cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

Больше
Рекламные посты
6 702
Подписчики
+3524 часа
+237 дней
+8930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

📝ТОНГГИ ТИЛАКЛАР. Эрта тонгда дўстларим, Қайноққина саломлар, Сизга эзгу тилаклар, Тилагим бор одамлар. Омон бўлинг ҳар доим, Дунё тургунча туринг, Йиғламанг сиз ҳеч қачон, Доим жилмайинг, кулинг. Юзингизни табассум, Тарк этмасин саҳар, кеч, Доим иззатда бўлинг, Фақрликка тушманг ҳеч. Топганингиз тўй бўлсин, Сўйганингиз қўчқор қўй, Қалбингизда имон-у, Чеҳрангиз очсин чирой. Меҳрларга йўғрилиб, Оқил бўлсин замонлар, Муҳаббатнинг боғида, Гулламасин тиконлар. Кундуз порласин қуёш, Тунда ой-ю,юлдузлар, Йигитлар бўлсин куёв, Келин бўлсин ой қизлар. Қувнаб,қувончга сиғмай, Ўйнисинлар болалар, Оталар дард кўрмасин, Йиғламасин оналар. Равнақ топиб ҳар гўша, Диёримиз гулласин, Юртимизни илоҳим, Аллоҳ ўзи қўлласин. Қалблар қувончга тўлсин, Ҳар сония,ҳар онда, Ҳамма бахтиёр бўлсин, Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА. Ассалому алайкум барча нгизга хайрли тонг азизларим. Кунингиз ички-хотиржамликда ку́нгилдагидек у́тишига тилакдошмиз..... Хуршид Карим.... t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 2
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин! (FARG'ONALIKLAR👇) ➥ https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q
Показать все...
3.81 MB
Ertaklarda yashagim kelar... ✍Xurshid Karim 🎙@IsLoMBeK_InTiZoRiY
Показать все...
2.70 MB
❤‍🔥 1👍 1🔥 1
ҚИЗИ БОР ОТАЛАР Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан, Уйлари ифорли гулга тўларкан, Қиз бола биларкан ота қадрини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан, Парилар сув ичар нозик кафтидан, Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Ёғ тушса яларлик остонасини, Меҳрла безаркан дил хонаси, Аллоҳ ярлақагай пешонасини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Жонга дармон бўлар ширин сўзлари, Гул-у, райҳонларга тўлар излари, Жаннат эшикларин очар қизлари, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар, Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар, Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Хуршид Карим 4.06.2024 (қўшиқ учун / 94 130 91 10/ t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 28❤‍🔥 3🔥 2👌 2
ЖИМГИНА СЕВАВЕРАМАН Ёнингга боргани изим етмайди, Таърифинг қилишга сўзим етмайди, Сенга етишмоққа кўзим етмайди, Мен сени жимгина севавераман. Ҳажрингда ўртаниб, соғинчдан тўйиб, Бир боқиб қўйганинг иқболга ёйиб, Ёнингда ўзимни унутиб қўйиб, Мен сени жимгина севавераман. Қалбини куйдирар ишқ деган олов, Ҳар тонг ҳисларимга тушади қиров, Мен шундай ошиқман тили йўқ, сақов, Мен сени жимгина севавераман. Сира билолмайман қалбингни сирин, Билмам юрагингда нелар яширин, Менга висолингдан ҳижронинг ширин, Мен сени жимгина севавераман. На бир телбадирман, на бир нотавон, Гадой ҳам севгисин айлагай аён, Ўзим ҳам кимлигим билолмай инон, Мен сени жимгина севавераман. Кел менинг тошдайин сабримни бир ўп, Зилол,соф севгимни қадрин қилма чўп, Балки бутун умр, балки ундан кўп, Мен сени жимгина севавераман. Хуршид Карим 4.06.2024 t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 11🥰 6❤‍🔥 1🔥 1🎉 1
