cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Nisbatdor.uz

Самарқанд шаҳар "Хӯжа Нисбатдор" жоме масжидиниг телеграмдаги расмий веб сахифаси.

Больше
Рекламные посты
611
Подписчики
-224 часа
-17 дней
+130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун хафтанин чоршанба куни  26-июнь 2024-йил,   20-Зулҳижжа 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Дўстларни азиз тут, дўстлик янгиланади. Яхшиликка шукр эт, яхшиликка муносиб бўласан. Изоҳ. Ҳар қандай ҳолатда дўстингнинг ҳурматини жойига қўя олсанг, ҳар қандай вазиятда дўстинг шаънини ҳимоя қила олсанг, демак, дўстинг сен учун азиз экан. Бундай муносабат устига қурилган ўзаро дўстлик қанчалик эски, қадимий бўлмасин, йиллар ўтган сайин у шунчалик янгиланиб, ёшариб, навқирон бўлиб бораверади. Оллоҳ таоло синовдан иборат бу дунёда яхши-ю ёмонга баробар раҳматини ёғдиради, неъматларини ато қилади. Кимки Раҳмон бўлган Зотнинг раҳмати остида яшаб, тўкин-сочинликда тирикчилик кечираётганини натижа деб билса, ғалаба ўлароқ қабул қилса, адашади. Ҳақиқий ғалаба бу раҳмат, бу неъматлардан фақат «оқилона» фойдаланишда эмас, балки уларга муносиб бўлишда! Муносиб бўлган инсонгина Оллоҳнинг Раҳим сифатидан насибадор бўлади. Бунинг учун у доимо неъматлар Эгасининг зикри ва неъматларнинг шукри билан ҳаёт кечиришни табиатига айлантирмоғи лозим. “Унвонул баён”дан. Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради. Ўғли эса: - Ҳеч нарса... - деди. Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри пўстини бор эди. Терини олиб, устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Шунда ҳазрати Мавлоно Румий деди: - Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри, аслида, қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун ҳам қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай, Дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Раббинг борлигини билгин, ишонгин ва Унга таваккул айлагин... «Қалбга таскин битиклар» китобидан Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Ҳаёт - англашдан иборат. Ҳар кимнинг ўзи англаб етган ҳаёт ҳақиқати бўлади. Фақат англаганларимиз ва билганларимиз доим ҳам амалимизга айланавермайди. Инсон умри излаш билан ўтади. У доим энг яхшиларига даъво қилган. Энг яхшиларига эса, энг яхшиси бўлибгина муносиб бўламиз. Девонайи Ҳақгўй Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Агар масжидга боришни тарк этсангиз, сиздан бошқа одам боради. Агар Қуръонни эсдан чиқарсангиз, уни бошқа биров ёдлайди. Агар Раббингиздан узоқлашсангиз, бошқалар У Зотга яқин бўлаверади. Охир-оқибат зиён кўргувчи фақат ўзингиз бўлиб қоласиз. “Аллоҳ беҳожат Зот, сизлар Унга муҳтождирсиз. Агар сизлар Аллоҳга итоат этишдан бош тортсангиз, у ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (балки Аллоҳга итоат қилурлар)“ (Муҳаммад сураси, 38-оят). Доктор Мустафо МАҲМУД. Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Ҳикмат: Бузрукмеҳрдан: – Қандай иззат-ҳурмат ўзи билан ёмонлик олиб келади? – деб сўраганларида шундай жавоб берган экан: – Султонга хизматдаги иззат, ҳирс билан баробар бўлган иззат. Яна: – Ахмоқ инсонлар қандай қилиб тарбия қилинади? – деб сўрашганида, у қуйидагича жавоб берган экан: – Кўп ва бажарилиши қийин бўлган ишларга буюриш керак. Агар шундай қилинса, бекорчи ишларга вақт сарфлашга имкон қолмайди. Яна ундан: – Хасис, енгил табиатли ва хулқи ёмон инсонларни қандай тарбия қилиш керак? – деб сўрашганида: – Уларни менсимай хор қилиш керак. Агар шундай қилинса ҳеч кимнинг олдида қадр-қийматлари йўқлигини биладилар, – деб жавоб берибди. Яна: – Бекорчиларни-чи? Уларни қандай тарбиялаш керак? – дейишганида: – Шароитидан келиб чиқиб, уларни бирор нарса билан машғул қилиш керак, – деб жавоб берибди. Яна Бузрукмеҳрдан: – Обрўли ва сахий инсон ким? – деб сўраганларида: – Берган, аммо, берганини ҳеч кимга айтмаган (ҳеч ким билмаган), – деб жавоб қилибди. «Олтин ўгитлар ва ибратли ҳикоялар» китобидан. Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун хафтанин сешанба куни  25-июнь 2024-йил,   19-Зулҳижжа 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#бугун        Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун хафтанин душанба куни  24-июнь 2024-йил,   18-Зулҳижжа 1445-йил. Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
«Одамзоднинг асли-зуваласи сувдан ва тупроқдандир. Бир кишининг табиатида сув унсури ғолиброқ бўлади. Уни латифлик ва риёзат билан тарбият қилмоқ лозим. Агар унга дағаллик билан муомала қилинса, у ўзгаради – айнийди, сўнг мақсадга етиб бўлмайди. Бошқа бир кишининг табиатида эса тупроқ унсури ғолиброқ бўлади, уни оёқ билан тепкилаб, унга қаттиқлик билан муомала қилмоқ лозим, токи у бир нарсага ярасин». Ҳазрат Абу Бакр Варроқ Термизий Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Тўй белгилашда баъзи саналардан шумланиш Баъзилар тўй кунини белгилашда баъзи саналардан шумланишади. Бундай эътиқод дуруст эмас. Исломда фалон ой ёки фалон сана яхши эмас, деган тушунча йўқ. Бу – баъзи эътиқоди яхши бўлмаган кимсалар томонидан айтилган гап, холос. Ибн Ҳажар Ҳасъамий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Сафарга чиқиш ёки бирор жойга кўчиш кабилар учун яхши кун ёки кеча ҳақида, бахтли ёки бахтсиз бўлиш ҳақида сўрашса, нима деб жавоб бериш керак?» деб сўрашди. У зот шундай дедилар: «Кимдир (келажакда) бахтли бўлиш ва ундан кейинги нарсалар ҳақида сўраса, унга ҳеч қандай жавоб бермай юз ўгирилади, қилган иши аҳмоқликка чиқарилади, бу саволининг ножўя экани, бундай ишлар мусулмонларнинг эмас, яҳудийларнинг одати экани айтилади». «Никоҳ китоби»дан. Xuja.Nisbatdor.uz
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.