cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Больше
Рекламные посты
3 430
Подписчики
-624 часа
-557 дней
-6030 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
🫥1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мусиқий гулдаста — "Болажонлар" қўшиғи. ✍️ О.С. Қўзиев 🎤Қўриқлаш бош бошқармаси ансамбли —————— 🌐web_site ‖ ✅Facebook ‖ 🌐Instagram ‖ ✅Telegram ‖ 📹You tube ‖ ✈️Twitter
1 01618Loading...
02
​​Бу менинг болалигим! Тахминан 2 яшар гўдаклигимдан эсдалик сурат.😊 Демоқчи бўлганим, бугун ота-онаси учун азиз бўлган биз каби "катта" болаларнинг ҳам байрами😄 t.me/Samarqandiy77
5791Loading...
03
1 июнь-Болаларни ҳимоя қилиш куни! ​​​​ТИЛАК (Набирам Арслонбекка) Шахд билан гурсиллаб урар юракчанг, Менинг миттигина ширин жонимсан. Ҳали бир кучларга тўлгай билакчанг, Сен менинг Шаҳрамим, Муроджонимсан! Фақат умид бирла қадамлар босгин, Майли менга ўхша, зўр шоир бўлгин. Агар СЎЗ кўнглингга бермаса таскин, Шоҳижаҳон бўлгин, Исроил бўлгин! Бугун орзуларинг қанотида уч, Улғайиб сор йигит, ўктам бўласан. Аллоҳ вужудингга ато этса куч, Бектемир бўласан, Рустам бўласан! Шеър ёзмасанг ҳамки, шер бўлгин дейман, Исмингга муносиб арслон бўл, болам! Ким бўлсанг ҳам майли, эр бўлгин дейман, Ватанга муносиб инсон бўл, болам! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 04514Loading...
04
​​БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ Бугун баҳор тугайди, Эртадан бошланар ёз. Энди юрак тафтидан, Ёзилур қайноқ баёз. Энди қуёш бағридан, Ёғилади тиллалар. Бизни кутмоқда ҳали, Саратону, чиллалар. Ошиқамиз энди биз, Дарёларнинг мавжига. Бошланиб куй - наволар, Тўйлар чиқар авжига. Боғлар кириб мевага, Яйрар деҳқоннинг дили. Чидайсизда, бошланар, Болажонлар таътили. Энди чошгоҳ бўлмасдан, Пешонадан тер оқар. Кундузлар жон олгувчи, Оқшомлар жонга ёқар. Қишда қандай қийналиб, Кўрдик аномал аёз. Тайёр туринг эртадан, Бошланур аномал ёз. Бугун баҳор тугайди, Майнинг сўнгги наҳори. Тугамасин ҳеч қачон, Умримизнинг баҳори! 2024 йил баҳорининг сўнгги оқшоми муборак бўлсин! Тунингиз хайрли хайрли ўтсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 83779Loading...
05
Дилда неки байтинг бўлса, эртага ёз, Тонгда илҳом пайтинг бўлса, эртага ёз. Умр каби фасллар ҳам ўткинчидир, Бугун баҳор кетмоқдадир, эртага ёз! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
94817Loading...
06
Тургувчи ҳар онимда, Яхши куним жонимда, Ёмон кунда ёнимда, Бўлгувчи дўст топиб бер! Англагувчи сўзимни, Ўнг қилгувчи кўзимни, Шеъримни-мас, ўзимни, Суйгувчи дўст топиб бер! Бошлаб кўнглин тўрига, Кузатса ишқ йўлига, Қадримни қалб қўрига, Қўйгувчи дўст топиб бер! Хатолардан бохабар, Кўрса кўзимдан аввал, Ёнсам, ўзимдан аввал, Куйгувчи дўст топиб бер! Қолдирмасин туҳматга, Етакласин раҳматга, Ҳар ишимни ҳикматга, Йўйгувчи дўст топиб бер! Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
1 04515Loading...
