cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Uz CLAAS Agro

Больше
Рекламные посты
1 258
Подписчики
+124 часа
+17 дней
+130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from AGRO TEXNIKA BOZORI
Асосий тенденциялар. Донли экинларни йиғиш Сўнгги ўн йилликлар ичида содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари истисносиз дунёдаги барча фермерларга таъсир қилмоқда. Сайёрамиз минтақаларидан қатъи назар, жуда қуруқ даврлар ва аксинча, намликнинг ортиш даврлари тобора кенг тарқалмоқда. Буларнинг барчаси дала ишларини амалга ошириш жадвалидаги жиддий ноаниқликларни юзага келтиради. Илгари мавжуд бўлган анъанавий об-ҳаво алмашишлари бугунги кунда анча қисқарди. Худди шу сабабдан кўплаб фермер хўжаликларида етиштириладиган экинлар рўйхати ҳам кенгайди. Агар бу мавсумда бир экинни етиштира олмаган бўлсангиз —кейингисида етиштирасиз. Шу сабабли, бугунги кунда ғалла ўрим-йиғим техникаси соҳасида иккита асосий — унумдорлик ва универсалликни ошириш тенденцияси кузатилмоқда. Атига беш йил олдин кўплаб ўзбек фермерлари учун тахминан 150 от кучига эга машиналар етарли бўлади деб ҳисоблашган эди. Бироқ, вазият ўзгарди. 205 от кучи қувватига эга двигателли CLAAS DOMINATOR 260 нинг сотувдаги етакчи мавқеи, бунинг яққол исботи, ва бу ҳали муваффақият билан қўлланилаётган TRION 520 (258 от кучи) моделини ҳисобга олмаганда. Универсаллик ҳақида гап кетганда, CLAAS муҳандислари бу ерда ҳам кўп куч сарфладилар. Пухта ўйланган ечимлар ва электроника туфайли сўнги CLAAS машиналарини янги шароит ёки ўсимликлари учун созлаш ва мослаштириш осон. Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Показать все...
Repost from AGRO TEXNIKA BOZORI
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 1
“Ўзагролизинг” АЖ ва “AUTOSANOAT AGRO LIZING” МЧЖ дастурлари бўйича лизинг асосида DOMINATOR 260. Ўзбекистонда тобора кўпроқ фермерлар лизинг дастурлари асосида харид қилиш мумкин бўлган замонавий ва ишончли DOMINATOR 260 ғалла ўриш комбайнларини афзал кўришмоқда. Ушбу модель ихчам тоифадаги комбайн учун жуда юқори техник хусусиятларга эга: 205 от кучига эга двигатель, 600 мм. лик янчиш барабани, ҳайдаш қисмининг гидростатик трансмиссияси ва янчиш тизимининг гидравлик узатмаси. Комбайннинг тозалаш тизимининг майдони 4,8 кв. м. ни, янчиш майдони эса - 0,95 кв. м. ни ташкил қилади. Бундан ташқари, сиғими 5800 л сиғимли бункер, ундан дон тушириш тезлиги 75 л / дақ, шунингдек, 7 м гача бўлган ўроқлар билан ишлаш имконияти! Бу комбайн ҳаммага ёқади. Шу билан бирга, бугунги кунда кўпчилик DOMINATOR 260 ни лизинг асосида сотиб олмоқда. Комбайнларнинг катта қисмини ўзбекистонлик фермерлар «Ўзагролизинг» АЖ ва “AUTOSANOAT AGRO LIZING” МЧЖ лизинг дастурлари бўйича харид қилишди. Оддий ва фойдали шартлар кўплаб хўжаликлар учун жуда зарур бўлган замонавий ва ишончли машиналарни сотиб олишга ёрдам берди, бунинг учун уларга катта раҳмат! Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Показать все...
