ru
Feedback
Bushro.uz | Rasmiy kanal

Bushro.uz | Rasmiy kanal

Открыть в Telegram

© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон туманининг расмий телеграм канали! Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт! 📬 Мурожаат учун:

Больше
2 816
Подписчики
-224 часа
+17 дней
-2430 день
Архив постов
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸 Хайрли тонг! 🌻 🌱 «Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси, 40-оят). Ҳар бир тонг умид ва ишонч билан бошланиши учун бу гўзал эслатмадир. 🤲 Аллоҳим! Кўриб турган кўзимиз, айта олган сўзимиз ва хизматдаги танамиз учун Ўзингга шукрлар бўлсин. Яхшилик билан бошланган кун хайрли якун топади. Эзгу ишлар ва гўзал амаллар ҳамроҳингиз бўлсин. ✅Каналга обуна бўлинг @mehrob_uz

МЕҲМОННИНГ ҲУРМАТИ ВА УНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келди. Ул зот аёлларига одам юбордилар. Улар: «Хузуримизда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким буни ўзи билан олиб кетади — ёки меҳмон қилади?» дедилар. Ансорийлардан бир киши: «Мен», деди ва уни аёлининг олдига олиб бориб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонларига икром кўрсат», деди. «Ҳузуримизда болаларнинг егулигидан бошқа ҳеч нарса йўқ», деди у. «Таомингни тайёрла, чироғингни ёқ. Болаларинг кечки овқат истаб қолишса, уларни ухлатиб қўй», деди. У таомини тайёрлади, чироғини ёқди ва болаларини ухлатди. Сўнг туриб, гўёки чироғини тўғрилаётган бўлиб, уни ўчириб қўйди. Иккиси унга ўзларини таом еяётгандек қилиб кўрсатдилар ва оч ҳолда ухлашди. Тонг отганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, Аллоҳ иккингизнинг қилмишингиздан ажабланди», дедилар. Ва Аллоҳ, «Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундай кишилар, ҳа, ўшалар зафар топувчилардир» оятини нозил килди». •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

#foydali #miya #inson 🧠 ЁЛҒОН ҚАЕРДА ШАКЛЛАНАДИ?Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#кун_ояти رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهّ
#кун_ояти رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ. «Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан». (Оли Имрон сураси, 8-оят). Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин». •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

✅ Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғо
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ (13. 07. 2026 йил ҳолатига) Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. 📌 Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг! Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Яна бир тонгни осуда ва хотиржамликда қарши олдик Алҳамдулиллаҳ.! Бу Дунёнинг ишлари Аллоҳнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган... Бу дунё ташвишлари сиқилишингизга арзимайди... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..! Аллоҳ юртимизни тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин! Сизга Аллоҳнинг муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..! КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКОТЛИ БӮЛСИН! •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|

#хайрли_тун عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُ
#хайрли_тун عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”). Имом Бухорий ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

Go‘zal tilovat Яқинларингизга улашинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#ЭСЛАТМА_НИКОҲ #ТАКРОРИЙ_ЭСЛАТМА Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Азиз каналимиз аъзолари ва никоҳланиш арафаси
+1
#ЭСЛАТМА_НИКОҲ #ТАКРОРИЙ_ЭСЛАТМА Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Азиз каналимиз аъзолари ва никоҳланиш арафасида турган юртдошлар! Сизларга шуни маълум қиламизки, никоҳ ўқитиш учун аввал ўзингиз яшаб турган ҳудуддаги масжидга бориб рўйхатдан ўтишингиз лозим. 📌 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: • ФҲДЁ томонидан берилган никоҳ гувоҳномаси; • Келин ва куёвнинг паспортлари. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг никоҳ масжид имомлари томонидан ўқилади. 📌 Рўйхатдан ўтиш учун ҳудудингиздаги масжид мутаваллисига мурожаат қилишингиз тавсия этилади. Мурожаат учун: 📞 +998 94 509 00 68 "Исҳоқхон Тўра" (ДАСАФ масжиди) жоме масжиди мутаваллиси — Нодирхон Мамажонов. "Исҳоқхон Тўра" жоме масжиди маъмурияти. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг. 👇👇👇👇👇 https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#duo #abituriyent #imtihon АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
Ўқилиши: Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий. Маъноси: Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
Ўқилиши: Робби зидний ъилман. Маъноси: Роббим, илмимни зиёда қилгин (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
Ўқилиши: Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм. Маъноси: Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
Ўқилиши: Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи. Маъноси: Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан. Маъноси: Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
Ўқилиши: Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан. Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Каналга обуна бўлинг! ✅ ✅ ✅ ✅ ✅ ✅ Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇 https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#mutolaa #olim 🌙 НУРИДАН ҲИДОЯТ ТОПИЛАДИГАН ОЛИМ Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагилар
#mutolaa #olim 🌙 НУРИДАН ҲИДОЯТ ТОПИЛАДИГАН ОЛИМ  
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагиларни ёзади: "У киши тенгдошларидан устун бўлган. Замон у билан зийнатланган эди. Унинг таълифотлари кенг тарқалган, унинг таснифотлари ҳар тарафга сайр этган эди. Унга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам унинг қадри олийлигига ва ўрни буюклигига иттифоқ қилган эди. У киши илмига иқтидо қилинадиган ва нуридан ҳидоят топиладиган катта ва машҳур уламолардан эди".
📖 "Ҳидоят имоми" китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤     🥙 Овқат ейиш бўйича мусобақалашиш: Ислом ва замонавий илм нуқтаи назаридан зарари     🤲 Расулуллоҳ ﷺнинг дуолари: Аллоҳ юзини ёруғ қилсин     🫂 Оталик бурчини бажармаган отамнинг розилигини олишим шартми? ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#duo #issiq ☀️ЖАЗИРАМА ИССИҚДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар. 🤲 Шунинг учун жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#кун_ояти إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْف
#кун_ояти إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَبِيرُ. "Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир". (Буруж сураси, 11-оят). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ ВА КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!! 👇👇👇👇👇 https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Бошлаб олган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин! Бу тонг барчамизга муборак. Янги кунни яхши мақсадлар ва энг ажиб ниятлар ила бошланг! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• 🛍Instagram | 🥺Telegram | 🤪Facebook | 😍Youtube|

