cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Xoliqberdiboy masjidi

Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали. 👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy 👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Больше
Рекламные посты
858
Подписчики
+324 часа
Нет данных7 дней
-2230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

#Ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта Аллоҳ таоло само аҳлига Арафотда турганлар билан фахрланиб: "Бандаларимни кўриб қўйинглар! Улар сочлари тўзғиган, чангга ботган ҳолда (ернинг ҳар томонидан) Мен томон келишган", деб айтади", дедилар. (Ибн Хузайма, Байҳақий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари) •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! Telegram | Facebook
Показать все...
😭 1
📿 Тонги зикрлар Мишари Рашид Аль-Афаси •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• Саҳифаларимизга обуна бўлинг Telegram | Facebook Улашинг: 👉https://t.me/xoliqberdiboy
Показать все...
Tongi Zikrlar.m4a3.25 MB
#Ҳикматли_сўзлар Тўрт нарса ризқни жалб этади: 1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Показать все...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишларимиздан, босган ҳар бир қадамларимиздан ўзи рози бўлсин! Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
🗣 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ 🇺🇿🇸🇦Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди. ✅Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди. 🟢Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.
💬Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.
✅ Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди. 📋 Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
#ОЯТ "Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз". (Анфол сураси 24-оят) Шарҳ: «Ҳаёт берадиган нарса»–иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбининг орасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига молик бўла олмай қолмайди. •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! Telegram | Facebook
Показать все...
Xoliqberdiboy masjidi

Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали. 👉Telegram:

https://t.me/xoliqberdiboy

👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ "У субҳни ёритгувчи зотдир. У тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи зотнинг ўлчовидир". (Анъом сураси 96-оят) Аллоҳим бошланган кунимизни хайрли барокатли қилгин!
Показать все...
01:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 "ИСЛОМНИ КЎРДИМ АММО МУСУЛМОННИ КЎРМАДИМ" 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показать все...
MO'MINNI+.mp49.36 MB
Яхшиликни кимдан бошлаш керак? Кулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади: «Бобом: «Ё Расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?» – деди. «Онангга, отангга, опа‑синглингга, ака‑укангга ва улардан кейин келадиган яқинларингга, вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», – дедилар». Бухорий «Адаб»да ривоят қилган. Демак, онага, отага, ака‑ука, опа‑сингилларга, бошқа қариндошларга силаи раҳм, яхшилик қилиш, муҳтож бўлса, ёрдам бериш, ҳожатини чиқариш, нафақа бериш ҳар бир мўмин‑мусмон учун вожиб амал ҳисобланади, буни қилмоғи лозим ва лобуддир. Ушбу бобдаги силаи раҳмга оид саноқли ривоятларни оладиган бўлсак ҳам, оламга татийдиган таълимотларга эга бўламиз. Чунки оламнинг ҳеч қаерида қариндошлик алоқалари ҳақида динимиз таълимотичалик бирорта таълимот учратмадик ва учратган одамнинг хабарини ҳам эшитмадик. Эҳтимол, керакли таълимотларнинг йўқлиги ёки етишмаслигидан бўлса керак, дунёда қариндошлик ҳақларининг шафқатсиз равишда поймол қилинишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Баъзилар силаи раҳм ўрнига қариндошларига душманлик қилишни ўзларига раво кўрмоқдалар. Ака‑ука, опа‑сингил, амма-хола, амаки-тоғалар ўртасида бир-бирига меҳрибонлик ўрнини шафқатсизлик эгаллаб олмоқда. Инсоният номига доғ, шаънига ор бўлаётган бу каби шармандаликларни тугатиш учун Аллоҳ таолонинг дини – Ислом таълимотларини пухта ўрганиб, уларга амал қилишга ўтиш зарурдир. Фақат Ислом бу масалани ўз ўрнига қўйган ва мақомига етказган. Қариндошлик ҳаққини инсон ҳуқуқларининг юқори поғонасига кўтарган. Ҳақиқатдан ҳам, қариндошининг ҳаққини адо қилмаган кимса бошқаларнинг ҳаққини адо қилмаслиги турган гап. Аллоҳнинг мукаммал ва боқий дини – Исломда қариндошлик алоқасини ўз ўрнига қўйиш орқали бошқа инсонларнинг ҳам ҳаққини адо этиш даражасига ўтилади. Бошқа масалалар қатори, бу масалада ҳам дунё ва охират ёнма-ён қўйилган. Қариндошлик алоқасини жойига қўйган банда дунёю охират саодатига мушарраф бўлади. Аксинча, қариндошлик алоқаларида нуқсонга йўл қўйган одам дунёю охират бахтсизлигига йўлиқади. Инсоният бахтини таъминловчи Ислом таълимотидан баҳраманд бўлишга ҳаракат қилайлик. Ислом маданиятининг дурдоналаридан бўлган қариндош-уруғчилик алоқаларини мустаҳкамлайлик, динимиз бизга берган имтиёздан унумли фойдаланайлик. (Бахтиёр оила китобидан)
Показать все...