижодий уюшмалар томонидан (давлат ташкилотлари 25 фоиз ва хусусий ташкилотлар 12 фоиз) миқдорда ижтимоий солиқ тўланади. Демак, пенсияни ҳисоблаш учун ижодий уюшмалар аъзолари ва ижодий уюшмаларнинг аъзолари ҳисобланмаган бошқа ижодий ходимлар учун муаллифлик гонорари тўғрисидаги маълумотномалар асос ҳисобланади. @chinozhayoti
Показать все...
Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

☎️ "12-71" www.pfru.uz facebook.com/pensiyauzb instagram.com/pensiyauzb/ youtube.com/@pensiyauzb Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 [email protected]

ИБРАТ. СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!! (Ҳаётий воқеа асосида ёзилди) Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган. Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади: Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз. Шартлар оддий ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос. Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ ,шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди. Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди. Биринчи сўз бошлаган бошловчи яна сўз қотди: -Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг! Демак бошладик-биринчи савол: 1- Сиз онангизни яхши кўрасизми? Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!! 2- Сиз унга охирги марта қачон "онажон сизни яхши кўраман",- деб айтдингиз? Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!! 3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз? Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!! 4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз? 5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз? 6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз? Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга,енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!! Бошловчи яна саволни давом эттирди: 7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми? Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!! 8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми? 9- У ҳозир кимни соғинаётганини-чи? -Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди: 10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми,уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизни-чи? -Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди,уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди,гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади: -Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди,жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун,ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!! -Улардаги жавоб ўрнига кўз ёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди. Балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди,шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!! -Лекин бизни юртда ундай эмас,минг бор шукр, кўпчилик фарзандлар ота-оналари билан бирга!!! -Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг,ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!! Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим,кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман,бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!! Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!! @chinozhayoti
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Хушхабар: 1-августдан Ўзбекистонда автомобиллар импорти учун божхона тўловлари камайтирилиши кутилмоқда Президент 2024-йил 1-августгача божхона тўловларини ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Автомобиль импортига янги божларнинг аниқ қиймати номаълум бўлса-да, ЖСТ мамлакатларида ўртача бож 15% ни ташкил қилади. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @chinozhayoti
Показать все...
00:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Гўзал тонг қалбингизга қувонч,  хонадонингизга барака олиб кирсин. Яқин инсонларингизни эҳтиёт қилинг !  Қадрига етинг. Шунда ўзингиз хам қадр топасиз. Хамиша қадр- қимматингизни билиб яшанг ! Қадрсиз инсонларга қадрингизни оёқ ости қилманг.... Ўзингизни эҳтиёт қилинг ! Хамиша Аллохим панохида,элнинг назарида бўлинг ! @chinozhayoti
Показать все...
9.56 KB