cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Hidoyat yo'li

Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Савол ва таклифлар учун @hidoyat_yuli_admin

Больше
Рекламные посты
9 205
Подписчики
-1924 часа
-1057 дней
-33030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ШУНАҚА ЭДИК! 28 январь халқаро моховлар куни. Бу касалликни Европада Хансен касаллиги ҳам дейишади. Аллоҳ барчамизни бу касалликдан сақласин! 1313 йилда қирол Филипп мохов билан касалланганларни оловда ёқишни амр қилди. Чунки Европада мохов касаллигини самодан тушган лаънат ҳисоблашар эди. Европада моховларни оловда ёқишга ҳукм қилишларидан 600 йил олдин, аниқроқ айтсак, милодий 707 йилда мусулмонлар моховлар даволанадиган, уларга хосланган шифохона қуришди. Бир пайтлар шунақа эдик азизлар! Мусулмонларнинг кемалари Андалусга бораётиб Италия соҳилларига яқин ердан ўтса улар черков қўнғироқларини чалмай туришар эди. Улар кемадаги мусулмонлар безовта бўлиб уларнинг диёрини фатҳ қилишидан қўрқишар эди! Бир пайтлар шунақа эдик азизлар! Лондон чиқинди ва ахлатларга ботиб ётганида Андалуснинг Қуртуба шаҳрида мусулмонлар биринчи бўлиб чиқинди ташлайдиган қутиларни ихтиро қилишган эди. Уларни олиб кетадиган махсус аравалар бор эди. Улар шаҳарни ниҳоятда тоза ва озода сақлашар эди. Бир пайтлар шунақа эдик азизлар! Қуртубада эшикларда иккита тақиллатгич бўлар эди. Биттаси катта, иккинчиси кичкина. Эшик агар кичкина тақиллатгич билан тақиллатилса уйдагилар эшикда аёл киши турганини билишар ва уйнинг бекаси чиқиб эшикни очар эди. Агар эшик катта тақиллатгич билан тақиллатилса эшикда эркак киши турганини билиб уйнинг эркаги чиқиб эшикни очар эди. Бир пайтлар шунақа эдик! Усмонийлар даврида мусулмон диёрларида “садақа тошлари” деган нарса кенг тарқади. У ичи бўш тош бўлиб ким садақа қилмоқчи бўлса унга пул қўйиб кетар эди. Муҳтожлар келиб ундан пулни олиб кетар эди. Аммо ким пул қўяётганини, ёки ким олаётганини билиб бўлмас эди. Фақирлар хижолат қилишмас, хорликни ҳис қилишмас эди. Кишилар ким садақа қилаётганини ҳам билишмас эди. Бир пайтлар шунақа эдик. Биз фақатгина савобга эмас, кишиларнинг обрў-эътибори тўқилмаслигига ҳам эътибор берар эдик. Ҳа, бир пайтлар шунақа эдик азизлар! Abdulqodir_Polvonov INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
Hidoyat yo'li

Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Савол ва таклифлар учун @hidoyat_yuli_admin

👍 28😢 6 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
🦅  Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Эй Аллоҳим! Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил! Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер! Ҳар бир беморга шифо ато эт! Ҳар бир маййитга жаннат ато қил! Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла! Ҳар бир мазлумга нусрат бер! Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил! Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт! Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт! Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил! Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин! Амин... Амин... Амин INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 22 2
Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади. Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди. Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади. Касал от тунда вафот этди. Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради. Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди. Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди. Қози: “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ. Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди. Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди. Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади. Ўша қози ўз даврининг диний ва дунёвий билимларидан яхши хабардор бўлган, кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхул-исломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431) эди. Туркчадан Абу Жаъфар ал-Бухорийнинг эркин таржимаси.©️ INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
Hidoyat yo'li

Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Савол ва таклифлар учун @hidoyat_yuli_admin