ЭРТАКЛАРДА... Ёлғон ишқдан ўртандим, ёниб, Қалбим ўтга ташлагим келар, Бу ёлғончи дунёдан тониб, Эртакларда яшагим келар. Соҳта кулгу, соҳта табассум, Ким ёлғондан йиғалайди юм, юм, Ҳаммасини унутиб бир зум, Эртакларда яшагим келар. Бу ҳаётда бари ёлғондек, Умр эса бир лаҳза, ондек, Шоҳ қизини севган чўпондек, Эртакларда яшагим келар. Ким ортингдан ғийбат отади, Дўст дегани сиринг сотади, Юрагимга оғир ботади, Эртакларда яшагим келар. Вафо қилмас гулгун қаламқош, Юрак эмас кўксидаги тош, Кўзларимда аччиқ,аччиқ ёш, Эртакларда яшагим келар. Ишонч, умид гулларим сўлган, Кўнгил тўлган,паймонам тўлган, Ҳумолари ҳақиқат бўлган, Эртакларда яшагим келар. Ҳамма қўлга ташлайди назар, Ҳаёт қадри бойлик,тилло,зар, Тушларимда уч бошли аждар, Эртакларда яшагим келар. Кўнглинг тўлиб ғубору,гардга, Зор бўласан гоҳ бир ҳамдардга, Майли етмай мурод,мақсадга, Эртакларда яшагим келар. Айланиб бир семурғ,ҳумога, Учгим келар кўм,кўк самога, Қўлим силтаб ёлғон дунёга, Эртакларда яшагим келар. ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 10❤‍🔥 1🥰 1💔 1
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 (FARG'ONALIKLAR👇) ➥ https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q
Показать все...
1.80 MB
👍 6
00:50
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хайирли тун ⭐️❤️ https://t.me/shirinimarmonim 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ❤️💖 Ширингина Армоним♥️💖 https://t.me/shirinimarmonim
Показать все...
6.04 MB
👍 3❤‍🔥 3
КЎРДИМ Турфа тақдир, йўлларни кўрдим, Меҳри қаҳат дилларни кўрдим, Кулиб туриб чаёндек чақар, Заҳри қотил тилларни кўрдим. Кимдир подшоҳ тожлару, тахтсиз, Кимдир яшар ҳаётда аҳдсиз, Тилло зарлар ичида бахтсиз, Пешонаси шўрларни кўрдим. Тўйларида ўн боқим сўйган, Берганни миннатга йўйган, Отасини хор қилиб қўйган, Зўрман деган зўрларни кўрдим. Дўстингман деб қўлларинг тутар, Фойданг тегса йўлингда кутар, Текин ошни ямламай ютар, Икки юзли сурларни кўрдим. Ҳақдан фақат дунё сўраган, Ожизларни молин талаган, Имонини парда ўраган, Кўзи очиқ кўрларни кўрдим. Кўкда мисол ой бўлиб боққан, Юзга ҳижоб пардасин тортган, Номусини бир пулга сотган, Ифори йўқ гулларни кўрдим. Давлат топиб топмаган ақл, Эҳсон нима, билмаган бахил, Қорни тўқу бадавлат-фақир, Ўз нафсига қулларни кўрдим. Отасини хор қилиб қўйган, Зўрман деган зўрларни кўрдим. Хуршид Карим 30.04.2024 t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
👍 21❤‍🔥 2🔥 1🥰 1
НАРГИЗА Мисоли гул -настарин, Ташламайди кўз қирин, Наргиза исми унинг, Юрагимда яширин. Гўзал,чиройли ҳар дам, Ибо,ҳаё унда жам, Бахтиёрман бир бора, Тушларимда кулса ҳам. Кулса кулар тўлин ой, Феруза кўз,гулчирой, Сезаяпман унинг ҳам Кўнгли менда ҳойнаҳой. Миллий дўппи бошида, Ўсмалари қошида, Бундай қиз бир донадир, Фарғона-ю,Шошида. Мисоли гул -настарин, Ташлаб ўтар кўз қирин, Наргиза исми менинг Юрагимда яширин. Хуршид Kарим t.me/Xurshid_Karim
Показать все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 12❤‍🔥 1🔥 1🕊 1💔 1