07
​​​​Мен чиройли хатоман, Сен гўзал жазодирсан. Ишқ сиёҳи бирла сен, Ҳукмимни ёзодурсан. Севмоқ демиш айбимни, Инобатга олиб қўй. Маҳбусингман, қўлимга, Тилло кишан солиб қўй. Киприкларинг нозирим, Жон тутурман ханжара. Сочларинг арқон сенинг, Нигоҳларинг панжара. Саволлар азобидан, Уйғонур дил титроғи. Тугамайди тонггача, Терговчи рашк сўроғи. Икки ўтнинг оташи, Айламайди ҳеч шафқат. Қораловчим ҳижрондир, Оқлагувчим - муҳаббат. Иқрор этмай қўймагай, Жон олгувчи гапларинг. Ва ҳукмимнинг остига, Имзо чекар лабларинг. Энди кеч, бари тамом, Дам йўқдир оғринмоққа. Маҳкум этдинг охири, Умрбод соғинмоққа. Кетдим Ҳижрон юртига, Жанубмиди ё шимол. Билмадим, йиллар ўтиб, Афв этарсан эҳтимол. Мен чиройли хатоман, Сен гўзал жазодирсан... Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
1 08221Loading...
08
Баҳорнинг сўнги куни... Баҳорнинг энг сўнги кунидан, Тўрт сатр шеър битдим, сизга деб. Зеб излаб кўнгилнинг қўридан, Баҳордай чиройли сўзга деб. Йиллар ўз сўзини айтади, Қалбингиз фаромуш этмасин. Баҳорлар ҳар йили қайтади, Умрингиз баҳори битмасин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
3 23867Loading...
09
​​​​​​​​​​ЖУМА МУБОРАК! Исломдай мунаввар манзил қайда бор, Қуръоннинг ояти ҳатто ойда бор, Бунда бир яхшилик деган қоида бор, Муҳаммад бошлаган карвон муборак, Азизим, бугунги Жума муборак! Пок кўнгил бирла сиз пок бўлинг доим, Муҳаббат ёрингиз бўлсин илойим, Қалбингизга меҳр солсин Худойим, Меҳрдан уйғонган виждон муборак, Азизим, бугунги Жума муборак!!! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 30553Loading...
10
"Битта беш қўйиб бер, дарсингдан Ҳаёт" ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎬 Дилниёз Ғаффоров. @Samarqandiy77
2 44768Loading...
11
Балиқ оаи.... Нуробод... Уйруғлисой... @Samarqandiy77
9844Loading...
12
​​​​​1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. МИТТИ ҲАҚИҚАТ Жажжи болакайдан сўради кимдир, - Ҳой бола нечада дадангнинг ёши? Дарров жавоб қилди тиллари бийрон, Ўйлаб ўтирмади, қотмади боши. - Олтига тўлади дадам баҳорда, Билмайсизми ахир шуниям ака?! Савол берувчининг энсаси қотди, - Ҳой бола, сен мени қилма калака! Кўзлари пирпираб, чулдирар секин, Бола тилидайин бол йўқдир, токи. - Ёшим олтидадир, мен туғилган кун, Дадам, дада бўлган, ёлғонми ёки!? ©️Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
2 73855Loading...
13
ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ Тақдирнинг бир кулиб боқиши, Кўкдан акс қайтгани бўлади. Бекордир банданинг ҳоҳиши, Худонинг айтгани бўлади! Ҳар куни ҳар ёнга бурилма, Йўл излаб тошларда суринма, Минг бора чиранма, уринма, Худонинг айтгани бўлади! Дўппингни қозиққа илдингми, Тақдирнинг измига кўндингми, Бугунми, эртами, индинми, Худонинг айтгани бўлади! Билурсан, аслида ўч кимдан, Ичингда ёнгувчи куч кимдан, Ранжима ҳеч қачон, ҳеч кимдан, Худонинг айтгани бўлади! Ҳар лаҳза ўлчоғлик қадамлар, Кўп бўлар ҳамдарду, ҳамдамлар, Дейвурар тили бор одамлар, Худонинг айтгани бўлади! Ҳар ишга топилгай бир чора, Бой бўлар эртага ночора, Кечаги бой одам бечора, Худонинг айтгани бўлади! Бугун биз очмизми, тўқмизми, Ё кўнгли куйган бир чўғмизми, Эртага бормизми, йўқмизми, Худонинг айтгани бўлади! Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 92871Loading...
14
Муҳаббат сен не десанг, кўнгил ардоғим, Ишқнинг кўчасида қизил яноғим, Шеър ёзай десам титрар бармоғим, Сени яхши кўрар эдим муҳаббат. Ушбу сўзларни қалбимизга яна-да қаттиқроқ муҳрлаган қиз Нурзидахон Исаева бугун умрида илк бора Самарқандга келди... Қолгани видеода😊 t.me/Samarqandiy77
1 25510Loading...
