cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

Больше
Рекламные посты
42 541
Подписчики
-18424 часа
-1 4057 дней
-8 20230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

03:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Танқид Янгийўл – ноқонуний қурилмалар, чала қурилишлар ва абгор йўллар макони бўлиб қолди(ми?)
📌 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳолатни ўз назоратига олди. Масъулларга камчиликларни бартараф этиш учун қатъий муддат белгиланди.
Yoshlar kundaligi
Показать все...
32.58 MB
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ – ЎЗБЕКИСТОНДАГИ №1 КАРДИОЛОГ «Касбимиздаги энг қийин иш беморлар нажот умиди билан келганда, ҳеч ким ёрдам бера олмайди каби ўй-хаёллардан уларни қутқариш». 🗓 1947 йил, 5 декабрь. Зоти зурриёти Хива аслзодаларига тақалувчи Давлатбек ўғилли бўлди. Урушдан кейинги пайт, оғир замонлар эди. Қаҳрамонимиз қачондир Ичон Қалъада яшаган, хонликнинг бообрў кишилари ҳисобланган ва тақдир тақозоси билан Сталин пайтида “қулоқ” бўлишдан чўчиб, ҳар томонга тариқдек сочилиб кетган катта бир уруғнинг давомчиси эди. 🇷🇺 Орадан йиллар ўтди. Давлатбекнинг ўғли шифокор бўлишни ният қилиб, Масковга ўқишга кетди. Ўша даврнинг энг зўр кардиожарроҳи – академик Чазовга шогирд тушди. (Чазов ҳақида кўп афсоналар юради: ўлган одамнинг юрагига найча улаб тирик олиб юрган; 70-йилларга келиб чоллардан иборат бўлиб қолган КПСС марказқўми аъзоларини умрини узайтириш шахсан Чазовнинг иши; генсек Андропов аллақачон ўлган, Чазов уни тирик олиб юрибди ва ҳоказо). 🔸Пешона, иқтидор ва хоразмлик бўлиш –айнан мана шу омиллар қаҳрамонимизни Чазовга тўқнаштирди. Уни довруқли академик шогирдликка қабул қилди. Хоразм деган сўзга алоҳида урғу қаратдикки, боиси, Чазовдек донишманд одам тиб илмида жаҳон миқёсида тан олинган Хоразм маданияти ва тарихини, Беруний, Хоразмийларни билмаслиги мумкин эмасди. 💭 Айниқса, Хоразм Маъмун академиясининг энг ёрқин вакили Ибн Сино даҳоси олдида қарздорлик туйғуси бўлмаган врач, табиб, олим йўқ. Шу маънода, кекса академик Чазов Ибн Сино юртига яна бир етук олим етиштиришни кўнглига туккан, дегим келади. 📃 Қаҳрамонимиз эса ўқиди, ўқийверди, назария ва амалиётни бақамти олиб борди. Самарқанд тиббиёт бирлашмасининг раҳбари, асли Хивадан (ўша – Ичон Қалъадаги аслзода оилалардан) бўлган Исмоил Ибрагимовнинг райҳони – қизига кўнгил қўйди, уйланди. 📜 Тарих ўз хатосини тузатди: Ичон Қалъада девор-дармиён яшаган аслзода оилалар икки ёшнинг бир-бирига кўнгил қўйиши ортидан қайта топишди. Ёшлар Тошкентда учрашди, Масковда бирга таҳсил олди, аспирантурада ўқиди ва илмнинг ойдин йўли бошланди... 📌 Дарвоқе, унинг вилоятимизга ҳам алоқаси бор. Қуйи Чирчиқ туманидан 1999-2003 йилларда Олий Масжлис депутати бўлган. Бугунги кунда эса Қибрай туманида истиқомат қилади. ☝️ Қийинчилик? Оила ва болалар Тошкентда, ўзи Масковда, буюк устози ҳузурида кардиохирургия соҳасини қунт билан ўрганиш илинжида яшади, токи 35 ёшигача ором-ҳузур надир – билмади. Ва у бугун Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор, ўзбек кардиология илмий мактабининг таянчи, устуни. Бугунги кунда замонамизнинг энг таниқли қардиожарроҳларидан бири бўлган, 17 ёшидан 35 ёшигача фақат ўқиш ва ўрганишга вақт сарфлаган бу йигитнинг исми... Равшанбек эди, Равшанбек Қурбонов эди... Каналга уланиш: https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
📸📸📸📸
💠 Шавкат Мирзиёев Бокуда ҳамкасблари билан тушлик қилди.
