cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Больше
Рекламные посты
26 665
Подписчики
-1124 часа
-397 дней
-3230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛 😀 Хайрли тун! 🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇 ✅ Telegram 👈 📹 Youtube 👈 📸 Instagram 👈 💬 Facebook 👈 ✅ https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
9👍 3
🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар! «Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад» ✅  https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
12👍 3
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?Anonymous voting
  • Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  • Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
0 votes
12👍 7
Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?Anonymous voting
  • Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  • Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
0 votes
13👍 2
🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!! «Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ» ✅  https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
13👍 3
#ЭСЛАТМА ИЙМОН НИМА? «Иймон»нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» дейилади. Иймон бундай изҳор қилинади: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرُسُولُهُ. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» (яъни «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва Расулидир). Ким бу калимани тили билан айтиб, дили билан унинг маъносини тасдиқ ва қабул қилса, яъни Аллоҳ таоло ягона сиғиниладиган Зотдир, Ундан ўзга сиғинишга лойиқ ҳеч мавжудот йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг бандаси ва расулидир, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан етказган барча нарса ҳақ-ростдир, деб қалби билан тасдиқ ва қабул қилса ҳамда тили билан шунга иқрор бўлсагина иймонли саналади. Ибодат ва солиҳ амалларнинг қабул бўлиши учун иймон шартдир. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

18👍 8😢 1
КЎЧАДА ЮРИШ ОДОБИ. Агар бирор юмуш юзасидан уйдан кўчага чиқаётганда «Аллоҳ номи билан Аллоҳга таваккал қилдим, Ундан бошқада куч-қудрати йўқ», деб чиқилса, уйга қайтгунча бало-офатлардан омонда бўлинади. Кўчада камтарона, тезлашмай ёки сустлашмай оҳиста, тўппа-тўғри юриш мусулмоннинг одобидир. Кўчада уёқ-буёққа анқайиб, аланглаб, таом еб, писта чақиб, ялангоёқ юриш, туфлаш, бурун қоқиш, ифлос жойларни босиш одобимизга тўғри келмайди. Йўлда юрганда одамларга халал берувчи пўчоқ, тош, сим, шох-шабба каби нарсаларни бир четга олиб ташлаш ҳам одобимиздан. Тупук ва балғим кўрилса, усти тупроқ билан ёпиб ўтилади. Кетаётганда йўл четида ўтирган ёки қаршисидан чиққан одамларга салом бериб ўтилади, салом берилса алик олинади. Ота, устозлар, улуғ кишилар билан бораётганда улардан бир-икки қадам орқада, ижозат берсалар ўнг ёнларида юрилади. Аёлларнинг ҳам эрлари ёки маҳрамларидан бироз орқада юришлари одобдандир. Танҳо юришдан ор қилинмайди, аммо бирон кишининг орқасидан юришга ҳам одат қилинмайди. Одамларга халақит бериб йўл устида суҳбатлашиш, овознинг борича чақириш ёки шарақлаб кулиш мумкин эмас. Кўчада кетаётган ночор, майиб-мажруҳ, кекса кишиларга ёрдамлашиш, юкларини кўтариб ёки ўзларини қўлтиқлаб олиш, кўзи ожизлар, қариялар ёш болаларни ариқдан, катта йўлдан ўтказиб қўйиш ҳам Ислом одобига киради. Кўчада ярим яланғоч ёки хунук, кир кийимларда юриш ҳам тарбиясизлик аломатидандир. Агар таниш ёки излаб юрган одамингиз билан учрашиб қолинса йўлдан бир четга чиқиб сўзлашилади ёки саломлашиб тез ўтиш билан кифояланилади. Кўчада шошилиб, қадамни катта ташлаб, одамларни туртиб-суртиб юриш яхши эмас. Фақат жамоат намозига кечикилаётгандагина шошилишга рухсат берилади. Бозор, масжид каби жамоат жойларида, гавжум жой ва кўчаларда бошқаларга азият етказмай оҳиста, эҳтиёткорлик билан, бировнинг оёғини босиб олишдан қўрқиб юрилади. Йўлда кетаётганда ўзгаларнинг очиқ эшикларидан ичкарига қарамаслик, юмуши бўлмаса бировнинг уйи олдида турмаслик керак. Кўчада, йўл ёқасида беҳуда туриш ёки ўтириш матлуб эмас. Зарурат туфайли буларга мажбур бўлиб қолинса, кўчанинг ҳаққини адо этиш, яъни кўзларни ҳеч кимга қаратмаслик, бировларга азият бермаслик, саломга алик олиш, амри маъруф (яхши ишларга буюриш) ва наҳий мункар (ёмон ишлардан қайтариш) билан машғул бўлиш керак.https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

👍 28 9👏 2
#ТАФАККУР Машриқ ҳам, Мағриб ҳам Аллоҳникидир. Бас, қайси тарафга юзингизни қаратсангиз, ўша томонда Аллоҳнинг «юзи» мавжуддир. Албатта, Аллоҳ (фазли) кенг, доно зотдир. (Бақара сураси, 115-оят). https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
👍 20🥰 16 9
#ЭСЛАТМА Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ уни қалбини очишини ва кўзига нур ато этишини яхши кўрса, ўзига тааллуқли бўлмаган нарсалар ҳақида кўп сўзлашни тарк этиши ва гуноҳ-маъсиятлардан четланиши ва ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида хос, (фақат ўзи ва Роббиси биладиган яхши) амали бўлсин. Агар у амални қилса, Аллоҳ таоло унга илмдан бир насиба очади ва бошқа нарсалардан уни машғул этиб қўяди”, дедилар. ✅ https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
27👍 10🥰 3
Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради. Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради. Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз. Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди. Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!https://t.me/Qorirovotuz
Показать все...
👍 31 9🔥 7