15
⚡️Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, катта миқдорда жаримага тортилди Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Натижада шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб судга шикоят қилган. Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор ФИБ Учтепа туманлараро судида эълон қилинди. Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди. Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган. 👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1 03312Loading...
16
ЎҚИТУВЧИ АЁЛ Балки кийинолмас орзу қилгандек, Тиллога бурканиб юрмас эҳтимол. Камтарин ва оддий кўринса-да, лек, Худога яқиндир, ўқитувчи аёл! Яхши шеърлар манзили: 👇👇👇👇👇 @Samarqandiy77
3 593121Loading...
17
#exclusive Paxtachi tumanidagi qadimiy g'orni o'rganish jarayonidan lavha! (27.05.2024) Biz👉 http://myurls.co/paxtachi
10Loading...
18
​​ЎҒЛИ БОРНИНГ Ўғил фарзанди бор оталарга ташлаб қўямиз! Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг, Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг. Шижоати, жасорати ёниб тургай, Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг! "Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар, Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар, Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар, Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг! Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида, Бир ифтихор порлаб турар дил ичида, Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида, Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг! Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб, Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб, "Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб, Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг! Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар, Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар, Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар, Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг! Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз, Бу дунёда қоладиган нишонангиз, Кексайганда бошингизда парвонангиз, Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг! Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор, Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор, Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор, Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг! Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг, Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 33994Loading...
19
​​​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ Азобдан чексак-да азият, Баъзида кўздан ёш оқмайди. Шукурда кўп эрур хосият, Нолиган Худога ёқмайди. Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам, Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам, “Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам, Нолиган Худога ёқмайди. Бир чети доғ бўлур чиройнинг, Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг, Ўн беши ёруғдир бу ойнинг, Нолиган Худога ёқмайди. Шикоят кўп асли соғлиқда, Дард кезар бу дили – доғлиқда, “Отдайман!” деб қўяр оғриқда, Нолиган Худога ёқмайди. Юрагим кўксимни ғижимлаб, Санчийди танимда ғижирлаб, “Шукур” деб қўяман пичирлаб, Нолиган Худога ёқмайди. Тақдирнинг тили ҳам сал дағал, Томи йўқ кулбага қор ёғар, Камим йўқ деб яшар камбағал, Нолиган Худога ёқмайди. Бир куни ажри бор заҳматнинг, Тошлари айланар шахматнинг, Раҳмати кўп эрур раҳматнинг, Нолиган Худога ёқмайди. Не топсам пешона теримдан, Сўзларим жо бўлди меҳримдан, Шукрона ахтаринг шеъримдан, Нолиган Худога ёқмайди! Кунингиз хайрли ўтсин азизим! Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
2 16957Loading...
20
Бахт ўзи нимадир...? Навоийлик Райҳона синглимни "Ovoz" ига баҳо беринг!
1 62538Loading...
21
​​1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! ​​​​Тезроқ катта бўлсам дейсан, Дунёларни кўрсам дейсан, Тоғ-тошларда юрсам дейсан, Каттармоққа шошма болам! Не бор сенга алам-дардда, Кўпроқ қолгин шу бекатда, Катталарнинг дарди катта, Каттармоққа шошма болам! Ўйнаб қол шу маъволарда, Суз беғубор дарёларда, Ҳеч маъни йўқ дунёларда, Каттармоққа шошма болам! Қувончларга оч қучоғинг, Бўлсин осмон овунчоғинг, Дунё - сенинг ўйинчоғинг, Каттармоққа шошма болам! Билиб қолма, армонлигин, Тақдир иши ғирромлигин, Эртакларнинг ёлғонлигин, Каттармоққа шошма болам! Бу кунларнинг пойини ўп, Қадрин билгин кетмай ўтиб, Болаликни қумсайсан кўп, Каттармоққа шошма болам! Устун бўлур ким дунёга, Зиёси йўқ, тун дунёга, Улгурасан, дун-дунёга, Каттармоққа шошма болам! Бахт қўшиғин куйлаб қолгин, Яйраб қолгин, қувнаб қолгин, Тўйиб-тўйиб ўйнаб қолгин, Каттармоққа шошма болам! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 72929Loading...
22
Умр уммон аталса, тўлқинлари эрур рост, Умр дарё аталса, унга элтар йўл - денгиз. Шеъримга бир сўз келди, айтсам йўқдир эътироз, Пахтачида туғилмай, пахтачилик бўлдингиз. Обод бўлди, фаровон, бугун юртим Пахтачим, Сарфладингиз не заҳмат, илму ҳам иқтидорни. Шаҳдингизни кўрдим-у, танда уйғонди кучим, Беш йилда беш қўлдайин билдингиз шу диёрни! Бугун, мен учун қадрдон бўлган инсон Музаффар Ҳамдамовнинг туманимизда ҳокимлик фаолиятини бошлаганига роппа-роса беш йил тўлди! Беш йил Сиз билан ёнма-ён бўлганимдан мамнунман! ©️ Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 44616Loading...
23
Асло кўнглингизга тушмасин бир гард, Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
4 278160Loading...
24
Битирувчи! Ўтган куни сен учун энг осон мактабнинг сўнги қўнғироғи чалинди... Бугун эса, энг қийин "Ҳаёт мактаби" нинг кириш қўнғироғи чалинади! Сен бу мактабда қайси синфдалигингни ҳам, синфдошларингни билмай яшайсан. Бу мактабнинг сўнги қўнғироғи умрингнинг охирида чалинади, уни байрам қилолмайсан. Имтиҳонлар эса, қиёматда олинади! "Ҳаёт мактаби" да сенга омад тилайман ўқувчим! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
4 59442Loading...
25
​​​​ЯНГИ ТОНГ Отди яна янги тонг, Гўзал бир кун бошланди. Умр йўллари узра, Янги қадам ташланди. Бу кун чиройли бир кун, Ҳаётингиз нақшидир. Аслида Аллоҳ берган, Ҳар бир куни яхшидир! Яна бир тонг ёзилар, Умримиз китобидан. Яна уч-тўрт кун қолди, Баҳорнинг ҳисобидан. Бугун кимнидир тўйи, Кўтарар бахт жомини. Кимдир нишонлар бугун, Таваллуд айёмини! Кимдир Ватан ишқида, Ватан ичра минг ёнар. Кимдир эса, ризқ териб, Мусофирда уйғонар. Қайда бўлманг, ким бўлманг, Илинай ширин сўзни. Ўзингизга билдирмай, Яхши кўраман сизни! Қалбингизда яшайман, Кўнглингизда бор изим. Худо берган яна бир, Тонг муборак азизим! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЯНГИ ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Самимият ила: Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 20349Loading...
26
Media files
1 96432Loading...
27
Қӯйиб юбор қӯлларимни иш, Тугамайди ғамлару ташвиш, Улгурайин келмасидан қиш, Самарқандга бормасам бӯлмас. Кӯрдим мана дунёи дунни, Париж Римда ӯтказдим тунни, Дариғ тутма мендан бир кунни, Самарқандга бормасам бӯлмас. Кезиб борай оқар дарёдан, Сирдарёю Қашқадарёдан, Менку асли Сурхондарёдан, Самарқандга бормасам бӯлмас. Мусофирлик ёқмайди жонга, Йӯлга чиқгум саҳарлаб тонгда, Етиб борсам Ӯзбекистонга, Самарқандга бормасам бӯлмас. Темурийлар шуҳрат шонини, Дунё билар сирли нонини, Соғиндимда ширмой нонини, Самарқандга бормасам бӯлмас. Регистон қайдаю қайда Тожмаҳал, Буюк Ипак Йӯлин ёритган машал, Устоз Самарқандий чорлаган маҳал, Мен Фоний бӯлиб бормасам бӯлмас. ЗОИР ФОНИЙ МОСКВА. @Samarqandiy77
1 32913Loading...
28
Чўкаётган ғаввосман, қутқар мени эй само, Менинг отам шу осмон, менинг онам оймомо... @Samarqandiy77
1 21012Loading...
29
Кибрланма дўстим, кибр ёмондир, Билсанг бори йўллар сабр томондир! @Samarqandiy77
1 85522Loading...