👍 6 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ҳар қандай таъбдаги ем-хашакларни тайёрлаш CLAAS JAGUAR 850 озуқа ўриш комбайни барча турдаги асосий ем-хашакни тайёрлаши мумкин. Хирмонларни териб олиш PICK UP ёрдамида самарали амалга оширилади, ORBIS қўшимчаси эса маккажўхорини ўриш учун ишлатилади. 3,8 ва 3,0 м иш кенглигига эга PICK UP 380 ва 300 терувчилари ҳосил бўлган хирмондан ем-хашакни йиғиш учун мўлжалланган. Улар тез ва қулай ўрнатилади ва қисмларга ажратилади, марказий блоклаш қурилмаси ва икки босқичли узатмалар қутиси бўлган тез осон ечиладиган улагичли ишончли узатмага эга. Дала рельефига мослашиш имконияти, тебранувчи рамалар, нусхаловчи ғилдираклар, шунингдек, ACTIVE CONTOUR тизими орқали таъминланади. Бундан ташқари, яна бир опция - таъминловчи шнекнинг айланиш частотасини белгиланган кесиш узунлигига мослаштирувчи созланадиган узатма ҳам самарали ишлашни таъминлайди.4,5 ва 6,0 м иш кенглигига эга ORBIS қўшимчалари силос учун маккажўхори йиғишга мўлжалланган. Шу билан бирга, уларни озуқа мақсадларида бошқа баланд экинларни йиғиш учун ҳам ишлатилиши мумкин, масалан, жўхори-Судан чатишмаларини йиғиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Ўрим-йиғим шароитларига оптимал мослашиш учун барча қўшимчалар учта узатмалар қутилари билан жиҳозланган. Шунингдек, SD (Small Disc) индексли моделлар ҳам мавжуд. Уларда кичик дисклар ва вертикал ташиш барабанлари билан жиҳозланган ташқи модуллар назарда тутилган. Улар билан паст бўйли эм-хашак экинларини ҳам йиғиб олишлари мумкин. Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ғолибнинг оғир қадамлари Янги 12 – сериядаги CLAAS XERION конвейерга чиқарилганидан бери жуда оз вақт ўтди, аммо кучли CLAAS тракторлари аллақачон кўплаб унвонларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу машиналар ҳам кучи, ҳам самарадорлиги, ҳам ақл-заковати билан барчани ҳайратга солади. Янги машиналар асосида CLAAS нинг ҳайдовчисиз ечимлари ҳозирда синовдан ўтказилаётганлигининг ўзи ҳам катта эътиборга лойиқ. Бироқ, уларнинг ғалабаларига қайтайлик. Аввал, улар AGRITECHNICA кўргазмасида қуйидаги иккита халқаро танловда совринли ўринларни қўлга киритди: “ Tractor of the Year 2024” ва “ Farm Machine 2024” (юқори қувватли тракторлар номинациясида). Кейин Америка қишлоқ хўжалиги ва биология муҳандислари жамияти (ASABE) AE50 мукофотининг навбати келди. Жорий йилнинг бошидаёқ, Венгриядаги AGROmashEXPO халқаро кўргазмасида 12 - сериядаги CLAAS XERION Гран-прига сазовор бўлди ва апрель ойида бешинчи мукофот — iF Design Awards 2024. Бу саноат дизайни бўйича нуфузли халқаро танлов бўлиб, унда CLAAS тракторларининг 653 от кучи қувватли двигателга эга кучли модели ўз тўпламига яна бир янги мукофот қўшди. Айтганча, бундан 40 йил муқаддам кейинчалик афсонага айланган DOMINATOR 8 сериясидаги ғалла ўриш комбайнлари ҳам худди шундай мукофотга сазовор бўлган эди. Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Показать все...

👍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 3
ARION 630C тракторлари учун пешқадам лизинг дастурлари Uz CLAAS Agro нинг сўнги маълумотларига кўра, компания Ўзбекистон фермерларига техника сотадиган барча лизинг дастурлари орасида бу йил «Ўзагролизинг» АЖ етакчилик қилмоқда. CLAAS ARION 630С тракторларининг 77 фоиздан ортиғи ушбу компаниянинг лизинг йўли билан молиялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда харид қилинди. Хўш, нима учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари «Ўзагролизинг» АЖни танлайдилар? 1. Минимал аванс тўлови миқдори атига 20% ни ташкил қилади.2. Лизинг муддати — 10 йилгача, бундан ташқари 2 йил имтиёзли давр ҳам тақдим этилади. 3. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва аризани кўриб чиқиш тезкор амалга оширилади.CLAAS ARION 630С – бу Ўзбекистон бозоридаги сотуви йилдан-йилга ошиб бораётган энг машҳур универсал трактор модели. Мисол учун, 2023 йилда ушбу моделдаги тракторлар олдинги йилга нисбатан 1,5 баробар кўп сотилган. Бу йил ҳам CLAAS ARION 630С яхши савдо динамикасини кўрсатмоқда. Ва бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ахир, бу 145 от кучига эга трактор ҳам дала, ҳам ташиш ишларига мос келади, у озуқа йиғишда ёки фронтал юклагич билан ишлашда ҳам ёрдам беради. Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Показать все...
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram