cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Шоҳруҳия" жомеъ масжиди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Шоҳруҳия жомеъ масжиди расмий канали. Мискин етим-есирларнинг уйларини қурилишига эхсон қути HUMO:9860 0101 3942 7511 Matkarimov Ilhom Тел:909277040

Больше
Рекламные посты
193
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

02:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
#асл_моҳият 🕌 Пайпоққа масҳ тортишда адашаётганлар ▶️ Мифтохиддин домла Рожиддинов Андижон шаҳар "Бош" (Девонабой) жоме масжиди имом-хатиби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Показать все...
Repost from Fitrat.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиққан эдилар, биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда салом йўллашни билдик, лекин саловотни қандай қилиб айтамиз?» десак, у зот: «(Сизлар) «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
Repost from Fitrat.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz
Показать все...
Repost from Fitrat.uz
#Солиҳлар_гулшани Уч жойда хато қилдингиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди. Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан. У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди. Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди. Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди. Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди. «Солиҳлар гулшани» китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз:

https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

Repost from Fitrat.uz
01:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #Маъруза ТАҚВО ИНСОННИНГ ҚАЛБИДА ДУР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
Repost from Fitrat.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
Repost from FATVO.UZ
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 3-МАСАЛА: Қурбонлик учун қўй, эчки, қора мол ёки туя сўйилади. Қўй ва эчкини бир киши, сигир ва туяни бир кишидан токи етти кишигача қурбонлик қила олади. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
Пайғамбар (с.а.в) «Еттита ҳалок қилувчи гуноҳлардан сақланинглар», деб улардан бири сеҳр эканлигини баён қилганлар. Афсуски, ҳозирда инсонлар орасида ўзларича одамларнинг келажагини, тақдир ва қисматини айтиб берувчи, гарчи бу ишлари шариатимизга хилоф бўлсада, коҳин ва фолбинлик қилувчилар мавжуд.  Фолбин, дуохон ва бошқалар эса, келганларнинг ҳаммасини қабул қилиб, уларнинг бошини айлантиришда давом этаверадилар. Уларнинг кўплари жин урган шахслар бўлиб, ўзларидан инсонларга, жамиятга, эл-юртга тегаётган зарарни англаб етмайдилар. Ҳақиқатан ҳам жин теккани учун уларда баъзи нарсалар пайдо бўлиши мумкин. Лекин бу касб қилиб олиниб, одамларнинг бошларини айлантиришга ҳуқуқ берадиган фазилат эмас, балки даволашга муҳтож дарддир. Фолбин ва сеҳргарлар зарари фақат одамларнинг вақти, соғлиги, моли ва ҳаракати бекорга кетаётгани билан чегараланиб қолмайди.  Бу зарар жиддий ижтимоий зиддиятларга олиб боради. Бунинг энг кичиги одамлар ўртасида душманлик руҳи, ишончсизлик тарқатишдир. Фараз қилайлик, бир инсон фолбинга боши оғриётгани учун мурожаат қилди. Албатта, фолбин уни тиббий муолажага буюрмайди. У ўзининг содда мижозига: “Тўғри, мен ҳам сизни узоқдан кўриб, шу одамнинг боши оғриётган бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Буни ўзингиз тасдиқлаб турибсиз. Энди биз бир ожиз одаммиз, ҳамма нарса Яратганнинг ўзидан бўлади, келинг бир кўриб қўяй-чи”, дейди-да, ўзига хос хатти-ҳаракатлар қилгач: “Сизга илму амал қилишибди. Ё қариндошларингиз ичида ё маҳаллангизда ё бўлмаса иш жойингизда сизга нисбатан ёмон ниятли кишилар борга ўхшайди. Ўшалар илму амал қилган бўлса керак. Тупроққа дам солиб сочган бўлишлари ҳам мумкин”, дейди. Шундан кейин боши оғриётган киши ҳаммадан шубҳаланиб, душманлар ахтара бошлайди. Ўзича чора-тадбирлар кўради. Натижада, жамиятда ўзаро душманлик ва ишончсизлик ортиб боради.  Баъзи кишилар уларга ишонадилар ва уларнинг кўп сўзлари тўғри чиқади-ку, деб эътироз билдиради. Пайғамбаримиз (сав)дан фолбинлар ҳақида сўралганда, у киши шундай деган эканлар: “Одамлар Расулуллоҳ (сав) ҳузурларига келиб коҳин ва фолбинлар ҳақида сўрашганда у зот: уларнинг сўзи ҳеч нарса эмас, дедилар. Одамлар: Эй Аллоҳнинг Расули, гоҳида ўша фолбинлар айтган сўзлар тўғри чиқиб қолади-ку, дедилар. У зот: аслида бу сўзлар ҳақ бўлиб уни жинлар фаришталардан илиб олишади ва ўз дўстлари бўлмиш фолбинлар қулоғига етказиб беради. Фолбинлар эса, ўша нарсаларга юзта ёлғонни қўшиб одамларга етказадилар” – дедилар. Баъзи туппа-тузук кишилар ҳам: “Ишонмаймиз-у, лекин бир бориб қўяверайлик-чи”, деб фолбинлар ҳузурига отланади. Бу иш тўғри эмас. Мўмин киши барча шубҳали нарсалардан узоқ юриши лозим. Мисол учун, ароқ ичмаса ҳам, ичганларнинг олдида ўтириши мумкин эмас. Ўтирса, гуноҳ бўлади. Шунингдек, фолбинга ишонмаса ҳам, олдига бориш нотўғри иш ҳисобланади. Аллоҳ таоло жинларнинг тилидан шундай марҳамат қиладики: “Биз (илгари) ундан (осмондаги баъзи) жойларга (фаришталар сўзларини) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (Муҳаммад пайғамбар бўлгач) кимки (қайси жин) тингламоқчи бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдуз зарбасини топар”. Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га Қуръони карим нозил бўлиши билан жинлар учун осмон эшиклари ёпилди. Айрим инсонлар назарида жинлар ғайбий ишларни билгувчи ҳисобланади. Аслида, улар ҳам ғайбдан бехабарлар. Фолбинга борган одамнинг унга ишониб қолиш эҳтимоли кучаяди. Гуноҳга ботишнинг олдини олиш учун фолбинларга умуман мурожаат қилмаслик буюрилган. Шариат бўйича, бирор ишни қилмоқчи бўлган одам, аввало, яхши ўйлаши, ўрганиши, биладиганлар билан маслаҳат қилиши, шундан сўнг Аллоҳга таваккал этиб, иш бошлаши кўрсатилган. Агар бирор ишни қилиш-қилмасликни танлай олмай ҳайрон бўлса, маслаҳатлардан сўнг ҳам азму қарорга кела билмаса, истихора қилади. Истихора деб, ётишдан олдин таҳорат олиб, ният қилиб, икки ракат намоз ўқишга айтилади. Намоз охирида истихора дуоси ўқилади. Ётганида тушида бирон-бир ишора бўлади. Шунга қараб иш қилади.
Показать все...