30
ПОЧЧАЖОН Поччаларингизга юборинг! 😊 “Пᴏччᴀ” ᴄўɜи биᴧʍᴀʍ қᴀйᴄи ᴛиᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн, Пᴏччᴀᴧᴀᴩ ҳᴀʍ биᴩ ᴀжᴏйиб ϶ᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн. Сўᴩᴀᴄᴀᴧᴀᴩ қᴀйниᴧᴀᴩᴦᴀ бᴇᴩᴀᴩ жᴏнин, Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Яᴧᴛиᴩᴀйди ᴨᴇɯᴏнᴀдᴀ ᴛᴇᴩᴦинᴀᴄи, Мᴇнᴦᴀ ᴀɜиɜ ᴏᴨᴀᴦинᴀʍнинᴦ ϶ᴩᴦинᴀᴄи. Оᴨᴀᴧᴀᴩиʍ бўйнидᴀᴦи дуᴩ – ʍᴀᴩжᴏниʍ, Бᴏйᴧиᴦиʍᴄиɜ, қиʍʍᴀᴛиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Чᴀқиᴩᴀди иᴄʍиʍиɜᴦᴀ “жᴏн” ᴧᴀᴩ қўɯиб, Дᴀдᴀʍни ҳᴀʍ дᴀдᴀ дᴇйди ʍᴇҳᴩи жўɯиб, Қўɯиᴧиб ҳᴀʍ ᴋᴇᴛᴀᴩ ᴦᴏҳи ᴛᴀндᴀ қᴏниʍ, Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Туᴛун чиқᴄᴀ чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ уйᴧᴀᴩиʍᴦᴀ, Эᴩᴛᴀю – ᴋᴇч хиɜʍᴀᴛдᴀдиᴩ ᴛўйᴧᴀᴩиʍдᴀ. Оиᴧᴀʍиɜᴦᴀ ўɜиʍдᴀн ᴋўᴨ ʍᴇҳᴩибᴏниʍ. Қᴀдᴩдᴏниʍ, ᴛᴀндᴀ жᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Қᴀᴛᴛиқ ᴦᴀᴨиʍ дўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун, Қᴀᴩɜ ᴄўᴩᴀᴄᴀʍ йўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун. Чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ бᴏɯиʍᴦᴀ иɯ ᴛуɯᴦᴀн чᴏғиʍ. Суянчиғиʍ, ᴛиᴩᴦᴀᴦиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Аʙᴧᴏдиʍиɜ дᴀʙᴏʍидиᴩ иɜᴧᴀᴩинᴦиɜ, Тᴏғᴀ дᴇйди ʍᴇни ўғиᴧ – қиɜᴧᴀᴩинᴦиɜ. Бᴀхᴛинᴦиɜᴦᴀ ᴏʍᴏн бўᴧᴄин ᴏᴨᴀжᴏниʍ, Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ. Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Сᴀʍᴀᴩқᴀндий. @Samarqandiy77
2 79488Loading...
31
#Тонгги_тарона #Премера "САМАРҚАНД ЙИГИТЛАРИ" Ўлмасбек Самарқандий сўзи Мухтор Раис ижросида @Samarqandiy77
2 22140Loading...
32
​​​​​​​​​​ЯХШИМИСИЗ Меҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!? Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!? Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликда не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!? Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман, Яхшимисиз, яхши одам!? Бухоро ё Кешданмисиз, Фарғона ё Шошданмисиз, Қошғарданми, Ўшданмисиз, Яхшимисиз, яхши одам!? Қуруқ сўздан нима навфлар, Тил ёлғончи, алдар лаблар, Кўнглингизда нима гаплар, Яхшимисиз, яхши одам!? Дардларимни ёрайми ё, Дилга умид солайми ё, Келасизми, борайми ё, Яхшимисиз, яхши одам!? Келинг, дийдор тўлсин сиздан, Дил ёруғлик кўрсин сиздан, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, Яхшимисиз, яхши одам!? Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
2 19639Loading...
33
Ўқув йили тугади-ю, мен тоғларга ошиқдим! Сиз ҳам шундай қилинг устозлар! @Samarqandiy77
1 4126Loading...
34
Ўқув йили тугади, бир дам олай... @Samarqandiy77
1 3112Loading...
35
Чалинади жаранглаб, Бугун сўнгги қўнғироқ. Ҳаяжондан энтикиб, Дилларга солиб титроқ. Энди татил бошланар, Ўтишиб имтиҳондан. Устозлар ҳам чарчади, Дарсдан, шовқин сурондан. Энди тонглар мириқиб, Ухлашга вақт топилар. Хушхабарнинг энг зўри, Kundalik.com ёпилар. Болаларнинг шовқини, Келмас энди қулоққа. Боринг тоғлар бағрига, Ёки ундан йироққа. Дам олинг, ҳаққингиз бор, Толиқибсиз кўзгача. Кўнгил чоғланг, айланинг, Вақтингиз бор кузгача. Фидоийликдир, солсак, Ҳаётингизга разм. Эй муҳтарам муаллим, Қилурмиз сизга таъзим! Ўлмасбек Самарқандий. "Шапалоқ" гуруҳидан барча ўқитувчиларимизга! @Samarqandiy77
3 24234Loading...
