Биохилмахиллик
Мазкур каналда Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хиллик ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида қилинаётган ишлар ёритилиб борилади.
Больше178
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
Repost from Farg‘ona viloyat Ekologiya boshqarmasi
Кўчатчиликда ўзига хос мактаб яратилган Қува туманида терак кўчатлари экиш намунали тарзда амалга оширилмоқда
Қува туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича 55 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида бугунги кунга қадар 3 миллион донага яқин терак қаламчалари экилди. Туман миқёсида жами 5,5 миллион қаламча экиш режа қилинган бўлиб, ҳозирда бу борада қизғин жараёнлар бормоқда.
Қишлоқ хўжалигида самарасиз фойдаланилаётган майдонларга, темир йўл бўйлари, зовур ёқалари, зиёратгоҳ ва қабристонлар атрофидаги бўш ерларга оқтерак, кўктерак, калифорния каби терак қаламчалари суқилмоқда.
Хусусан, туманда энг кўп Янгичек МФЙда 250 минг, Намуна МФЙда 175 минг, Акбаробод МФЙда 150 минг дона терак кўчатлари етиштириш учун майдонлар ҳозирланган.
Келгусида туманда ёғоч маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш, импортни камайтириш, ёғочни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш кўзда тутилган.
Эътиборлиси, тераклардан олинадиган даромад ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, коммунал тармоқларда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади. Шунингдек, ниҳолларнинг гуркириб ўсиши атроф-муҳитни яшилликка бурканишига, ноорганик чангларни тутиб, ҳавони тозалашга хизмат қилади.
Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати
Repost from Farg‘ona viloyat Ekologiya boshqarmasi
Бешариқ чўллари ўзлаштирилиб, яшил маконга айланмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи билан бирга Бешариқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўчат экиш экомарафони тадбирида иштирок этди.
Бешариқ тумани Қияли МФЙ Шодақозиқ массиви ҳудудида 700 гектар чўл майдони 40 йилдан сўнг қайта ўзлаштирилди. Ҳудудни суғориш тизимини йўлга қўйиш учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 5 та тик қудуқ қазилди, 1 та сув насоси ўрнатилди, 1,7 км янги суғориш тармоғи кавланди. Ўзлаштирилган майдоннинг 500 гектари қовунчилик, 200 гектари тут ҳамда терак кўчатчилиги учун ажратилди ва 20 сотихдан 1 гектаргача 1000 нафардан зиёд ёш оилалар вакилларига, ишсиз, кам таъминланган фуқароларга, хориждан қайтиб келган собиқ меҳнат мигрантларига бўлиб берилди.
Шунингдек, ушбу массивдан 31 гектар ер майдони тумандаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ажратилди ва МФЙлар фаоллари томонидан терак кўчатлари экилди. Етиштириладиган кўчатларни сотишдан тушган маблағ маҳаллалар эҳтиёжлари учун ишлатилади.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг натижаси ҳар бир маҳаллада кўриниши кераклигини таъкидлаб, ҳудудларда бир қарич ерни ҳам бўш қолдирмасдан, терак кўчатлари экиш, жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган фуқароларни кўчатлар парваришига масъул этиб белгилаш юзасидан фикрларини билдирди. Жамоатчиликни бу борадаги ишларда Фарғона вилояти республикамиз ҳудудлари орасида намуна бўлиши учун ҳаракат қилишга чақирган Хайрулло Бозоров, 10 кунлик муддатда кўчат ва қаламчалар экиш бўйича вилоятда белгилаб олинган ишларни якунлаш лозимлигини қайд этди.
Тадбирда Тошкент вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этиб, янги ерларни ўзлаштириш ва терак кўчати экиш бўйича тажриба ўргандилар.
Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати
15:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
📺 ОАВ биз ҳақимизда
Дарахтлар ва буталарнинг кесилишига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
КУННИН ТЕМАСЫ 29-03.mp4789.83 MB
“Сайгачий“ мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудида баҳорий ишлар олиб борилмоқда
Қўриқхона ҳудудида доривор ва озуқа ўсимлик турларини ўстириш мақсадида ҳосил қилинган тажриба майдонларига 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ҳудудида олиб борилган ишлар давомида ернинг юмшоқроқ қатламга эга жойларини автотранспортга тиркама улаш орқали ернинг юзаси юмшатилди. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида юмшатилган ерга органик ўғитлар берилди.
Эски даврлардаги инсонлар фаолияти жараёнида ҳосил бўлган қудуқлардан махсус тук чиқарадиган генератор ёрдамида глубина сув насоси орқали 40 метр чуқурликдан сув чиқарилди.
Қўриқхона ҳудудидаги ишлар давом этмоқда.
🌱“Сайгачий“ мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг матбуот хизмати
26:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Eko patrul
#1apr #dunyobuylab
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
eko patrul.mp4143.17 MB
Repost from Qaraqalpaqstan Respublikası Ekologiya, qorshaǵan ortalıqtı qorǵaw hám ıqlım ózgeriwi ministrligi
03:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Янгиликлар 24 | Қорақалпоғистон ва Хоразм шароитида кўчат экишни ташкил этиш бўйича илмий-амалий семинар
#2apr #uzbekiston24
Янгиликлар_24_Қорақалпоғистон_ва_Хоразм_шароитида_кўчат_экишни_ташкил.mp452.47 MB
Айни дақиқаларда Элликқалъа туманидаги Жалолиддин Мангуберди номли истироҳат боғида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида дарахт кўчатларини экиш, суғориш тизимларини ташкил этиш ва парвариш қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда
Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил қилинган ушбу семинар аввалида она табиатни асраб-авайлашга қаратилган кўргазма намойиш қилинди.
Боғ ҳудудида дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбири ўтказилди.
Шундан сўнг семинар ўз ишини бошлади.
Семинарда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов иштирок этмоқда.
Семинар ўз ишини давом эттирмоқда. Тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати
06:44
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ОАВ_Биз_Ҳақимизда
DUNYO BO'YLAB | 🌳"Яшил макон" умумиллий лойиҳаси бўйича репортаж
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
153.53 MB
Repost from MTRK ǀ Rasmiy kanal
03:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
Янгиликлар_24_«Яшил_макон»_умуммиллий_лойиҳаси_доирасида_«долзарб.mp454.63 MB
#yashilyillik
“Яшиликка бурканмоқда олам”
Республикамиз бўйлаб 1 мартдан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланган бўлиб, бу борада Фарғона вилоят Экология бошқармаси томонидан вилоятимиз бўйлаб турли хил мевали ва манзарали дарахтларни экиш, дарахтларга шакл бериш ҳамда ободонлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Айнан бугун Яшил макон 2022 йилик дастури доираси Фарғона вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Б. Жуманов бошчилигида Данғара туман инспекторлари томонидан туманнинг "Увайсий" МФЙ ҳудудида жойлашган 2 гектарли "Яшил жамоат" парки ҳудудига 2000 тупдан зиёд павлония, қрим қарағайи, сосна, акация, оқ қайин дарахтлар экиш ишлари амалга оширилди.
Фарғона вилоят Экология бошқармаси Матбуот хизмати.
Выберите другой тариф
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.