Yoshlar kundaligi
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#тарих МАЙЕР АМШЕЛНИНГ ҚУВЛИГИ 💰Бугун доллар АҚШ валютаси сифатида қабул қилинган кун. Бу пул бирлигининг нархи кунора ошиб бораётгани ҳамманинг оғзида. Россиядек қудратли давлат ҳам доллартўра қаршисида тебраниб турибди, биржадан ёқимсиз хабарлар келиши тўхтамаяпти. 😯 Биласизми-йўқми, долларни АҚШ эмас, бир оила чоп этади. Яъни пул чиқарадиган ускуна бир оиланинг қўлида.
Ишбилармонлар орасида бир ибора машҳур: “Биринчи миллион доим ўғирланади”.
🥺 Буни ўйлашнинг ўзи кишини эсанкиратади, а?.. БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ... Yoshlar kundaligi
Показать все...
00:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️⚡️ Келинг | Бўка тумани 🌽 Чўғда пиширилган маккажўхорига тобингиз қалай? Анош сизларни думбулхўрликка таклиф қилади, келинг!😊
Сиз маккани қай усулда пиширасиз?
Yoshlar kundaligi
Показать все...
Anosh_makka1.mp464.07 MB
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
Сўнгги соатларда ➖🇺🇿 Тайёр туринг, бошланди: бугундан "Ташаббусли бюджет"нинг янги мавсумига старт берилди — Молия вазирлиги ➖🇮🇷 Раисийнинг ўрнига бош номзод: Эрондаги президентлик сайловида Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди — Тасним ➖🇨🇳🇹🇯 Ҳамкорликка бир қадам: Хитой етакчиси Си Цзиньпин Эмомали Раҳмонни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади — tengrinews ➖🇹🇷 Туркия осмонида учар юлдуз: метеорит (метеор) парвози Истанбул аҳолисининг эътиборини тортди — haberturk Yoshlar kundaligi
Показать все...
6.39 KB
03:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Туйғу Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир, кимгадир айтолмай қолгансиз қувончингизни, меҳрингизни, севгингизни... ✍️ Йўлдош ЭШБЕК 🖼 Образда: Мирзоозод ва Моҳларойим Мирзонематовлар.
6 июль — "Жаҳон кардиологлар куни"га бағишланади.
Yoshlar kundaligi
Показать все...
29.01 MB
#БизнингЖамоа Олимпиячилар Ангренда 📣 Айни кунларда олимпиячиларимизни Дукент кўчаларида кўриб қолсангиз, ажабланманг, чунки улар Ангренда қизғин машғулотлар билан банд. 🔸 Спортчиларимиз эрта тонгдан машқ қилиб, баҳаво тоғ ҳавосига тўйиб, мусобақаларга ҳозирлик кўришмоқда. Бу тайёргарликлар бўлажак олимпия ўйинларида асқотишига ишонамиз. 🏆 Бу бизнинг йигитлар, бу бизнинг жамоа! Yoshlar kundaligi
Показать все...
00:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Лирикa Кўп нарса керакмас асли аёлга...
➡️ Ҳурматли опа-сингиллар, видеони кимга жўнатишни биласизлар-а? 😉
Yoshlar kundaligi
Показать все...
5.52 MB
#Тақдимот ✊ "ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ" — МОТИВАЦИОН ҚИРҚ САБОҚ 🔰 Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш тарихнинг, унинг бадиий талқинини ўқувчига етказиш эса адабиёт ва публицистиканинг вазифаси. 📚 "Даҳонинг болалиги" китобидан ўрин олган турли соҳаларда фаолият олиб борган қирқ нафар машҳурнинг болалиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар ёш ўқувчиларга мотивация бериши билан аҳамиятлидир. ✅ Тақдимотда сўзга чиққан Миразиз Мирсултонов, Беҳзод Қобулов, Ғайрат Шералиев, Толиб Ҳакимов ва бошқалар шулар ҳақида тўхталди.
🎉 Ёш муаллифлар — Машҳура Каримова, Нилуфар Убайдуллаева, Отабек Бакиров, рассом Фаррух Авелов, масъул муҳаррир Дилшода Аннаева, дизайнер Раъно Саъдуллаеванинг меҳнати юқори баҳоланди.
🔥 Тақдимотда "Ёшлар кундалиги" кутубхонасидан" сериясида чоп этилиши режалаштирилган янги китоблар ҳақида хабар берилди. "Даҳонинг болалиги" китоби тез кунларда сотувга чиқарилиши маълум қилинди. Yoshlar kundaligi
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.