36
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ, Юрагимда  уйғотиб титроқ, Кетгим келмас бағрингдан, бироқ, Хайр мактаб, хушқол болалик! Қучоғингда ўйнадик, кулдик, Маърифатга чин ошно бўлдик, Фурсат билан югурдик, елдик, Хайр мактаб, хушқол болалик! Устозларнинг сабоғи сабаб, Мен дунёни англадим яйраб, Шўхликларим кетяпман ташлаб, Хайр мактаб, хушқол болалик! Теракларда ёзилган исм, Гўё ишқдан мангу изҳорим, Шўхчан ҳислар бағрида  эдим, Хайр мактаб, хушқол болалик. Синфдош қиз хаёлим сенда, Қолаяпти рўмолинг менда, Ўзга сурур бор экан бунда, Хайр мактаб, хушқол болалик. Вақт шамоли эсяпти бебош, Энди бўлар орзулар йўлдош, Хайр дилдош, хайр синфдош, Хайр мактаб, хушқол болалик! Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ! ✍Санжарбек Сафаров
1 35012Loading...
37
Омонмисан синфдош, Бормисан соғ-саломат?! Бугун 25 май! Синфдошларингизни ҳам бир эслаб қўйинг! ✍️ Ўлмасбек Самарқандий. 🎧 Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
1 16615Loading...
38
Мактабимда... @Samarqandiy77
1 60013Loading...
39
📃 СИНФДОШ . (Қадрдон синфдошларимизга жўнатиб қўямиз) 📝 Ўлмасбек Самарқандий 🎙 Музаффар Ҳафизович 🎬 Дунёси Дунёча Дунё ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ДУНЁСИ ДУНЁЧА ДУНЁ
1 23253Loading...
40
Барча битирувчиларни бугунги байрамлари билан муборакбод этаман! @Samarqandiy77
3 08255Loading...
03:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
🫥1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мусиқий гулдаста — "Болажонлар" қўшиғи. ✍️ О.С. Қўзиев 🎤Қўриқлаш бош бошқармаси ансамбли —————— 🌐web_site ‖ ✅Facebook ‖ 🌐Instagram ‖ ✅Telegram ‖ 📹You tube ‖ ✈️Twitter
Показать все...
👍 8👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
​​Бу менинг болалигим! Тахминан 2 яшар гўдаклигимдан эсдалик сурат.😊 Демоқчи бўлганим, бугун ота-онаси учун азиз бўлган биз каби "катта" болаларнинг ҳам байрами😄 t.me/Samarqandiy77
Показать все...
👍 31🥰 6👏 3🔥 1🤗 1
00:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
1 июнь-Болаларни ҳимоя қилиш куни! ​​​​ТИЛАК (Набирам Арслонбекка) Шахд билан гурсиллаб урар юракчанг, Менинг миттигина ширин жонимсан. Ҳали бир кучларга тўлгай билакчанг, Сен менинг Шаҳрамим, Муроджонимсан! Фақат умид бирла қадамлар босгин, Майли менга ўхша, зўр шоир бўлгин. Агар СЎЗ кўнглингга бермаса таскин, Шоҳижаҳон бўлгин, Исроил бўлгин! Бугун орзуларинг қанотида уч, Улғайиб сор йигит, ўктам бўласан. Аллоҳ вужудингга ато этса куч, Бектемир бўласан, Рустам бўласан! Шеър ёзмасанг ҳамки, шер бўлгин дейман, Исмингга муносиб арслон бўл, болам! Ким бўлсанг ҳам майли, эр бўлгин дейман, Ватанга муносиб инсон бўл, болам! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Показать все...
