ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил
Больше- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Загрузка данных...
❗️Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилиниши кутилмоқда 📌 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган. 📖 Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 📆 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. ✅ 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилиниши режалаштирилган. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️“Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди✅ Қарорга кўра, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини (Институт) ташкил этилади. ⚡️Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади. 📁 Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади. 🗓 2025/2026 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикаларини жорий қилинади. 🔍 Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ташкил этилади.
❗️Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади“Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (Институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади. 🏢Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади. 🗂 Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади. 📝 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади. ▶️ Бунда: 🔹Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади; 🔹мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.