#Эслатма Кимки жоҳиллар билан ҳамнишин (Ҳамсуҳбат) бўлса, қийлу қол (миш-миш ва деди-деди гаплар)га тайёр турсин. Али ибн Абу
#Эслатма Кимки жоҳиллар билан ҳамнишин (Ҳамсуҳбат) бўлса, қийлу қол (миш-миш ва деди-деди гаплар)га тайёр турсин.   Али ибн Абу Толиб. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ ВА КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!! 👇👇👇👇👇 https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi

#ТАФАККУР Шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг айблари йўқ эди. Улар одамларнинг айблари ҳақида гапиришарди. Натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди. Яна шундай қавмларни кўрдимки, уларнинг айблари бор эди. Улар инсонларнинг айблари ҳақида гапиришдан сукут қилишарди. Натижада Аллоҳ уларнинг айбларини сатр қилди.  (Ҳасан Басрий). •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• Каналга обуна бўлинг! ✅ ✅ ✅ ✅ ✅ ✅ Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇 https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

#кун_ояти لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَ
#кун_ояти لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ. "Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар". (Юнус сураси, 26-оят). Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар жаннатга дохил бўладилар. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Уларга зиёдалик ҳам бордир. Бу зиёдалик шуки, уларга гўзал амалларининг савоби етти, етмиш, етти юз ва ундан ҳам ортиқ марта кўпайтириб берилади. Шунингдек, жаннатдаги олий мақомлар нозу неъматлар ва бошқа ато қилинадиган нарсалар ҳам шу зиёдаликка киради. Энг улкан зиёдалик эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлишдир. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌼 Муборак дам олиш куни файзли ва хайрли ўтсин!🌺 🌱 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хотиржамлик, қалбингизни кенглик ва хонадонингизни барака билан тўлдирсин. Яқинларингиз даврасида ширин суҳбатлар ва гўзал лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлсин. 🌹 Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!✨ ⭐️ Каналга обуна бўлинг 👉 @mehrob_uz

Repost from Muslim.uz
#Murojaat #Islom_sivilizatsiyasi_forumi 🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилиз
#Murojaat #Islom_sivilizatsiyasi_forumi 🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ ➡️БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ФАРЗАНД АСРАБ ОЛСА БЎЛАДИМИ? @Savollar_kanal 13349-савол Муҳтарам шайх жаноблари! Мен бермоқчи бўлган саволга бошқа манбалардан аниқ жавоб тополмаганим учун сизга мурожаат қиляпман. Саволим фарзанд асраб олиш ҳақида. Бу масала хусусида шариат ҳукми қандай? Бефарзанд одам фарзанд асраб олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса болани қандай шартларда асраб олинади? Фарзанд асраб олган ота-онанинг шу фарзанди устидаги ҳақлари қандай бўлади? Ва фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари? Динимизда бу маънога оид бошқа ҳукмлар бўлса уларни ҳам билдирсангиз... Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Бу саволга биз кўп жавоб берганмиз. Ушбу саҳифадан излаб топиб ўқиб олсангиз бўларди. Бола сақлаб олишнинг асосий шарти, бола меники демасликдир. Боланинг боқиб олинганини очиқ айтиш керак. Бола балоғатга етганда, унга шариат кўрсатганича муносабатга ўтилади. Яъни, бола номаҳрам бўлади. У меросхўр бўла олмайди. Етим болаларни боқиб катта қилиш ўта савобли иш. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш