𝑩𝑰𝑹 𝒀𝑶‘𝑳 𝑩𝑶‘𝑳𝑺𝑨
Сатрларим-- шеър эмас асло! Сарсон ҳисларимнинг жангсиз исёни! @yanvargul87 @ishq_manzili
Больше189
Подписчики
Нет данных24 часа
-67 дней
-1830 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
#шахсий_фикр
Баъзи бир инсонларни фақат четдан кузатиш кифоя,яқинлашганингиз сари ихлосингиз сўниб бораверади , шахсига нисбатан ҳам, сўзига нисбатан ҳам….
@yanvargul87
@ishq_manzili
👍 4
Қўпол бўлса ҳам ёзаман : — “ўсироқ инсонни кетидан ҳавфи бўлармиш”
Бугун ана шундайлардан бири менга босим қилиб ижтимоий тармоқларга пост қўймаслигимни уқтириб дағдаға қилди. Эмишки оилавий тинчлигини бузаётган эмишман…
Жаноб! Менинг кўнглим йўқотилганларни излайдиган жой эмаски , Сизни йўқотган одам менинг кўнглимдан излайдиган!!!
Ҳа дарвоқе, менинг “кетим”дан ҳавфим йўқ (Оллохга шукр), бу муаммо сизда бўлса марҳамат қилиб масалангизни мендан узоқроқда ечинг!
Жим турганим бу — қўрқоқлик эмас,бу —АНДИША!
Сизнинг муомилангизга яраша жавоб бериш менинг тарбиямга тўғри келмайди,аммо,жим турганим сари бўйингиздан баландга сакрашни бас қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаяпсиз.
Гапирадиган бўлсам гап кўп, аммо мен шу ерда тўхташни лозим кўрдим.
Сўнгги сўзим эса : — ҳайфки сизга СЎЗ !!!
👍 2
#Баъзи қўшиқлар шунчаки куйланмайди….
Қ А Р О С О Ч ...
Қаро туннинг бағрида,
Ёруғ хаёл қандай хуш:
Бу дунёда бир қиз бор
Ёстиғининг ярми бўш.
Қаро сочи – жамалак,
Қаро зулфи қайрилган.
Унинг гулдек хаёли,
Шабнамларга чайилган.
Сени суйиб хаёлда,
Кўча кезар қийналиб.
Суратларга тушар у,
Сенинг учун жилмайиб.
Лекин, бағрим, ўксима,
Сен куйлайвер хушнаво.
Бу дунёда бир қиз бор,
Хаёллари мусаффо.
Лекин юрак тўхтама,
Уравергин, ургин жўш.
Бу дунёда бир қиз бор,
Ёстиғининг ярми бўш.
Ошиқ юрак, ўксима,
Сен куйлайвер хуш наво.
Бу дунёда бир қиз бор,
Хаёллари мусаффо.
Мирзо КЕНЖАБЕК.
Рустам Ғоипов
@ishq_manziliда
2_5388601931046323773.mp34.90 MB
👍 3
***
Мен узоқ йилларки, ақлин йўқотиб,
Бугун хотираси қайтган кимсадай,
Атрофга боқаман таниш юз излаб.
Аммо атрофимда ҳамма бандилар:
Қўл-оёғи банди, сўзлари банди,
Юрарлар зил-замбил кишанни судраб.
Қочқинлар лагерин эслатар атроф,
Бошпана излайди халойиқ ночор,
Оқибат, виждону имондан кечиб.
Озод зот топмадим, тўрт тараф қуллар,
Нафсига, хирсига, дунёга қуллар,
Ҳайронман, Ер қандай турар кўтариб.
Танишдай туюлар мутлақ нотаниш,
Нотаниш деганим танишдай гўё,
Кимса борки, юзин олган ниқоблаб.
Роббим, айир мени ақлимдан такрор,
Токи, омонатга берган умрингни
ўтказмай, юзсизлар ичра юз излаб.
Мен узоқ йилларки, ақлин йўқотиб,
Бугун хотираси қайтган кимсадай,
Атрофга боқаман бир таниш излаб.
@ishq_manzili
👍 5
Ra’no Umidbaxsh ijodiga mansub
"Xo‘jatutli voqealari",
" Menga so‘z bering"
Kitoblari xaridi bo‘yicha 331690069 raqamiga
yoki
@Murtoz_bobo ga
murojaat qiling!
Выберите другой тариф
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.