“Дилшод Сафаров”
Открыть в Telegram
Ёлғон тарқалиб аллақачон дунёнинг ярмини айланиб бўлганида, ҳақиқат энди оёқ кийимини кияётган бўлади. © Марк Твен Мурожаат учун: @Safarovrasmiy
Больше2 842
Подписчики
+124 часа
+17 дней
-3030 день
Архив постов
2 844
#Тезкор
Муборак тарихида илк бор мубораклик спортчилар Грузиянинг Батуми шаҳрида олтин медални қўлга киритишди. Батафсил бироз кейин маълумот берамиз.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
+1
Тўй-тўйдек бўлсин.
Мустақиллигимизга бу йил 35 йил бўлади. Юртнинг катта тўйини яна ҳам кўтаринкироқ ўтказишимиз керак. Муборак туман ҳокими Ғолиб Муродов ўзнинг ишчи гуруҳи билан тумандаги ҳар бир маҳаллани шахсан кўриб чиқмоқда. Афсуски, домларда тозалик ачинарли. Тўй тўйдан бўлсин, азизлар, уйингиз ва унинг атрофини тезроқ тозаланг.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Ўзбекистонда СПИД касалига чалинганлар сони яна ошибди. Худони унитганлар, икки дунёда ҳам хордир.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Август ойи Ўзбекистонда ёмғирлар мавсумига айланиши мумкин экан. Август ойидан ҳаво ҳарорати анча салқинлашиб ҳатто ёмғирлар ҳам кўп ёғаркан.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Ҳожи Ҳайитбой ота 100 ёшда ҳаётдан кўз юмди.
Муборакдаги энг кекса отахонлардан бўлган ҳожи Ҳайитбой ота бугун табаррук 100 ёшда ҳаёт билан видолашди.
Умрининг катта қисмини фақат ҳалол меҳнат билан ўтказган, ёшу қарини бирдек ҳурмат қилган, оқкўнгил, самимий инсон бўлган Ҳайитбой отанинг охиратлари обод бўлсин!
Яқинлари ва фарзандларига ҳамдарлик билдирамиз.
Изоҳ: Шокир Ҳамидов, Олим Ҳамидов ва Зокир Ҳамидовларнинг отаси Ҳайитбой ота Ҳамидовнинг жанозаси эртага соат 09:00 да ўқилади.
Манзил: «Геоло» МФЙ, «Тинчлик» кўчаси. Мўлжал: 2-мактаб.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Ота соғинчи...
Отам билан курсдош, хонадош ва партадош бўлган дўстлари жуда кам қолди. Ана шундай қадрдон дўстларидан biri, Файзулла ота билан узоқ суҳбатлашиб қоламан. Қани энди отам ҳаёт бўлсалару, шу икки дўстни юзлаштирсам! Отамнинг ёшлик йиллари, талабалик дамлари ва ҳаётларининг сўнгги кунлари барча-барчаси фақат инсонларга яхшилик қилиш билан ўтди. Бутун умр отамдек бойлик, отам каби содиқ дўст топа олмайман. Ота соғинчи жуда қийнаган дамларда дўстлари билан отамни эслайман. Инсон бир кун бу дунёдан ўтади, аммо қанча яшагани эмас, қандай яшагани кўпроқ эсланади.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Қордек оппоқ кўнгилларим,
Боғимда райҳон гулларим.
Бахтимга яхшиям сиз бор,
Азиз опа сингилларим.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Ҳозирги кунда бизга душман керакмас. Буни айрим, қариндошлар эплашмоқда.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Илхом Жумаевни табриклаймиз !
Бугун Деҳқонобод тумани патрул хизмати инспектори Илхом Жумаев ташвишли дунёга юз тутган кун. Шу сабаб дўстимиз, синфдошимиз Илхом Асадуллаевичга узоқ-умр мустаҳкам соғлик оилавий тинчлик-тотувлик тилаймиз. Ҳаёт йўллари ёруғ, орзу ва мақсад йўллари эса текис бўлсин деб қоламиз.
"Эл корига яраган инсон, элда эъзоз топгайдир !"
Таваллуд кун муборак бўлсин 👌
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
«Эртага ва индинга, яъни шанба ва якшанба кунлари яна аномал иссиқ билан юзлашамиз. Ўз навбатини кутаётган қиш ҳам ҳали бизни яхшигина синовдан ўтказади.»
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Муборак туман аҳолиси 100 минга яқинлашмоқда.
Сўнги маълумотларга кўра 2026-йил 1-июл ҳолатига кўра, Муборак тумани аҳолиси 97 684 кишини, шундан эркаклар 49 440, аёллар 48 224 кишини ташкил этмоқда.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
+2
"Машъал" кетма-кет иккинчи йили Қаршида "Насаф" дан очко тортиб олмоқда. Лушан жамоага янги қон олиб кирган кўринади. Ғалабага тенг дуранг билан табриклаймиз.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Шу ҳафта ҳаво салқин бўлади, аммо кейинги ҳафтадан ҳаво ҳарорати яна кўтарилади - мутахассис.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Салқин кечалар...
Икки кун аввал тунда қанчалар аланга эсаётган эди. Мана салқин кечаларга ҳам етиб келдик. Ҳаммаси Аллоҳга осон, сизу биз сабр қилсак бўлгани. Умр тугамоқда, уни ҳали ҳам беҳуда ўтказманглар. Бугун ухлаб, тонгда уйғонишимизга ҳеч ким кафил бўлолмайди. Аллоҳ барчангизни ўзи асрасин, дўстлар.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Муаммоларни кўтарганнинг тилини кесиш — бу аслида жамиятнинг келажагини қирқиш демакдир.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Жазирама кунлару, аномал иссиқлар тугади дўстлар. Аммо бу иссиқ кунлар бутунлай тугади дегани эмас. Барчангизга яхши кайфият тилаймиз.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
2 844
Юртимизда аномал иссиқ кунлар тугамоқда. Эртадан бошлаб секин-аста ҳаво ҳарорати пасайиб боради.
👉https://t.me/Dilshod_Safarov