👍 24🔥 3🎅 2😁 1
ҚАБР ИККИ МАНЗИЛНИНГ БИРИДИР Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга: «Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар», деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб келишди ва кавлаб бўлганларини айтишди. Абу Мусо: «Мени ўтирғизиб ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнгра шундай деди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қабр икки манзилдан бири бўлади. Биринчиси бўлса, қабрим кенг қилиб қўйилади, ҳар томони қирқ зироъдан бўлади. Менга жаннат эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен у ердаги ўзимнинг жойимни, аёлларимни (ҳурларни) ва Аллоҳ азза ва жалла мен учун ҳозирлаб қўйган неъматларни кўриб тураман. Сўнгра мени жаннатдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимнинг ҳузурига олиб боришади. Шундай қилиб, қайта тирилгунимча жаннатнинг хушбўй ҳидларию роҳатлари менга етиб туради. Иккинчиси бўлса, қабрим шу даражада тор бўладики, қовурғаларим бир-бирига киришиб кетади, бундан ҳам торроқ бўлади. Менга жаҳаннам эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен жаҳаннамдаги жойимни, Аллоҳ азза ва жалла мен учун тайёрлаб қўйган занжир-кишанларни ва у ердаги шерикларимни кўриб тураман. Сўнгра мени жаҳаннамдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимга олиб боришади. То қиёматгача жаҳаннамнинг иссиқ шамоли ва қайноқ суви менга келиб туради», деди. ("Солиҳлар гулшани") INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
Hidoyat yo'li

Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Савол ва таклифлар учун @hidoyat_yuli_admin

👍 29 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Бисмиллаҳ🦅 Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва баракатух Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда, Коинотда ҳорғин ер кезар токим – Бу кенг самоларда, Қаро ерларда Ўзингсан ҳоким, Аллоҳим! Беморга шифо бер, соғларга – умр. Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма. Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур, Мендан  раҳматингни дариғ тутма Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер, Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол. Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору, олимга – рутба. Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр, Мени ҳам унутма. Кунингиз хайрли бошланиб,  хайрли якун топсин, дуоларда ҳамиша дуоталабларни эсланг! INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 18 2🔥 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жуманинг суннатлари: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 20 1🥰 1😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿•АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!  •🇺🇿   ✨🕌•Яна бир муборак Жума кунига етказган Аллоҳга чексиз ҳамд ва беҳисоб шукроналаримиз бўлсин..    ✨АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!✨ 🕊🕌•Аллоҳ таоло иймонингизни мустахкам, тану жонингизни бешикаст қилиб, улуғ кунда қилаётган тавба ва  ибодатларингизни қабул, дуоларингизни ижобат қилсин! 🕊🕌•Қалбингиз меҳрдан ризқлансин, қилмоқчи бўлган ишингиздан дилингиз таскин топсин, жисму жонингизни оғриғидан асрасин, руҳингиз озор кўрмасин, кўнгил кўшкингиздаги инсонларингиз йироқлашмасин, яқинларингиз саломат бўлишсин.. 🕊🕌•Тилингизни Аллоҳ зикри ила поклар экансиз, Ин ша Аллоҳ барча ишларингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!! 🕊🕌•Сизга ва яқинларингизга гўзал тақво, мазмунли умр, қувончга тўла хаёт тилаймиз. Нимагадир эхтиёжингиз бўлса Аллоҳ Ўзи берсин мухтож қилмасин!! 🕊🕌•Кунлар султони Жуманинг яна бир куни барчангизга файзли, ҳайрли ва барокатли бўлиб, сабрдек гўзал фазилат хамиша ёр бўлсин. INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 20 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
✨🟢🟢🟢🟢 🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢✨ 🤲📿 Бир лаҳза кулгудан қалб нурга тўлсин, 🤲📿 Яратган ҳамиша сиз билан бўлсин.  🤲📿 Аллоҳнинг ҳар гўзал ёруғ кунида, 🤲📿 Порлоқ юзингиздан нурлар таралсин. 🤲📿 Сизга туҳфа этай дуо-саломлар, 🤲📿 Дуода энг гўзал ширин-каломлар. 🤲📿 Порлоқ ҳаётингиз нурафшон бўлсин, 🌷🌸 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин! INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 22
Фото недоступноПоказать в Telegram
💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍 2024-йил 28-Июнь 1445-йил 22-Зулҳижжа 📷INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
15👍 10👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН? – Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. – Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. – Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. – Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. – Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. – Ҳаргиз худбин бўла кўрма! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. – Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма! Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят) INSTAGRAM📷 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Показать все...
👍 32 2🎅 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.