cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Yashnobod AKM | VAKSINA-OLING!

📚AKMning telegramdagi sahifasi 📝Yangiliklar 🎬Video roliklar 📖Vatanni madh etuvchi she'r va qo'shiqlar 📑Elektron kitoblar 🗂Kutubxonaga oid me`yoriy hujjatlar Murojaat uchun: @Yashnobod_AKM_admin

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
179
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

🔘 "Izlash" (8-qism) ️🎧 @audiokitoblar_uz
Показать все...
#Биласизми ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга? ❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга: ▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари; ▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар; ▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари; ▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари; ▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари; ▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари; ▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари; ▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари; ▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига); ▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар; ▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар; ▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар; ▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар; ▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари. 🔰Шунингдек: ▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари; ▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар; ▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар; ▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари; ▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар; ▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари. 👉 @ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
Показать все...

Чет тилларига ихтисослашган 2 та институт ташкил этилди Президентнинг тегишли қарорлари (1, 2) билан қуйидаги 2 та янги институт ташкил этилди: — Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти; — Наманган шаҳрида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти. Иккала институтда ҳам ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади. Кейинги йилдан, яъни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда: чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ДТМ томонидан амалга оширилади; чет тили бўйича B2 ва ундан юқори сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади. Қарордан англашилишича, жорий йилги қабулда абитуриентлардан тест синовлари олинади, кейинги йилдан ижодий имтиҳонлар бўлади. Иккала институтда ҳам 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга бўлиши лозим. Шунингдек, хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга ўқитувчиларга уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади. 👉 @ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
Показать все...
Андижон давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

​​📝ТИКУВЧИ ВА НАБИРА Тикувчи одатдагидек эрта тонгда тикув хонасига кирди. У узоқни кўрадиган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган ёши улуғ бир инсон эди. Юзидан гўё нур порлар, ҳикмат ила боқиши эса унинг ҳайбатини янада оширарди. Бугун унга набираси ҳам эргашди. У жуда қизиққон эди. Бобосига савол беравериб чарчатиб қўярди. Тикувчи унинг саволларига ҳеч малолланмай, батафсил жавоб берарди. Яна унга турли ҳикоялар, қиссалар ва ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб берарди. Тикувчи қайчисини олиб, ўрам-ўрам қилиб тахланган матолардан керагича қирқиб олиш учун яқинлашди. Шунда хаёлига набирасига яна бир нимани ўргатиш фикри келди. Ўрам матодан бир қисмини оҳиста қирқиб олди-да, қайчини ерга улоқтирди. Бола ҳайрат билан бобосига тикилди. Чунки бу қайчи бобосига устозидан қолган ёдгорлик эканини, бобоси уни қадрлашини биларди. Тикувчи набирасининг кўзидаги ҳайратни пайқаган бўлса ҳам, ўзини сезмагандек тутди. Игнани олиб, янги кийим тика бошлади. Бола эса саволлар қуршовида қолган эди. Шундай бўлса ҳам, савол беришдан ўзини тийди. Чунки бобоси ҳикматсиз иш қилмаслигини биларди. Бу орада тикувчи ишини томомлаб, игнани бош кийимига суқиб қўйди. Бола кўзлари чақнаб: “Бобожон, нега сиз учун қадрли бўлган, доимо: “Бу қайчи менга устозимдан қолган мерос, буни қалбим билан тутаман, буни ушлаганимда устозимнинг тафтини ҳис қиламан!” – дея эъзозлайдиган қайчингизни ерга улоқтирдингиз-у, арзимаган игнани бош кийимингизга суқиб қўйдингиз!” – деб савол берганини сезмай ҳам қолди. Тикувчи набирасини тиззасига ўтқизди, бошини силаб пешонасидан ўпди. Табассум билан гап бошлади: “Болагинам, қайчи қанчалик қадрли, қимматли бўлмасин, у катта ўрамларни кичкина матоларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина, арзимас бўлишига қарамай, шу майда-чуйда матоларнинг орасини бирлаштириб, янги кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди. Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!” 🕌 @Solixa_Ayol 🕌 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Показать все...

Karomiddin Gadoyevning "Sayyoramiz mo'jizalari" kitobi taqdimoti Tayyorladi: Mirsolihova Mohinur
Показать все...
01:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
Фото недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
🔘 "Izlash" (6-qism) ️🎧 @audiokitoblar_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор ❗Энди Ўзбекистонда магистратурага кириш имтиҳонлари бўлмайди Олий таълим вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Эндиликда магистратурага кириш учун фақат чет тилини (хорижий, масалан, IELTS ёки маҳаллий, масалан, CЕФР) билиш сертификати керак бўлади. Шунингдек, бундан буён магистратурага йилига икки марта август ва январ ойларида қабул қилинади. ‼️ Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 🌐 O'ZBEKISTON YANGILIKLARI 24 shu kanalga siz xam obuna bo'ling ! 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFffjxaO-5u2S7Jggw
Показать все...