👍 17👏 2 1🔥 1🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
​​БУГУН БАҲОР ТУГАЙДИ Бугун баҳор тугайди, Эртадан бошланар ёз. Энди юрак тафтидан, Ёзилур қайноқ баёз. Энди қуёш бағридан, Ёғилади тиллалар. Бизни кутмоқда ҳали, Саратону, чиллалар. Ошиқамиз энди биз, Дарёларнинг мавжига. Бошланиб куй - наволар, Тўйлар чиқар авжига. Боғлар кириб мевага, Яйрар деҳқоннинг дили. Чидайсизда, бошланар, Болажонлар таътили. Энди чошгоҳ бўлмасдан, Пешонадан тер оқар. Кундузлар жон олгувчи, Оқшомлар жонга ёқар. Қишда қандай қийналиб, Кўрдик аномал аёз. Тайёр туринг эртадан, Бошланур аномал ёз. Бугун баҳор тугайди, Майнинг сўнгги наҳори. Тугамасин ҳеч қачон, Умримизнинг баҳори! 2024 йил баҳорининг сўнгги оқшоми муборак бўлсин! Тунингиз хайрли хайрли ўтсин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Показать все...
👍 27🔥 4 2 1
Дилда неки байтинг бўлса, эртага ёз, Тонгда илҳом пайтинг бўлса, эртага ёз. Умр каби фасллар ҳам ўткинчидир, Бугун баҳор кетмоқдадир, эртага ёз! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Показать все...
11🔥 3👏 2 1
Тургувчи ҳар онимда, Яхши куним жонимда, Ёмон кунда ёнимда, Бўлгувчи дўст топиб бер! Англагувчи сўзимни, Ўнг қилгувчи кўзимни, Шеъримни-мас, ўзимни, Суйгувчи дўст топиб бер! Бошлаб кўнглин тўрига, Кузатса ишқ йўлига, Қадримни қалб қўрига, Қўйгувчи дўст топиб бер! Хатолардан бохабар, Кўрса кўзимдан аввал, Ёнсам, ўзимдан аввал, Куйгувчи дўст топиб бер! Қолдирмасин туҳматга, Етакласин раҳматга, Ҳар ишимни ҳикматга, Йўйгувчи дўст топиб бер! Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
Показать все...
Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

👍 19 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
​​​​Мен чиройли хатоман, Сен гўзал жазодирсан. Ишқ сиёҳи бирла сен, Ҳукмимни ёзодурсан. Севмоқ демиш айбимни, Инобатга олиб қўй. Маҳбусингман, қўлимга, Тилло кишан солиб қўй. Киприкларинг нозирим, Жон тутурман ханжара. Сочларинг арқон сенинг, Нигоҳларинг панжара. Саволлар азобидан, Уйғонур дил титроғи. Тугамайди тонггача, Терговчи рашк сўроғи. Икки ўтнинг оташи, Айламайди ҳеч шафқат. Қораловчим ҳижрондир, Оқлагувчим - муҳаббат. Иқрор этмай қўймагай, Жон олгувчи гапларинг. Ва ҳукмимнинг остига, Имзо чекар лабларинг. Энди кеч, бари тамом, Дам йўқдир оғринмоққа. Маҳкум этдинг охири, Умрбод соғинмоққа. Кетдим Ҳижрон юртига, Жанубмиди ё шимол. Билмадим, йиллар ўтиб, Афв этарсан эҳтимол. Мен чиройли хатоман, Сен гўзал жазодирсан... Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77
Показать все...
13👍 7 1🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Баҳорнинг сўнги куни... Баҳорнинг энг сўнги кунидан, Тўрт сатр шеър битдим, сизга деб. Зеб излаб кўнгилнинг қўридан, Баҳордай чиройли сўзга деб. Йиллар ўз сўзини айтади, Қалбингиз фаромуш этмасин. Баҳорлар ҳар йили қайтади, Умрингиз баҳори битмасин! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Показать все...
👍 22👏 2 1🔥 1👌 1
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
​​​​​​​​​​ЖУМА МУБОРАК! Исломдай мунаввар манзил қайда бор, Қуръоннинг ояти ҳатто ойда бор, Бунда бир яхшилик деган қоида бор, Муҳаммад бошлаган карвон муборак, Азизим, бугунги Жума муборак! Пок кўнгил бирла сиз пок бўлинг доим, Муҳаббат ёрингиз бўлсин илойим, Қалбингизга меҳр солсин Худойим, Меҳрдан уйғонган виждон муборак, Азизим, бугунги Жума муборак!!! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy77
Показать все...
👍 12 1
01:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
"Битта беш қўйиб бер, дарсингдан Ҳаёт" ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎬 Дилниёз Ғаффоров. @Samarqandiy77
Показать все...
👍 28 5🔥 4 1👏 1